1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар;
Халқ таълими муассасалари педагог ходимларининг моддий шароитларини яхшилаш ва уларнинг меҳнатини рағбатлантириш, етим болаларни ҳамда кам таъминланган оилаларнинг болаларини моддий таъминлаш ва биринчи синф ўқувчиларини зарур ўқув қуроллари билан таъминлашда давлат ёрдамини кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 31-32-сон, 303-модда)
2. 1997 йил 1 сентябрдан бошлаб бевосита ўқув-тарбия жараёнлари билан боғлиқ раҳбар ходимларнинг, жисмоний ёки ақлий ривожланишида камчилиги бўлган болалар ва ўсмирлар учун махсус ўқув-тарбия синфлари (гуруҳлари)даги алоҳида иш шароитлари учун педагог ходимлар, руҳшунослар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг ставкалари ва ойлик лавозим маошларига қўшимча ҳақ 2 баравар оширилсин.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.11.00 Алоҳида яшаш шароитли районларда ишловчи ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар]
3. 1997 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳафталик ўқув соатларини 30 соатдан 25 соатгача камайтириш ҳисобига болалар уйлари ва барча турдаги интернатлар тарбиячиларининг иш ҳақлари ўртача 1,2 баравар оширилсин.
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.12.00 Айрим тоифадаги ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.14.00 Кафолатлар ва компенсация тўловларини молиялаштириш]
4. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига, шунингдек, барча турдаги мактаб-интернатларда, ўрта ҳунар-техника билим юртларида, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқиётган етим болаларга, ота-оналарининг қаровисиз қолган, тўлиқ давлат таъминотида бўлган болаларга улар ишга жойлашиш чоғида кийим-бош, оёқ кийим ва жиҳозлар, шунингдек, дастлабки харажатлар учун Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан белгиланадиган миқдорлардаги ёрдам пули берилсин.
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.14.00 Кафолатлар ва компенсация тўловларини молиялаштириш;
Меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернатлар ва ҳунар-техника ўқув юртлари раҳбарларига етим болаларга ва ота-оналарининг қаровисиз қолган, тўла давлат таъминотида бўлган болаларга, улар муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилган ҳолларда, шунингдек, никоҳдан ўтганда, уларнинг хоҳишига кўра, Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан белгиланадиган миқдорларидаги пул компенсацияси бериш ва ушбу суммани кийим-бош, оёқ кийим ва жиҳозлар ўрнига республика Халқ банки муассасаларига битирувчи номига омонат сифатида ўтказиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда)
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда етим болаларга ва ота-оналарининг қаровисиз қолган болаларга бир йўла ёрдам пули ва жиҳозлар бериш тартибини, улардан мақсадли фойдаланишни таъминлашни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб қуйидагиларни ҳар йили:
биринчи синф ўқувчиларини ўқув қуроллари тўплами билан;
мактаблардаги барча бошланғич синф ўқувчиларининг 15 фоизидан кўп бўлмаган кам таъминланган оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўплами билан текин таъминлаш жорий қилинсин.
Биринчи синф ўқувчиларини ўқув қуроллари тўплами билан ва кам таъминланган оилалардан бўлган бошланғич синф мактаб ўқувчиларини қишки кийим-бош тўплами билан текин таъминлаш тартиби 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.14.00 Таълим-тарбия жараёни иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш]
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги биринчи синф ўқувчилари учун ўқув қуроллари ва мактаб ўқувчилари учун қишки кийим-бош тўпламлари марказлаштирилган тартибда харид қилинишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратсин.
8. Ўз қарамоғида ўқув юртлари бўлган вазирликлар ва идоралар ушбу қарорнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 20 август,
409-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорига 1-ИЛОВА
Биринчи синф ўқувчиларини ўқув қуроллари тўплами билан текин таъминлаш
ТАРТИБИ
Мазкур тартиб биринчи синф ўқувчиларини ўқув қуроллари тўплами билан текин таъминлаш тартибини белгилайди.
1. Барча мактабларнинг директорлари биринчи синф ўқувчилари сони тўғрисидаги маълумотларни халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этади. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари туман (шаҳар) бўйича умумлаштирилган маълумотларни, ҳокимлик билан келишиб, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, вилоят халқ таълими бошқармаларига ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига тақдим этади. Ҳудудий органлар йиғилган буюртманомаларни Халқ таълими вазирлигининг «Таълимтаъминот» бош бошқармасига ва Мактаблар бош бошқармасига тақдим этади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
3. Халқ таълими вазирлигининг «Таълимтаъминот» бош бошқармаси мактаб ўқув қуролларини ушбу мақсадлар учун Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар доирасида етказиб берувчилардан бир контракт бўйича маҳсулот етказиб беришнинг сўмдаги эквиваленти 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган ҳолларда танлов асосида сотиб олади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 99-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 22-сон, 195-модда)
5. «Таълимтаъминот» республика, Қорақалпоғистон ва вилоят корхоналари мактаб ўқув қуролларини ҳудудий органлар тақсимоти бўйича халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига етказадилар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
6. Мактаб ўқув қуролларини биринчи синф ўқувчиларига тантанали равишда топширишни ҳокимликлар раҳбарлари, маҳаллий кенгашларининг депутатлари, ота-оналар қўмиталари ва халқ таълими органлари вакиллари амалга оширади.
7. Мактаб ўқув қуролларини топшириш тантанали равишда 1 сентябрда ёки ҳокимликлар ва тегишли органларнинг қарорига кўра бошқа белгиланган муддатларда амалга оширилиши керак.
