Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2018 йил 11 апрелдаги 168-сон буйруғи (рўйхат рақами 3007, 2018 йил 8 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2018 й., 10/18/3007/1190-сон) билан тасдиқланган Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди
учинчи хатбошисидаги «ходимнинг паспорт маълумотлари» деган сўзлар «ходимнинг паспорти ёки идентификация ID-картасига оид маълумотлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.