toggle_night_mode
Ҳужжат 01.10.2022 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг
буйруғи
Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ 2022 йил 1 октябрдан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 12 сентябрь,
233-мҳ-сон
Келишилди:
Ташқи ишлар вазири в.б В. НОРОВ
2022 йил 31 август
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2022 йил 1 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2022 йил 12 сентябрдаги 233-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га тавсия бериш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (бундан буён матнда Технопарк деб юритилади) резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га тавсия бериш бўйича аризаларни кўриб чиқиш, тавсиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳамда бекор қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
«IT-Visa» — ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Технопарк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имкониятини берадиган, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган кўп марталик виза тоифаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Технопарк дирекцияси (бундан буён матнда Дирекция деб юритилади) — тавсия бериш бўйича аризаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш, тавсия бериш, тавсиянинг муддатини узайтириш ҳамда бекор қилишни амалга оширувчи ташкилот;
Тавсия — Дирекция томонидан ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, Технопарк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га IT-Card шаклида бериладиган қуйидаги ҳужжатлар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) Ўзбекистон Республикаси билан виза режими жорий қилинган мамлакатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси визасиз режим жорий қилинган мамлакатларнинг фуқаролиги бўлмаган шахсларга «IT-Visa» олиш учун бериладиган тавсия;
б) Ўзбекистон Республикаси визасиз режим жорий қилинган мамлакатларнинг фуқароларига «IT-Visa»га тенглаштириладиган тавсиянома;
ариза берувчи — тавсия олиш бўйича мурожаат қилувчи ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассислар, Технопарк резидентининг таъсисчиси (иштирокчиси);
Кейинги таҳрирга қаранг.
веб-портал — тавсия бериш бўйича аризаларни қабул қилиш ва қайта ишлаш учун мўлжалланган веб-сайт (www.it-visa.uz);
Эксперт гуруҳи — вазирликлар ва идораларнинг малакали мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислардан иборат таркибда ташкил этиладиган орган;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ариза берувчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ёки хорижий давлат ҳудудида бўлган ҳолда тавсия олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Тавсия:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун инвестиция киритаётган хорижий инвесторга;
ахборот технологиялари соҳасида охирги 12 ойда йиллик даромади 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган хорижий мутахассисга;
Технопарк резидентларининг таъсисчиси (иштирокчиси)га берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Тавсияни бериш тартиби ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Тавсия олиш учун ариза бериш
5. Ариза берувчи тавсия олиш учун ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани веб-портал орқали Дирекцияга юборади. Аризага ариза берувчи ва унинг оила аъзоларига (турмуш ўртоғи, ота-онаси, фарзандлари) тегишли паспорт нусхалари, ариза берувчининг фотосурати ҳамда қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) хорижий инвестор:
ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун киритиладиган инвестиция лойиҳаси тўғрисида маълумот;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун киритиладиган инвестиция миқдори мавжудлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси (маълумотномаси);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс томонидан ариза берувчи билан биргаликда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида хат (илтимоснома) ёки Ўзбекистон Республикасида юридик шахс ташкил этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун инвестиция киритишни режалаштирган инвестор компания номидан иш юритувчи шахснинг ваколатини тасдиқловчи қарор нусхаси;
б) хорижий мутахассис:
маълумотнома (резюме);
ариза берувчининг ариза берилган кундан бошлаб банк ёки тегишли ваколатли орган томонидан берилган охирги 12 ой давомида йиллик даромади 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорни ташкил этишини тасдиқловчи ҳужжат;
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахснинг аризачини ахборот технологиялари соҳасида ишга қабул қилиш мақсадини тасдиқловчи хат (кафолат хати);
Кейинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчининг ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислиги ва малакасини тасдиқловчи ҳужжат (диплом, сертификат ёки бошқалар).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
