1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.09.00.00 Гидрометеорология;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
Гидрометеорология фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда республикамизда гидрометеорология хизмати фаолиятини ривожлантириш, иқлим ўзгариши мониторингини самарали юритиш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини сифатли гидрометеорологик ахборотлар билан таъминлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан:
Ўзбекистон Республикасининг «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги Қонуни қабул қилиниб, гидрометеорология соҳасини тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий асос яратилди;
гидрометеорология ва иқлим ўзгариши соҳасида илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш 2020 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизматини ривожлантириш концепциясининг асосий йўналиши сифатида белгиланди.
Ўзбекистон Республикасининг «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш. шунингдек, гидрометеорология ва иқлим ўзгариши соҳасида илмий тадқиқотларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
Гидрометеорология хизмати марказининг Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ходимларига Фанлар академияси илмий ташкилотларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартларини татбиқ этиш;
гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш регламентини Ўзбекистон Республикасининг «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқлаштириш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Ш.Ҳ. Ҳабибуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 25 июль,
403-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 403-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Гидрометереология хизмати маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 10 апрелдаги 200-сон қарорида:
а) қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
«81. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил 1 июндан бошлаб Институт ходимларига Фанлар академияси илмий ташкилотларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади.
Бунда, Институт ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари ўзгариши сабабли уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича юзага келадиган қўшимча харажатларни бюджет ҳисобидан молиялаштириш 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзгидрометга ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2023 йилдан бошлаб — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади»;
«Кумбел», «Чимён», «Аранчи» ва «Шаҳрисабз» ноёб илмий объектларнинг кузатув гуруҳлари
14
Ходимларнинг умумий чекланган сони — 70 нафар, шу жумладан илмий ходимлар сони — 28 нафар.
Ёрдамчи ходимлар сони ўрнатилган нормативларга мувофиқ белгиланади.
Бажариладиган илмий-тадқиқот (фундаментал, амалий ва инновацион) ишларнинг ҳажмидан келиб чиққан холда, илмий ходимлар (илмий ходимларнинг умумий чекланган сонидан ташқари) шартнома асосида илмий-техника лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб этиладилар».
иккинчи хатбошидаги «умумий мақсаддаги тезкор ва прогностик маълумотларни» сўзлари «умумий ва тезкор гидрометеорологик ахборотларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «маълумотлардан» ва «маълумотлар» сўзлари тегишли равишда «ахборотлардан» ва «ахборотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот — фойдаланувчининг талабларига мувофиқ тайёрланган ҳамда ишлов бериш, таҳлил қилиш, сақлаш ва тақдим этиш учун қўшимча ишлар ҳамда харажатлар талаб қилинадиган гидрометеорологик ахборот;
тезкор гидрометеорологик ахборот — аҳолининг ҳаётига ва соғлигига таҳлил солиши, шунингдек атроф табиий муҳитга, иқтисодиёт тармоқларига ва ижтимоий соҳага зарар етказиши мумкин бўлган хавфли гидрометеорологик ҳодисалар тўғрисидаги зудлик билан тақдим этиладиган гидрометеорологик ахборот;
умумий гидрометеорологик ахборот — жамоатчилик фойдаланиши учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, юридик ва жисмоний шахсларга тақдим этиладиган гидрометеорологик ахборот»;
«4. Умумий гидрометеорологик ахборот ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ Ўзгидрометнинг расмий веб-сайти ва Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилади.
Умумий гидрометеорологик ахборот:
давлат органлари ва ташкилотларига — ўзаро маълумотлар алмашиш тўғрисидаги қўшма дастурлар (келишувлар) асосида бепул тақдим этилади;
жисмоний ва юридик шахсларга — Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталига ва Ўзгидрометнинг расмий веб-сайтига жойлаштириш йўли билан бепул тақдим этилади»;
«5. Гидрометеорологик ахборотдан фойдаланадиган барча истеъмолчиларга ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот ва хизматлар шартнома асосида тақдим этилади, келишув доирасида ўзаро маълумотлар (ёки хизматлар) алмашинуви асосида ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот тақдим этиладиган давлат органлари ва ташкилотлари бундан мустасно.
Ихтисослаштирилган гидрометеорологик ахборот нархи белгиланган тартибда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзгидромет бош директори томонидан тасдиқланган ихтисослаштирилган гидрометеорологик хизматлар нархлари асосида белгиланади»;