Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг
Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 29 сентябрдаги 184-сон буйруғи (рўйхат рақами 2045, 2009 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 47-сон, 513-модда) билан тасдиқланган Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
1-иловаси 2.5.7-позициясидаги «Ногиронларни» деган сўз «Ногиронлиги бўлган шахсларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.