7. Ариза берувчи тавсия олиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқишнинг исталган босқичида қайтариб олиши мумкин.
3-боб. Тавсия бериш учун аризаларни кўриб чиқиш
8. Тавсияни бериш тўғрисидаги ариза ва бошқа ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўттиз календарь кундан ошмаган муддат ичида Дирекция томонидан кўриб чиқилади.
9. Дирекция ариза келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ тўлиқ ва тўғри расмийлаштирилганлигини текширади.
10. Мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, шунингдек аризада нотўғри маълумотлар аниқланганда ёки мажбурий маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, Дирекция аризани кўриб чиқишни рад этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Дирекцияда тавсия бериш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш юзасидан хулосалар бериш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш учун вазирликлар ва идораларнинг малакали мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислардан иборат беш нафардан кам бўлмаган таркибда Эксперт гуруҳи ташкил этилади. Эксперт гуруҳининг таркиби ва иш тартиби Дирекция томонидан белгиланади, Дирекция раҳбарининг тегишли ўринбосари Эксперт гуруҳига раислик қилади.
12. Дирекция аризани текширганидан сўнг бир иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Эксперт гуруҳига киритади.
13. Хорижий инвесторнинг инвестиция киритишни режалаштирган соҳаси ҳамда хорижий мутахассиснинг фаолияти айнан ахборот технологиялари соҳасига киришини аниқлаш улар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида Эксперт гуруҳи томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Эксперт гуруҳи томонидан ариза йигирма кун ичида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш натижаларига кўра Эксперт гуруҳи тавсия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида хулоса беради.
15. Эксперт гуруҳи ариза берувчи билан суҳбат ўтказиши мумкин. Суҳбат ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб олиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Эксперт гуруҳи томонидан ариза берувчига қуйидаги ҳолларда тавсия беришни рад этиш тўғрисида хулоса берилади:
ариза берувчи томонидан Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари бузилганлиги аниқланганда;
ариза берувчи ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган шахслар тоифасига кирмаса;
ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган тавсия бериш учун талабларга жавоб бермаса.
17. Эксперт гуруҳи томонидан ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган рад этиш учун асослар аниқланмаган ҳолларда, Дирекцияга ариза берувчига нисбатан тавсия бериш тўғрисида хулоса киритилади.
18. Дирекция томонидан Эксперт гуруҳининг хулосаси берилган кундан бошлаб мазкур хулоса асосида бир иш куни ичида тавсияни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Дирекция қарор қабул қилингандан кундан бошлаб бир иш куни ичида ариза берувчининг аризасида кўрсатилган электрон манзилга қабул қилинган қарор тўғрисида хабарнома юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Дирекция тавсия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тавсияни расмийлаштиради.
20. Ўзбекистон Республикаси билан виза режими жорий қилинган мамлакатларнинг фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган ариза берувчи хорижда бўлган тақдирда, Дирекция ариза берувчиларга берилган тавсия, паспорт нусхаси, шунингдек белгиланган намунадаги анкета билан «IT-visa»ни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилади.
21. Ариза берувчи тавсияни олиш учун Дирекцияга келиб мурожаат қилганда, тавсия унга шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Ўзбекистон Республикаси билан виза режими жорий қилинган мамлакатларнинг фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган ариза берувчи Ўзбекистон Республикасида бўлган тақдирда, унинг номидан Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган иш берувчи, Технопарк резиденти ёки инвестиция киритилаётган юридик шахс «IT-visa»ни расмийлаштириш учун ички ишлар органларига мурожаат қилади.
23. Ариза берувчига тавсия бериш рад этилганда, у Дирекцияга рад этиш учун асос бўлган камчиликларни бартараф этган ҳолда тавсия олиш учун қайта мурожаат қилиши мумкин.
24. Тавсия олиш учун аризаларни кўриб чиқиш, тавсия бериш ва унинг муддатини узайтириш бепул амалга оширилади.
4-боб. Тавсиядан фойдаланиш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва бекор қилиш тартиби
25. Тавсия Эксперт гуруҳининг хулосаси асосида уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
26. Тавсия унинг эгаси ва оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари)га:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда тиббий ва таълим хизматларидан фойдаланиш ҳамда амал қилиш муддати доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтиш ҳуқуқини беради;
