1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.01.00 Ахборотлаштиришни бошқариш органлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ва маълумотларнинг ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Электрон ҳукумат маркази) томонидан:
«Электрон ҳукумат» тизими доирасида маълумотларни нодавлат ташкилотларга тақдим этувчи «Электрон ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси (кейинги ўринларда — Рақамли маълумотлар платформаси) ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
a) «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш учун ариза бериш, аризани кўриб чиқиш ва уларни платформага улаш тартиби;
Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали маълумот олиш учун электрон сўровлар юбориш, сўровларни қайта ишлаш ва маълумотларни тақдим этиш тартиби;
Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали маълумот алмашишда платформа оператори, фойдаланувчи ва маълумот тақдим этувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
б) «Электрон ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:
нодавлат ташкилотларини Рақамли маълумотлар платформасига улаш учун аризаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва платформага улаш тартиби;
Рақамли маълумотлар платформаси орқали маълумот олиш учун электрон сўровларни юбориш, қайта ишлаш ва маълумотларни тақдим этиш тартиби;
Рақамли маълумотлар платформаси орқали маълумот алмашишда платформа оператори, фойдаланувчи ва маълумот тақдим этувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
в) Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими фойдаланувчиларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаши тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
талабгор томонидан давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими (кейинги ўринларда — Ягона биллинг тизими)га уланиш бўйича операторга тегишли сўров юбориш;
оператор томонидан талабгорни Ягона биллинг тизимига улаш бўйича унинг техник имкониятларини ўрганиш, уни тизимга уланишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида талабгорни хабардор қилиш;
Ягона биллинг тизимига уланиш мақсадга мувофиқ деб топилганда «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси ва талабгор ўртасида шартнома тузиш;
(2-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
Марказий банк ўртасида Бош келишув ҳамда талабгорнинг тизимдаги идентификация кодлари кўрсатилган Технологик йўриқномани тасдиқлаш.
3. Электрон ҳукумат маркази Идоралараро интеграциялашув платформаси, Рақамли маълумотлар платформаси ва Ягона биллинг тизимининг оператори этиб белгилансин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
а) давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд маълумотлар:
давлат органлари ва ташкилотлари учун — Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали бепул асосда;
нодавлат ташкилотлар учун — ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилган ҳолда, Рақамли маълумотлар платформаси орқали тўлов асосида тақдим этилади;
15 фоизи — ахборот тизимлари ва ресурслари эгалари бўлган маълумот тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотларига;
15 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасига;
10 фоизи — «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонасига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш марказига;
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
30 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига йўналтирилади.
Бунда:
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига йўналтириладиган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ҳар йили тасдиқланадиган тегишли чора-тадбирлар режасига асосан рақамлаштириш лойиҳаларини молиялаштириш учун мақсадли фойдаланилади;
солиқ ва кадастр органларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд бўлган маълумотларнинг учинчи шахсларга тақдим этилиши бўйича тўловларнинг Вазирлар Маҳкамасининг «Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида» 2021 йил 19 августдаги 529-сон қарорига асосан хусусий шерик ва «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ давлат муассасаси ихтиёрида қоладиган қисми мазкур кичик бандда белгиланган тартибда тақсимланади.
(4-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 апрелдаги 242-сонли қарори таҳририда — 2026 йил 1 январдан кучга киради)
5. Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ҳамда ресурсларида мавжуд маълумотларни Идоралараро интеграциялашув платформаси ва Рақамли маълумотлар платформаси орқали тақдим этишда:
ахборот тизимлари ва ресурслари эгалари бўлган давлат органлари ва ташкилотларга — тақдим этиладиган маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ҳамда долзарблиги юзасидан;
маълумотларни олувчи нодавлат ташкилотларга — платформалар орқали олинган маълумотлар таркибидаги шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда учинчи томонга, қонунчиликда белгиланган ҳоллардан ташқари, ошкор этмаслик бўйича зарур ташкилий ва техник чораларни кўриш юзасидан жавобгарлик юклансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси билан биргаликда:
а) икки ой муддатда давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд маълумотларни нодавлат ташкилотларга тақдим этишни назарда тутувчи давлат-хусусий шериклик асосидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва келишувларни хатловдан ўтказиб, уларни ўрганган ҳолда таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
б) давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида маълумот алмашинувини босқичма-босқич фақат Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали амалга ошириш бўйича чоралар кўрилишини;
Идоралараро интеграциялашув платформаси ва Рақамли маълумотлар платформасида Ўзбекистон Республикасининг давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларга ишлов берилишига йўл қўйилмаслигини, шунингдек, қонун билан муҳофаза қилинувчи алоҳида тоифадаги маълумотларни, жумладан, банк сири, қўриқланувчи шахсларга оид маълумотларни масъул ваколатли идоралар билан келишилган ҳолда қайта ишланишини;
Идоралараро интеграциялашув платформасида жойлаштирилган барча веб-сервислар Рақамли маълумотлар платформасида ҳам жойлаштирилишини таъминласин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 20 сентябрь,
516-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 сентябрдаги 516-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали давлат органлари ва ташкилотларининг электрон ҳамкорлиги ва ахборот алмашинуви, уларни ушбу платформага улаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси (кейинги ўринларда — Идоралараро интеграциялашув платформаси) — электрон давлат хизматларини кўрсатиш ва идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этиш доирасида ахборот тизимлари ва ресурсларини интеграциялаш учун мўлжалланган аппарат-дастурий воситалар мажмуаси;
ахборот тизимлари ва ресурслари эгалари бўлган маълумот тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда — маълумот тақдим этувчи) — норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ шахсга доир ва бошқа маълумотларни қайта ишлаш вазифалари юкланган, ўз ахборот тизимлари ва ресурсларини Идоралараро интеграциялашув платформасига улаш орқали маълумотларни тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотлари;
маълумотларни қайта ишлаш — маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, қўллаш, тақдим этиш, тарқатиш, юбориш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш бўйича бир ёки бир қатор амалларни бажариш;
фойдаланувчи — Идоралараро интеграциялашув платформасидан маълумотлар олишдан манфаатдор давлат органлари;
Идоралараро интеграциялашув платформаси оператори (кейинги ўринларда — оператор) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
технологик йўриқнома — идоралараро маълумот алмашинувининг техник усуллари, таркиби, томонларнинг жавобгарлиги ва қайта алоқа тартибини белгиловчи ҳужжат;
веб-сервис — стандартлаштирилган интерфейсга эга ноёб веб-манзил билан аниқланган, ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд маълумотлар алмашинувининг формати ва маълумотлар тўпламини белгилайдиган дастурий таъминот тизими.
