Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 апрелдаги 167-сон «Дарё транспортида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2014 йил 23 майдаги 95-сон «Кемаларни рўйхатга олиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 2595, 2014 йил 17 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 25-сон, 311-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.