Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2014 йил 22 апрелдаги 22-сон буйруғи (рўйхат рақами 2582, 2014 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 234-модда) билан тасдиқланган Автомобилда ташувчи томонидан ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича йўл-йўриқлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди
тўртинчи хатбошисидаги «2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли» деган сўзлар «2022 йил 12 апрелдаги 172-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.