3. Электрон ҳукумат доирасида маълумот тақдим этувчи ва фойдаланувчиларнинг электрон ҳамкорлиги ҳамда ахборот алмашинуви уларнинг ахборот тизимлари ва ресурсларини Идоралараро интеграциялашув платформасига улаш орқали амалга оширилади.
Бунда электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви фақат Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали ташкил этилади.
4. Фойдаланувчи ва оператор ўртасидаги ахборот алмашинуви тегишли сўров юбориш йўли билан Идоралараро интеграциялашув платформаси ёрдамида амалга оширилади.
5. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланган ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд бўлган шахсга доир маълумотлар алмашинуви «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ушбу соҳадаги бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
6. Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали маълумотлар фойдаланувчининг ваколати доирасидаги вазифаларни бажариш учун қайта ишлаш мақсадида тақдим этилади.
2-боб. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишнинг умумий талаблари ва шартлари
7. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
8. Фойдаланувчи Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиши учун мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ аризани кузатув хатига илова қилган ҳолда операторга электрон шаклда юборади.
9. Оператор ариза келиб тушган кундан бошлаб етти иш куни мобайнида аризани қуйидаги талабларга мувофиқ кўриб чиқади:
аризада кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар тўлиқ киритилганлиги;
фойдаланувчининг ахборот тизими Электрон ҳукумат идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланганлиги;
фойдаланувчининг ахборот тизимига уланиши билан боғлиқ техник-ташкилий шароитлар мавжудлиги.
10. Ариза мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, оператор етти иш куни мобайнида технологик йўриқномани фойдаланувчи билан биргаликда ишлаб чиқади ва келишади.
Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш рад этилган тақдирда, оператор томонидан фойдаланувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган хабарнома юборилади.
Фойдаланувчи хабарномада келтирилган камчиликларни бартараф қилиб, қайта ариза бериши мумкин.
11. Технологик йўриқнома ўзаро келишилгандан сўнг оператор фойдаланувчини Идоралараро интеграциялашув платформасига беш иш куни мобайнида улаш чораларини кўради.
12. Фойдаланувчининг ахборот тизими ҳамда тизимларнинг интеграциялашуви жараёнига қўйиладиган техник талаблар оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатга мувофиқ белгиланади.
13. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
аризада кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар тўлиқ киритилмаганлиги;
фойдаланувчи томонидан тақдим этилган аризада ёлғон ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;
фойдаланувчининг ахборот тизими Электрон ҳукумат идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланмаганлиги;
уланиш билан боғлиқ техник-ташкилий ечимнинг мавжуд бўлмаслиги.
Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
3-боб. Сўровларни қайта ишлашнинг умумий талаблари
14. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланган фойдаланувчи зарур бўлган маълумотларни тегишли сўровларни юбориш орқали олади.
15. Фойдаланувчи томонидан Идоралараро интеграциялашув платформасига сўров юборилгандан сўнг сўровда назарда тутилган маълумотлар оператор ва фойдаланувчи ўртасидаги технологик йўриқномада белгиланган тоифадаги маълумотлар ҳисобланиши автоматик равишда текширилади.
16. Агар сўровда оператор ҳамда фойдаланувчи ўртасида тузилган технологик йўриқномада назарда тутилмаган маълумотларни тақдим этиш назарда тутилган бўлса, сўров рад этилади.
17. Сўровда технологик йўриқномада назарда тутилган маълумотлар тақдим этилиши сўралган бўлса, фойдаланувчига тегишли маълумотлар автоматик равишда тақдим этилади.
18. Сўров шаклига умумий талаблар технологик йўриқномада белгиланади.
4-боб. Идоралараро интеграциялашув платформаси томонларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
19. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фойдаланувчига Идоралараро интеграциялашув платформасида жойлаштирилган веб-сервислардан фойдаланиш учун рухсат бериш;
маълумот тақдим этувчи ёки фойдаланувчини Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишида кўмаклашиш;
Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш юзасидан технологик ечимлар бўйича тушунтиришлар бериш;
фойдаланувчидан Идоралараро интеграциялашув платформасидаги тегишли веб-сервисларга уланишдан кўзланган мақсад ва вазифалари тўғрисидаги маълумотларни қўшимча тарзда сўраб олиш;
маълумот тақдим этувчидан унинг маълумотлар базаларининг барқарор ишлаши, белгиланган маълумотларнинг Идоралараро интеграциялашув платформасига узлуксиз равишда тақдим этилишини талаб қилиш;
маълумот тақдим этувчидан тегишли маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги ҳамда долзарблиги таъминланишини, долзарб бўлмаган маълумотлар бўйича келиб тушган шикоятлар ўз вақтида бартараф этилишини талаб қилиш.
Оператор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
20. Маълумот тақдим этувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали маълумот юбориш масалаларининг техник ечимида оператордан ёрдам олиш;
Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали маълумотларни қабул қилиш ва юбориш;
Маълумот тақдим этувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
21. Фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Идоралараро интеграциялашув платформаси ёрдамида сўровлар юбориш ва маълумотларни олиш;
Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш бўйича оператордан тушунчалар олиш.
Фойдаланувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
22. Оператор қуйидаги мажбуриятларга эга:
Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш тартиби ва шартларига риоя қилиш;
фойдаланувчига Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ахборот ва маълумотлар юборилгунига қадар уларнинг конфиденциаллигини таъминлаш;
Идоралараро интеграциялашув платформасининг узлуксиз ишлаши бўйича тегишли чоралар кўриш;
қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларини сўзсиз бажариш;
маълумот тақдим этувчи ва оператор, оператор ва фойдаланувчи ўртасида интеграциялашув бўйича технологик йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва келишишни таъминлаш;
мазкур Низомда ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидалар бузилган тақдирда, маълумот тақдим этувчи ёки фойдаланувчининг Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишини вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш ва бу ҳақда уларни асосларни кўрсатган ҳолда расмий хабардор қилиш.