8. Олинадиган ўқув қуроллари миқдори ва уларнинг сўмда ифодаланиши кўрсатилган рўйхат билан бирга ўқувчиларнинг фамилиялари келтирилган ведомость мактаб ўқув қуроллари бериш ҳуқуқига асос бўлиб ҳисобланади. Болаларнинг фамилиялари қаршисига ота-оналар ёки яқин қариндошлар имзо чекадилар, шундан кейин ушбу ведомость ҳисобот учун бухгалтерияга топширилади.
9. Халқ таълими ҳудудий органлари мактаб ўқув қуролларини бериш тугаллангандан кейин 15 октябргача «Таълимтаъминот» бош бошқармасига ҳисобот тақдим этадилар. «Таълимтаъминот» бош бошқармаси ажратилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги маълумотни 1 ноябрда Молия вазирлигига ва Халқ таълими вазирлигига тақдим этади.
10. Давлат маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик Халқ таълими вазирлигига, ишончли бериш ва ҳисобдан чиқариш учун жавобгарлик — халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари, мактаблар ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига юкланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
12. Маҳаллий молия органлари, Назорат-тафтиш бош бошқармаси бўлинмалари барча мактабларда ўқувчиларга мактаб ўқув қуроллари берилиши бўйича текширишлар ўтказади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда)
1. Мактабларнинг раҳбарлари ота-оналар қўмитаси билан биргаликда кам таъминланган оилаларнинг I—IХ синфлар ўқувчиларини аниқлайди. Ушбу маълумотларни кийим-бош ўлчами ва боланинг жинсини кўрсатган ҳолда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
2. Халқ таълими органлари мактаблар бўйича маълумотларни тўплаб умуман туман (шаҳар) бўйича қишки кийим-бошга бўлган эҳтиёжга йиғма ведомость тузади ва ҳокимлик билан келишиб Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига ва вилоят халқ таълим бошқармасига тақдим этади.
3. Халқ таълими ҳудудий органлари олинган маълумотларни ҳар бир туман бўйича умумлаштиради ва Халқ таълими вазирлиги «Таълимтаъминот» бош бошқармасига буюртманома беради.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда)
4. «Таълимтаъминот» бош бошқармаси қишки кийим-бош ва пойабзалга бўлган зарур эҳтиёжга жойлардан буюртманома олиб, республика Молия вазирлиги томонидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида қишки кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш, сақлаш ва етказиш бўйича барча харажатларнинг умумий суммасини белгилайди. Натурал ва қиймат кўрсаткичлари кўрсатилган ҳолдаги тақсимот ҳар бир вилоят бўйича алоҳида вазирлик раҳбарияти томонидан тасдиқланади.
5. «Таълимтаъминот» бош бошқармаси тасдиқланган тақсимотни бажариш учун қабул қилиб олиб, кийим-бошларни тикишга буюртмалар беришга киришади ёки тайёр буюмларни, «Ўзбекенгилсаноат» корхоналари ва ташкилотларидан ва бошқа етказиб берувчилардан бир контракт бўйича маҳсулот етказиб беришнинг сўмдаги эквиваленти 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган ҳолларда белгиланган тартибда тендер асосида ҳамда бошқа барча ҳолларда танлов асосида сотиб олади. Ҳақ тўлаш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан марказлаштирилган тартибда амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 99-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 22-сон, 195-модда)
6. «Таълимтаъминот» бош бошқармаси сотиб олинган кийим-бош ва пойабзалларни тасдиқланган тақсимотга мувофиқ «Таълимтаъминот»нинг Қорақалпоғистон ва вилоят корхоналарига жўнатади.
7. «Таълимтаъминот»нинг республика, Қорақалпоғистон ва вилоят корхоналари ўз навбатида уларни халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари буюртманомаларига мувофиқ уларга етказади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
8. Ўқувчиларга кийим-бош ва пойабзаллар бериш сентябрь ойида амалга оширилиши керак.
9. Ота-оналар қўмитаси ва мактаб педагогика кенгаши мажлиси баённомасидан кўчирма кийим-бош бериш ҳуқуқига асос ҳисобланади, унга мувофиқ сон ва сўм ифодасида буюмлар рўйхати кўрсатилган ҳолда ўқувчиларнинг фамилиялари келтирилган ведомость тузилади. Болаларнинг фамилиялари қаршисига ота-оналар ёки яқин қариндошлар имзо чекадилар, шундан кейин ушбу ведомость ҳисобот учун бухгалтерияга топширилади.
10. Ўқувчиларга қишки кийим-бошлар тўпламини топширишни ота-оналар қўмиталари ва халқ таълими органлари вакиллари амалга оширади.
11. Жамоа томонидан топширилган темир-терсак, чиқинди қоғоз, пилла, пахта толаси учун тайёрлов ташкилотларидан маблағ тушганда мактаблар, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари уларни қўшимча равишда кийим-бош сотиб олиш учун йўналтиришга ҳақлидирлар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
12. Бажарилган иш якунлари бўйича 15 октябргача ўқувчиларга кийим-бош ва пойабзаллар берилиши тугалланганлиги тўғрисида жойлардан ахборот тақдим этилади ва 1 ноябрда Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлигига тўлиқ ҳисобот тақдим этади.
13. Халқ таълими вазирлиги йиллик ҳисоботда кийим-бош сотиб олиш учун олинган марказлаштирилган тартибда ажратилган маблағларнинг сарфланганлигини алоҳида қаторда кўрсатади.
14. Кийим-бош, пойабзаллар сотиб олиш учун ажратилган бюджет маблағларининг тўғри сарфланишини назорат қилиш Халқ таълими вазирлигига, ўқувчилар сонини аниқлашнинг ишончлилиги ва кийим-бош беришнинг тўғрилиги учун жавобгарлик — ота-оналар қўмиталарига, халқ таълими органларига ва маҳаллий ҳокимият органларига юкланади.