Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг
231-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 14 августдаги 171-сон буйруғи (рўйхат рақами 2929, 2017 йил 12 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 1015-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларининг
6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари ВСҲга монеликсиз кириш ҳуқуқига эга. Бунда ВСҲ маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларининг хавфсизлиги таъминланади.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суд, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.