1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини юритувчи ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарорига мувофиқ узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини юритувчи ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарори 12-бандига мувофиқ:
а) республика бюджетидан Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармасига ҳамда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ҳар йили қўшимча 100 миллиард сўмгача субсидия ажратиш;
жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияси учун базавий ҳисоблаш миқдорини сифатлилик даражаси асосида белгиланадиган коэффициентга кўпайтирган ҳолда (базавий ҳисоблаш миқдори ҳар бир гектар мевали экинлар учун 6 млн сўм ҳамда узум учун 8 млн сўм қилиб белгиланади);
яратилаётган ҳар 10 гектар майдондаги узум ва мевали боғлар плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш мақсадида насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг тегишли далолатномасига асосан;
янги интенсив боғ ва токзорларда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш ишларини лойиҳалаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир лойиҳага 10 миллион сўмгача;
аҳоли яшаш пунктларидан узоқ ҳудудларда жойлашган 10 гектардан кам бўлмаган лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларда узум ва мевали боғлар плантацияларини ташкил этиш учун қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси (қуёш, сув, шамол) билан таъминлаш ускуналарини сотиб олиш харажатларнинг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
маҳаллий шароитда «in-vitro» усулида етиштирилган ҳар бир дона ток кўчати ва пайвандтагли ток кўчати учун 5 минг сўм миқдорида;
маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан экспорт қилинган ҳар бир литр узум ва мева-резаворлардан тайёрланган табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ҳамда бренди учун 5 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда;
узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир дона шпалерга 15 минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда.
узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линиялари ҳамда виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, бироқ 300 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия ажратиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага;
Узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага;
Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага.
Виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага;
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ҳамда табиий равишда ачитилган ҳар бир литр табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди маҳсулотларини экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Ў. Умурзаков ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 10 июнь,
327-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарорига 1-ИЛОВА
Янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
субсидия — талабгорнинг янги интенсив боғ ва токзорларда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш, ушбу мақсадда лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва/ёки қайта тикланувчи, муқобил электр энергия қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун тегишлича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағ;
талабгор — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган ер майдонида 2019 йилда ёки ундан кейинги йилларда ташкил этилган (ташкил этиладиган) янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилган, бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қурган ҳамда қайта тикланувчи, муқобил электр энергия қурилмасини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликлари, кластерлар, кооперациялар ва бошқа юридик шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектлар;
интенсив боғ — пакана ва ярим пакана пайвандтагларда етиштирилган кўчатларни зич схемада экиб, томчилатиб суғориш тизими жорий этилган боғ;
ҳовуз-тиндиргич — оқар сув таркибидаги лойқа оқизиқларни ушлаб қолиш (сувни тиндириш) ҳамда суғориш учун зарур бўладиган сув захирасини сақлаш учун мўлжалланган иншоот;
насос станцияси — сувни сув объектидан зарур ҳажмда етказиб беришга мўлжалланган қурилма;
фильтрлаш қурилмаси — суғоришда фойдаланиладиган сувнинг таркибидаги йирик ва майда зарраларни сувни тежайдиган суғориш технологияси талаби даражасида тозалашга мўлжалланган қурилма;
бош (магистрал) қувур — керакли миқдордаги сувни тизим насос қурилмасидан олиб, тарқатувчи қувурларга етказиб бериш учун мўлжалланган ер ости ёки устида ётқизиладиган қувурлар;
тарқатувчи қувур — сувни бош қувурдан олиб, томизгичли суғориш шлангларига етказиб ва тақсимлаб бериш учун ёки қатор орасига сувни тарқатишга хизмат қилувчи ер ости ёки устида ётқизиладиган қувурлар;
томизгичли суғориш шланглари — экинлар қаторлари ораларига ётқизиладиган ва белгиланган меъёрдаги сувни ўсимлик илдиз тизимига етказиб бериш учун мўлжалланган томизгичли шланглар;
тизимнинг автоматлаштирилган бошқаруви — сувни тежайдиган суғориш тизимларини ишлатишда инсон омилини камайтириш орқали ўсимликларга сув ва минерал ўғитни энг самарали миқдорларда автоматлаштирилган усулда етказиш учун мўлжалланган ускуна ва дастурий таъминот мажмуаси;
қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмаси — аҳоли яшаш пунктларидан узоқ ҳудудларда жойлашган, 10 гектардан кам бўлмаган янги интенсив боғ ва узум плантацияларига томчилатиб суғориш технологияси ёрдамида сув чиқариш, шунингдек, сув тортиш ва суғориш учун насос станциясини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қуёш, сув, шамол ёрдамида электр энергиясини ҳосил қилувчи қурилмалар;
плантация — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан яхлит ёки туташ ҳудудда 10 гектардан кам бўлмаган майдонларда бир хил мева ёки узум тури экилган интенсив боғ ва/ёки токзор;
хулоса — янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилган, бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қурган ва/ёки қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олган талабгорга ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ таркибдаги туман ишчи гуруҳи томонидан бериладиган ва субсидия ажратиш учун асос бўладиган ҳужжат.
3. Талабгорга ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича:
томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир лойиҳага 10 миллион сўмгача (бунда томчилатиб суғориш технологияси, бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясининг лойиҳа-смета ҳужжатлари бир лойиҳа деб қабул қилинади);
яратилаётган ҳар 10 гектар майдондаги янги интенсив боғ ва узум плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларида насос станциясини қуриш ва сувни тортишга (металл ёки пластик қувурлар) ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо бир дона бурғиланган қудуқ ёки насос станцияси учун 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда тегишлича Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ёки Сув хўжалиги вазирлигининг далолатномасига асосан;
ушбу Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияси учун ажратиладиган субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори кўрсаткичлари орқали;
аҳоли яшаш пунктларидан узоқ ҳудудларда (3 км) жойлашган, 10 гектардан кам бўлмаган лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларда янги интенсив боғ ва узум плантациялари ташкил этиш учун қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси (қуёш, сув, шамол) билан таъминлаш ускуналарини сотиб олиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидиялар берилади.
Мазкур банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган имтиёз олдин ҳар 35 гектар майдонда янги интенсив боғ ва узум плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш мақсадида насос станциясини қуришга субсидия олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига янги қудуқ қазиш, шунингдек, насос станциясини қуриш шарти билан татбиқ этилади.
4. Янги интенсив боғ ва токзорларда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ишларини лойиҳалаштириш ҳужжатларида қуйидагилар инобатга олиниши лозим:
ташкил этилаётган янги интенсив боғ ва токзорларни суғоришда табиий, сунъий ва ер ости сув ресурсларидан фойдаланиш имконияти;
кўчат тури ва сонига қараб, вегитация даврида сув билан таъминланиш имконияти;
суғориш қувурларининг ҳудуднинг рельефига мослиги ва максимал ўрнатилиш узунлиги;
босим орқали сувни бошқаришда кўчатларнинг тури ва сонидан келиб чиқиб, сувнинг боғдаги (токзордаги) ҳамма кўчатларга тенг тақсимланиши.
2-боб. Субсидия бериш тартиби
5. Субсидия:
янги интенсив боғ, хўраки ва кишмишбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорга — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Боғдорчиликни ривожлантириш жамғармаси);
саноатбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорга — Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Виночиликни ривожлантириш жамғармаси) ҳисобидан ажратилади.
Бунда, яратилаётган ҳар 10 гектар майдондаги узум ва мевали боғлар плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдордаги ҳамда қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида субсидия пропорционал тарзда экин турига қараб берилади.
6. Субсидия:
а) янги интенсив боғ ва узум плантацияларида лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ барпо этилган:
томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш;
бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш харажатларига;
б) барпо этилган янги интенсив боғ ва узум плантациялари учун қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларига фақат бир маротаба ажратилади.
7. Талабгор субсидия олиш учун янги интенсив боғ ва узумзорларда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилган, бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қурган, қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмаси тўлиқ сотиб олган бўлиши лозим.
8. Талабгор мазкур Низом талаблари асосида субсидия ажратилишига хулоса олиш учун ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани ёзма ёки электрон шаклда туман ишчи гуруҳига юборади.