Оператор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
23. Маълумот тақдим этувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:
ўзига тегишли бўлган ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда маълумотлар базаларининг барқарор ишлаши, улардаги зарурий маълумотларнинг Идоралараро интеграциялашув платформасига узлуксиз равишда тақдим этилиши бўйича тегишли чоралар кўриш;
ўзига тегишли маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги ҳамда долзарблигини таъминлаш, долзарб бўлмаган маълумотлар бўйича шикоятларни қабул қилиш механизмини ишлаб чиқиш, жорий қилиш ҳамда келиб тушган шикоятлар натижаси бўйича маълумотларни ўз вақтида янгилаб бориш;
ўзига тегишли веб-сервис ўзгарадиган тақдирда режалаштирилган ўзгартириш амалга оширилгунига қадар бу ҳақда икки ҳафта олдин операторга хабар бериш;
ўз ахборот тизимлари ва ресурсларида техник ишлар олиб борилиши натижасида Идоралараро интеграциялашув платформасига тақдим этилаётган веб-сервисларда кузатилиши мумкин бўлган узилишлар юзасидан техник ишлар олиб борилишидан камида уч иш кун олдин операторни ёзма равишда хабардор қилиш;
Идоралараро интеграциялашув платформасида жойлаштирилган ўз веб-сервисларига фойдаланувчиларни тўғридан-тўғри улашни чеклаш.
Маълумот тақдим этувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
24. Фойдаланувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:
Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш тартиби ва шартларига риоя қилиш;
Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинаётган маълумотларнинг конфиденциаллигини таъминлаш;
Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган маълумотларни учинчи томонга тақдим этмаслик;
Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган маълумотлардан маълумот тақдим этувчи ва оператор билан келишилмаган бошқа мақсадларда фойдаланмаслик;
Идоралараро интеграциялашув платформасига уланган ўзининг ахборот тизимларининг узлуксиз ишлаши бўйича тегишли чоралар кўриш;
мазкур Низом талабларига ва «Электрон ҳукумат» тизими орқали олинадиган маълумотларни олиш, қўллаш ва сақлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш.
Фойдаланувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
5-боб. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишни вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш
25. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишни вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш оператор томонидан амалга оширилади.
26. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишни вақтинча тўхтатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари ва технологик йўриқнома талабларининг бузилиши;
фойдаланувчи томонидан маълумотлар учинчи томонга шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид равишда тақдим этилганлиги ҳақида ахборотнинг мавжудлиги;
ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши мавжудлиги юзасидан ваколатли органларнинг хулосаси;
Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган маълумотлардан маълумот тақдим этувчи ва оператор билан келишилмаган бошқа мақсадларда фойдаланилганлик ҳақида маълумотнинг мавжудлиги.
27. Идоралараро интеграциялашув платформасига уланишни бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
фойдаланувчи томонидан «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ушбу соҳадаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланиши;
Идоралараро интеграциялашув платформасининг ахборот тизимлари билан номувофиқлиги;
ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши мавжудлиги юзасидан ваколатли органларнинг хулосаси;
мазкур Низом билан белгиланган талабларнинг бажарилмаслиги.
6-боб. Якунловчи қоидалар
28. Идоралараро интеграциялашув платформасининг иштирокчилари ўзаро ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви натижасида олинган маълумотларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаши зарур.
29. Оператор мазкур Низом талабларининг ижроси бўйича доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.
30. Оператор ва маълумот тақдим этувчи мазкур Низом талабларини бузган фойдаланувчининг масъул ходимлари хатти-ҳаракатлари учун жавобгар бўлмайди.
31. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформасига фойдаланувчиларнинг уланиши, ахборот тизимларининг платформа орқали электрон ҳамкорлиги ва ахборот алмашинуви
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
I. Идоралараро интеграциялашув платформасига фойдаланувчиларнинг уланиши
1-босқич
Фойдаланувчи
Идоралараро интеграциялашув платформасига уланиш бўйича аризани тўлдириб, операторга юборади.
Сўровга асосан маълумотларни Идоралараро интеграциялашув платформасига юборади.
Автоматик тарзда
4-босқич
Оператор
Маълумот тақдим этувчи томонидан тақдим этилган жавобни (маълумотларни) фойдаланувчига юборади.
Автоматик тарзда
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
__________________________________________________________________________________________ (ариза берувчи давлат органи ёки ташкилоти номи)
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси (кейинги ўринларда — ИИП)га маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизимини улашни сўраб, қуйидагиларни маълум қилади:
1. Маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизимининг мақсади ва вазифаси (мавжуд бўлганда): ____________________________________________________________________________________________
2. Маълумотларни йиғиш, сақлаш ва уларга ишлов бериш учун мўлжалланган ахборот тизимининг номи: ____________________________________________________________________________________________
3. Маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизимининг техник қўллаб-қувватлаш хизмати электрон почта манзили: ____________________________________________________________________________________________
4. Маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизими томонидан тақдим этилаётган веб-сервисларнинг тавсифи (мавжуд бўлганда): ____________________________________________________________________________________________
5. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғидаги IP-манзили: ____________________________________________________________________________________________
6. ИИП билан ахборот алмашинувини ташкил этиш ва унга уланиш доирасида сўралаётган маълумотлар таркиби:
Т/р
Маълумотни олиш веб-сервиси
Маълумотларни олиш учун асос
1.
2.
3.
7. ИИПга бир ойда энг кўп мурожаатлар сони, ахборот тизимининг иш режими (соат бир суткада):
Т/р
Маълумотни олиш веб-сервиси
Бир ойда мурожаатлар сони
Веб-сервис билан ишлаш режими
1.
2.
3.
8. Олинадиган маълумотлардан фойдаланиш мақсадларининг батафсил тавсифи, бунда кириш учун рухсат сўралаётган маълумотлар таркибининг ҳар бири бўйича алоҳида:
Т/р
Маълумотни олиш веб-сервиси
Фойдаланиш мақсади
1.
2.
3.
9. Ариза берувчи давлат органи ёки ташкилотининг реквизитлари: ____________________________________________________________________________________________
10. Маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизими ёки ресурси фойдаланувчиларининг Ф.И.О., лавозими ҳамда лавозимга тайинлаш ҳақидаги буйруқ (илова қилинади) тўғрисида маълумот: ____________________________________________________________________________________________ Мазкур аризани тақдим этиш билан маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва/ёки тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизими ёки ресурси аризанинг 1 — 8-бандларига мувофиқлигини тасдиқлайман. Мазкур аризада келтирилган маълумотларнинг тўлиқ ва тўғрилигини тасдиқлайман. Ушбу бандларда ўзгартиришлар амалга оширилса, уч кун мобайнида операторга хабар беришни ўз зиммамга оламан. Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали шахсга доир маълумотларига ишлов беришда фуқаронинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш тўғрисидаги розилигини олишни кафолатлайман. Изоҳ.Мазкур аризани имзолаш орқали шахсга доир маълумотларга ишлов беришда иштирок этувчи шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 462-моддаси, Жиноят кодекснинг 1412-моддаси билан таништирилганлиги ва Ўзбекистон Республикасининг шахсга доир маълумотларга ишлов бериш қисмига оид қонунчиликка риоя этилмаган ҳолларда жавобгарликни тўлиқ ўз бўйнига олишига мажбур бўлади.
