Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 10 мартдаги 4-сон буйруғи (рўйхат рақами 3363, 2022 йил 19 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 10/22/3363/0322-сон) билан тасдиқланган Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш
қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«йўл ҳаракати қатнашчиси — йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда тариқасида бевосита иштирок этувчи шахс;»;
саккизинчи хатбошидаги «қоронғи вақт» деган сўзлар «сутканинг қоронғи вақти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«пиёда — транспорт воситасидан ташқарида бўлган ва йўлда бирор-бир юмуш билан банд бўлмаган шахс. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг двигателсиз аравачасида ҳаракатланаётган, велосипед, мопед, мотоцикл, чана, аравача ва болалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар аравачасини етаклаган, шунингдек ҳаракатланиш учун роликли конькилар, двигателсиз самокатлар ва бошқа шуларга ўхшаш воситалардан фойдаланаётган шахслар ҳам пиёдаларга тенглаштирилади;».
2.
35-банддаги «2015 йил 24 декабрдаги 370-сон» деган сўзлар «2022 йил 12 апрелдаги 172-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«б» кичик банд «сариқ байроқ,» деган сўзлардан кейин «сутканинг» деган сўз билан тўлдирилсин;
«в» кичик банднинг
биринчи хатбошиси «сариқ байроқ,» деган сўзлардан кейин «сутканинг» деган сўз билан тўлдирилсин.
5. 100-банднинг
биринчи хатбошиси «қизил шит,» деган сўзлардан кейин «сутканинг» деган сўз билан тўлдирилсин.