Бунда, аризага қуйидагилар илова қилинади:
томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш бўйича лойиҳа ва лойиҳа-смета ҳужжатлари;
томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш ҳамда бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш бўйича пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома ҳамда ишлар якунланганлиги тўғрисида пудрат ташкилоти ва талабгор ўртасида имзоланган далолатнома ва ҳисоб-фактура нусхаси (бунда мазкур хатбошидаги қуриш ишлари талабгор томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ бажарилган бўлса, томчилатиб суғориш технологияси ва насос станциясини қуриш учун ишлатилган маҳсулотларни сотиб олиш шартномаси ҳамда ҳисоб-фактура нусхаси тақдим қилинади);
янги интенсив боғ, токзор ва иссиқхона ташкил этилаётган жойнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, тупроқнинг ҳолати ва унумдорлиги тўғрисида маълумот;
қайта тикланувчи, муқобил электр энергия қурилмасини сотиб олиш тўғрисида шартнома ва ҳисоб-китоб ҳамда техник ҳужжатлар (паспорт) нусхаси.
Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун талабгор жавобгар ҳисобланади.
9. Ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим қилинганда, туман ишчи гуруҳи томонидан сабаблари кўрсатилиб, аризани қабул қилиш рад этилади.
10. Туман ишчи гуруҳи талабгорнинг мурожаатидан келиб чиқиб, беш иш кунида:
а) тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқлигини, боғ ва токзорлар интенсив усулда 2019 йил ва ундан кейинги йилларда ташкил қилинганлигини;
талабгор ва пудрат ташкилотлари вакили иштирокида жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияларини ва/ёки бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлигини;
қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасининг олди-сотди шартнома шартларига ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари ҳамда техник ҳужжатлар (паспорт) талабларига мувофиқлигини, янгилигини ва томчилатиб суғориш тизими тўлиқ ишлатиш учун талаб этиладиган электр энергияси ҳосил қилиш қувватига эгалигини ўрганади;
б) жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияси учун ажратиладиган субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори кўрсаткичларини ҳисоблайди.
11. Ўрганиш натижаси юзасидан ишчи гуруҳ бир кун муддатда ушбу Низомнинг 5-6-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича бир иш куни ичида қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади ва тегишли хулосани талабгорга ёзма ёки электрон шаклда юборади:
туман ҳокими — ишчи гуруҳи фаолиятини ташкил қилишга ва ишчи гуруҳ томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига;
туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — субсидия ажратиш бўйича ҳужжатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва расмийлаштиришга, қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмаси жорий қилинганлигига, яратилаётган ҳар 10 гектар майдондаги узум ва мевали боғлар плантациялари аҳоли яшаш пунктларидан узоқ ҳудудларда жойлашганлигига;
туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи — сувни тежайдиган технология боғ ва токзорларнинг экин майдонларида жорий қилинганлигига ва унинг ўлчами, контур рақами ҳамда экин турини аниқлашга;
туман лойиҳа офиси раҳбари — ушбу Низомнинг 7-иловаси маълумотлар янги интенсив боғ, токзор ва иссиқхона ташкил этилаётган жойнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, тупроқнинг ҳолати ва унумдорлиги тўғрисида маълумотларга мувофиқлигига;
туман Молия бўлими бошлиғи — субсидия миқдорининг тўғри ҳисобланишига;
туман Ирригация бўлими бошлиғи — жорий қилинган технология тури ва унинг сифат кўрсаткичларини аниқлашга;
«Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг ҳудудий бўлими бошлиғи — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси томонидан қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасининг янгилигига, олди-сотди шартномаси ва техник ҳужжатлар (паспорт) лойиҳа талабларига мувофиқлигини, шунингдек, талаб этиладиган миқдорда электр энергияси ҳосил қилиш қувватига эгалигини аниқлашга;
туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси — пудрат ташкилотлари билан тузиладиган шартномаларда фермер хўжаликлари ҳуқуқини ҳимоя қилишга.
13. Талабгор туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасини олгандан сўнг тегишлилиги бўйича Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига ёки Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентликлар) ёзма ёхуд электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), сўралаётган субсидиянинг мақсади, лойиҳани амалга ошириш жойи, хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг номи ва банкдаги асосий ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда субсидия бериш тўғрисидаги ариза;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
талабгорга субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида туман ишчи гуруҳининг хулосаси ва хулосани қабул қилишга асос бўлган ҳужжатлар нусхаси (лойиҳа ҳужжатлари, олди-сотди ва/ёки пудрат шартномаси, ишлар сифатли бажарилганлиги тўғрисида имзоланган далолатнома, ҳисоб-фактура, тупроқнинг ҳолати ва унумдорлиги тўғрисида маълумот);
янги интенсив боғ, токзор ва иссиқхона ташкил этиш учун ер участкаси ажратилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;
жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияси ҳамда қуриб битказилган бурғиланган қудуқ, шунингдек, насос станцияси ва қайта тикланувчи муқобил электр энергияси қурилмаси балансга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
янги интенсив боғ, токзор ва иссиқхона тўғрисида ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда маълумот;
зарур ҳолларда, янги интенсив боғ, токзор ташкил қилиш учун томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилган ҳамда сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қурган ва ўзаро келишув шартномаси асосида тенг мажбуриятлар олган, бир неча қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ўзаро келишув шартномаси нусхаси.
Агар қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмаси жорий қилинган бўлса, юқоридаги ҳужжатлар билан бирга қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олишга доир шартнома, далолатнома ва ҳисоб-китоб ҳужжатлар нусхаси тақдим этилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперацияси талабгор бўлса, кооперация аъзоси бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан сувдан, насос станциясидан, қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасидан биргаликда фойдаланиш бўйича ўзаро келишув шартномасини тақдим қилади.
Бунда, кооперация ёки унинг аъзоси бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчисига тўланадиган субсидия миқдори ҳар бир гектар учун сифатлилик даражаси асосида белгиланган коэффициентга кўпайтириш орқали фақат битта талабгорга тақдим қилинади.
Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилигига талабгор жавобгар ҳисобланади.
Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Агентликлар талабгорга тааллуқли бошқа маълумотларни туман ишчи гуруҳидан талаб қилиб олади.
Субсидия ажратиш рад этилган тақдирда, тақдим этилган ҳужжатлар талабгорга қайтарилмайди.
14. Агентликлар ўн беш иш куни ичида:
талабгор томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинган ҳужжатларни ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;
камчиликлар аниқланган тақдирда, бу ҳақида туман ишчи гуруҳини ва талабгорни ёзма равишда хабардор қилади. Бунда, камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, талабгор белгиланган тартибда янгидан мурожаат қилиши мумкин;
талабгор томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинган ҳужжатлар ва туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасига биноан талабгор билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномани расмийлаштиради.
15. Субсидия Агентликлар ва талабгор ўртасида субсидия ажратиш тўғрисидаги шартнома белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан сўнг, ҳисобварақда маблағ бўлган тақдирда, талабгорга хизмат кўрсатувчи тижорат банкида очилган асосий ҳисобварағига бир ой ичида ўтказиб беради.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Субсидия маблағлари мақсадли бўлиб, 15-банднинг биринчи хатбошидаги қайд этилган ҳисобварақдаги маблағлар ташаббускорлар томонидан томчилатиб суғориш технологияси ва насис станциясини қуриш билан боғлиқ юзага келган дебитор қарздорлигини қоплашга, қолган қисми ишлаб чиқариш фаолиятини ташкилга йўналтирилади.
3-боб. Шартнома шартларининг бажарилишини мониторинг қилиш тартиби
17. Агентликлар туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари билан биргаликда беш йил мобайнида шартномада кўрсатилган параметрлар ва мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.
18. Томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш ҳамда сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиб келиш воситалари ва қурилмалари, насос станцияси қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олган талабгор субсидия предметидан беш йилдан кам бўлмаган муддатда мақсадли ва самарали фойдаланишлари лозим.
19. Янги интенсив боғ ва токзорларнинг қатор оралиғига бошқа турдаги экинларни жойлаштиришга Агентликлар билан келишилган ҳолда, уларнинг тавсиялари асосида йўл қўйилади.
