Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
«Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруқнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет
кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 156-сон «Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғининг (рўйхат рақами 2971-1, 2019 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 3-сон, 58-модда)
2-бандидаги «2022 йил 1 июлдан» деган сўзлар «2023 йил 1 январдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.