1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.09.00.00 Имтиёзлар / 06.09.01.00 Ногиронлар учун имтиёзлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили 500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ:
ўқиш, яшаш ва транспорт харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдорлари ва уларни ҳисоблаш тартиби;
субсидия олиш учун топшириладиган ҳужжатлар, уларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш қоидалари;
талабгорларга қўйиладиган талаблар ва субсидия ажратиш шартлари;
субсидияни тайинлаш ва тўлаш тартиби;
б) Ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилиш учун ажратиладиган субсидия миқдори;
субсидия олиш учун топшириладиган ҳужжатлар, уларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш қоидалари;
талабгорларга қўйиладиган талаблар ва субсидия ажратиш шартлари;
субсидияни тайинлаш ва тўлаш тартиби.
3. Белгилансинки:
ҳар бир талабгорга ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган (ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун ёки асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун) субсидиянинг фақат бир тури бир марта ажратилади;
субсидия олиш учун аризалар жорий йил учун — 2022 йил 1 августдан, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили — 10 январдан қабул қилинади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги:
а) Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда электрон давлат хизматини жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни ишлаб чиқсин ҳамда келишиш ва тасдиқлаш учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига киритсин;
б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
субсидия олиш учун аризаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали юбориш бўйича электрон давлат хизматини ишга туширсин;
манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг, шу жумладан, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ЯИДХПга уланишини ҳамда уларнинг ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинишини таъминласин;
в) 2022 йил 1 августга қадар ўз маблағлари ҳисобидан халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилиш ҳақида ариза берувчиларнинг электрон реестри ахборот тизими негизида «Ёшлар хизматлари реестри» ахборот тизимини яратиш ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан кўрсатиладиган барча давлат хизматларини ЯИДХП билан ўзаро интеграция қилиш чораларини кўрсин.
5. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси электрон базаларни интеграция қилиш таъминлангунига қадар касб-ҳунар, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш учун лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлари бўлган нодавлат таълим ташкилотлари реестрини шакллантирсин ва уни ўз расмий веб-сайтида эълон қилиш ҳамда доимий равишда янгилаб бориш чораларини кўрсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан доимий равишда ушбу ёшлар учун мамлакатимиздаги маданий мерос объектларига саёҳатлар ташкил этиш чораларини кўрсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 21 июнь,
341-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 341-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза берувчи — ушбу Регламентга мувофиқ субсидия ажратишни сўраб мурожаат қилган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ногиронлиги бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили);
касб-ҳунарга ўргатиш — ногиронлиги бўлган ёшларни тегишли йўналиш бўйича зарур билим, малака ва касбий кўникмага эга бўлиши учун ўқув дастурлари асосида касбий фаолиятга йўналтиришга қаратилган ўқитиш шакли;
нодавлат таълим ташкилоти — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган, ногиронлиги бўлган ёшларга касб-ҳунар ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш фаолиятини амалга оширувчи нодавлат таълим ташкилоти;
шартнома — касб-ҳунарга ўргатиш, касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш тўғрисида нодавлат таълим ташкилоти, Агентликнинг туман (шаҳар) бўлими ва ариза берувчи ўртасида тузиладиган битим. Бунда шартномада ўқув курси муддати ва курс учун ҳар ойлик ва умумий тўлов миқдори, курснинг жами давомийлик муддати кўрсатилган бўлиши лозим, шунингдек, ўқув курси учун бир ойлик тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан кўп бўлмаслиги лозим;
ўқиш харажати учун субсидия — ногиронлиги бўлган ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти ҳамда ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш учун ажратиладиган субсидия;
яшаш ва транспорт харажати учун субсидия — ногиронлиги бўлган ёшларга уларнинг нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар ўрганиши, уларда касбий кўникмаларнинг шакллантирилиши, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўрганиши даврида яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун ажратиладиган субсидия.
3. Ушбу Регламентга мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган ҳар бир ёшга унинг талабига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратилади.
Ўқиш харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан кўп бўлмаслиги лозим.