20. Янги интенсив боғ ва токзорларда сувни тежайдиган суғориш технологиясини ишлатмай, анъанавий суғориш усулида (экин майдонида ўқ ариқ ва шох ариқлар олиб, эгат билан суғориш) суғоришга йўл қўйилмайди (шўр ювиш ва яхоб, нам суви бериш бундан мустасно).
21. Томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланишга эҳтиёж бўлмаганда (куз-қиш мавсумида), электр энергияси ва сув таъминотида узилишлар бўлганда, таъмирлаш даврида, шунингдек, форс-мажор ҳолатларда улардан фойдаланиш вақтинча тўхтатилиши, томизгичли суғориш қувурлари йиғиштириб олиниши мумкин.
22. Талабгорнинг жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияларидан, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун барпо этилган насос станциясидан, қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасидан мақсадли фойдаланилмаётганлиги ҳолатлари аниқланса, ажратилган субсидия қуйидагича тартибда қайтарилади:
биринчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 100 фоизи;
иккинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 80 фоизи.
учинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 60 фоизи;
23. Субсидиядан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан назорат туман ишчи гуруҳи, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман (Қувасой шаҳар) бўлими ҳамда жамоатчилик назорати субъектлари томонидан амалга оширилади.
24. Туман ишчи гуруҳи экинларни суғориш мавсумида субсидия предметидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан бир ойда камида бир марта талабгор ёки унинг вакили иштирокида мониторинг ўтказади.
Мазкур мониторинг Агентлик ташаббуси ва унинг ходимлари иштирокида ўтказилиши мумкин.
Мониторинг натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
25. Талабгор мазкур Низомнинг 16, 18, 20-бандлари талабларини бажармаган тақдирда, талабгор Агентликнинг ёки туман ишчи гуруҳининг субсидияни қайтариш ҳақидаги ёзма хабарномасини олган кундан эътиборан бир ой мобайнида олинган субсидияни Агентликнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши лозим.
26. Талабгор ажратилган субсидияни белгиланган муддатда қайтармаган тақдирда, Агентлик томонидан субсидияни суд тартибида ундириш чоралари кўрилади.
27. Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан субсидия предметидан суғориш мавсумида фойдаланилмаслик ҳолатлари аниқланса бундай ҳолатлар видеотехника воситалари орқали қайд этилиши (ёзиб олиниши) ва икки кун муддатда туман ишчи гуруҳига тақдим қилиниши мумкин.
28. Туман ишчи гуруҳи жамоатчилик назорати субъектлари томонидан келиб тушган видеоёзувларни қабул қилгандан сўнг уч иш куни ичида талабгор ёки унинг ваколатли ходими иштирокида ҳолатни ўрганади.
Ўрганиш натижалари туман ишчи гуруҳи томонидан уч иш куни ичида мурожаат қилган шахсга ёзма ёки электрон шаклда хабар қилинади.
29. Жамоатчилик назорати субъекти томонидан юборилган хабар ўз тасдиғини топган тақдирда у тегишли Агентлик томонидан рағбатлантирилади.
Рағбатлантириш талабгордан ундирилган субсидиянинг беш фоизи миқдорида амалга оширилади. Пул мукофоти маълумотни тақдим қилган шахснинг банк картасига ўтказиб берилади. Бунда, ушбу ўтказиб берилган маблағлар Агентликка етказилган зарар сифатида баҳоланиб, субсидия шартларини бажармаган талабгор ҳисобидан қопланади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
30. Ҳар йилги ажратиладиган субсидия тўғрисидаги маълумотлар Агентликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.
31. Агентликлар ҳудудий ишчи гуруҳлар билан биргаликда талабгор томонидан субсидия предметидан самарали фойдаланиш юзасидан тизимли мониторинг олиб боради ҳамда юзага келган муаммоларни бартараф қилишда уларга ҳар томонлама кўмаклашади.
311. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилмаганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.
(311-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон)
32. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун тақдим этилган субсидиядан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.
33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасининг сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Сувни тежайдиган технологияларни, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш, қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини жорий этишга (қуришга) сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи __________ тумани ишчи гуруҳининг
Изоҳ. Қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқилишида «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг ҳудудий бўлими бошлиғи туман ишчи гуруҳи таркибига киритилади.
Янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасининг сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш
Мазкур Низом талаблари асосида хулоса олиш учун туман ишчи гуруҳига ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Ишлар тўлиқ бажарилганидан сўнг
2-босқич
Туман ишчи гуруҳи
1. Талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлса, ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан ижобий хулоса беради.
2. Талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлмаса, ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан салбий хулоса беради ва ҳужжатларни талабгорга қайтаради.
5 иш куни ичида
3-босқич
Талабгорлар
Агентликларга ёзма ёки электрон шаклда тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.
1. Талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;
2. Камчиликлар аниқланган тақдирда бу ҳақида туман ишчи гуруҳини ва талабгорни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
3. Талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда талабгор билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномани расмийлаштиради.
15 иш куни ичида
5-босқич
Агентликлар
Агентлик субсидияни талабгорга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади.
1 ой ичида
6-босқич
Агентликлар
Туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари билан биргаликда шартномада кўрсатилган параметрлар ва мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.
Субсидия ажратилганидан сўнг 5 йил мобайнида
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасининг сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Тизимнинг таркибий қисмлари ва сифат кўрсаткичлари
Кўрсаткич
1.
Ҳовуз-тиндиргич (оқар сув таркибидаги лойқа-оқизиқларни ушлаб қолиш (сувни тиндириш) ҳамда суғориш учун зарур бўладиган сув захирасини сақлаш учун мўлжалланган иншоот)
Томчилатиб суғориш технологиясининг сифатлилик даражасини белгиловчи коэффициент жадвалларнинг «Кўрсаткич» устунидаги балларни қўшган ҳолда ҳисобланади.
Янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасининг сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Сувни тежайдиган технологияларни, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш, қайта тикланувчи, муқобил электрси энергия қурилмасини жорий этишга (қуришга) сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи ____________ тумани ишчи гуруҳига
«________________________________» ____________ раҳбари ______________ томонидан
АРИЗА
____________ ҳудудида фаолият кўрсатаётган «____________» фермер хўжалиги (МЧЖ) 20___ йил жами ___ гектар ер участкасида, жумладан, ___ рақамли контурда ____ гектар, ___ рақамли контурда ___гектар, ___ рақамли контурда _____ гектар экин майдонида янги интенсив боғ, токзор ва иссиқхона ташкил этиш учун сувни тежайдиган технология, бурғиланган қудуқлар, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станцияси қурилди, қайта тикланувчи, муқобил электр энергия қурилмаси жорий қилинди.
1. Лойиҳа ташкилоти номи ва у билан тузилган шартнома: «______________» (МЧЖ) ____ _____ 20__ йилдаги ____-сон шартнома;
2. Пудрат ташкилоти номи ва у билан тузилган шартнома: «______________» (МЧЖ) ____ _____ 20__ йилдаги ____-сон шартнома;
Сувни тежайдиган технологияларни, бурғиланган қудуқ, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш, қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини жорий этишга (қуришга) сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи __________ тумани ишчи гуруҳининг хулосасини беришингизни сўрайман.
Хизмат кўрсатувчи тижорат банк «______________» ______________
Ушбу технология (насос станцияси, қурилмалар)дан камида 5 (беш) йил муддатга мақсадли ва самарали фойдаланишга кафолат бераман.
Тегишли ҳужжатлар илова қилинади.
«______________» ______________ раҳбари
________________
(имзо)
Янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасининг сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Тизимнинг таркибий қисмлари ва сифат кўрсаткичлари
Кўрсаткич
1.
Ҳовуз-тиндиргич(оқар сув таркибидаги лойқа оқизиқларни ушлаб қолиш (сувни тиндириш) ҳамда суғориш учун зарур бўладиган сув захирасини сақлаш учун мўлжалланган иншоот)
*
1.1.
бетон ёки темир-бетон қопламали
0,08
1.2.
геомембрана қопламали (қалинлиги >1 мм)
0,05
1.3.
бир мавсумли плёнка билан қопланган
0,02
1.4.
қопламасиз
0,01
2.
