1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Маҳалла институти имкониятларидан кенг фойдаланиш, аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳар бир маҳалла учун бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланмайдиган Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасини (кейинги ўринларда — жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Белгилансинки:
а) қуйидагилар жамғармалар маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши]
маҳалладаги ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотишдан тушадиган маблағлар, баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларига асосан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси тавсияси асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағлар;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг техник кўмак маблағлари (кредит, грант, беғараз ёрдам ва бошқалар);
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
б) қуйидагилар жамғармалар маблағларидан молиялаштириладиган асосий йўналишлар ҳисобланади:
маҳалла ҳудудидаги ички йўллар, электр энергияси ва табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқова сув тизимини таъмирлаш ва тиклаш;
маҳалла биноси, маҳалла ҳудудида жойлашган спорт майдони, нуронийлар чойхонаси, ёшлар маркази, болалар майдончаси, кутубхона, маданият марказини қуриш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда уларни инвентар, мебель, компьютер техникаси ва бошқа ускуналар билан жиҳозлаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
маҳалла ҳудудида инфратузилмани ривожлантириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш ҳамда уларнинг турар жойларини таъмирлаш ва жиҳозлаш.
3. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги:
а) 2023 йил 1 январга қадар:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
Кадастр агентлиги билан биргаликда ҳар бир маҳалланинг аниқ чегаралари белгиланишини;
Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда маҳаллаларнинг ягона классификатори ишлаб чиқилиб, Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминласин;
б) Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда маҳаллалар ташкил этилиши мезонларини улар ҳудудидаги хонадонлар сонидан келиб чиққан ҳолда белгилаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
в) Молия вазирлиги билан биргаликда доимий равишда жамғармалар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ҳамкорликда ишларни олиб борсин ва 2023 йил 1 январга қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин;
г) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги «Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-168-сон қарорининг 3-бандигаиловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
6. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири в.б. Т.А. Худайбергенов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 16 август,
ПҚ-353-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 августдаги ПҚ-353-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги «Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-168-сон қарорининг 3-бандига киритилаётган қўшимчалар
1. «в» кичик банд «тақсимланади» сўзидан кейин «, ушбу банднинг «г» кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. Қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
«г) маҳалладаги ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан сотишдан тушадиган маблағлар, баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда, тегишли маҳаллаларнинг Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаларига ўтказилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2022 й., 07/22/353/0744-сон)