2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғининг кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғининг кенгайтирилиши муносабати билан ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этишга ягона ёндашув белгиланди, ушбу мактаблар тармоғини кенгайтириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда таълим жараёнига малакали раҳбар ва педагог кадрларни жалб қилиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш жараёнларининг ягона тизими жорий этилди.
Жумладан, 2022 йил 1 сентябрга қадар 19 та ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни, 141 та ихтисослаштирилган мактабларни, 2023 йил 1 июнга қадар 5 та ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни, 3 та ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этиш ҳамда 2022 — 2024 йилларда 25 та ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни қуриш белгиланди.
Шунингдек, келгусида ихтисослаштирилган янги мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар фақат Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида ташкил этилиб, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги фанлар чуқур ўқитиладиган мактаблар ҳамда мактаб-интернатлар босқичма-босқич умумий ўрта таълим мактаблари сифатида қайта ташкил этилади.
Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасалари учун давлат таълим стандарти, ўқув режалари, таълим дастурлари ва дарслик мажмуаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни харид қилиш, ушбу Агентлик тизимидаги таълим муассасалари битирувчиларини якуний давлат аттестациясидан ўтказиш ва таълим соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ҳамда мамлакатимизда жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий марказининг асосий вазифалари сифатида белгиланди.
Шу билан бирга, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги муассасалар сони кўпайганлиги, марказий аппарати тузилмасида янги бўлимлар очилганлиги ҳамда умумий чекланган штат бирликлари сони белгиланганлиги, ҳудудий бўлимлар ташкил этилганлиги, болаларни соғлом овқатлантиришни ташкил этиш хизматларини кўрсатувчи аутсорсерлар танловини ўтказувчи комиссия таркиби ўзгарганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш зарурати юзага келмоқда.
Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида» 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
Президент таълим муассасалари агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкилий тузилмасига Агентлик марказий аппаратида Соғлом овқатланишни ташкил этиш шуъбаси, Ички аудит хизмати, Ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар билан ишлаш бўлимини, шунингдек, Агентликнинг ҳар бири 4 та штат бирлигидан иборат 13 та ҳудудий бўлимларини ташкил этишни назарда тутувчи ўзгартириш киритиш;
Агентлик тизимидаги таълим муассасалари битирувчиларининг давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат таълим йўналишларига белгиланган имтиёзлар асосида қабул қилинишини ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжатда акс эттириш;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги фанлар чуқур ўқитиладиган мактаблар ҳамда мактаб-интернатларни босқичма-босқич умумий ўрта таълим мактаблари сифатида қайта ташкил этиш;
Агентлик тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартибини такомиллаштириш;
Агентлик ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий марказининг асосий вазифаларини белгилаш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Президент таълим муассасалари агентлиги директори Х.Ў. Умарова зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 19 август,
463-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 августдаги 463-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низомда:
в) 28, 33 ва 34-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилиш тартиби ва ўқув жараёнини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 12 июндаги 490-сон қарорида:
«61. Филиалда давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниб, академик қарздорлиги сабабли курсдан қолдирилган ҳамда талабалар сафидан четлаштирилган талабалар ўқишини қуйи курс (семестр)дан давом эттириш ёки қайта тиклаш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бундай ҳолатда, ушбу талабаларнинг Ички ишлар вазирлиги ёки Миллий гвардия тизимида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида камида беш йил узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти сақланиб қолади.
Талабалар сафидан четлаштирилган ва академик қарздорлиги сабабли курсдан қолдирилган талабалар ўқишини қуйи курс (семестр)дан қайта тиклаш ёки давом эттириш бўйича контракт тўлови миқдори ТДЮУ Кенгаши томонидан белгиланади.
Академик қарздорлиги сабабли курсдан қолдирилган ҳамда талабалар сафидан четлаштирилган талаба кейинги ўқув йили бошлангунига қадар ўқишини тикламаса унинг ўқиши учун сарфланган маблағлар талаба томонидан қопланиши шарт.
Белгиланган муддатда қопланмаган маблағлар суд орқали ундирилади.
4-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат аттестацияси фанлараро якуний аттестация синови шаклида амалга оширилади ҳамда фанлараро якуний аттестация синови дастури, баҳолаш тартиби ва уни ўтказишга доир талаблар Филиал Кенгаши томонидан тасдиқланади.»;
биринчи хатбоши «касб-ҳунар» сўзларидан кейин «профессионал» сўзи билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган Филиалда ўқиш истагидаги талабгорларни Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим йўналишига ҳужжат топширадиган номзодлар учун ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги ва ички ишлар органларида махсус ташкил этиладиган ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан тиббий кўрикдан ўтказиш чораларини кўради.
Ҳарбий-тиббий комиссия хулосасига кўра соғлиғининг ҳолати бўйича хизматга яроқли деб топилган талабгорлар тўғрисидаги қарор ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан хулоса кўринишида тасдиқланади ҳамда қабул йилининг 20 май кунига қадар Филиал қабул комиссиясига юборилади.
Филиал қабул комиссияси Ҳарбий-тиббий комиссия хулосасига асосан соғлигининг ҳолатига кўра хизматга яроқли деб топилган талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилади ҳамда уларнинг онлайн рўйхатдан ўтишига рухсат беради.
Ҳарбий-тиббий комиссиянинг ижобий хулосаси битирувчини Миллий гвардия тизимига хизматга қабул қилиш жараёнида инобатга олинади»;
«28. Битирувчи 3-курс давомида ўтказилган махсус ўрганишдан ўтмаганда ёки ҳарбий-тиббий комиссия хулосасига кўра хизматга номувофиқ деб топилганда битирувчиларга мустақил ишга жойлашиш имконияти берилганлиги тўғрисида маълумотнома ва олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг асл нусхаси берилади.