Насос станцияси
0,1
3.
Фильтрлаш қурилмаси
*
3.1.
гидроциклонли, гидравлик автомат, қумли, дискли (ёки сеткали) фильтр ва ўғит бериш мосламаси
0,15
3.2.
қумли, дискли (ёки сеткали) фильтр ва ўғит бериш мосламаси
0,1
3.3.
дискли ёки сеткали фильтр ва ўғит бериш мосламаси
0,05
4.
Бош (магистрал) қувурлар
*
4.1.
қалин деворли (>5,7 мм)
0,25
4.2.
ўртача қалин деворли (4,2-5,7 мм)
0,2
4.3.
юпқа деворли (2,0-4,1 мм)
0,15
5.
Тарқатувчи қувурлар
*
5.1.
қалин деворли (>3,1 мм)
0,25
5.2.
ўртача қалин деворли (2,8-3,1 мм)
0,2
5.3.
юпқа деворли (0,75-2,7 мм)
0,15
6.
Томизгичли суғориш шланглари
*
6.1.
қалин деворли (>0,7 мм)
0,4
6.2.
ўрта деворли (0,3-0,7 мм)
0,35
6.3.
юпқа деворли (<0,3 мм)
0,3
6.4.
тупроқости суғоришга мўлжалланган шланглар
0,5
7.
Тизимнинг автоматлаштирилган бошқаруви
0,1
8.
Сув ҳисоблагич
0,05
ЖАМИ:
1,3
Сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган субсидиянинг миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорини сифатлилик даражаси асосида белгиланадиган коэффициентга кўпайтириш орқали аниқланади): ҳар бир гектарга __________ сўм;
5. Лойиҳа ташкилоти номи ва у билан тузилган шартнома: «______________» (МЧЖ) ____ _____ 20__ й. ____-сон шартнома;
6. Пудрат ташкилот номи ва у билан тузилган шартнома: «______________» (МЧЖ) ____ _____ 20__ й. ____-сон шартнома;
б) сув чиқариш учун метр бўлган та бурғиланган қудуқ (дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун метр қувур ўрнатилган) насос станциясини қуриш ишлари якунланган ва ишга туширилди;
2. Юқоридаги барча ишлар «______________» (МЧЖ)нинг лойиҳаси асосида ва лойиҳага мувофиқ қурилган (жорий этилган).
Ташаббускорга ушбу технологиядан камида беш йил мобайнида фойдаланиши шарти билан Давлат бюджетидан ______ млн сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.
Туман ишчи гуруҳи аъзолари:
Т/р
Ф.И.О.
Имзо, муҳр
Лавозими
1.
Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
2.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими бошлиғи
3.
Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи
4.
Туман Молия бўлими бошлиғи
5.
Туман Ирригация бўлими бошлиғи
6.
Туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгаши раиси
Янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасининг сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
4. Боғ ёки узум плантацияси учун талаб этиладиган жами қувват _____кВт шундан, томчилатиб суғориш технологияси учун _____кВт, бурғиланган қудуқ, шунингдек, насос станцияси учун _____кВт ва бошқаларга _____кВт.
5. Муқобил электр энергияси тури: _________________;
6. Қуввати: _________________;
7. Панеллар сони: ______________;
8. Инверторлар сони: ______________;
9. Батареялар сони: ______________;
10. (Муқобил электр энергияси) ускунаси сифатли ҳамда барча талаблардан келиб чиқиб, ______ га майдондаги интенсив боғ ёки узум плантациясини суғориш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, насос станцияси ҳамда жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияси учун мос қувватда ишга туширилган.
«___________» ФХга жами ______ га майдондаги боғ ёки узум плантацияси учун ушбу технологиядан камида беш йил фойдаланиш шарти билан Давлат бюджетидан жами _____ млн сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ (ёки мувофиқ эмас) деб топилди.
Янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасининг сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Янги интенсив боғ, токзор ва иссиқхона ташкил этиш лойиҳаси тўғрисида
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ва/ёки Виночиликни ривожлантириш жамғармаси
Тижорат банклари кредитлари, бошқа манбалар ҳисобидан
1.
Тупроққа минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий моддалар билан ишлов бериш
2.
Мевали дарахт (ёки кўчат, узум) ниҳолларини харид қилиш ва экиш
3.
Томчилатиб суғориш тизими ва сув чиқариш учун қудуқлар ҳамда насос станциясининг лойиҳа ишлари
4.
Сув чиқариш учун қудуқлар ва насос станцияси қуриш
5.
Томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш
6.
Қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси
ЖАМИ:
Келтирилган маълумотлар ишончли бўлиб, интенсив боғ ва токзор ташкил этиш бўйича лойиҳа тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига кафолат берамиз.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарорига 2-ИЛОВА
Узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига токзорларда узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш, шартнома шартларини мониторинг қилиш ҳамда берилган субсидияни қайтариш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
талабгор — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ер майдони ажратилган, ерда парваришланаётган, касалланмаган, механик шикастланмаган, ҳосилдорлиги талаб даражасида ҳамда туплар сони тўлиқ бўлган токзорларда узум кўчатларини кўтариш учун шпалер ўрнатган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси — қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликлари, кластерлар, кооперациялар ва бошқа юридик шахс шаклидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари;
шпалер — қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан токзорларда узум кўчатларини кўтариш учун ўрнатиладиган, узунлиги 2 400 миллиметрдан 2 800 миллиметргача бўлган темир бетон, темир ва бошқа маҳсулотлардан (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) тайёрланган устун;
хулоса — токзорларда узум кўчатларини кўтариш мақсадида ўрнатилган шпалерларни (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) фойдаланишга қабул қилиш бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ таркибда тузиладиган туман ишчи гуруҳи томонидан бериладиган ва Агентликлар томонидан субсидия ажратилиши учун асос бўладиган ҳужжат;
субсидия — талабгорнинг токзорларда узум кўчатларини шпалерга кўтариш харид қилиш харажатларининг бир дона шпалер учун 15 минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини қоплаш учун тегишлича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағ;
3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига субсидия ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича ажратилади.
2-боб. Субсидия бериш тартиби
4. Субсидия:
хўраки ва кишмишбоп токзорларни барпо этган талабгорга — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан;
саноатбоп токзорларни барпо этган талабгорга — Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.
Бунда, талабгор хўраки ва кишмишбоп ҳамда саноатбоп токзорларни барпо этган бўлса, субсидия пропорционал тарзда экин турига қараб тегишли жамғарма томонидан берилади.
5. Субсидия барпо қилинган токзорларда узум кўчатларини кўтариш мақсадида шпалерни ўрнатиш (қуриш) ишлари якунлангандан сўнг фақат бир маротаба ажратилади.
6. Талабгор субсидия олиш учун барпо қилинган токзорларда узум кўчатларини кўтариш мақсадида шпалерни ўрнатиш (қуриш) ишлари якунлангандан сўнг мазкур Низом талаблари асосида хулоса олиш учун туман ишчи гуруҳига ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани ёзма ёки электрон шаклда юборади.
7. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
шпалерни сотиб олиш бўйича тузилган шартнома (кейинги ўринларда — олди-сотди шартномаси) нусхаси, сотувчи, етказиб берувчи ва талабгор ўртасида имзоланган далолатнома ҳамда ҳисоб-фактура нусхаси;
агар шпалер темир-бетон бўлса, сотувчи ва/ёки етказиб берувчининг темир-бетон маҳсулотидан тайёрланадиган шпалернинг сифатлилик сертификати нусхаси.
Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун талабгор шахсан жавобгар ҳисобланади.
8. Ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим қилинганда, туман ишчи гуруҳи томонидан сабаблари кўрсатилиб, аризани қабул қилиш рад этилади.
9. Туман ишчи гуруҳи ариза тушган кундан эътиборан беш иш кунида:
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ талабгорга ажратилган ер майдонида узум кўчатлари экилганлигини;
шпалерлар ўрнатилганлигини ва уларнинг ушбу Низом ҳамда олди-сотди шартномасига мувофиқлигини ва сонини аниқлаштиради;
олди-сотди шартномасига ҳамда техник ҳужжатлар (паспорт) ва мазкур Низом талабларига мувофиқлигини ўрганади.
