Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ёқилғи- энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш ҳамда нарх шаклланишини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказиш ишларини пухта таҳлил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида» 2022 йил 30 июндаги 348-сон
қарорининг амал қилиши вақтинча тўхтатиб турилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари А.И. Ахмедхаджаев зиммасига юклансин.