Транспорт харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори, шу жумладан йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда, ҳар бир километрга базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,2 фоизидан ошмаслиги лозим.
Бунда километр миқдори 500 метр ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда — кўп томонга, километр миқдори 500 метрдан кам бўлган ҳолларда — кам томонга яхлитланади.
Яшаш харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори бир суткада ижарада яшаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизидан ошмаслиги лозим.
4. Ушбу Регламент қоидалари Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 4 октябрдаги 617-сон қарорида белгиланган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб беришга нисбатан татбиқ этилмайди.
5. Субсидия ҳар йили аризалар топшириш кетма-кетлиги бўйича ушбу Қарор талабларига тўлиқ мос келган 500 нафар ногиронлиги бўлган шахсга ажратилади.
Жорий йилда 500 нафар талабгорга субсидия ажратилгандан сўнг субсидия бериш учун ариза қабул қилиш тўхтатилади.
Субсидия ажратилгунга қадар, бироқ кетма-кетлиги бўйича субсидия ажратилган талабгорлардан кейин ариза топширган шахслар кейинги йил учун рўйхатга қўйилмайди ҳамда субсидия олиш учун келгуси йилда янгидан мурожаат қилади.
Ажратилган субсидиялар сони ҳақидаги маълумотлар Агентлик томонидан yoshlarportali.uz электрон платформасига доимий равишда киритиб борилади.
6. Давлат хизматлари марказлари ва Агентлик ўртасидаги электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.
2-боб. Субсидия ажратиш тартиби
7. Ўқиш харажати учун субсидия ажратиш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
Агентлик томонидан ўқиш харажати учун субсидия тайинланган ариза берувчиларга яшаш ва транспорт харажати учун субсидия мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ схема асосида ажратилади.
Бунда бир нафар ариза берувчига ажратиладиган ушбу субсидиянинг миқдори ўқитиш харажати учун ажратиладиган субсидиянинг жами миқдорини қўшган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаслиги лозим.
8. Ариза берувчи субсидия олиш учун исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
9. Ариза берувчининг мурожаатига асосан давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда — эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ сўровномаларни электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
а) ўқиш харажатлари учун субсидия олишда:
агар ариза ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР)ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
нодавлат таълим ташкилоти томонидан ариза берувчини ўқитиш тўғрисида шартноманинг электрон нусхаси («pdf» ёки «jpg» форматда). Шартномада нодавлат таълим ташкилотининг номи, СТИР, банк ҳисобварағи, жойлашган манзили, ариза берувчи ўқишни истаган касб-ҳунар тури ёки таълим йўналиши, ўқиш муддати, ўқишнинг бир ойлик ва умумий тўлов миқдори кўрсатилиши лозим;
б) яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия олишда:
транспорт харажатларини қоплаш сўралганда — йўл харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари (агар мавжуд бўлса, «pdf» ёки «jpg» форматда);
яшаш харажатларини қоплаш сўралганда — ижара шартномаси ва унинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришноманинг электрон нусхаси (агар мавжуд бўлса, «pdf» ёки «jpg» форматда).
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
10. Ногиронлиги бўлган ёшларнинг ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжатлар Агентлик томонидан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг ахборот тизимлари орқали электрон шаклда олинади.
11. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади.
12. Сўровнома ЭРИ ёки тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқланиши мумкин.
13. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси тўлдирилиб тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда Агентликка электрон шаклда юборилади.
14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
15. Ушбу Регламентда назарда тутилган давлат хизмати бепул кўрсатилади.
16. Ариза Агентлик томонидан ўн беш иш кунида кўриб чиқилади ҳамда қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда, ариза берувчи субсидия ажратишнинг кейинги босқичига ўтади:
а) ўқиш харажатлари учун:
ариза билан ушбу Регламентнинг 9-банди «а» кичик бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда;
ариза берувчи муқаддам ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган субсидиялардан бирини олмаган бўлса.
Ариза берувчи ушбу бандда белгиланган талабларга мос келмаганда Агентлик томонидан унга тегишли камчиликлар кўрсатилган ҳолда СМС-хабарнома юборилади.
