Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-189-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси бошқарув органининг ушбу ташкилотни тугатиш ҳақидаги қарори маълумот учун қабул қилинсин.
2. Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш марказлари негизида Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича ҳудудий филиаллари ташкил этилсин.
3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
соҳага ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уларни ривожлантириш, абонентлар ҳамда тўловлар ҳисобининг ягона биллинг тизими, шу жумладан электрон тўлов тизимларини такомиллаштириш;
чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловларни ундиришда электрон тўлов тизимларидан фойдаланиш харажатларини марказлаштирилган ҳолда қоплаш;
аҳолини маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш, маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш ҳажмини оширишга қаратилган ишларни изчил давом эттириш, соҳага замонавий инновацион технологияларни жорий этиш;
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни шакллантириш, иқтисодий-техник жиҳатдан асослантириш, ваколатли органлар билан келишиш борасида ишчи орган вазифасини бажариш;
соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, давлат-хусусий шериклик битимларини амалга оширишда иштирок этиш, инвестиция лойиҳалари юзасидан лойиҳа таклифлари ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш ҳамда ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш;
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш ҳолатини тизимли мониторинг ва таҳлил қилиш, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси) тизимига кирувчи санитар тозалаш корхоналарининг молиявий-хўжалик фаолиятини мувофиқлаштириш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-106-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2024 й., 06/24/106/0571-сон)
5. Белгилаб қўйилсинки:
а) Марказ Давлат экология қўмитаси тизимидаги давлат муассасаси ҳисобланади;
в) Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари фаолияти қуйидаги манбалардан молиялаштирилади:
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарликлар бўйича ундирилган жарималар ҳамда чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ундирилган компенсация тўловларининг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ўтказиладиган миқдоридан қолган қисми;
давлат унитар корхоналари томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар учун ундирилган тўловлардан ажратмалар;
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
г) қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар аҳоли томонидан тўлов ҳисобланган даврдан кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар Марказнинг махсус транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва унинг махсус банк ҳисобварағида жамланади;
д) Марказнинг махсус банк ҳисобварағида жамланган маблағлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади ва тўлов топшириқномаларисиз тегишли ташкилотлар ҳисобварақларига автоматик тарзда ўтказилади;
е) Марказ давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга оширилиши натижасида санитар тозалаш хизматлари тўлиқ хусусий секторга ўтган ҳудудлардаги «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
ж) экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-106-сонли Фармонига асосан «ж» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2024 й., 06/24/106/0571-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2024 й., 06/24/5/0008-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2024 й., 06/24/5/0008-сон)
8. 2022-2023 йилларда ижтимоий соҳа объектларини чиқинди контейнерлари билан қўшимча жиҳозлаш бўйича манзилли дастур 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет;
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.05.00 Уй олдидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва сақлаш. Маиший чиқиндиларни йиғиштириш]
Бунда, чиқинди контейнерлари билан жиҳозлаш маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳамда Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2024 й., 06/24/5/0008-сон)
10. Чиқиндиларни бошқариш тизимини мувофиқлаштириш ва айланма (циркуляр) иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика комиссиясининг таркиби 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.05.00 Уй олдидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва сақлаш. Маиший чиқиндиларни йиғиштириш]
Чиқиндиларни бошқариш тизимини мувофиқлаштириш ва айланма (циркуляр) иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика комиссиясига мазкур соҳани ривожлантиришга оид дастурларга ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2024 й., 06/24/5/0008-сон)
11. Давлат экология қўмитаси икки ой муддатда:
Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасини белгиланган тартибда тугатиш чораларини кўриб, унинг мол-мулки ва бошқа активлари Марказга ўтказилишини таъминласин;
Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази низомини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Давлат экологик экспертиза маркази Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 15-уйга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз жойлаштирилсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2023 й., 06/23/81/0320-сон)
13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Давлат экология қўмитаси раиси Н.Н. Обломурадов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб борилсин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-106-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2024 й., 06/24/106/0571-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-106-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2024 й., 06/24/106/0571-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2024 й., 06/24/5/0008-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2024 й., 06/24/5/0008-сон)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2024 й., 06/24/5/0008-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПҚ-349-сон қарорига 6-ИЛОВА
2022-2023 йилларда ижтимоий соҳа объектларини чиқинди контейнерлари билан қўшимча жиҳозлаш бўйича
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2024 й., 06/24/5/0008-сон)
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2024 й., 06/24/5/0008-сон)
(9-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2024 й., 06/24/5/0008-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПҚ-349-сон қарорига
10-ИЛОВА
Чиқиндиларни бошқариш тизимини мувофиқлаштириш ва айланма (циркуляр) иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика комиссияси
ТАРКИБИ
А.Ж. Раматов
—
Бош вазир ўринбосари, Комиссия раиси
А.А. Абдухакимов
—
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Комиссия раиси ўринбосари
И.А. Қутбиддинов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими
Ш. Т. Тўхтабоев
—
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари
А.Р. Сормонкулов
—
Миллий гвардия қўмондони ўринбосари
И.И. Норқулов
—
иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари
Н.Қ. Холмуродов
—
инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари
Б.Т. Абдуллаев
—
ички ишлар вазири ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи
Д.К. Адилов
—
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари
А.И. Ахмедхаджаев
—
энергетика вазирининг биринчи ўринбосари
О.А. Пекось
—
рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари
Б.Қ. Юсупалиев
—
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари, Бош давлат санитария врачи
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари
С.С. Юлдашев
—
Бош вазир котибияти масъул ходими, Комиссия котиби
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(10-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2024 й., 06/24/5/0008-сон)