10. Туман ишчи гуруҳи ўрганиш натижаси юзасидан:
а) бир кун муддатда ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича қуйидаги хулосалардан бирини беради:
б) талабгорга субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосани бир иш куни ичида талабгорга ёзма ёки электрон шаклда юборади;
в) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ талабгорга ажратилган ер майдонида узум кўчатлари экилмаганлиги ёки шпалерлар ўрнатилмаганлиги (экин майдонига нисбатан кам ўрнатилганлиги), шпалерларни ўрнатиш ишлари ва шпалерлар сифатсизлиги ушбу Низом ҳамда олди-сотди шартномасига мувофиқ эмаслиги аниқланганда ҳамда камчиликлар беш кун ичида бартараф қилинмаган тақдирда, туман ишчи гуруҳи уч кун ичида аниқ сабабларни кўрсатган ҳолда талабгорга субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулоса беришни рад этиш ҳақида қарорни қабул қилади ва бу ҳақда ёзма равишда талабгорга маълум қилади. Бунда, камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, талабгор белгиланган тартибда янгидан мурожаат қилиши мумкин;
г) узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш сифат ва самарадорлик талабларига, ускуналар ўрнатилиши ва қуриш ишларининг лойиҳа талабларига мувофиқлигини ўрганиш учун заруратга қараб махсус малакага эга бўлган мутахассисларни жалб этиши мумкин.
Талабгор туман ишчи гуруҳининг ушбу қароридан норози бўлган тақдирда, судга шикоят қилиши мумкин.
туман Молия бўлими бошлиғи — субсидия миқдорининг тўғри ҳисобланишига;
туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси — тузиладиган олди-сотди шартномаларида фермер хўжаликлари ҳуқуқини ҳимоя қилишга.
12. Талабгор субсидия олиш учун туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасини олгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига ёки Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентликлар) ёзма ёки электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), сўралаётган субсидиянинг мақсади, лойиҳани амалга ошириш жойи, хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг номи ва банкдаги асосий ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда субсидия бериш тўғрисидаги ариза;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
талабгорга субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида туман ишчи гуруҳининг хулосаси ва хулосани қабул қилишга асос бўлган ҳужжатлар нусхаси (олди-сотди шартномаси, ишлар сифатли бажарилганлиги тўғрисида имзоланган далолатнома, ҳисоб-фактура);
янги интенсив боғ, токзор ва иссиқхона ташкил этиш учун ер участкаси ажратилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси;
ташкил қилинган токзорларда ўрнатилган шпалерлар тўғрисида ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда маълумот.
Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилигига талабгор жавобгар ҳисобланади.
Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Агентликлар талабгорга тааллуқли бошқа маълумотларни туман ишчи гуруҳидан талаб қилиб олади.
13. Агентликлар ўн беш иш куни ичида:
талабгор томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинган ҳужжатларни ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;
камчиликлар аниқланган тақдирда бу ҳақида туман ишчи гуруҳини ва талабгорни ёзма равишда хабардор қилади. Бунда, камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, талабгор белгиланган тартибда янгидан мурожаат қилиши мумкин;
талабгор томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинган ҳужжатлар ва туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасига биноан талабгор билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномаларни расмийлаштиради.
14. Субсидия Агентликлар ва талабгор ўртасида субсидия ажратиш тўғрисидаги шартномалар белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан сўнг, ҳисобрақамда маблағ бўлган тақдирда, талабгорнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварақларига бир ой муддатда ўтказиб беради.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Субсидия маблағлари мақсадли бўлиб, 14-банднинг биринчи хатбошидаги қайд этилган ҳисобварақдаги маблағлар талабгорлар томонидан шпалерлар сотиб олиш билан боғлиқ юзага келган дебитор қарздорликни қоплашга, қолган қисми ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этишга йўналтирилади.
3-боб. Шартнома шартларининг бажарилишини мониторинг қилиш тартиби
15. Агентликлар туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари билан биргаликда беш йил мобайнида шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.
16. Субсидия олган талабгор беш йилдан кам бўлмаган муддатда шпалерлардан мақсадли ва самарали фойдаланишлари лозим.
17. Талабгорнинг айби билан шпалерларга зарар етказилганда (синганда, йўқолганда), зарар етказилган шпалер учун берилган субсидия қуйидагича тартибда қайтарилади:
18. Шпалерлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан назорат туман ишчи гуруҳи, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман (Қувасой шаҳар) бўлими ҳамда жамоатчилик назорати субъектлари томонидан амалга оширилади.
19. Туман ишчи гуруҳи шпалердан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан бир ойда камида бир марта талабгор ёки унинг вакили иштирокида мониторинг ўтказади.
Мазкур мониторинг Агентлик ташаббуси ва унинг ходимлари иштирокида ўтказилиши мумкин.
Мониторинг натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
20. Талабгор мазкур Низомнинг 16-банди талабларини бажармаган тақдирда, талабгор Агентликнинг ёки туман ишчи гуруҳининг субсидияни қайтариш ҳақидаги ёзма хабарномасини олган кундан эътиборан бир ой мобайнида олинган субсидияни Агентликнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши лозим.
21. Талабгор ажратилган субсидияни белгиланган муддатда қайтармаган тақдирда, Агентлик томонидан субсидияни суд тартибида ундириш чоралари кўрилади.
22. Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан субсидия предметидан мақсадли фойдаланилмаётган ёки яроқсиз ҳолдалиги аниқланса, бундай ҳолатлар видеотехника воситалари орқали қайд этилиши (ёзиб олиниши) ва икки кун муддатда туман ишчи гуруҳига тақдим қилиниши мумкин.
23. Туман ишчи гуруҳи Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича келиб тушган видеоёзувларни қабул қилингандан сўнг уч иш куни мобайнида талабгор ёки унинг ваколатли ходими иштирокида ўрганади.
Ўрганиш натижалари туман ишчи гуруҳи томонидан уч иш куни ичида мурожаат қилган шахсга ёзма ёки электрон шаклда хабар қилинади.
24. Жамоатчилик назорати субъекти томонидан юборилган хабар ўз тасдиғини топган тақдирда у тегишли Агентлик томонидан рағбатлантирилади.
Рағбатлантириш талабгордан ундирилган субсидиянинг беш фоизи миқдорида амалга оширилади. Пул мукофоти маълумотни тақдим қилган шахснинг банк картасига ўтказиб берилади. Бунда, ушбу ўтказиб берилган маблағлар Агентликка етказилган зарар сифатида баҳоланиб, субсидия шартларини бажармаган талабгор ҳисобидан қопланади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
25. Ҳар йилги ажратиладиган субсидия тўғрисидаги маълумотлар Агентликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.
26. Агентликлар ҳудудий ишчи гуруҳлар билан биргаликда талабгор томонидан шпалердан самарали фойдаланиш юзасидан тизимли мониторинг олиб боради ҳамда юзага келган муаммоларни бартараф қилишда уларга ҳар томонлама кўмаклашади.
261. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.
(261-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон)
27. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти узум кўчатларини шпалерга кўтариш бўйича сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун тақдим этилган субсидиялардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.
Мазкур Низом талаблари асосида хулоса олиш учун туман ишчи гуруҳига ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Ишлар тўлиқ бажарилганидан сўнг
2-босқич
Туман ишчи гуруҳи
1. Талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлса, ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан ижобий хулоса беради.
2. Талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлмаса, ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан салбий хулоса беради ва ҳужжатларни талабгорга қайтаради.
5 иш куни ичида
3-босқич
Талабгорлар
Агентликларга ёзма ёки электрон шаклда тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.
1. Талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;
2. Камчиликлар аниқланган тақдирда бу ҳақида туман ишчи гуруҳини ва талабгорни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
3. Талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда талабгор билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномани расмийлаштиради.
15 иш куни ичида
5-босқич
Агентликлар
Агентлик субсидияни талабгорга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади.
1 ой ичида
6-босқич
Агентликлар
Туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари билан биргаликда шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.