Ариза берувчи СМС-хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф қилган ҳолда ушбу Регламентда белгиланган тартибда субсидия ажратишни сўраб қайта мурожаат қилиши мумкин.
17. Ариза берувчи ушбу Регламентнинг 16-бандида кўрсатилган талабларга мос келганда Агентлик уч иш кунида:
ариза берувчига субсидия ажратиш ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ва бу ҳақида ариза берувчига СМС-хабарнома юборади;
18. Ўқиш харажатларини қоплаш учун субсидия олишга ҳужжат топширган ариза берувчига юборилган СМС-хабарнома уни нодавлат таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш ва ўқишни бошлаши учун кафолат ҳисобланади.
19. Мониторинг натижасида маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан беш иш кунида ариза берувчига субсидия ажратиш ҳақида тавсия ёки ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома тайёрланади ҳамда Агентликнинг туман (шаҳар) бўлимига электрон шаклда юборилади.
20. Нодавлат таълим ташкилоти ариза берувчини ўқитиш билан боғлиқ хизмат кўрсатилганлиги тўғрисида ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар ҳисоб-фактурани ўзи жойлашган ҳудуддаги Агентликнинг туман (шаҳар) бўлимига электрон шаклда юборади.
21. Агентликнинг туман (шаҳар) бўлими икки иш кунида ёшлар етакчисининг тавсияси ва нодавлат таълим ташкилотининг ҳисоб-фактурасини илова қилган ҳолда ариза берувчига тегишли субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида Агентликка сўров юборади.
Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома берилган бўлса, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ва ариза берувчига СМС-хабарнома юборади.
Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш ҳақида асоссиз равишда хабарнома берса, ариза берувчи нодавлат таълим ташкилотида таълим олган (яшаш ва (ёки) транспорт харажати учун субсидия ажратишни сўраб мурожаат қилган ариза берувчи яшаш ва (ёки) транспорт учун харажат қилган) бўлса, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими унинг мурожаатини қаноатлантириш тўғрисида тавсия бериш ҳуқуқига эга бўлади.
22. Сўров асосида Агентлик ариза берувчига субсидияни тўлаш ёки тўлашни рад этиш тўғрисида беш иш кунида қарор қабул қилади, бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ҳамда ариза берувчига СМС-хабарнома юборади.
Субсидияни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинганда Агентлик:
ўқиш харажатлари учун субсидияни туман (шаҳар) бўлими ҳисобварағига, туман (шаҳар) бўлими эса — нодавлат таълим ташкилотининг ҳисобварағига ўтказади;
яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидияни туман (шаҳар) бўлими ҳисобварағига, туман (шаҳар) бўлими эса ариза берувчининг банк картасига ўтказади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
23. Ушбу Регламентда белгиланган давлат хизматини кўрсатишда иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида ариза берувчилар ҳақида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.
24. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий мониторинг қилиб боради.
25. Ариза берувчи ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
26. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ўқиш харажатлари учун субсидия ажратиладиган хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари
(ўзбек тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти)
2.
Рус тили ва адабиёти
3.
Тарих
4.
Кимё
5.
Биология
6.
География
7.
Математика
8.
Физика
9.
Информатика
Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Ногиронлиги бўлган ёш фуқаро
Нодавлат таълим ташкилотида ўқиш учун субсидия ажратишни сўраб давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ёшлар ишлари агентлигига бевосита ариза юборади.
Ўқишни бошлашдан олдин
2-босқич
Давлат хизматлари маркази
Ариза берувчи номидан сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади.
Ўн дақиқа ичида
3-босқич
Ёшлар ишлари агентлиги
1. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар асосли эканлиги тасдиқланганда, ариза берувчига субсидия ажратилиши ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ва унга СМС-хабарнома юборади.
2. Нодавлат таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги маҳалланинг ёшлар етакчиси зиммасига ариза берувчининг нодавлат таълим ташкилотида ўқишини мониторинг қилиш вазифасини юклайди.
