1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 13 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2773-8]
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-07-сон қарори (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 133-модда) билан тасдиқланган Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномагаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
битта битимга мувофиқ ёки бундай битим тузмасдан битта жўнатувчининг манзилидан битта олувчининг манзилига битта транспорт ҳужжати билан олиб ўтилаётган (олиб ўтилган) ва бир хил божхона режимига жойлаштирилаётган товарлар, бундан темир йўл транспортида олиб ўтилаётган (олиб ўтилган) товарлар мустасно;
темир йўл транспортида олиб чиқилаётган товарлар бўйича — битта битимга мувофиқ ёки бундай битим тузмаган ҳолда битта жўнатувчидан битта қабул қилувчи манзилига битта темир йўл транспортида бир вақтда жўнатиладиган ва бир хил божхона режимига жойлаштирилаётган товарлар;
темир йўл транспортида олиб кирилаётган товарлар бўйича — битта битимга мувофиқ ёки бундай битим тузмаган ҳолда битта жўнатувчидан битта қабул қилувчи манзилига битта темир йўл транспорти таркибида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бир вақтда олиб кирилган ва бир хил божхона режимига жойлаштирилаётган товарлар;
битта почта юк хати билан олиб ўтилаётган ёхуд божхона чегараси орқали ўтаётган жисмоний шахснинг қўл юкида ва багажида олиб ўтилаётган товар ёки унинг бир қисми;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасини (бундан буён матнда ТИФ ТН деб юритилади) талқин этишнинг 2а асосий қоидасига мувофиқ йиғилмаган ёки ажратилган товарнинг таркибий қисмлари деб ҳисобланадиган ва ТИФ ТНнинг йиғилган ёки тугалланган товарга мос келувчи позициясида таснифланадиган товарлар, агар бундай товарлар битта битимга мувофиқ ёки бундай битим тузмаган ҳолда битта жўнатувчидан битта қабул қилувчи манзилига бир турдаги транспорт воситасида олиб кирилган ва божхона ҳудудига кириб келиш жойида айни битта божхона органига тақдим этилган бўлса. Бунда, товарлар олиб кирилиб аввал бошқа божхона режимига жойлаштирилмаган бўлса, БЮД Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 261-моддасида кўзда тутилган муддатлар доирасида тақдим этилиши лозим.
Агар товарлар турли божхона режимларига жойлаштирилаётган бўлса, у ҳолда тўлдириладиган БЮДлар сони божхона режимлари сонига мувофиқ бўлиши лозим.».
«Графада Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидаги ўтказиш пунктига етказиб бериш учун товарлар юкланиши лозим бўлган транспорт воситалари билан боғлиқ маълумотлар кўрсатилади.»;
«Графада қўшимча равишда транспорт воситаси ва ундаги товар билан боғлиқ қуйидаги маълумотлар (электрон БЮДда алоҳида ажратилган майдонларда) кўрсатилади:
транспорт воситасидаги товарнинг килограммдаги «брутто» оғирлиги;
автотранспорт воситаси турининг икки рақамли коди, автотранспорт воситасининг VIN рақами, ташув тугалланадиган мамлакатнинг Дунё мамлакатлари таснифлагичига мувофиқ рақамли коди;
товарларни ташувчиси тўғрисидаги маълумотлар (ташувчи жисмоний шахс бўлса — унинг фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИРи, паспорт серияси ва рақами; ташувчи юридик шахс бўлса — унинг номи, СТИРи), автотранспорт воситаси ҳайдовчисининг фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИРи, паспорт серияси ва рақами;
Автотранспорт воситаси турининг икки рақамли коди қуйидаги тартибда кўрсатилади:
«10» — енгил автомобиль (ҳайдовчи ўрнини ҳисобга олмаганда 8 тадан кўп бўлмаган ўриндиққа эга бўлган);
«21» — юк автомобиль (юк кўтариш қобилияти 10 тоннагача бўлган);
«в) товарнинг божхона расмийлаштируви амалга оширилаётган контракт (шартнома, келишув) рақами ва санаси, шунингдек товарларни норезидент ташувчининг транспорт хизматидан фойдаланган ҳолда ташиш бўйича тузилган контракт (шартнома, келишув) рақами, санаси ҳамда унинг Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидаги идентификация рақами.».
