Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 16 июлдаги 2009-40-сон «Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги
буйруғига (рўйхат рақами 2000, 2009 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 36-сон, 394-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Буйруқнинг
муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ буюраман:».
а) 1-банднинг
тўққизинчи хатбошисидаги «Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари» деган сўзлар «Молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 7-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «20 фоизидан» деган сўзлар «25 фоизидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в)
8-банддаги «эмитентнинг рўйхатдан ўтказилган устав капиталининг 20 фоизидан» деган сўзлар «эмитент устав капиталининг 25 фоизидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Фоизли, дисконтли, ютуқли, серияли (облигациявий дастурга асосланган) ва мақсадли (фоизсиз) облигациялар чиқарилиши мумкин.»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Серияли (облигациявий дастурга асосланган) облигациялар тўлов муддати даврий равишда тегишли эмиссия қарори (рисоласи) билан белгиланган муддатларда юзага келадиган облигациялар ҳисобланади.»;
д)
1 ва
1а-иловаларнинг 11.7-бандидаги «баҳолаш фаолиятини амалга оширишга доир лицензиянинг рақами, берилган санаси ва лицензиянинг амал қилиш муддати, кўрсатилган лицензияни берган орган.» деган сўзлар «баҳоловчи ташкилотнинг профессионал жамоат бирлашмасига аъзолиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами ва берилган санаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
е)
2в-илованинг 7 ва 10-бандларидаги «паспорт маълумотлари» деган сўзлар «паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.