2. Ариза берувчига субсидия ажратиш ҳақида тавсия ёки ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома тайёрлайди ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимига электрон шаклда юборади.
Ҳужжатлар келиб тушгандан сўнг беш иш кунида
5-босқич
Нодавлат таълим ташкилоти
Ариза берувчини ўқитиш билан боғлиқ хизмат кўрсатилганлиги тўғрисида ҳисоб-фактурани ўзи жойлашган ҳудуддаги Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимига электрон шаклда юборади.
Беш иш кунида
6-босқич
Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими
Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан ўтказилган мониторинг натижасида тайёрланган ариза берувчига ўқиш харажати учун субсидия ажратиш ҳақидаги тавсиясини ҳамда нодавлат таълим ташкилотининг ҳисоб-фактурасини Ёшлар ишлари агентлигига юборади.
Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома берган бўлса, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ва ариза берувчига СМС-хабарнома юборади
Ҳужжатлар келиб тушгандан сўнг икки иш кунида
Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш ҳақида асоссиз равишда хабарнома берса, ариза берувчи нодавлат таълим ташкилотида таълим олган бўлса, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими унинг мурожаатини қаноатлантириш тўғрисида тавсия бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатлар келиб тушгандан сўнг беш иш кунида
7-босқич
Ёшлар ишлари агентлиги
Тақдим этилган ҳужжатларга асосан ариза берувчининг ўқиши учун субсидия тўлови маблағларини Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими ҳисобварағига ўтказиб беради, бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ҳамда ариза берувчига СМС-хабарнома юборади.
Ҳужжатлар келиб тушгандан сўнг беш иш кунида
8-босқич
Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими
Келиб тушган субсидия тўлови маблағларини нодавлат таълим ташкилотининг ҳисобварағига ўтказиб беради.
Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган ёшларга нодавлат таълим ташкилотида ўқиш даврида яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Ногиронлиги бўлган ёш фуқаро
Нодавлат таълим ташкилотида ўқиш даврида яшаш ва транспорт харажати учун субсидия ажратишни сўраб давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ёшлар ишлари агентлигига бевосита ариза юборади.
Ўқишни бошлагандан сўнг ҳар ой якуни бўйича
2-босқич
Давлат хизматлари маркази
Ариза берувчи номидан сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади.
Ўн дақиқа ичида
3-босқич
Ёшлар ишлари агентлиги
1. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар асосли эканлиги тасдиқланганда, ариза берувчига субсидия ажратилиши ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ва унга СМС-хабарнома юборади.
2. Нодавлат таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги маҳалланинг ёшлар етакчиси зиммасига ариза берувчининг тегишли жойда ижарада яшаши ва транспорт қатновини мониторинг қилиш вазифасини юклайди.
Ҳужжатлар келиб тушгандан сўнг уч иш кунида
4-босқич
Маҳалладаги ёшлар етакчиси
1. Маҳалладаги ёшлар етакчиси ариза берувчининг ижара шартномасида кўрсатилган манзилда яшаши, ўқиш жойига тегишли транспортда қатнашини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
2. Ариза берувчига субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш ҳақида тавсия тайёрлайди ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимига электрон шаклда юборади.
Беш иш кунида
5-босқич
Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими
Маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсиясини илова қилган ҳолда ариза берувчига яшаш ва транспорт харажати учун субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида Ёшлар ишлари агентлигига сўров юборади.
Ҳужжатлар келиб тушгандан сўнг икки иш кунида
6-босқич
Ёшлар ишлари агентлиги
1. Тақдим этилган тавсияга асосан ариза берувчига субсидияни тўлаш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ҳамда ариза берувчига СМС-хабарнома юборади.
2. Ариза берувчининг яшаш ва транспорт харажати учун субсидия тўлови маблағларини Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими ҳисобварағига ўтказиб беради.
Ҳужжатлар келиб тушганидан сўнг уч иш кунида
7-босқич
Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими
Келиб тушган субсидия тўлови маблағларини ариза берувчининг банк картасига ўтказиб беради.
