toggle_night_mode
Ҳужжат 28.06.2022 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг
буйруғи
«UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 28 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1830-2]
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон «Ўзбекистон Республикасининг арим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2008 йил 26 майдаги 155-сон буйруғи (рўйхат рақами 1830, 2008 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 255-модда) билан тасдиқланган «UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 13 июнь,
227-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2022 йил 13 июндаги 227-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
«UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. «UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин.
«UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Жисмоний шахслар учун «UZ» доменидаги домен номини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш, амал қилиш муддатини узайтириш) учун ариза шакли

Номи

Маълумотлар

Эгаси

Ф.И.О. (тўлиқ)*

Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси ва рақами*

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун)*

Почта манзили (яшаш жойининг манзили)

мамлакат

шаҳар

кўча

уй, хонадон

почта индекси

Телефон ёки факс*

Электрон почта манзили*

Домен номи тўғрисидаги маълумотлар

Домен номи (тўлиқ)*

Амал қилиш муддати*

DNS ахбороти

Primary Server Нostname

Primary Server Netaddress

Secondary Server Нostname

Secondary Server Netaddress

Ариза берилган сана*

Ариза берувчининг имзоси*

Изоҳ: *тўлдирилиши шарт бўлган қаторлар.»
2. «UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин.
«UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Юридик шахслар учун «UZ» доменидаги домен номини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш, амал қилиш муддатини узайтириш) учун ариза шакли

Номи

Маълумотлар

Эгаси

Юридик шахс номи*

Шартнома тузган шахс (Ф.И.О. (тўлиқ) ва лавозими)*

Почта манзили:

мамлакат

шаҳар

кўча

уй, хонадон

почта индекси

Телефон ёки факс*

Электрон почта манзили*

СТИР*

Банк реквизитлари

Банк номи*

Банк коди*

Ҳисоб рақами*

Маъмурий боғланиш

Ф.И.О. (тўлиқ)*

лавозими*

Почта манзили*

Телефон ёки факс*

Электрон почта манзили*

Техник боғланиш

Ф.И.О. (тўлиқ)*

лавозими*

Почта манзили*

Телефон ёки факс*

Электрон почта манзили*

Биллинг боғланиш

Ф.И.О. (тўлиқ)*

лавозими*

Почта манзили*

Почта индекси*

Телефон ёки факс*

Домен номи тўғрисидаги маълумотлар

Домен номи (тўлиқ)*

Амал қилиш муддати*

DNS ахбороти

Primary Server Нostname

Primary Server Netaddress

Secondary Server Нostname

Secondary Server Netaddress

Ариза берилган сана*

Ташкилот раҳбарининг имзоси*

Изоҳ: *тўлдирилиши шарт бўлган қаторлар.»
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2022 й., 10/22/1830-2/0574-сон)