_________________________(сана)
______________________________________________ (раҳбар ёки бошқа ваколатли шахснинг имзоси ва имзосининг ёйилмаси)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 сентябрдаги 516-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Электрон ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Электрон ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви, тижорат ташкилотлари ва хўжалик юритувчи бошқа субъектларни ушбу платформага улаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«Электрон ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси (кейинги ўринларда — Рақамли маълумотлар платформаси) — тижорат ташкилотлари ва хўжалик юритувчи бошқа субъектлар томонидан ўз тижорат хизматларини кўрсатиш доирасида давлат органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида мавжуд маълумотларни узатиш учун мўлжалланган аппарат-дастурий воситалар тўплами;
ахборот тизимлари ва ресурслари эгалари бўлган маълумот тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда — маълумот тақдим этувчи) — норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ шахсга доир ва бошқа маълумотларни қайта ишлаш вазифалари юкланган, ўз ахборот тизимлари ва ресурсларини Рақамли маълумотлар платформасига улаш орқали маълумотларни тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотлари;
маълумотларни қайта ишлаш — маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, қўллаш, тақдим этиш, тарқатиш, юбориш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш бўйича бир ёки бир қатор амалларни бажариш;
фойдаланувчи — Рақамли маълумотлар платформасидан маълумотлар олишдан манфаатдор тижорат ташкилоти ёки хўжалик юритувчи бошқа субъект;
Рақамли маълумотлар платформаси оператори (кейинги ўринларда — оператор) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
шартнома — Рақамли маълумотлар платформасидан маълумот олиш мақсадида оператор ва фойдаланувчи ўртасида тузиладиган келишув;
технологик йўриқнома — Рақамли маълумотлар платформаси доирасида идоралараро маълумот алмашинувининг техник усуллари, таркиби, томонларнинг жавобгарлиги ва қайта алоқа тартибини белгиловчи ҳужжат;
веб-сервис — стандартлаштирилган интерфейсга эга ноёб веб-манзил билан аниқланган, ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд маълумотлар алмашинувининг формати ва маълумотлар тўпламини белгилайдиган дастурий таъминот тизими.
3. Фойдаланувчиларнинг ахборот тизимларини Рақамли маълумотлар платформасига улаш фақат ҳимояланган VPN тармоғи орқали ташкил этилади.
Бунда солиқ ва кадастр органларининг ахборот тизимларини Рақамли маълумотлар платформасига улаш Вазирлар Маҳкамасининг «Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида» 2021 йил 19 августдаги 529-сон қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик шартномасининг амал қилиш муддатига қадар хусусий шерикнинг ахборот тизимлари орқали амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
4. Фойдаланувчи ва оператор ўртасидаги ахборот алмашинуви тегишли сўров юбориш йўли билан Рақамли маълумотлар платформаси ёрдамида амалга оширилади.
5. Рақамли маълумотлар платформасига уланган ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд бўлган шахсга доир маълумотлар билан ахборот алмашинуви «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва ушбу соҳадаги бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
6. Рақамли маълумотлар платформаси орқали маълумотлар фойдаланувчининг вазифаларини бажариш учун қайта ишлаш мақсадида тақдим этилади.
Фойдаланувчи ўзига тегишли бўлган маълумотларнинг ишончлилиги, тўлиқлиги ҳамда долзарблигини таъминлаш шарти билан уларни бошқа фойдаланувчиларга, давлат органлари ва ташкилотларига Рақамли маълумотлар платформаси орқали белгиланган тартибда шартнома асосида тақдим этиши мумкин.
2-боб. Рақамли маълумотлар платформасига уланишнинг умумий талаблари ва шартлари
7. Рақамли маълумотлар платформасига уланиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
8. Фойдаланувчи Рақамли маълумотлар платформасига уланиши учун мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ аризани кузатув хатига илова қилган ҳолда операторга электрон шаклда юборади.
9. Оператор ариза келиб тушган кундан бошлаб етти иш куни мобайнида аризани қуйидаги талабларга мувофиқ кўриб чиқади:
аризада кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар тўлиқ киритилганлиги;
фойдаланувчининг ахборот тизимига уланиши билан боғлиқ техник-ташкилий шароитлар мавжудлиги.
10. Ариза мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, оператор етти иш куни мобайнида технологик йўриқномани фойдаланувчи билан биргаликда ишлаб чиқади ва келишади.
Рақамли маълумотлар платформасига уланиш рад этилган тақдирда оператор томонидан фойдаланувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган хабарнома юборилади.
Фойдаланувчи хабарномада келтирилган камчиликларни бартараф қилиб, қайта ариза бериши мумкин.
11. Технологик йўриқнома ўзаро келишилгандан сўнг оператор фойдаланувчини Рақамли маълумотлар платформасига беш иш куни мобайнида улаш чораларини кўради. Бунда оператор ва фойдаланувчи ўртасида Рақамли маълумотлар платформасига уланиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома расмийлаштирилади.
12. Фойдаланувчининг ахборот тизими ҳамда тизимларнинг интеграциялашуви жараёнига қўйиладиган техник талаблар оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ёки техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатга мувофиқ белгиланади.
13. Рақамли маълумотлар платформасига уланишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
аризада кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар тўлиқ киритилмаганлиги;
фойдаланувчи томонидан тақдим этилган аризада ёлғон ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;
маълумот тақдим этувчининг фойдаланувчига маълумот тақдим этишни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рад этганлиги;
уланиш билан боғлиқ техник-ташкилий ечимнинг мавжуд бўлмаслиги.
Бошқа асосларга кўра аризани рад этиш йўл қўйилмайди.
3-боб. Сўровларни қайта ишлашнинг умумий талаблари
14. Рақамли маълумотлар платформасига уланган фойдаланувчи зарур бўлган маълумотларни тегишли сўровларни юбориш орқали олади.
15. Фойдаланувчи томонидан Рақамли маълумотлар платформасига сўров юборилгандан сўнг сўровда назарда тутилган маълумотлар оператор ва фойдаланувчи ўртасидаги технологик йўриқномада белгиланган тоифадаги маълумотлар ҳисобланиши автоматик равишда текширилади.