1.8. Йўл харажатлари тўловларини тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлса)
(илова қилинади)
1.9. Йўл харажатлари миқдори
(маълумот киритилади)
1.10. Ижара шартномаси нусхаси
(илова қилинади)
1.11. Ижара шартномасининг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақида билдиришнома нусхаси
(илова қилинади)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 341-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатиб, махсус сертификат олган ҳамда тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган ногиронлиги бўлган ёшларга Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза берувчи — ушбу Регламентга мувофиқ субсидия ажратишни сўраб мурожаат қилган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ногиронлиги бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили);
асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия — касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатиб, махсус сертификат олган ҳамда тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини (мотокультиваторлар, ўт ўриш ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш ускуналари, компьютер жамланмаси ва бошқалар) харид қилиш учун ажратиладиган субсидия.
3. Ушбу Регламентга мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган ҳар бир ёшга унинг талабига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратилади.
4. Субсидия ҳар йили аризалар топшириш кетма-кетлиги бўйича ушбу Қарор талабларига тўлиқ мос келган 500 нафар ногиронлиги бўлган шахсга ажратилади.
Жорий йилда 500 нафар талабгорга субсидия ажратилгандан сўнг субсидия бериш учун ариза қабул қилиш тўхтатилади.
Субсидия ажратилгунга қадар, бироқ кетма-кетлиги бўйича субсидия ажратилган талабгорлардан кейин ариза топширган шахслар кейинги йил учун рўйхатга қўйилмайди ҳамда субсидия олиш учун келгуси йилда янгидан мурожаат қилади.
Ажратилган субсидиялар сони ҳақидаги маълумотлар Агентлик томонидан yoshlarportali.uz электрон платформасига доимий равишда киритиб борилади.
5. Давлат хизматлари марказлари ва Агентлик ўртасидаги электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.
2-боб. Субсидия ажратиш тартиби
6. Асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратиш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
Бунда бир нафар ариза берувчига ажратиладиган субсидиянинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаслиги лозим.
7. Ариза берувчи субсидия олиш учун исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Бундай мурожаат ариза берувчи тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан бошлаб бир юз саксон кун давомида амалга оширилиши лозим.
8. Ариза берувчининг мурожаатига асосан давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса — ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатганлигини тасдиқловчи махсус сертификат («pdf» ёки «jpg» форматда).
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
9. Ногиронлиги бўлган ёшларнинг ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжатлар Агентлик томонидан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг ахборот тизимлари орқали электрон шаклда олинади.
10. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади.
11. Сўровнома ЭРИ ёки тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқланиши мумкин.
12. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси тўлдирилиб тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда Агентликка электрон шаклда юборилади.
13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
14. Ушбу Регламентда назарда тутилган давлат хизматини кўрсатиш бепул амалга оширилади.
15. Ариза Агентлик томонидан ўн беш иш кунида кўриб чиқилади ҳамда қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда, ариза берувчи субсидия ажратишнинг кейинги босқичига ўтади:
ариза билан ушбу Регламентнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда;
ариза берувчи касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатиб, махсус сертификат олган бўлса;
ариза берувчи тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганига бир юз саксон кундан ошмаган бўлса;
ариза берувчи муқаддам ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган субсидиялардан бирини олмаган бўлса.
Ариза берувчи ушбу бандда белгиланган талабларга мос келмаганда, Агентлик томонидан унга тегишли камчиликлар кўрсатилган ҳолда СМС-хабарнома юборилади.
Ариза берувчи СМС-хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф қилган ҳолда ушбу Регламентда белгиланган тартибда субсидия ажратишни сўраб қайта мурожаат қилиши мумкин.
16. Ариза берувчи ушбу Регламентнинг 15-бандида кўрсатилган талабларга мос келганда Агентлик икки иш кунида мурожаатдаги маълумотларнинг тўлиқ ва асосли эканлигини текшириш учун ариза берувчининг яшаш жойидаги маҳалладаги ёшлар етакчисига йўналтиради.
17. Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан беш иш кунида ариза берувчининг мурожаати ушбу Регламентнинг 15-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқлиги яна бир марта ўрганилиб, унга субсидия ажратиш ҳақида тавсия ёки ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома тайёрланади ҳамда Агентликнинг туман (шаҳар) бўлимига электрон шаклда юборилади.
Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш ҳақида асоссиз равишда хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаати белгиланган талабларга мувофиқ бўлса, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими унинг мурожаатини қаноатлантириш тўғрисида тавсия бериш ҳуқуқига эга бўлади.
18. Сўров асосида Агентлик ариза берувчига субсидияни тўлаши ёки уни рад этиш тўғрисида уч иш кунида қарор қабул қилади, субсидияни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинганда Агентлик асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидияни туман (шаҳар) бўлими ҳисобварағига ўтказади ва бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ҳамда ариза берувчига СМС-хабарнома юборади.
19. Агентликнинг туман (шаҳар) бўлими келиб тушган субсидияни беш иш кунида ариза берувчининг мурожаатида кўрсатилган асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролини харид қилиш учун савдо ташкилотнинг ҳисобварағига ўтказиб беради.
Савдо ташкилотидан асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролини ариза берувчи маҳалладаги ёшлар етакчиси иштирокида топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида қабул қилиб олади.
Бунда далолатнома маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан тузилиб, унда ариза берувчига тақдим этилаётган асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролининг номи, тури, маркаси, кафолат муддати, харид қилинган нархи ва вақти кўрсатилади.
Сотувчи, харидор ва маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан имзоланган далолатнома Агентликка топширилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
20. Ушбу Регламентда белгиланган давлат хизматини кўрсатишда иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.
21. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий мониторинг қилиб боради.
22. Ариза берувчи ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
23. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Ногиронлиги бўлган ёш фуқаро
Асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратишни сўраб давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ёшлар ишлари агентлигига бевосита ариза юборади.
Тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан бошлаб бир юз саксон кун давомида
2-босқич
Давлат хизматлари маркази
Ариза берувчи номидан сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади.
Ариза берувчининг мурожаатидаги маълумотлар тўғрилигини ўрганиб, унга субсидия ажратиш ҳақида тавсия ёки ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома тайёрлайди ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлимига электрон шаклда юборади.
Мурожаат келиб тушгандан сўнг беш иш кунида
5-босқич
Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими
Агентликнинг туман (шаҳар) бўлими ёшлар етакчисининг тавсиясини илова қилган ҳолда ариза берувчига тегишли субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида Агентликка сўров юборади.
Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш ҳақида асоссиз равишда хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаати белгиланган талабларга мувофиқ бўлса, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими унинг мурожаатини қаноатлантириш тўғрисида тавсия бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Мурожаат келиб тушгандан сўнг икки иш кунида
6-босқич
Ёшлар ишлари агентлиги
1. Тақдим этилган ҳужжатларга асосан ариза берувчига субсидияни тўлаш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
2. Асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидияни Ёшлар ишлари агентлигининг туман(шаҳар) бўлими ҳисобварағига ўтказиб беради, бу ҳақида электрон тизимга маълумот киритади ҳамда ариза берувчига СМС-хабарнома юборади.
Маҳалладаги ёшлар етакчиси тавсияси келиб тушгандан сўнг уч иш кунида
7-босқич
Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими
Субсидияни асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролини харид қилиш учун реализация қилувчи ташкилотнинг ҳисобварағига ўтказиб беради.
Субсидия келиб тушгандан сўнг беш иш кунида
8-босқич
Ариза берувчи
Реализация қилинган ташкилотдан асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролини маҳалладаги ёшлар етакчиси иштирокида қабул қилади.
Субсидия келиб тушгандан сўнг
9-босқич
Маҳалладаги ёшлар етакчиси
1. Асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролини қабул қилиш ва топшириш бўйича далолатномани тузади.
2. Далолатномани Ёшлар ишлари агентлигига топширади.
Субсидия реализация қилувчи ташкилотга ўтказилгандан сўнг