«Товарлар баён этилаётган божхона режимидан аввал бошқа божхона режимига БЮД тақдим этиш орқали жойлаштирилган бўлса, графада товарларни аввалги божхона режимига жойлаштириш учун асос бўлган БЮД ҳақида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:»;
давлат тилидаги матнда учинчи хатбошидаги «БЮД» қисқартмаси «ГТД» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн учинчи — йигирма учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Агар товарлар баён этилаётган божхона режимидан аввал божхона транзити божхона режимига жойлаштириш учун транзит декларацияси тақдим этилган бўлса, графада товарларни божхона транзити божхона режимига жойлаштириш учун асос бўлган транзит декларацияси ҳақида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
аввалги ҳужжатнинг коди — ушбу ҳолатда «ТД»;
транзит декларациясининг рўйхат рақами;
ушбу товарнинг транзит декларациясининг 32-графасидаги тартиб рақами;
ТД 06010/01.03.2022/0003761 — 3 — 7980 кг — 7900 кг — 350,2 м3.
Агар декларацияланаётган товар аввал бир нечта товар туркумларига бўлинган ҳолда бир нечта транзит декларациялари билан расмийлаштирилган бўлса, аввалги расмийлаштирилган ҳар бир транзит декларациялари тўғрисидаги маълумотлар алоҳида янги қатордан юқорида қайд этилган тартибда кўрсатилади.»;
«в) товарнинг божхона расмийлаштируви амалга оширилаётган контракт (шартнома, келишув) рақами ва санаси, шунингдек товарларни норезидент ташувчининг транспорт хизматидан фойдаланган ҳолда ташиш бўйича тузилган контракт (шартнома, келишув) рақами, санаси ҳамда унинг Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидаги идентификация рақами.».
«28. БЮДнинг 40 ва «С» графаларини тўлдирилиши қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:
1) 40-графа. «Умумий декларация/аввалги ҳужжат».
Графада мазкур Йўриқноманинг 22-бандида белгиланган тартибда товарларни аввалги божхона режимига жойлаштириш учун асос бўлган БЮД тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Агар товарларни аввалги божхона режимига жойлаштириш учун транзит декларацияси расмийлаштирилган бўлса, транзит декларацияси ҳақида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
аввалги ҳужжатнинг коди — ушбу ҳолатда «ТД»;
транзит декларациясининг рўйхат рақами;
ушбу товарнинг транзит декларациясининг 32-графасидаги тартиб рақами;
ТД 06010/01.03.2022/0003761 — 3 — 7980 кг — 7900 кг — 350,2 м3;
Агар товарларни ички божхона органига етказиб бериш учун юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси ёки МДП китобчаси расмийлаштирилган бўлса, қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
етказиб беришни назорат қилиш ҳужжатининг коди: юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси учун — ККДГ, МДП китобчаси учун — МДП;
товарни божхона назорати остида етказиб бериш устидан назорат ҳужжат рақами (99999/99.99.9999/ИМ999999 — пост коди/сана/юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси рақами, 99999/99.99.9999/ZX99999999 — пост коди/сана/МДП китобчаси рақами). Бунда, юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси рақамидаги ҳарфлар кирилл алифбоси ҳарфларида, МДП китобчаси рақамидаги ҳарфлар эса лотин алифбосида ёзилиши шарт;
етказиб беришни назорат қилиш тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган товарнинг, расмийлаштирилаётган брутто вазни (килограммда).
Масалан:
ККДГ 06006/31.03.2012/ИМ003761 — 15000 кг;
МДП 27002/01.01.2014/XY00156239 — 19456 кг.
Агар товар бир нечта етказиб беришни назорат қилиш тўғрисидаги ҳужжатлардан расмийлаштирилаётган бўлса, ҳар бир маълумот алоҳида янги қатордан юқорида қайд этилган тартибда кўрсатилади.
Товарларда ички божхона органига етказиб бериш учун асос бўладиган товарни божхона назорати остида етказиб бериш устидан назорат ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолларда графада қўшимча равишда ушбу ҳужжат ҳақида маълумот кўрсатилиши талаб этилмайди;
2) «C» графа.
Графада қуйидагилар кўрсатилади (маълумотларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва улардан ҳар бирининг олдига тартиб рақами қўйилади):
1 — ташқи савдо контрактининг (шартномасининг, келишувининг) Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидаги идентификация рақами (бундан олиб чиқилаётган товарлар ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) ижросига боғлиқ бўлмаган ҳоллар мустасно);
2 — товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) ёки божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига расмийлаштиришда БЮД рўйхатга олинган сана. Агар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда, товар эркин муомалага чиқариш (импорт) ёки божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига жойлаштирилмаган бўлса, товарни бошқа тегишли божхона режимига жойлаштиришда расмийлаштирилган БЮД рўйхатга олинган сана кўрсатилади.».