Субсидия ажратилганидан сўнг 5 йил мобайнида
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Узум кўчатларини шпалерга кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳининг
ХУЛОСАСИ
_____________________ туманида ток кўчатларини шпалерга кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича туман ишчи гуруҳи «___________» нинг 20___ йил «___»даги «____»-сон мурожаатини ўрганиб чиқди ва қуйидагилар аниқланди:
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарорига 3-ИЛОВА
Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш, шартнома шартлари бажарилишини мониторинг қилиш ҳамда берилган субсидияни қайтариш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
субсидия — талабгорнинг узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, бироқ 300 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағ;
талабгор — 2021 йилда ёки ундан кейинги йилларда ишлаб чиқарилган узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилган (харид қиладиган) ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган ер майдонида уни ўрнатиб, сарфланган харажатларининг бир қисмини қоплаб берилишини сўраб мурожаат қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси;
хулоса — узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ таркибда тузиладиган субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи томонидан бериладиган ва белгиланган тартибда субсидия ажратиш учун асос бўладиган ҳужжат;
узум қуритиш линиялари — механик усулда, қуёш ва шамол ёрдамида ёки иссиқ ҳаво ҳайдаш орқали узумни қуритиш учун ўрнатилган ускуналар занжири;
узум (майиз) қадоқлаш линиялари — қуритилган узумни қадоқлаш учун ўрнатилган махсус ускуналар занжири;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси — қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликлари, кластерлар, кооперациялар ва бошқа юридик шахс шаклидаги хўжалик юритувчи субъектлар.
2-боб. Субсидия бериш тартиби
3. Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича ажратилади.
4. Субсидия узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини ўрнатиш ва қуриш ишлари якунлангандан сўнг ажратилади.
5. Талабгор субсидия олиш учун:
узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини ўрнатиш ва қуриш ишлари якунлангандан сўнг мазкур Низом талаблари асосида хулоса олиш учун туман ишчи гуруҳига ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани ёзма ёки электрон шаклда юборади.
6. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини қуриш учун ер участкаси ажратилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси (ер участкаси ажратилганлиги тўғрисида туман ҳокими қарори, ер участкасига тузилган узоқ муддатли ижара шартномаси);
узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини ўрнатиш ва қуриш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома нусхаси;
амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи) билан тузилган шартнома, ҳисоб-фактура, тўлов ҳужжатлари ёки солиштирма далолатнома, бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси.
Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги учун талабгор жавобгар ҳисобланади.
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим қилинганда, туман ишчи гуруҳи томонидан аризани қабул қилиш рад этилади.
8. Туман ишчи гуруҳи:
а) талабгорнинг мурожаатидан келиб чиқиб, беш иш куни ичида талабгорга тегишли ҳудудда узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линиялари ишга туширилганлиги бўйича жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказади. Бунда:
ўрнатилган линия ва ускуналар 2021 йил ва ундан кейинги йилларда ишлаб чиқарилганлиги;
талабгор ва пудрат ташкилотлари вакили иштирокида узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини қуриш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлиги;
қуритиш ва қадоқлаш линияларининг олди-сотди шартнома шартларига ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари ҳамда техник ҳужжатлар (паспорт) талабларига мувофиқлиги ва янгилиги ўрганилади;
б) узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг 20 фоизигача, бироқ 300 млн (уч юз миллион) сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия суммасини аниқлайди;
в) ўрганиш натижаси юзасидан ишчи гуруҳ бир кун муддатда ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича бир иш куни ичида қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади ва тегишли хулосани талабгорга ёзма ёки электрон шаклда юборади:
г) ижобий хулоса расмийлаштирилган тақдирда, хулосанинг икки нусхаси талабгорга тақдим этилади ва учинчи нусхаси туман ишчи гуруҳида сақланади;
д) салбий хулоса расмийлаштирилган тақдирда, талабгор камчиликларни бартараф этиб, умумий тартибда мурожаат қилиши мумкин.
Туман ишчи гуруҳи узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линиялари сифат ва самарадорлик талабларига, ускуналар ўрнатилиши ва қуриш ишларининг лойиҳа талабларига мувофиқлигини ўрганиш учун заруратга қараб махсус малакага эга бўлган мутахассисларни жалб этиши мумкин.
Туман ишчи гуруҳи раҳбари ва аъзолари хулосанинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун масъул ҳисобланади.
Талабгор туман ишчи гуруҳининг ушбу қароридан норози бўлган тақдирда, судга шикоят қилиши мумкин.
туман ҳокими — ишчи гуруҳи фаолиятини ташкил қилишга ва ишчи гуруҳ томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига;
туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — субсидия ажратиш бўйича ҳужжатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва мувофиқлаштиришга,
туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи — узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини ўрнатиш ва қуриш ишлари якунланганидан сўнг лойиҳа талабларига мувофиқ бажарилганлиги, улар сифатли ҳамда барча техник талаблардан келиб чиқиб қурилганлиги эътиборга олиниб, харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, бироқ 300 млн (уч юз миллион) сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия суммасини аниқлашга;
туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи — узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларидан тўғри ва мақсадли фойдаланиш юзасидан даврий равишда назорат олиб боришга;
туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи — пудрат (ёки ускуна етказиб берувчи) ташкилотлари билан тузиладиган шартномаларда талабгорнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга.
10. Талабгор субсидия олиш учун узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини ўрнатиш ва қуриш ишлари якунлангандан сўнг ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича Агентликка ёзма ёки электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), сўралаётган субсидиянинг мақсади, лойиҳани амалга ошириш жойи, хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг номи ва банкдаги асосий ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда субсидия бериш тўғрисидаги ариза;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
талабгорга субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида туман ишчи гуруҳининг хулосаси, қабул қилишга асос бўлган ҳужжатлар нусхаси (лойиҳа ҳужжатлари, пудрат шартномалари, ишлар бажарилганлиги тўғрисида тузилган далолатнома, тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси);
узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини қуриш учун ер участкаси ажратилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси.
Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги учун талабгор жавобгар ҳисобланади.
Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш тақиқланади.
Агентлик талабгорга тааллуқли бошқа маълумотларни туман ишчи гуруҳларидан талаб қилиб олади.
11. Агентлик ўн беш иш куни ичида:
талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;
камчиликлар аниқланган тақдирда бу ҳақида туман ишчи гуруҳини ва талабгорни ёзма равишда хабардор қилади. Бунда, камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, талабгор умумий тартибда мурожаат қилиши мумкин;
талабгор томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинган ҳужжатлар ва туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасига биноан талабгор билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномаларни расмийлаштиради.
12. Субсидия Агентлик ва талабгор ўртасида субсидия ажратиш тўғрисидаги шартномалар белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан сўнг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварақларига бир ой муддатда ўтказиб берилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
3-боб. Шартнома шартларининг бажарилишини мониторинг қилиш тартиби
13. Агентлик туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими билан биргаликда беш йил мобайнида шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.
14. Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини ўрнатиш ва қуриш ишлари якунлангандан сўнг харажатларнинг бир қисми қоплаш учун субсидия олган талабгор субсидия предметидан беш йилдан кам бўлмаган муддатда мақсадли ва самарали фойдаланишлари лозим.
15. Агар узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларидан мақсадли фойдаланилмаслик ҳолатлари аниқланса, ажратилган субсидия қуйидагича тартибда қайтарилади:
биринчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 100 фоизи;
иккинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 80 фоизи.
учинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 60 фоизи;
16. Субсидиядан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан назорат туман ишчи гуруҳи, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман (Қувасой шаҳар) бўлими ҳамда жамоатчилик назорати субъектлари томонидан амалга оширилади.
17. Туман ишчи гуруҳи субсидия предметидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан бир ойда камида бир марта назорат олиб боради.
Мазкур мониторинг Агентлик ташаббуси ва унинг ходимлари иштирокида ўтказилиши мумкин.
Мониторинг натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
18. Талабгор мазкур Низомнинг 14-банди талабларини бажармаган тақдирда, талабгор Агентликнинг ёки туман ишчи гуруҳининг субсидияни қайтариш ҳақидаги ёзма хабарномасини олган кундан эътиборан бир ой мобайнида олинган субсидияни Агентликнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши лозим.
