toggle_night_mode
Ҳужжат 14.09.2022 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 14 сентябда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2364-6]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 23 август,
19/13-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 23 августдаги 19/13-сон қарорига
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2012 йил 24 мартдаги 10/1-сон «Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2364, 2012 йил 15 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 20-сон, 223-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 19 майдаги 13/1-сон «Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2364-1, 2014 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 276-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2016 йил 26 мартдаги 8/14-сон «Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2364-2, 2016 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 157-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/3-сон «Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2364-3, 2018 йил 3 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2018 й., 10/18/2364-3/0987-сон).
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 30 июндаги 22/6-сон «Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2364-4, 2018 йил 16 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.07.2018 й., 10/18/2364-4/1524-сон).
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/7-сон «Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2364-5, 2018 йил 6 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 10/18/2364-5/1842-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.09.2022 й., 10/22/2364-6/0826-сон)