toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.12.2022
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг
буйруғи
Илмий лабораторияларни яратиш ва қўшимча жиҳозлаш бўйича танловларни ўтказиш, шунингдек зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 4 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3035-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 21 декабрдаги 31-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3404, 22.12.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сон «Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2018 йил 4 июндаги 14/4-сон буйруғи (рўйхат рақами 3035, 2018 йил 5 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/3035/1473-сон) билан тасдиқланган Илмий лабораторияларни яратиш ва қўшимча жиҳозлаш бўйича танловларни ўтказиш, шунингдек зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандидаги «давлат илмий-техника дастурларини» деган сўзлар «давлат илмий дастурларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. АБДУРАХМОНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 6 июнь,
176-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2022 й., 10/22/3035-1/0586-сон)