1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.03.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборот]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар;
2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Терроризм ва диний экстремизм билан кураш]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Қарори
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 24 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2925-7]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 9 августдаги 344-В ва 26-сон қарори (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 968-модда) билан тасдиқланган Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 1 июнь,
344-B-7-сон
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Д. РАХИМОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 27 май,
15-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 июндаги 344-B-7-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 27 майдаги 15-сон қарорига ИЛОВА
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банддаги «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида» деган сўзлар «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«нобанк кредит ташкилотлари — банклар томонидан амалга ошириладиган айрим молиявий операцияларнинг Ўзбекистон Республикасининг «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунида рухсат этилган мажмуини амалга оширувчи кредит ташкилотлари (микромолия ташкилоти, ломбард ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти);».
«фуқаролардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкни (ашёни) вақтинчалик сақлаш учун қабул қилишда;»;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«кафолатлар беришда;».
4. 26-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат» деган сўзлар «паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 54-банддаги «рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь» деган сўзлар «рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 1-илованинг 5-бандидаги «Паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат» деган сўзлар «Паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2022 й., 10/22/2925-7/0568-сон)