учинчи хатбоши «МДП китобчаси» деган сўзлардан кейин «, транзит декларацияси» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«товарларни ички божхона органига етказиб бериш учун юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси ёки МДП китобчаси расмийлаштирилган бўлса, қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:»;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи — йигирманчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«товарларни ички божхона органига етказиб бериш учун транзит декларацияси расмийлаштирилган бўлса, транзит декларацияси ҳақидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
аввалги ҳужжатнинг коди — ушбу ҳолатда «ТД»;
транзит декларациясининг рўйхат рақами;
ушбу товарнинг транзит декларациясининг 32-графасидаги тартиб рақами;
учинчи хатбоши «МДП китобчаси» деган сўзлардан кейин «, транзит декларацияси» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«товарларни ички божхона органига етказиб бериш учун юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси ёки МДП китобчаси расмийлаштирилган бўлса, қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:»;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи — йигирманчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«товарларни ички божхона органига етказиб бериш учун транзит декларацияси расмийлаштирилган бўлса, транзит декларацияси ҳақидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
аввалги ҳужжатнинг коди — ушбу ҳолатда «ТД»;
аввалги транзит декларациясининг рўйхат рақами;
ушбу товарнинг аввалги транзит декларациясининг 32-графасидаги тартиб рақами;
«78. БЮДнинг 42, 45, 46, 50-графаларининг тўлдирилиши қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:
1) 42-графа. «Товарнинг фактура қиймати».
Графада ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасида 31-графада декларацияланаётган товарни қайта ишлаш бўйича хизматлар қиймати кўрсатилади.
Беғараз асосда қайта ишлашда графада «0» кўрсатилади.
Олиб кириш контракти асосида олиб кирилган товарларни декларациялашда, товарнинг ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасидаги қиймати кўрсатилади.
Товарлар ва хизматлар қиймати математик қоидаларга кўра вергулдан кейинги икки белгигача аниқликда яхлитланади;
2) 45-графа. «Божхона қиймати».
Графанинг ўнг бўлмасида 31-графада декларацияланаётган товарнинг ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасидаги божхона қиймати кўрсатилади. Божхона қиймати Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш усулларига мувофиқ ҳисобланади.
Божхона қиймати математик қоидаларга кўра вергулдан сўнг икки белгигача аниқликда яхлитланади;
3) 46-графа. «Статистик қиймат».
Графада 45-графада келтирилган божхона қиймати асосида ҳисобланган товарларнинг статистик қиймати минг АҚШ долларида кўрсатилади. Статистик қиймат математик қоидаларга кўра вергулдан кейинги уч белгигача аниқликда яхлитланади.
Статистик қийматни ҳисоблашда БЮД божхона расмийлаштируви учун қабул қилинган кунда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс қўлланилади;
4) 50-графа. «Ишонч билдирган шахс».
Графа мазкур Йўриқноманинг 25-бандига мувофиқ, қуйидаги ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:
графада қўшимча равишда қуйидаги мазмундаги ёзув амалга оширилади: «Товарни қайта ишлаш муддати якунлангач уни бошқа божхона режимига жойлаштириш учун божхона органларига мурожаат қилиш мажбуриятини оламан».».
а) қуйидаги мазмундаги 171 ва 172 позициялар билан тўлдирилсин:
«
171.
Норезидент ташувчининг транспорт хизматидан фойдаланиш бўйича тузилган контракт (шартнома, келишув)
305
КНТ_ТР
172.
Норезидент ташувчининг транспорт хизматидан фойдаланиш бўйича тузилган контракт (шартнома, келишув)нинг Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидаги идентификация рақами
306
IDN_ТР
»;
б) 18 ва 693-позициялар чиқариб ташлансин;
в) қуйидаги мазмундаги 6918-позиция билан тўлдирилсин:
«
6918.
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарор
869
ПРТП
».
17. 15-илова қуйидаги мазмундаги 691-позиция билан тўлдирилсин:
«
691.
Кўкдала тумани
1710240
».
18. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2022 й., 10/22/2773-8/0625-сон)