1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги;
2.Молия / Инвестициялар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлаш, мева-сабзавотчиликда замонавий илғор технологияларни жорий қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида:
1. Юқоричирчиқ туманида жойлашган Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (AKIS) ҳудудида Корея Республикаси Ҳукумати томонидан:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00 га қаранг);
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.03.00 Илмий муассасаларни ва илмий фаолиятни молиялаштириш]
«Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликда илғор технологиялар ўқув марказини ташкил этиш» лойиҳаси (кейинги ўринларда — Мева-сабзавотчилик лойиҳаси) учун 2022 — 2026 йилларда 3,7 млн АҚШ доллари;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.02.00 Саноат соҳасидаги бошқарув / 09.10.02.02 Саноат соҳасида бошқарув;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00 га қаранг)]
«Ўзбекистонда «ақлли қишлоқ хўжалиги» саноат технологиялари инновацион марказини ташкил этиш» лойиҳаси (кейинги ўринларда — Саноат технологиялари инновацион маркази лойиҳаси) учун 2022 — 2026 йилларда 14 млн АҚШ доллари;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00 га қаранг);
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.12.00 Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги халқаро ҳамкорлик. Ўсимликлар карантини. Ветеринария]
«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларнинг кўчатларини етиштириш марказини ташкил этиш» лойиҳаси (кейинги ўринларда — Замонавий кўчатчилик лойиҳаси) учун 2022 — 2026 йилларда 3,7 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ажратилиши юзасидан келишувга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра Корея Республикаси Ҳукуматининг мазкур грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (AKIS) таркибида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
мева-сабзавотчиликнинг илғор технологиялари бўйича ўқув маркази ва намунавий хўжалик ташкил этилади ҳамда бу орқали деҳқон ва фермер хўжаликлари ходимлари учун замонавий асбоб-ускуналарни жорий этиш ҳамда улардан самарали фойдаланиш бўйича ўқув ва малака ошириш курслари ташкил этилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
Корея «ақлли қишлоқ хўжалиги» саноат технологиялари инновацион марказида ва республиканинг 5 та ҳудудида ҳудудий тажриба иссиқхоналари ташкил этилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
кореялик мутахассислар томонидан дастурий таъминотлар билан ишлаш бўйича IT-мутахассислар ва юқори малакали маҳаллий тренерлар тайёрланади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
замонавий иссиқхоналар учун дастурий таъминот ишлаб чиқилади ва иссиқхона қурилишида фойдаланиладиган асосий жиҳозлар ишлаб чиқарилиши маҳаллийлаштирилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
60 нафар мутахассислар, шу жумладан соҳадаги олий таълим муассасалари магистрлари ва илмий ходимлари малака ошириш учун Кореяга юборилади.
3. Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларни амалга оширишда:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик]
Корея қишлоқ жамиятлари корпорацияси (KRC) ва Кореянинг Қишлоқ хўжалигида халқаро ҳамкорлик институти (DICA) Мева-сабзавотчилик лойиҳасини амалга оширувчилар ҳисобланиши;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.02.00 Саноат соҳасидаги бошқарув / 09.10.02.02 Саноат соҳасида бошқарув]
Корея савдо-саноат ва энергия вазирлиги, Корея машинасозлик саноати ассоциацияси (KOAMI), Технологияларни ривожлантириш институти (KIAT), CAMTIC илғор мехатроника технология институти ва «Agro Solution Korea» компаниялари Саноат технологиялари инновацион маркази лойиҳасини амалга оширувчилар ҳисобланиши;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
Корея қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ ишлари вазирлиги ва Корея озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчиликда таълимни ривожлантириш ва ахборот хизмати агентлиги (EPIS) Замонавий кўчатчилик лойиҳасини амалга оширувчилар ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
4. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик]
Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан, янги ўқув маркази, иссиқхоналар, кўчатхоналар, намунавий хўжаликлар ташкил этиш бўйича ижро этувчи ҳамда масъул орган сифатида белгилансин;
лойиҳалар доирасида етказиб бериладиган асбоб-ускуналар ва материаллардан оқилона фойдаланиш ва уларни сақлаш учун жавобгар этиб белгилансин;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
Тошкент аграр университети, Халқаро қишлоқ хўжалиги университети талабалари, магистрлари, илмий ва илмий педагогик ходимларининг мазкур лойиҳалар доирасида барпо этилаётган муассасалар, тажриба майдонларида амалиёт ва стажировкалар ўташи, илмий-тадқиқотлар олиб бориши, яратилган янги ишланмаларни жорий қилиши, тажрибалар ўтказишига шароитлар яратсин.
5. Ўзбекистонда Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар ижроси бўйича «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Ғаниев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлигининг Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар учун Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ҳокимлиги захирасидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 2261қ-контуридаги 4,3 гектар ер участкасини суғориладиган ерлар тоифасидан аҳоли пунктларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бошқа ерлари ҳамда саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги хулосаси қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.04 Ер участкасидан доимий (муддатсиз) фойдаланиш (шунингдек, 03.08.07.05 га қаранг)]
Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Кадастр агентлиги (Ф. Пўлатов) бир ой муддатда мазкур ер участкасини Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Тошкент вилояти Агрохизматлар марказига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминласин.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев) Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев) билан бирга 2022 йил охирига қадар халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан камида 100 гектар янги ер участкаларининг ўзлаштирилиши ва суғориладиган ерлар тоифасига киритилишини таъминласин.
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев, А. Шукуров):
Тошкент вилояти ҳокимлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда белгиланган тартибда давлат ер кадастри маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритиш чораларини кўрсин;
икки ой муддатда Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликда илғор технологиялар ўқув маркази, Ўзбекистонда «ақлли қишлоқ хўжалиги» саноат технологиялари инновацион маркази ҳамда Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларнинг кўчатларини етиштириш марказининг фаолият тартиби ҳамда ташкилий тузилмаларини тасдиқласин.
8. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
Божхона кодексининг 297-моддасига мувофиқ давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар томонидан техник ёрдам кўрсатиш (грантлар) учун олиб кириладиган товарлар божхона божидан озод этилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
Солиқ кодексининг 246-моддасига мувофиқ давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар томонидан техник ёрдам кўрсатиш (грантлар) учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган товарлар қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.09.00 Маъмурий ва ижтимоий-маданий объектларни қуриш]
9. Белгилансинки, мазкур қарор доирасида Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида ажратиладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасида иморатлар ва иншоотлар қурилиши натижасидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ундирилмайди.
10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мазкур қарор доирасида Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Корея Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ ишлари вазирлиги ҳамда Корея Савдо-саноат ва энергия вазирлиги ўртасида имзоланган Келишув ҳужжатларига мувофиқ амалга оширсин.
11. Ташқи ишлар вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг виза талабномаларига биноан, мазкур қарор доирасида Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларда иштирок этувчи хорижий мутахассислар учун кириш визаларининг консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
12. Ички ишлар вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг талабномасига асосан лойиҳада иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари берилиши ва узайтирилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев белгилансин.
Мазкур қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 14 июль,
ПҚ-321-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июлдаги ПҚ-321-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистонда Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар ижроси бўйича