кўчмас мулкни сотиб олишда қонунчиликда хорижий фуқаролар учун белгиланган кўчмас мулкнинг чекланган қиймати татбиқ этилмайди ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди.
Бунда, тавсия эгаси ва унинг оила аъзолари бўлган Ўзбекистон Республикаси билан виза режими жорий қилинган мамлакатларнинг фуқаролари «IT-visa»ни расмийлаштириб олганидан сўнг мазкур бандда ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
27. Тавсиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ушбу Низомда тавсияни бериш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
28. Тавсиянинг амал қилиш муддати тавсиянинг эгаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилганда ҳамда қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин бекор қилинади:
а) ахборот технологиялари соҳасида хорижий инвесторлар томонидан тавсия берилган санадан бошлаб уч ой мобайнида Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс фаолиятига инвестициялар тўлиқ миқдорда киритилмаганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс билан ўттиз иш куни мобайнида меҳнат шартномаси (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома) тузилмаганда ёки тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) Технопарк резидентининг таъсисчиси (иштирокчиси) ўзи таъсисчи (иштирокчи) бўлган Технопарк резиденти мақомидан маҳрум қилинганда ёки улар таркибидан чиқиб кетганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Агар инвестиция лойиҳаси амалга оширилмаса, унинг жорий қилиниши олти ойдан ортиқ муддатга тўхтатилса ёки муддатидан олдин бекор қилинса, ушбу Низомнинг 5-банди «а» кичик банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган юридик шахс бу ҳақда ўн кун муддат ичида Дирекцияни хабардор қилиши керак.
30. Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий мутахассис билан тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бекор қилинганда, ушбу Низомнинг 5-банди «б» кичик банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган юридик шахс бу ҳақда ўн кун ичида Дирекцияни хабардор қилиши керак.
Меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бекор қилинган тақдирда, тавсия эгаси ўттиз кун ичида бошқа иш берувчи (буюртмачи) билан шартнома тузишга ҳақли.
Бунда, тавсия эгаси меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бекор қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида бошқа иш қидираётганлиги ҳақида Дирекцияга хабар бериши шарт.
Тавсия эгаси бошқа иш берувчи (буюртмачи) билан шартнома тузган тақдирда, бу ҳақда шартнома тузилган кундан бошлаб бир кун ичида Дирекцияни хабардор қилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Дирекция ушбу Низомнинг 28-бандида назарда тутилган тавсияни бекор қилиш асослари вужудга келганлиги ҳақида маълумот келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида тавсияни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилади, бундан мазкур Низомнинг 30-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бекор қилинган тавсия эгаси мазкур Низомнинг 30-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган муддат ичида бошқа иш берувчи (буюртмачи) билан шартнома тузганлиги ҳақида хабардор қилмаган тақдирда, Дирекция ушбу муддат ўтган кундан бошлаб беш иш куни ичида тавсияни бекор қилиш тўғрисида қарор чиқаради.
32. Дирекция тавсияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун ичида бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлигига маълумот юбориши шарт.
5-боб. Тавсияларнинг ягона электрон реестри
33. Дирекция томонидан веб-порталда Тавсияларнинг ягона электрон реестри юритилади.
Тавсияларнинг ягона электрон реестрига маълумотларни киритиш, сақлаш, қайта ишлаш, узатиш, мазкур реестрдаги маълумотлардан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуни ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
34. Дирекция Тавсияларнинг ягона электрон реестрини доимий юритилиши, киритилган маълумотларнинг янгилаб борилиши ҳамда тавсияларнинг ҳақиқийлиги ва долзарблигини онлайн текшириш имкониятини таъминлаш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга оширади.
35. Тавсия эгаларига хизмат кўрсатишда тавсиянинг ҳақиқийлиги ва долзарблиги тавсиянинг QR-коди (матрик штрихли коди) орқали Тавсияларнинг ягона электрон реестридан текширилади.
36. Тавсияларнинг ягона электрон реестридаги маълумотлар ўн йил давомида сақланади.
6-боб. Якуний қоидалар
37. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
38. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га тавсия бериш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га тавсия бериш тартиби
СХЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Аризани веб-портал орқали Дирекцияга тавсия олиш учун барча зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади.