19. Талабгор ажратилган субсидияни белгиланган муддатда қайтармаган тақдирда, Агентлик томонидан субсидияни суд тартибида ундириш чоралари кўрилади.
20. Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан субсидия предметидан мақсадли фойдаланилмаётган ёки яроқсиз ҳолдалиги аниқланса, бундай ҳолатлар видеотехника воситалари орқали қайд этилиши (ёзиб олиниши) ва икки кун муддатда туман ишчи гуруҳига тақдим қилиниши мумкин.
21. Туман ишчи гуруҳи Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича келиб тушган видеоёзувларни қабул қилингандан сўнг уч иш куни мобайнида талабгор ёки унинг ваколатли ходими иштирокида ўрганади.
Ўрганиш натижалари туман ишчи гуруҳи томонидан уч иш куни ичида мурожаат қилган шахсга ёзма ёки электрон шаклда хабар қилинади.
22. Жамоатчилик назорати субъекти томонидан юборилган хабар ўз тасдиғини топган тақдирда у тегишли Агентлик томонидан рағбатлантирилади.
Рағбатлантириш талабгордан ундирилган субсидиянинг беш фоизи миқдорида амалга оширилади. Пул мукофоти маълумотни тақдим қилган шахснинг банк картасига ўтказиб берилади. Бунда, ушбу ўтказиб берилган маблағлар Агентликка етказилган зарар сифатида баҳоланиб, субсидия шартларини бажармаган талабгор ҳисобидан қопланади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
23. Ҳар йилги ажратиладиган субсидия тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.
24. Агентлик ҳудудий ишчи гуруҳлар билан биргаликда талабгор томонидан субсидия предметидан самарали фойдаланиш юзасидан тизимли мониторинг олиб боради ҳамда юзага келган муаммоларни бартараф қилишда уларга ҳар томонлама кўмаклашади.
241. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон)
25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун тақдим этилган субсидиядан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Т/р
Ишчи гуруҳ аъзоси
1.
Туман ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари
2.
Туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари
3.
Туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи
4.
Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи
5.
Туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
6.
тижорат банк раҳбари (хизмат кўрсатувчи)
7.
Туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби
Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш
Мазкур Низом талаблари асосида хулоса олиш учун туман ишчи гуруҳига ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади
Ишлар тўлиқ бажарилганидан сўнг
2-босқич
Туман ишчи гуруҳи
1. Талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлса, ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан ижобий хулоса беради.
2. Талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлмаса, ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан салбий хулоса беради ва ҳужжатларни талабгорга қайтаради.
5 иш куни ичида
3-босқич
Талабгор
Агентликка ёзма ёки электрон шаклда тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.
1. Талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;
2. Камчиликлар аниқланган тақдирда бу ҳақида туман ишчи гуруҳини ва талабгорни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
3. Талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда талабгор билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномани расмийлаштиради.
15 иш куни ичида
5-босқич
Агентлик
Агентлик субсидияни талабгорга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади.
1 ой ичида
6-босқич
Агентлик
Туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими билан биргаликда шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.
Субсидия ажратилганидан сўнг 5 йил мобайнида
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи _________ тумани ишчи гуруҳига
«____________» ____________ раҳбари ______________ томонидан
АРИЗА
_________________________________ ҳудудида фаолият юритаётган _______________________
Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳининг
ХУЛОСАСИ
_________ туманида узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилишга субсидия ажратиш бўйича _________ туман ишчи гуруҳи «___________» нинг 20___ йил «___»_________ даги «____»-сон мурожаатини ўрганиб чиқди ва қуйидагилар аниқланди:
1. Ташкилот номи: «_________________» ;
2. Ускунанинг тури: _______________________;
3. Ускунанинг қуввати ва ишлаб чиқарилган йили :_____________;
4. Ускуна ишлаб чиқарилган давлат, ускуна ишлаб чиқарувчи ташкилот номи: _____________;
5. Ускуна нархи: _____________;
6. Шартнома санаси ва рақами: _________________________;
7. Ускуна нархининг 20%гача (300 млн сўмдан ортиқ бўлмаган) :_____________;
«___________» га _____ млн сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ (ёки мувофиқ эмас) деб топилди.
Туман ишчи гуруҳи аъзолари:
Т/р
Ф.И.О.
Имзо, муҳр
Лавозими
1.
Туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари
2.
Туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи
3.
Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи
4.
Туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
5.
Тижорат банки раҳбари (хизмат кўрсатувчи)
6.
Туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби
Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига
АРИЗА
_________________________________ ҳудудида фаолият юритаётган _______________________
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарори асосида белгиланган субсидия ажратилишини сўрайман.
Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи ________________________________________________.
Субсидия олиш учун амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этмоқдаман. Уларнинг ҳақиқийлигини кафолатлайман.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарорига 4-ИЛОВА
Виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ишлаб чиқариш ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий ишлаб чиқариш кластерлари томонидан виночилик асбоб-ускуналарини харид қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш, шартнома шартларини мониторинг қилиш ҳамда берилган субсидияни қайтариш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
талабгор — виночилик асбоб-ускуналарини харид қилган ишлаб чиқариш ташкилоти;
хулоса — виночилик асбоб-ускуналари харид қилганлигини тасдиқлаш бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ таркибда тузиладиган туман ишчи гуруҳи томонидан бериладиган ва белгиланган тартибда субсидия ажратилиши учун асос бўладиган ҳужжат;
субсидия — талабгорнинг ҳар бир виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, бироқ 300 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) нинг Виночиликни ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағ;
виночилик асбоб-ускуналари — ишлаб чиқариш ташкилотлари томонидан вино маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва қайта ишлашда фойдаланиш учун мўлжалланган, энергия тежовчи, ресурстежамкор ва замонавий ишлаб чиқариш воситалари.
2-боб. Субсидияни бериш тартиби
3. Виночилик асбоб-ускуналарини харид қилган ишлаб чиқариш ташкилотларига субсидия ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича ажратилади.
4. Субсидия харид қилинган виночилик асбоб-ускуналари ўрнатилиб, тўлиқ ишга туширилгандан сўнг фақат бир маротаба ажратилади.
5. Талабгор субсидия олиш учун виночилик асбоб-ускуналари ўрнатилиб, тўлиқ ишга туширилгандан сўнг мазкур Низом талаблари асосида хулоса олиш учун туман ишчи гуруҳига ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани ёзма ёки электрон шаклда юборади.
6. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
виночилик асбоб-ускуналарини сотиб олиш мақсадида тузилган шартнома нусхаси, ҳисоб-фактура нусхаси, тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (агар импорт қилинган асбоб-ускуна бўлса божхона юк деклорацияси);
Бунда харид қилинган виночилик асбоб-ускуналари 2021 йил ва ундан кейинги йилларда ишлаб чиқарилган, замонавий, энергия тежовчи ва ресурстежамкор бўлиши шарт.
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим қилинганда, туман ишчи гуруҳи томонидан сабаблари кўрсатилиб, аризани қабул қилиш рад этилади.
8. Туман ишчи гуруҳи:
а) талабгорнинг мурожаатидан келиб чиқиб, беш иш кун муддатда ўрнатилган виночилик асбоб-ускуналари 2021 йил ва ундан кейинги йилларда ишлаб чиқарилганлигини, тўлиқ ишга туширилганлигини, энергия ва ресурс тежамкорлигинм ҳамда уларнинг ушбу Низом ҳамда шартномага мувофиқлигини ўрганади.
в) ўрганиш натижаси юзасидан ишчи гуруҳ бир кун муддатда ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича бир иш куни ичида қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади ва тегишли хулосани талабгорга ёзма ёки электрон шаклда юборади:
туман ҳокими — ишчи гуруҳ томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига;
туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — субсидия ажратиш бўйича ҳужжатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва расмийлаштиришга;
туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи — ўрнатилган виночилик асбоб-ускуналарининг 2021 йилдан кейинги йилларда ишлаб чиқарилгани, ўрнатилган виночилик асбоб-ускуналарининг ҳақиқатда тўлиқ ишга туширилганлигига;
туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи — ҳамкор билан тузилган шартномаларда корхонанинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга.