16. Агар сўровда оператор ва фойдаланувчи ўртасида тузилган технологик йўриқномада назарда тутилмаган маълумотларни тақдим этиш назарда тутилган бўлса, сўров рад этилади.
17. Сўров шаклига умумий талаблар технологик йўриқномада белгиланади.
4-боб. Рақамли маълумотлар платформаси томонларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
18. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
маълумотларни тақдим этувчи билан келишган ҳолда, фойдаланувчига Рақамли маълумотлар платформасида жойлаштирилган веб-сервислардан фойдаланиш учун рухсат бериш;
Рақамли маълумотлар платформасига уланиш тартиби ва шартларини белгилаш;
Рақамли маълумотлар платформасига уланиш юзасидан технологик ечимлар бўйича тушунтиришлар бериш;
фойдаланувчи билан тузилган шартноманинг сўзсиз бажарилишини талаб қилиш;
Рақамли маълумотлар платформасида жойлаштирилган веб-сервисларга кириш учун рухсат бериш юзасидан аризани маълумотларни тақдим этувчи билан келишиш;
фойдаланувчидан Рақамли маълумотлар платформасидаги тегишли веб-сервисларга уланишдан кўзланган мақсад ва вазифалари тўғрисидаги маълумотларни қўшимча тарзда сўраб олиш;
маълумот тақдим этувчидан унинг маълумотлар базаларининг барқарор ишлаши, белгиланган маълумотларнинг Рақамли маълумотлар платформасига узлуксиз равишда тақдим этилишини талаб қилиш;
маълумот тақдим этувчидан тегишли маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги ҳамда долзарблиги таъминланишини, долзарб бўлмаган маълумотлар бўйича келиб тушган шикоятлар ўз вақтида бартараф этилишини талаб қилиш.
Оператор қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
19. Маълумот тақдим этувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Рақамли маълумотлар платформасида жойлаштирилган ўз веб-сервисларига фойдаланувчиларнинг уланишини келишиш;
Рақамли маълумотлар платформаси орқали маълумот юбориш масалаларининг техник ечимида оператордан ёрдам олиш;
Рақамли маълумотлар платформаси фаолияти юзасидан зарур ахборотларни оператордан сўраб олиш.
Маълумот тақдим этувчи қонунчилик ҳужжатлари ва шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
20. Фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Рақамли маълумотлар платформасига уланиш учун операторга белгиланган тартибда ариза юбориш;
Рақамли маълумотлар платформасига уланиш бўйича оператордан тушунтиришлар олиш;
ўз ахборот тизимини Рақамли маълумотлар платформасига улаш юзасидан ёрдам олиш;
оператор билан тузилган шартноманинг сўзсиз бажарилишини талаб қилиш.
Фойдаланувчи қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
21. Оператор қуйидаги мажбуриятларга эга:
маълумот тақдим этувчи томонидан тегишли хабарнома олинган вақтдан бошлаб Рақамли маълумотлар платформасида жойлаштирилган веб-сервисларга фойдаланувчи томонидан кириш учун рухсатни вақтинча тўхтатиб туриш;
Рақамли маълумотлар платформасига уланиш тартиби ва шартларига риоя қилиш;
фойдаланувчига Рақамли маълумотлар платформаси орқали маълумотлар юборилгунига қадар уларнинг конфиденциаллигини таъминлаш;
Рақамли маълумотлар платформасининг узлуксиз ишлаши бўйича тегишли чоралар кўриш;
мазкур Низом ва фойдаланувчи билан тузилган шартнома талабларини сўзсиз бажариш;
мазкур Низомда ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидалар бузилган тақдирда, маълумот тақдим этувчи ёки фойдаланувчининг Рақамли маълумотлар платформасига уланишини вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш ва бу ҳақда уларни расмий тарзда асосларни кўрсатган ҳолда хабардор қилиш.
Оператор қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
22. Маълумот тақдим этувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:
ўзига тегишли бўлган ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда маълумотлар базаларининг барқарор ишлаши, улардаги зарурий маълумотларнинг Рақамли маълумотлар платформасига узлуксиз равишда тақдим этилиши бўйича тегишли чоралар кўриш;
ўзига тегишли маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги ҳамда долзарблигини таъминлаш, долзарб бўлмаган маълумотлар бўйича шикоятларни қабул қилиш механизмини ишлаб чиқиш, жорий қилиш ҳамда келиб тушган шикоятлар натижаси бўйича маълумотларни ўз вақтида янгилаб бориш;
ўзига тегишли веб-сервис ўзгарадиган тақдирда режалаштирилган ўзгартириш амалга оширилгунига қадар бу ҳақда икки ҳафта олдин операторга хабар бериш;
ўз ахборот тизимлари ва ресурсларида техник ишлар олиб борилиши натижасида Рақамли маълумотлар платформасига тақдим этилаётган веб-сервисларда кузатилиши мумкин бўлган узилишлар юзасидан техник ишлар олиб борилишидан камида уч иш кун олдин операторни ёзма равишда хабардор қилиш;
Рақамли маълумотлар платформасида жойлаштирилган ўз веб-сервисларига фойдаланувчиларни тўғридан-тўғри улашни чеклаш.
Маълумот тақдим этувчи қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
23. Фойдаланувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:
Рақамли маълумотлар платформасида жойлаштирилган тегишли веб-сервисларга кириш учун рухсатни олишга оператор билан аризани келишиш;
Рақамли маълумотлар платформасига уланиш тартиби ва шартларига риоя қилиш;
Рақамли маълумотлар платформаси орқали олинаётган маълумотларнинг конфиденциаллигини таъминлаш;
Рақамли маълумотлар платформаси орқали олинган маълумотларни учинчи томонга тақдим этмаслик, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно;
Рақамли маълумотлар платформаси орқали олинган маълумотлардан маълумот тақдим этувчи ва оператор билан келишилмаган бошқа мақсадларда фойдаланмаслик;
ушбу Низом ва оператор билан тузилган шартнома талабларини сўзсиз бажариш;
Рақамли маълумотлар платформасига уланган ўз ахборот тизимларининг узлуксиз ишлаши бўйича тегишли чоралар кўриш.
Фойдаланувчи қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
5-боб. Рақамли маълумотлар платформасига уланишни вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш
24. Рақамли маълумотлар платформасига уланишни вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш оператор томонидан амалга оширилади.
