1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Ғамхўрлик» марказлари фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 апрелдаги ПФ-69-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)
Сўнгги йилларда мамлакатимизда «Инсон қадри учун» тамойили асосида Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Ғамхўрлик» марказларида васийликка олинган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
(муқаддиманинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 апрелдаги ПФ-69-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Ғамхўрлик» марказларида истиқомат қилаётган болалар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ва маиший хизматлар кўрсатишнинг янгиланган тизимини жорий этиш орқали уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини янада кучайтириш мақсадида:
(муқаддиманинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 апрелдаги ПФ-69-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-174-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.09.2026 й., 06/26/174/0881-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-174-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.09.2026 й., 06/26/174/0881-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-174-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.09.2026 й., 06/26/174/0881-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
а) 2023-2024 йилларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан биргаликда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйларининг ҳудудида видеокузатув мосламалари ўрнатилишини таъминласин;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 апрелдаги ПФ-69-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
в) 2023 йил 1 июнга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда руҳий ва жисмоний ривожланишида камчилиги бўлган шахсларнинг замонавий абилитация ва реабилитация муолажаларидан ўтиши учун Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйлари негизида зарур технологик шароитларни яратсин.
(4-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Бунда, амбулатор шароитда даволанаётганлар учун янги педагогик ва инновацион технологияларга асосланган дастурлар жорий этилади ҳамда ота-она ёки васийларга маслаҳат ёрдамлари кўрсатилади;
г) 2022 йил якунига қадар ҳамда келгусида ҳар йили камида бир маротаба Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйларида васийликка олинган шахсларни навбатдан ташқари диспансеризациядан ўтказишни ташкил этсин ҳамда натижасига қараб уларга манзилли тиббий-профилактик тадбирларни белгиласин;
(4-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
д) Спорт вазирлиги билан биргаликда:
(4-банд «д» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
тиббий-ижтимоий муассасаларни кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт турлари билан шуғулланиши учун зарур бўладиган спорт асбоб-ускуналари, жиҳозлар ва бошқа инвентарлар билан таъминласин;
(4-банд «д» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 апрелдаги ПФ-69-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)
Белгилансинки, спорт асбоб-ускуналари, жиҳозлар ва бошқа инвентарлар хариди Спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(4-банд «д» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
е) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда ҳар чоракда тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексаларнинг театр, концерт ва музейларга ташриф буюриши ҳамда таниқли ёзувчи ва адиблар билан маданий ва маърифий тадбирлар ўтказилишини ташкил этсин.
(4-банд «е» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Бунда, маданий ва маърифий тадбирлар Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб борилиши тавсия этилсин.
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисига божхона органлари томонидан аниқланиб, давлат даромадига ёки давлат эгалигига ўтказилган товар-моддий бойликларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асослантирилган сўровларига асосан тиббий-ижтимоий муассасаларга беғараз топшириш ҳуқуқи берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.09.2026 й., 06/26/174/0881-сон)
6. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳамда Наманган вилоят ҳокимлигининг 2022 йилда Наманган вилоятининг Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази ҳудудида нуронийларнинг бўш вақтини самарали ташкил қилиш мақсадида кундузи пуллик хизмат кўрсатувчи «Кексалар боғи»ни ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.03.00 Уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш]
Бунда, Наманган вилояти Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказининг ишчи ходимлари томонидан доимий яшовчилари бўлмаган кексаларга кундузги тиббий-ижтимоий ва маиший хизматлар кўрсатилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш]
7. Белгилансинки, тиббий-ижтимоий муассасаларда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий мослаштириш ва уларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш учун ўқув устахоналари ташкил этилади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги «Ғамхўрлик» марказларида ҳар йили камида икки маротаба васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ошпазлик, қандолатчилик, сартарошлик, тикувчилик ва уларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда бошқа мос йўналишлар бўйича қисқа муддатли бепул курсларни ташкил этсин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 апрелдаги ПФ-69-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)
8. Савдо-саноат палатасининг «Ижтимоий маҳсулот» электрон сотув платформасини ишлаб чиқиш ва 2023 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Ғамхўрлик» марказларида истиқомат қилаётган шахслар томонидан қўл меҳнати билан тайёрланган маҳсулотларнинг кўргазма савдоларини мунтазам равишда ташкил қилиш амалиётини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 апрелдаги ПФ-69-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 апрелдаги ПФ-69-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)
10. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида ташкил этилаётган 300 ўринли «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйини ажратилган маблағ доирасида аёллар интернат уйига мослаштириш бўйича таклифига розилик берилсин.
Жиззах вилояти ҳокимлиги 2022 йил 1 октябрга қадар:
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида ташкил этилаётган «Мурувват» аёллар интернат уйини қуриш ишларини якунласин ва тўлиқ фойдаланишга топширилишини таъминласин;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида ташкил этилаётган «Мурувват» аёллар интернат уйини малакали тиббий ва ижтимоий ходимлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
11. Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда жорий қурилиш ва реконструкция ишлари ўтказиладиган «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларининг рўйхатини тасдиқласин. Бунда, фойдаланишдан чиқарилган «Меҳрибонлик» уйларининг бинолари ва иншоотларида васийликка олинган шахсларга самарали тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатиш таъминлансин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-174-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.09.2026 й., 06/26/174/0881-сон)
13. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳоли ўртасида мунтазам, тизимли ва кенг кўламда ёритиб борилишини таъминласин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.09.2026 й., 06/26/174/0881-сон)
14. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
15. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров белгилансин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.09.2026 й., 06/26/174/0881-сон)
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 апрелдаги ПФ-69-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)