1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КУМУШ БУЮМЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ҚУВВАТЛАРНИ БАРПО ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Республикада қазиб олинаётган кумушдан аҳоли ўртасида талаб катта бўлган буюмларни ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Маҳаллий саноат» корпорациясининг «Фонон» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг Тошкентдаги 1-заргарлик заводи негизида Американинг «Гольдхоук Трейдинг Инкорпорейтед» фирмаси билан биргаликда кумушдан саноат йўли билан жаҳон бозорида рақобатга бардошли буюмлар ишлаб чиқарувчи корхонани барпо этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.08.00.00 Асиллик даражаси ишлари. Қимматбаҳо металлар ва тошлар]
2. Таъсис этувчиларнинг:
йилига 50 тонна кумушни қайта ишлайдиган қувватларни барпо этиш учун қўшма корхонанинг устав жамғармаси — жами 10 млн АҚШ доллари, шу жумладан, «Фонон» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг улуши 7 млн АҚШ доллари (импорт асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлар), «Гольдхоук Трейдинг Инкорпорейтед» фирмасининг улуши — 3 млн АҚШ доллари (асбоб-ускуналар, технология) миқдорида бўлиши ҳақидаги;
фойда (даромад)ни қўшма корхона қатнашчилари ўртасида уларнинг устав жамғармасидаги улушларига мутаносиб равишда тақсимлаш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.
3. «Маҳаллий саноат» корпорацияси (ўртоқ Чжен)га:
бир ой муддатда «Гольдхоук Трейдинг Инкорпорейтед» фирмаси билан биргаликда қўшма корхонани барпо этиш ва унинг фаолияти билан боғлиқ бўлган масалаларни, контракт тузишдан олдин ишлаб чиқсин, бунда чиқариладиган буюмлар номенклатурасини, қимматбаҳо металларга бўлган талаб ва уларни қоплаш манбаларини белгиласин. Шу вақт ичида Ўзбекистон — Америка қўшма корхонасининг таъсис ҳужжатларини тайёрласин ва уларни рўйхатга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритсин;
шу йилнинг апрель ойида кумуш буюмлар чиқариш учун Тошкент заргарлик заводини қайта қуришнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин, бунда америка фирмасидан олинадиган асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш технологиясини ҳисобга олган ҳолда, тўла технология цикли (қуйишдан бошлаб тайёр маҳсулот чиқаришгача) бўлган ишлаб чиқаришни вужудга келтириш назарда тутилсин;
ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтирмаган ҳолда Тошкент заргарлик заводини 12 ой муддат ичида тўла қайта қуришни, зарур миқдордаги мутахассисларни, шу жумладан, уларни фирма корхоналарига юбориш ҳисобига тайёрлашни амалга оширсин;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.08.00.00 Асиллик даражаси ишлари. Қимматбаҳо металлар ва тошлар]
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси (ўртоқ Корнеев) ҳар йили қимматбаҳо металлар сарфи балансида «Маҳаллий саноат» корпорациясига мазкур мақсадлар учун зарур миқдорда кумуш ажратишни назарда тутсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.08.00.00 Асиллик даражаси ишлари. Қимматбаҳо металлар ва тошлар]
5. Тошкент заргарлик заводини қайта қуриш бўйича бош пудратчи этиб «Тошкентқурилиш» давлат-акционерлик қурилиш корпорацияси белгилансин, қайта қуриш ишларини 1994 йилнинг биринчи чорагида ниҳоясига етказиш таъминлансин.
6. «Ўзшартномасавдо» (ўртоқ Шарипов) «Маҳаллий саноат» корпорацияси буюртманомаси бўйича Тошкент заргарлик заводини қайта қуриш учун тегишли моддий-техника ресурсларини ўз вақтида ажратсин ва етказиб берсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (ўртоқ Муллажонов)га «Фонон» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг Тошкент заргарлик заводини қайта қуриш ишларини маблағ билан таъминлаш учун «Ўзсаноатқурилишбанк»ка 1993-1994 йиллар учун зарур кредит ресурсларини ажратиш тавсия этилсин.
8. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (ўртоқ Рафиков) «Фонон» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг буюртманомаси бўйича юкларни Италияга ва Италиядан Тошкентга ўз вақтида ташишни амалга оширсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ўртоқ Султонов) «Маҳаллий саноат» корпорацияси (ўртоқ Чжен) билан биргаликда қўшма корхонанинг устав жамғармасидаги Ўзбекистоннинг улуши ҳисобига импорт асбоб-ускуналар сотиб олиш учун маблағлар манбалари тўғрисидаги таклифларни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.06.00 Вақтинчалик солиқ имтиёзлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар]
10. Кумуш буюмлар ишлаб чиқарувчи қўшма корхона:
қурилиш ва ишлаб чиқаришни ўзлаштириш даврида ҳамда буюмлар ишлаб чиқариш бошлангандан кейин 3 йил давомида Ўзбекистон ҳудудида амал қилувчи солиқларнинг барча турларидан;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 12 мартдаги 71-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 11-сон, 143-модда)
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 646-модда)
қўшма корхонада ишлаш учун келган хорижий мутахассисларнинг яшаши ва Ўзбекистон ҳудудида юришлари учун Ўзбекистон Республикаси аҳолиси учун амалда бўлган баҳолар бўйича сўмларда ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Халқ истеъмол моллари, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуи раҳбари зиммасига юклатилсин.