Заруратга кўра

2-босқич

Дирекция

1. Ариза ва ҳужжатларни қабул қилади ҳамда уларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини текширади.

2. Аризага нотўғри маълумотлар киритилган, тўлиқ ҳажмдаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, аризани кўриб чиқишни рад этади.

бир иш куни ичида

3. Тавсия бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун ариза ва бошқа ҳужжатларни Эксперт гуруҳига юборади.

бир иш куни ичида

3-босқич

Эксперт гуруҳи

1. Тавсия олиш учун аризаларни кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижалари бўйича тавсия бериш ёки тавсия беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади.

2. Зарур ҳолларда, ариза берувчи билан масофадан туриб суҳбат ўтказади.

20 кун ичида

4-босқич

Дирекция

1. Эксперт гуруҳининг хулосаси асосида тавсияни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Ариза берувчининг аризасида кўрсатилган электрон манзилга қабул қилинган қарор тўғрисида хабарнома юборади.

бир иш куни ичида

3. Тавсияни расмийлаштиради.

бир иш куни ичида

5-босқич

Дирекция

Тавсияга эга бўлган ариза берувчи хорижда бўлган тақдирда, ариза берувчиларга берилган тавсия, паспорт нусхаси, шунингдек белгиланган намунадаги анкета билан «IT-visa»ни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилади.

бир иш куни ичида

6-босқич

Дирекция

Ариза берувчи тавсияни олиш учун мурожаат қилганда, тавсияни унга шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида тақдим этади.

дарҳол

7-босқич

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган иш берувчи, Технопарк резиденти ёки инвестиция киритилаётган юридик шахс

Ўзбекистон Республикаси билан виза режими жорий қилинган мамлакатларнинг фуқароси бўлган ариза берувчи Ўзбекистон Республикасида бўлган тақдирда, унинг номидан «IT-visa»ни расмийлаштириш учун ички ишлар органларига мурожаат қилади.

Заруратга кўра

8-босқич

Дирекция

Тавсияларнинг ягона электрон реестрига тегишли маълумотларни киритади.

бир иш куни ичида

Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га тавсия бериш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
АРИЗА

Ариза берувчи ҳақида маълумот

1. Фамилия, исми, отасининг исми:

2. Туғилган санаси (кун, ой, йил):

3. Жинси:
 Эркак

 Аёл

4. Фуқаролиги:

5. Паспорт рақами ва серияси:

6. Берилган сана:

7. Амал қилиш муддати:

8. Паспорт нусхаси: юклаш

9. Битта рангли фотосурат:

юклаш

10. Ўзбекистон Республикасидаги яшаш манзили (Ўзбекистон Республикасида бўлган ариза берувчилар учун):

11. Мобил телефон:

12. Қўшимча алоқа рақами:

13. Электрон манзил:

14. Ўзбекистон Республикасида бўлишнинг режалаштирилган муддати:

15. Ўзбекистон Республикасига қилинган олдинги саёҳатлар (сана, мақсад):

16. Охирги уч йил ичида қайси давлатларга ташриф буюрдингиз ва ундан мақсад?

Ҳамроҳлик қилаётган қариндошлар ҳақида маълумот (фақат турмуш ўртоғи, ота-оналар ва фарзандлари):

Фамилия, исми, отасининг исми:

Қариндошлилик даражаси:

Туғилган санаси

Фуқаролиги

Паспорт нусхаси:

Юклаш

IT-мутахассис учун

1. Юридик шахс бўлган иш берувчининг номи:

2. Иш берувчининг телефон рақами ва манзили:

3. Ариза берилган кундан бошлаб банк ёки тегишли ваколатли орган томонидан тасдиқланган охирги 12 ой давомида йиллик даромади 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорни ташкил этишини тасдиқловчи ҳужжат:

юклаш

4. Ариза берувчининг ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислиги ва малакасини тасдиқловчи ҳужжат (диплом, сертификат ёки бошқа):

юклаш

5. Резюме (бириктиринг)

6. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган иш берувчининг ариза берувчини ахборот технологиялари соҳасида ходим сифатида ишга қабул қилиш ниятини тасдиқловчи хати (илтимоснома):

юклаш

7. Илтимоснома берувчининг фамилияси, исми, шарифи:

8. Илтимоснома берувчининг лавозими:

9. Илтимоснома берувчининг алоқа рақами:

Инвесторлар учун

1. Инвестицион лойиҳанинг номланиши:

2. Ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун инвестиция лойиҳаси тўғрисида маълумот:

3. Ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун таклиф этилаётган инвестициялар миқдори мавжудлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси:

юклаш

4. Ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун инвестиция киритишни режалаштирган инвестор компания номидан иш юритувчи шахснинг ваколатини тасдиқловчи қарор нусхаси:

юклаш

5. Ариза берувчи билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс томонидан хат (илтимоснома):

юклаш

6. Илтимоснома берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми:

7. Илтимоснома берувчининг эгаллаб турган лавозими:

8. Илтимоснома берувчининг алоқа рақами:

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резиденти таъсисчиси (иштирокчиси) учун

1. Технопарк резиденти бўлган корхона номи:

Мен хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилдим.

