5.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
3.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт;
4.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари;
5.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Давлат чегарасини муҳофаза қилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чеГАРа, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Сўнгги вақтларда автомобиль ўтказиш пунктлари тақиқланган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний олиб кириш ҳамда республика орқали уларни транзит тарзда олиб ўтиш йўналишларидан бири сифатида сақланиб қолмоқда.
Бунда қонунбузарлар томонидан турли ҳийла-найранглар қўлланиши ҳамда транспорт воситасини кўрикдан ўтказиш вақти чекланганлиги автомобиль ўтказиш пунктида тақиқланган товарларни аниқлашда қийинчиликларни, шунингдек, тирбандликларни юзага келтирмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, Давлат чегараси орқали товарлар ва транспорт воситалари ноқонуний кириб келишининг олдини олиш ва уларни кўрикдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларини жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
«Чегара назорати» ва «чегара кўриги» тушунчаларига янада аниқлик киритилган таъриф бериш;
автомобиль ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари ва юкларни кўрикдан божхона ва чегара назорати бўлинмалари билан ҳамкорликда ўтказиш;
автотранспорт воситалари ва юкларни кўрикдан ўтказишда чегара назорати бўлинмалари иштирокини таъминлаган ҳолда, чегара назоратини амалга ошириш учун сарфланадиган вақтни оптималлаштириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари — Чегара қўшинлари қўмондони С.Э. Хусанов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 30 сентябрь,
555-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 555-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
«чегара назорати — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари чегара назорати бўлинмалари (кейинги ўринларда — чегара назорати бўлинмалари) томонидан Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш, Давлат чегарасини ва ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида шахслар, транспорт воситалари ва товарларга нисбатан амалга ошириладиган комплекс тадбирлар»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«чегара кўриги — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмалари томонидан транспорт воситалари ва товарларда назоратдан яширинган шахслар ёки Давлат чегараси орқали олиб ўтиш тақиқланган товарларни аниқлаш бўйича амалга ошириладиган комплекс тадбирлар мажмуи».
«18. Транспорт воситалари ва товарлар техника хавфсизлигига риоя этилган ҳолда, ташувчи вакили ёки товарга ваколатли шахс ёхуд транспорт воситаси ҳайдовчиси (ҳаво, дарё кемаси экипажи, поезд бригадасининг аъзоси) иштирокида чегара ва божхона назоратидан ўтказилади ҳамда улар қўшма наряднинг талабига кўра кўздан кечириш қийин бўлган барча жойларни кўрсатиши шарт».
«божхона органларига Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали, шу жумладан, транзит шартларида ўтказиладиган автотранспорт воситалари ва товарлар бўйича транзит декларацияси олдиндан тақдим қилинмаган ҳолларда».
4. 36-банднинг «е» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«е) қўшма наряд томонидан ҳайдовчидан автотранспорт воситасида чегара ва божхона назоратидан яширинган шахслар ва товарлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки ҳудуди орқали транзит ташиш тақиқланган предметлар бор ёки йўқлиги сўралади. Шундан сўнг автотранспорт воситаси қўшма наряд томонидан кўрикдан (божхона мақсадлари учун божхона кўздан кечирувидан) ўтказилади».
«д) қўшма наряд томонидан ҳайдовчидан автотранспорт воситасида чегара ва божхона назоратидан яширинган шахслар ва товарлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки ҳудуди орқали транзит ташиш тақиқланган предметлар бор ёки йўқлиги сўралади. Шундан сўнг автотранспорт воситаси қўшма наряд томонидан кўрикдан (божхона мақсадлари учун божхона кўздан кечирувидан) ўтказилади».
«Изоҳ. Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган юкли автотранспорт воситалари чегара ўтказиш пунктларида назорат тартиб-таомилларидан 22 — 30 дақиқада ўтказилади. Шу жумладан, чегара назорати билан боғлиқ тартиб-таомиллар ушбу белгиланган вақт доирасида амалга оширилади».
«Изоҳ. Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетаётган юкли автотранспорт воситалари чегара ўтказиш пунктларида назорат тартиб-таомилларидан 14 — 20 дақиқада ўтказилади. Шу жумладан, чегара назорати билан боғлиқ тартиб-таомиллар ушбу белгиланган вақт доирасида амалга оширилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2022 й., 09/22/555/0877-сон)