Филиал директори мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатларни битирувчига ўз вақтида берилишига шахсан жавобгардир»;
1-илова (Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш схемаси)нинг IV босқичи «Қайта тайёрлашда ўқув жараёнини амалга ошириш» бўлимининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Тингловчиларнинг фанлараро якуний аттестация синовини ташкил этиш ва натижаси бўйича қарор қабул қилиш»;
«Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимида камида беш йил узлуксиз ишлаб бериш мажбуриятини бажарилиши бўйича
ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИ
Мен Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга киришга талабгор
(Ф.И.Ш.)
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимида ишлаб бериш мажбуриятини бажаришдан бош тортганимда ёки хизматни лозим даражада бажармаганлигим ёхуд содир этилган ҳуқуқбузарлик туфайли хизматни ўташ мумкин бўлмай хизматдан бўшатилганимда ўқишни битирган вақтимдаги ТДЮУда амалда бўлган тўлов-шартнома суммасининг йигирма беш баробари миқдорида Филиалга компенсация тўлаганимдан сўнг диплом берилиши тўғрисида огоҳлантирилдим.
Хизмат жойимдан муддатидан илгари шартнома (контракт)ни бекор қилганимда ёки хизматни лозим даражада бажармаганлигим ёхуд содир этилган ҳуқуқбузарлик туфайли хизматни ўташ мумкин бўлмай хизматдан бўшатилганимда ўқишни битирган вақтимдаги ТДЮУда амалда бўлган тўлов-шартнома суммасидан келиб чиқиб, компенсация миқдори ишлаб берилган вақтга пропорционал тарзда ҳисоблаб чиқилиши тўғрисида огоҳлантирилдим.
Ушбу огоҳлантириш хати орқали зиммамга юкланадиган барча мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишига кафолат бераман.
«Олий ноюридик маълумотга эга бўлган кадрларни махсус олти ойлик дастур бўйича қайта тайёрлаш курсини тугатганлиги тўғрисидаги
ДИПЛОМНИНГ НАМУНАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ ТАСВИРИ
Ўзбекистон Республикаси
Қайта тайёрлаш ҳақида
ДИПЛОМ
ҚТ № 000000
(Тингловчининг фамилияси, исми, отасининг исми)
20___ йил ______________дан 20___ йил ______________гача
Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида
(Қайта тайёрлаш таълим муассасасининг номи)
________________________________________________________ соатга мўлжалланган
«ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш»
(қайта тайёрлаш курсининг номи)
мутахассислиги бўйича қайта тайёрлаш курсида таълим олиб, Давлат аттестация комиссияси томонидан фанлараро якуний давлат аттестация синовида балл билан баҳоланди ва қайта тайёрлаш ўқув курсини муваффақиятли тамомлади.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 апрелдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомнинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Агентликнинг тузилмаси қуйидагилардан иборат:
Агентликнинг марказий аппарати;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий бўлимлари;
Президент мактаблари;
Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби;
Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби;
Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий номидаги ижод мактаби;
Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби;
Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби;
Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби;
Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби;
Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби;
Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби;
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб;
Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб;
Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лардаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар;
«Янги Ўзбекистон» университети;
Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази;
«Ренессанс» болалар соғломлаштириш оромгоҳи».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 218-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги мактабларда соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги мактаблар учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий бўлимлари бошлиқлари комиссия раиси ҳисобланади ҳамда комиссия таркибини ҳар йил учун алоҳида тасдиқлайди.
Тошкент шаҳридаги мактаблар учун Агентлик директори ўринбосари комиссия раиси ҳисобланади ва комиссия таркибини ҳар йил учун алоҳида тасдиқлайди.
Комиссия таркиби тоқ сонли аъзолардан иборат бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, ҳудудларда тегишлича уларнинг ҳудудий бошқармаларининг 2 нафар ходимлари ҳамда Агентлик марказий аппаратининг 1 нафар ходимидан ташкил топади».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 7 декабрдаги 741-сон қарорида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон қарорининг 11-бандигамувофиқ Президент таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузурида юридик шахс мақомидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази ташкил этилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида» 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сон Фармонигамувофиқ Агентлик ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда — Марказ) этиб қайта номланганлиги, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланганлиги ҳамда тузилмаси тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Агентлик тизимидаги таълим муассасалари учун давлат таълим стандарти, ўқув режалари, таълим дастурлари ва дарслик мажмуаларини ишлаб чиқиш ҳамда харид қилиш;
Агентлик тизимидаги таълим муассасалари битирувчиларини якуний давлат аттестациясидан ўтказиш;
таълим соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, ўқитувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш ва сертификатлашни хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда амалга ошириш;
раҳбар ва педагог кадрларни узлуксиз касбий ривожлантириш, уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда малака ошириш курсларини ташкил этиш;
Агентлик тизимидаги таълим муассасаларини илмий-методик жиҳатдан таъминлаш, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш.»;
Марказ Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига эга бўлади ва унинг фаолияти Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Марказнинг устав фонди миқдори Агентлик томонидан белгиланади ҳамда Агентлик ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан шакллантирилади;
Марказнинг маъмурий-бошқарув ходимлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда методистларига Давлат тест марказининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.
Марказ директори Агентлик томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
4. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Давлат бюджети маблағлари;
шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан, шу жумладан, таълим хизматларидан олинадиган даромадлар;