25. Рақамли маълумотлар платформасига уланишни вақтинча тўхтатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларининг ва технологик йўриқноманинг бузилиши;
шартномада назарда тутилган тўловлар фойдаланувчи томонидан ўз вақтида тўланмаслиги;
фойдаланувчи томонидан маълумотларни учинчи томонга шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид равишда тақдим этилганлиги ҳақида ахборотнинг мавжудлиги;
ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши мавжудлиги юзасидан ваколатли органларнинг хулосаси;
Рақамли маълумотлар платформаси орқали олинган маълумотлардан маълумот тақдим этувчи ва оператор билан келишилмаган бошқа мақсадларда фойдаланилганлик ҳақида ахборотнинг мавжудлиги.
26. Рақамли маълумотлар платформасига уланишни бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
фойдаланувчи томонидан «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ушбу соҳадаги бошқа қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатларининг аниқланиши;
ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши мавжудлиги юзасидан ваколатли органларнинг хулосаси;
мазкур Низом ва шартнома шартлари бузилиши ёки шартномани амал қилиш муддатининг тугаши.
6-боб. Якунловчи қоидалар
27. Рақамли маълумотлар платформасининг иштирокчилари ўзаро ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви натижасида олинган маълумотларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаши зарур.
28. Оператор мазкур Низом талаблари ижроси бўйича доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.
29. Оператор ва маълумот тақдим этувчи мазкур Низом ва шартнома талабларини бузган фойдаланувчининг ходимларини хатти-ҳаракатлари учун жавобгар бўлмайди.
30. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Электрон ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Электрон ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформасига фойдаланувчиларнинг уланиши, ахборот тизимларининг платформа орқали электрон ҳамкорлиги ва ахборот алмашинуви
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
I. Рақамли маълумотлар платформасига фойдаланувчиларнинг уланиши
1-босқич
Фойдаланувчи
Рақамли маълумотлар платформасига уланиш бўйича аризани тўлдириб, операторга юборади.
__________________________________________________________________________________________ (ариза берувчи давлат органи ёки ташкилоти номи)
«Электрон ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси (кейинги ўринларда — рақамли платформа)га ариза берувчининг ахборот тизимини улашни сўраб, қуйидагиларни маълум қилади:
1. Маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизими ёки ресурснинг мақсади ва вазифаси (мавжуд бўлганда):
2. Маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизимининг техник қўллаб-қувватлаш хизмати электрон почта манзили ва масъул ходимнинг телефон рақами:
3. Маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизими томонидан тақдим этилаётган сервисларнинг тавсифи (мавжуд бўлганда): _____________________________________________________________________________
4. Маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизимида ишлов берилаётган маълумотларнинг таркиби: _____________________________________________________________________________
5. Рақамли маълумотлар платформаси билан ахборот алмашинувини ташкил этиш ва унга уланиш доирасида сўралаётган маълумотларнинг таркиби:
Т/р
Маълумотни олиш сервиси
Маълумотларни олиш учун асос
1.
2.
6. Рақамли маълумотлар платформасига бир ойда энг кўп мурожаатлар сони, ахборот тизими иш режими (соат бир суткада):
Т/р
Маълумотни олиш сервиси
Бир ойда мурожаатлар сони
Сервис билан ишлаш режими
1.
2.
7. Олинадиган маълумотлардан фойдаланиш мақсадларининг батафсил тавсифи, бунда кириш учун рухсат сўралаётган маълумотлар таркибининг ҳар бири бўйича алоҳида:
9. Маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизими ёки ресурси фойдаланувчиларининг Ф.И.О., лавозими ҳамда лавозимга тайинлаш ҳақидаги буйруқ (илова қилинади) тўғрисида маълумот:
Мазкур аризани тақдим этиш орқали маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва/ёки тақдим этиш учун мўлжалланган ахборот тизими аризанинг 1 — 7-бандларига мувофиқлигини тасдиқлайман.
Мазкур аризада келтирилган маълумотларнинг тўлиқ ва тўғрилигини тасдиқлайман. Ушбу бандларда ўзгартиришлар амалга оширилса, уч кун мобайнида операторга хабар беришни ўз зиммамга оламан.
Рақамли платформа орқали шахсга доир маълумотларга ишлов беришда фуқаронинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш тўғрисидаги розилигини олишни кафолатлайман.
Изоҳ. Мазкур аризани имзолаш орқали шахсга доир маълумотларга ишлов беришда иштирок этувчи шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 462-моддаси, Жиноят кодекснинг 1412-моддаси билан таништирилганлиги ваЎзбекистон Республикасининг шахсга доир маълумотларга ишлов бериш қисмига оид қонунчиликка риоя этилмаган ҳолларда тўлиқ жавобгарликни ўз бўйнига олишига мажбур бўлади.
_________________________(сана)
______________________________________________ (раҳбар ёки бошқа ваколатли шахснинг имзоси ва имзосининг ёйилмаси)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 сентябрдаги 516-сон қарорига 3-ИЛОВА
Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими фойдаланувчиларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаши тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими фойдаланувчиларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаши тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими (кейинги ўринларда — Ягона биллинг тизими) — давлат хизматларини ҳамда бошқа хизмат ва сервисларни кўрсатиш жараёнида олинадиган айрим бож, йиғим, тўлов ва жарималар ҳисобини юритувчи ахборот тизими;
транзакция — тўлов суммасининг бир ҳисобварағидан бошқа ҳисобварағига ўтказилиши;
инвойс — ҳисоб-китоб варақаси;
инвойс рақами — ҳар бир транзакция учун яратиладиган махсус уникал (14 хонали) сонлар жамланмаси;
Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг тизими (кейинги ўринларда — клиринг тизими) — клиринг тизими орқали тўловлар амалга оширилишида клиринг тизими иштирокчилари ва фойдаланувчилари ўртасида маълумот алмашинувини таъминловчи ахборот тизими;
«Давлат молиясини бошқариш» ахборот тизими — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига тушган тўловлар ҳақидаги маълумотларни Ягона биллинг тизимига юбориш функциясини бажарувчи ахборот тизими;
талабгор — Ягона биллинг тизимига хизматларини улаш истагини билдирган субъект;
Ягона биллинг тизими оператори (кейинги ўринларда — оператор) — Ягона биллинг тизимининг ишлаши, ундан фойдаланиш, уни ташкилий ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашни таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси.
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
3. Ягона биллинг тизими қуйидаги вазифаларни бажаради:
транзакциялар ҳисобини юритиш, ҳисобот ва статистик маълумотларни шакллантириш;
банк кассалари, тўлов ташкилотлари ва масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали ҳамда банк ҳисобварағидан нақд пулсиз кўринишда амалга оширилган тўловлар ҳақидаги маълумотларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва мижозларга реал вақт режимида етказиш;
давлат хизматлари, бошқа хизмат ва сервисларни кўрсатиш учун тўланадиган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловларни тўлаш учун инвойс яратиш.