Мен ушбу аризада сўралган шахсий маълумотларимни аризани кўриб чиқиш учун тақдим этиш мажбурий эканлигидан хабардорман ва розиман.

Менга тегишли ва ушбу аризада кўрсатилган барча шахсий маълумотлар ваколатли органларга топширилиши ва аризам бўйича қарор қабул қилиш учун улар томонидан қайта ишланиши ҳақида хабардорман ва розиман.

Мен аризада берган барча маълумотлар тўғри ва тўлиқ эканлигини тасдиқлайман. Нотўғри маълумотлар берилган визани рад этиш ёки бекор қилишга олиб келиши мумкин, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини биламан.

Мен берилган «IT-Visa» ёки «IT-Card» агар уни бериш шартларига риоя қилмасам, бекор қилиниши мумкинлигини биламан.

Ариза билан бирга тақдим этилган фотосурат қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:
Долзарблиги (охирги 6 ой ичида олинган);
Рангли оқ фонда;
Ўлчами 3,5 х 4,5 см;
Бош ва елкалар шундай жойлаштирилган бўлиши керакки, юз фотосуратнинг 80 фоизини эгаллаши керак;
Фотосуратда ариза берувчининг юз қисми тўлиқ кўриниши керак;
Кўзойнак тақадиган аризачида фотосурат қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак: қорайтирилмаган кўзойнаклар, рамка кўзнинг бирон бир қисмини қопламаслиги керак, ёруғлик акси бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га тавсия бериш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
ТАВСИЯ ШАКЛИ
Тавсия шаклининг тавсифи
Тавсия пластикдан тайёрланади. Тавсия ўлчами 54 х 86 мм. Лотин графикасида ўзбек, инглиз ва рус тилларида ёзилади. Олти хонали серияли рақамлардан ташкил топади.
Тавсия олд томонида «Tavsiya» ва «Oʻzbekiston Respublikasi» сўзлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат герби, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги эмблемаси, Технопарк логотипи тасвири туширилган бўлади.
Тавсиянинг олд томонида ўзбек, инглиз ва рус тилларида қуйидагилар кўрсатилади:
Familiyasi, Ismi, Otasining ismi
Amal qilish muddati/Срок действия/Date of expiry
Seriya raqami/Серийный номер/Serial number.
Тавсия эгасининг фотосурати ҳамда Тавсия эгаси ва унинг қариндошларининг маълумотлари жойлашган Интернет тармоғида берилган Тавсияларнинг ягона электрон реестрига ўтиш учун QR-коди ўрнатилади.
Тавсия орқа томонида ўзбек, инглиз ва рус тилларида қуйидагилар кўрсатилади:
Ushbu hujjat egasi va uning oila aʼzolariga quyidagi huquq va imtiyozlarni beradi:
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari uchun nazarda tutilgan shartlarda tibbiyot va taʼlim tashkilotlari xizmatlaridan foydalanish;
Tavsiyaning amal qilish muddatida vaqtinchalik roʻyxatga olishni amalga oshirish;
Koʻchmas mulkni sotib olishda qonunchilikda xorijiy fuqarolar uchun belgilangan koʻchmas mulkning cheklangan qiymatini tatbiq etmaslik va Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasi talab qilmaslik.
Настоящий документ предоставляет следующие права и привилегии обладателю и членам его семьи:
Пользование услугами медицинских и образовательных организаций на условиях предусмотренных для граждан Республики Узбекистан;
Предоставление временной регистрации в пределах срока действия рекомендации;
Неприменение установленной законодательством предельной стоимости недвижимого имущества для иностранных граждан при покупке недвижимого имущества и не требующих наличия вида на жительство в Республике Узбекистан.
This document gives the following rights and privileges to the owner and his/her family members:
Using the services of medical and educational organizations on the terms provided for citizens of the Republic of Uzbekistan;
Provision of temporary registration within the period of validity of the recommendation;
Not applying the limited value of real estate set by law for foreign citizens when buying real estate and not requiring a residence permit in the Republic of Uzbekistan.
Кейинги таҳрирга қаранг.