4. Ягона биллинг тизими орқали тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа тўловлардан тушадиган маблағларнинг 0,5 фоизи Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига ўтказилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
5. Ягона биллинг тизимини такомиллаштириш ва кейинчалик қўллаб-қувватлаш Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағи маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
2-боб. Ягона биллинг тизимига уланиш тартиби
6. Ягона биллинг тизимига уланиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
7. Талабгорнинг ахборот тизимлари ва сервисларини Ягона биллинг тизимига интеграция қилиш талабгор ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлигини таъминланган ҳолда амалга оширилади.
8. Ягона биллинг тизимига «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш ягона ахборот тизимида (кейинги ўринларда — Идентификациялашнинг ягона тизими) рўйхатдан ўтиш орқали кирилади.
9. Қуйидагилар Ягона биллинг тизимига уланиш учун қўйиладиган талаблар ҳисобланади:
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)да давлат хизмати жорий этилиши ёки талабгорнинг ахборот тизимлари, бизнес жараёнларини автоматлаштириш бўйича идоравий ахборот тизимларининг мавжудлиги;
мазкур Низомга 2-илова билан тасдиқланган шаклдаги Ягона биллинг тизимига интеграция қилиш хизмат паспортининг мавжудлиги;
банк ва ғазначилик ҳисобварақлари мавжудлиги.
10. Ягона биллинг тизимига уланиш қуйидаги йўналишларда олиб борилади:
а) ЯИДХПда жорий этилаётган барча давлат хизматлари бўйича Ягона биллинг тизимига улаш, бунда давлат хизматини кўрсатувчи давлат органи ва ташкилот томонидан фақат давлат хизматларига тегишли банк ва ғазначилик ҳисобварақлари тақдим қилинади;
б) хизматларни тақдим этувчи майдонлар, маълумотларни йиғиш пункти орқали кўрсатиладиган хизматлар бўйича талабгорнинг идоравий ахборот тизимларини Ягона биллинг тизимига улаш, бунда улаш ахборот тизимининг эгаси (мулкдори) ва оператор ўртасидаги шартномавий муносабатлар асосида амалга оширилади.
Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизимига уланиш учун:
талабгор томонидан Ягона биллинг тизимига уланиш бўйича операторга тегишли сўров юборилади;
оператор талабгорни Ягона биллинг тизимига улаш бўйича унинг техник имкониятларини ўрганади ва натижаси бўйича ушбу тизимга улаш ёки уланиши мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хабардор қилади;
улаш мақсадга мувофиқ деб топилганда талабгор ушбу тизимга уланадиган хизмат ва сервисларнинг параметрлари ҳақидаги хизмат паспортларини тўлдиради ва тасдиқлайди ҳамда Ягона биллинг тизимига уланиш бўйича оператор билан шартнома тузади;
Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг тизимига уланиш учун талабгор томонидан ариза тақдим этилади;
мазкур ариза асосида талабгор билан Марказий банк ўртасида Бош келишув ҳамда талабгорнинг тизимдаги идентификация кодлари кўрсатилган Технологик йўриқнома тасдиқланади;
Молия вазирлиги Ғазначилигига «Давлат молиясини бошқариш» ахборот тизими орқали тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига тушадиган тушумлар бўйича маълумотларни Ягона биллингга юбориш юзасидан тегишли сўров юборилади;
оператор талабгорнинг хизмат ва сервисларини Ягона биллинг тизимига интеграция қилади;
талабгор тўлов тизимларини юритувчи ташкилотлар билан шартнома тузади.
11. Талабгор томонидан тақдим этилган хизмат паспортида келтирилган маълумотлар, хусусан, кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги маълумотлар ва талабгорнинг таркибий тузилмалари ёки хизмат кўрсатиш шохобчалари рўйхати ва кўрсатилган хизмат учун тўловлар тушадиган банк ва ғазначилик ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотлар ҳаққонийлиги учун талабгор жавобгар ҳисобланади.
12. Талабгорнинг ахборот тизимлари ва сервисларининг параметрлари Ягона биллинг тизимининг параметрларига мувофиқ келмаган ҳолларда ахборот тизимлари ва сервислари параметрларини Ягона биллинг тизимига мослаштириш бўйича тавсиялар тақдим этилади. Оператор сўровни қайта кўриб чиқади.
13. Талабгор томонидан кўрсатилган хизмат учун тўловлар шахсий ғазна ҳисобварағи орқали амалга оширилса:
талабгор Молия вазирлиги Ғазначилигига «Давлат молиясини бошқариш» ахборот тизими орқали тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига тушадиган тушумлар бўйича маълумотларни Ягона биллинг тизимига юбориш юзасидан тегишли сўров юборади;
Молия вазирлиги Ғазначилиги ушбу сўровга асосан беш иш кунида кўрсатилаётган давлат хизматининг тегишли шахсий ғазна хисобварақлари «Давлат молиясини бошқариш» ахборот тизимига уланганлиги ёки уланмаслиги ҳақида асосланган жавоб қайтаради.
14. Ягона биллинг тизимига улаш оператор томонидан талабгорнинг ташаббуси билан ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
15. Мижозлар учун Ягона биллинг тизими орқали ўз ҳисоботларини юритиш, ҳисоботлар ва статистик маълумотлар олиш, ғазначилик орқали тушган ва қайси инвойсга тегишлилиги аниқланмаган тўловларни инвойсга бириктириш учун оператор томонидан алоҳида кабинет очиб берилади.
3-боб. Ягона биллинг тизими оператори ва мижозларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
16. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ягона биллинг тизими фойдаланувчиларини рўйхатга олиш, улаш ва ўқитиш;
Ягона биллинг тизимини модернизациялаш ва янги версияларини ишга тушириш;
мижозларга Ягона биллинг тизимидан фойдаланиш бўйича, шу жумладан, Ягона биллинг тизимида хато ёки нотўғри ишлашининг олдини олиш бўйича маслаҳатлар бериш;
Ягона биллинг тизимидан фойдаланувчилар учун ташкил этиладиган ўқув машғулотларини ўтказиш учун мутахассислар ажратиш;
Ягона биллинг тизимининг функционал ва фойдаланиш таснифларини яхшилаш мақсадида тизимнинг ишлашини таҳлил қилиш;
Ягона биллинг тизимининг доимий ва узлуксиз ишлашини таъминлаш;
Ягона биллинг тизимида профилатик тадбирлар ўтказиш учун олдиндан вазирликлар ва идораларга хабар берган ҳолда иш фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш;
мижозларнинг ахборот тизимлари орқали Ягона биллинг тизимига турли хил техник хуружлар амалга оширилганда ва унинг оқибатида келиб чиқадиган носозликларни бартараф этиш мақсадида вазирликлар ва идораларни вақтинча Ягона биллинг тизимидан узиб қўйиш;
Ягона биллинг тизимида бўлган ўзгаришларга мослашишни талаб қилиш;
мижозларнинг сўровига асосан ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳамда интеграцияларни амалга ошириш.
17. Зарурат туғилганда, оператор Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда Ягона биллинг тизимини техник томондан қўллаб-қувватлашда юзага келган носозлик ва хатоликларни бартараф этиш мақсадида бошқа ташкилотларни (техник гуруҳ) жалб қилиш ҳуқуқига эга.
18. Мижозларнинг Молия вазирлигининг Ғазначилик ахборот тизими орқали Ягона биллинг тизимига тушган тўловлар бўйича инвойсга хато боғланган тўловни инвойсдан ечиб бериш юзасидан мурожаати тегишли ҳужжатлар билан асосланган тақдирда, тўлов инвойсдан ечиб берилади.
Бунда Ягона биллинг тизимида мазкур инвойс билан амалга оширилган операция якунига етказилган ёки мазкур инвойс учун мижозларнинг идоравий ахборот тизимларида хизматлар кўрсатиш бошланган ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, тушган тўловлар инвойсдан ечиб берилмайди.
19. Оператор қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш;
Ягона биллинг тизимининг доимий ва узлуксиз ишлашини таъминлаш;
Ягона биллинг тизимига киритилиши режалаштирилган ўзгартиришлар ҳақида вазирликлар ва идораларга аниқ муддати кўрсатилган ҳолда камида бир ой олдин ёзма хабарнома юбориш;
Ягона биллинг тизимида юзага келган носозлик ва хатоликларни бартараф этиш бўйича мурожаатлар қабул қилинишини ташкил этиш ва тезкорлик билан кўриб чиқиш ҳамда бартараф этиш;
Ягона биллинг тизимидаги давлат органларига тааллуқли ахборотнинг бутлигини таъминлаш.
Оператор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.
20. Ягона биллинг тизими мижозлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ягона биллинг тизимидан фойдаланиш, ҳисоботлар ва статистик маълумотлар олиш;
Ягона биллинг тизими хизматидан фойдаланувчилар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
Ягона биллинг тизимидан фойдаланиладиган хизмат турларини кўпайтириш, камайтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш;
Ягона биллинг тизимидан фойдаланувчиларнинг кўникмаларини шакллантириш бўйича ўқув машғулотларини ташкил этишни талаб қилиш;
Ягона биллинг тизимида юзага келган носозлик ва хатоликларни бартараф этишни сўраб операторга мурожаат қилиш;
Молия вазирлигининг Ғазначилик ахборот тизими орқали Ягона биллинг тизимига тушган тўловларни тегишли инвойсга боғлаш, инвойсга хато боғланган тўловни инвойсдан ечиб бериш бўйича мурожаат қилиш.
21. Ягона биллинг тизими мижозлари қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
Ягона биллинг тизимидан фойдаланувчи ходимлари Идентификациялашнинг ягона тизимида рўйхатдан ўтишини таъминлаш;
Ягона биллинг тизимидаги фойдаланувчилар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда 5 иш куни давомида операторни хабардор этиш;
Молия вазирлигининг Ғазначилик ахборот тизими орқали Ягона биллинг тизимидан ўтган маблағлар тўлов ҳужжатида кўрсатилган субъектларга берилган инвойсга тўғри келишини назорат қилиб бориш;
Молия вазирлигининг Ғазначилик ахборот тизими орқали Ягона биллинг тизимига тушган тўловлар бўйича инвойсга хато боғланган тўловни инвойсдан ечиб бериш юзасидан мурожаат қилишда тўлов хато боғланганлиги ва уни ечиш мақсадга мувофиқлигини асослаб бериш;
кўрсатилган хизматлар ҳақи сифатида амалга оширилган ҳар бир транзакция суммасининг 0,5 фоизини ҳисобот ойининг якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисоб рақамига ўтказиш.
(21-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
4-боб. Якунловчи қоидалар
22. Оператор Ягона биллинг тизимининг узлуксиз ишлаши ва ундаги маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этмаслик учун жавобгар ҳисобланади.
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими фойдаланувчиларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаши тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизимига уланиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
I. Рақамли маълумотлар платформасига фойдаланувчиларнинг уланиши
1-босқич
Фойдаланувчи
Рақамли маълумотлар платформасига уланиш бўйича аризани тўлдириб, операторга юборади.
Сўровга асосан маълумотларни Рақамли маълумотлар платформасига юборади.
Автоматик тарзда
4-босқич
Оператор
Маълумот тақдим этувчи томонидан тақдим этилган жавобни (маълумотларни) фойдаланувчига юборади.
Автоматик тарзда
Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими фойдаланувчиларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаши тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизимига интеграция қилишнинг
Хизмат кўрсатувчи давлат органи ва бошқа ташкилотнинг номи
Тўлиқ номи:
Қисқача номи:
3.
Хизматдан фойдаланувчилар
Жисмоний шахслар
Юридик шахслар
4.
Хизмат кўрсатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда иштирок этувчи органлар ва ташкилотларнинг тўлиқ рўйхати ва/ёки хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотлар мавжуд ташкилотлар
Хизмат кўрсатиш жараёнида қатнашади:
1)
2)
5.
Хизмат нархи ва тўлов тартиби
Хизмат кўрсатиш учун:
________сўм ёки __% миқдорида йиғим ундирилади (базавий ҳисоблаш миқдорининг ______баравари).
Тўлов тартиби:
ариза топширилишидан олдин ёки топшириш вақтида.
6.
Хизмат кўрсатиш муддати
Хизматларни тақдим этишнинг охирги муддатлари:
а) 1 ой — янги тақдим этилган аризани кўриб чиқиш учун;
7.
Хизмат регламенти
Хизматлар кўрсатиш тартибини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар рўйхати:
№
Номи
Сана
Рақами
Ҳавола
1.
Изоҳ. Ҳужжат Интернет жаҳон ахборот тармоғида жамоат доменида бўлмаган тақдирда, сиз унинг нусхасини паспортга бириктиришингиз керак.
Хизмат кўрсатувчи ташкилот ва унинг ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги зарур маълумотлар