10. Талабгор субсидия олиш учун туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасини олгандан сўнг Агентликка ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича ёзма ёки электрон шаклда ариза беради ва қуйидаги ҳужжатларни аризага илова қилади:
юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), сўралаётган субсидиянинг мақсади, лойиҳани амалга ошириш жойи, хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг номи ва банкдаги асосий ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда субсидия бериш тўғрисидаги ариза;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
талабгор субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида туман ишчи гуруҳининг хулосаси ва хулосани қабул қилишга асос бўлган ҳужжатлар нусхаси (шартнома нусхаси, ҳисоб-фактура нусхаси, тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси);
12. Субсидия Агентлик ва талабгор ўртасида субсидия ажратиш тўғрисидаги шартномалар белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан сўнг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварағига бир ой муддатда ўтказиб беради.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
3-боб. Шартнома шартларининг бажарилишини мониторинг қилиш тартиби
13. Агентлик туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими билан биргаликда беш йил мобайнида шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.
14. Субсидия олган талабгор беш йилдан кам бўлмаган муддатда ўрнатилган виночилик асбоб-ускуналаридан мақсадли ва самарали фойдаланишлари лозим.
15. Ўрнатилган виночилик асбоб-ускуналари талабгорнинг айби билан мақсадли ва самарали ишлатилмаган тақдирда, берилган субсидия қуйидагича тартибда қайтарилади:
биринчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 100 фоизи;
иккинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 80 фоизи;
учинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 60 фоизи;
тўртинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 40 фоизи;
бешинчи йилдан фойдаланилмаса — субсидиянинг 20 фоизи.
16. Субсидиядан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан назорат туман ишчи гуруҳи, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман (Қувасой шаҳар) бўлими ҳамда жамоатчилик назорати субъектлари томонидан амалга оширилади.
17. Туман ишчи гуруҳи субсидия предметидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан бир ойда камида бир марта назорат олиб боради.
Мазкур мониторинг Агентлик ташаббуси ва унинг ходимлари иштирокида ўтказилиши мумкин.
Мониторинг натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
18. Талабгор мазкур Низомнинг 14-банди талабларини бажармаган тақдирда, талабгор Агентликнинг ёки туман ишчи гуруҳининг субсидияни қайтариш ҳақидаги ёзма хабарномасини олган кундан эътиборан бир ой мобайнида олинган субсидияни Агентликнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши лозим.
19. Талабгор ажратилган субсидияни белгиланган муддатда қайтармаган тақдирда, Агентлик томонидан субсидияни суд тартибида ундириш чоралари кўрилади.
20. Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан субсидия предметидан мақсадли фойдаланилмаётган ёки яроқсиз ҳолдалиги аниқланса, бундай ҳолатлар видеотехника воситалари орқали қайд этилиши (ёзиб олиниши) ва икки кун муддатда туман ишчи гуруҳига тақдим қилиниши мумкин.
21. Туман ишчи гуруҳи Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича келиб тушган видеоёзувларни қабул қилингандан сўнг уч иш куни мобайнида талабгор ёки унинг ваколатли ходими иштирокида ўрганади.
Ўрганиш натижалари туман ишчи гуруҳи томонидан уч иш куни ичида мурожаат қилган шахсга ёзма ёки электрон шаклда хабар қилинади.
22. Жамоатчилик назорати субъекти томонидан юборилган хабар ўз тасдиғини топган тақдирда у тегишли Агентлик томонидан рағбатлантирилади.
Рағбатлантириш талабгордан ундирилган субсидиянинг беш фоизи миқдорида амалга оширилади. Пул мукофоти маълумотни тақдим қилган шахснинг банк картасига ўтказиб берилади. Бунда, ушбу ўтказиб берилган маблағлар Агентликка етказилган зарар сифатида баҳоланиб, субсидия шартларини бажармаган талабгор ҳисобидан қопланади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
23. Ҳар йилги ажратиладиган субсидия тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.
24. Агентлик туман ишчи гуруҳлари билан биргаликда талабгор томонидан виночилик асбоб-ускуналаридан самарали фойдаланиш юзасидан тизимли мониторинг олиб боради ҳамда юзага келган муаммоларни бартараф қилишда уларга ҳар томонлама кўмаклашади.
241. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошганда ҳамда виночилик йўналишидаги лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон)
25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти виночилик асбоб-ускуналари учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун тақдим этилган субсидиялардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.
Мазкур Низом талаблари асосида хулоса олиш учун туман ишчи гуруҳига ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади
Ишлар тўлиқ бажарилганидан сўнг
2-босқич
Туман ишчи гуруҳи
1. Талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлса, ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан ижобий хулоса беради.
2. Талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлмаса, ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан салбий хулоса беради ва ҳужжатларни талабгорга қайтаради.
5 иш куни ичида
3-босқич
Талабгорлар
Агентликларга ёзма ёки электрон шаклда тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.
1. Талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;
2. Камчиликлар аниқланган тақдирда бу ҳақида туман ишчи гуруҳини ва талабгорни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
3. Талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда талабгор билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномани расмийлаштиради.
15 иш куни ичида
5-босқич
Агентликлар
Агентлик субсидияни талабгорга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади.
1 ой ичида
6-босқич
Агентликлар
Туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими билан биргаликда шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.
Субсидия ажратилганидан сўнг 5 йил мобайнида
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Виночилик асбоб-ускуналарини харид қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
_______________________________________
_______________________________________
_______________________________________
туман ишчи гуруҳига
АРИЗА
______________________________________ ҳудудида фаолият юритаётган
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарори асосида бажарилган ишлар учун хулоса беришингизни сўрайман.
Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи _________________________
Субсидия олиш учун амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этмоқдаман. Уларнинг ҳақиқийлигини кафолатлайман.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарори асосида белгиланган субсидия ажратилишини сўрайман.
Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи ___________________________
Тижорат банкида очилган асосий ҳисобварақ ____________________
Субсидия олиш учун қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этмоқдаман. Уларнинг ҳақиқийлигини кафолатлайман.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарорига 5-ИЛОВА
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ҳамда табиий равишда ачитилган ҳар бир литр табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди маҳсулотларини экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ҳамда табиий равишда ачитилган ҳар бир литр табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди маҳсулотларини экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш, шартнома шартларини мониторинг қилиш ҳамда берилган субсидияни қайтариш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
талабгор — узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ва табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ҳамда бренди (коньяк) маҳсулотларини экспорт қиладиган маҳаллий ишлаб чиқариш корхонаси ва/ёки кластерлари;
хулоса — талабгор томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ва табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ҳамда бренди (коньяк) маҳсулотлари экспорт қилинганлигини тасдиқлаш бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ таркибда тузиладиган туман ишчи гуруҳи томонидан бериладиган ва белгиланган тартибда субсидия ажратиш учун асос бўладиган ҳужжат;
субсидия — талабгорнинг узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ва табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ҳамда бренди (коньяк) маҳсулотларини экспорт қилинганлиги учун ҳар бир литрга беш минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) нинг Виночиликни ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағ;
узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ва табиий равишда ачитилган табиий вино — майдаланган янги узум ва мева-резаворларни ёки узум ва мева-резаворлар суслосини тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган ҳолда бижғитилган, концентрланган узум ва мева-резаворлар шарбати ва/ёки концентрланган узум ва мева-резаворлар суслосини ва/ёки ректификатланган концентраланган узум ва мева-резаворлар суслосини ва/ёки узум ва мева-резаворлар вакуум суслоси қўшилган ёки қўшилмаган ҳолда, қуйишдан олдин сақланган ва сақланмаган, этил спиртининг ҳажмий улуши 8,5 дан 15 фоизни ташкил этган ва умумий этил спиртининг ҳажмий улуши 15 фоиздан ортиқ бўлмаган вино маҳсулоти;
бренди (коньяк) — эман бочкаларида ва/ёки зангламас металлардан тайёрланган сиғимларда ёки эмалланган сиғимларда эман клепкалари билан олти ойдан уч йил давомида етилтирилган, бренди (коньяк) виноматериалларини фракцион дистилляция қилиш йўли билан олинган бренди (коньяк) дистиллятларидан тайёрланган, этил спиртини ҳажмий улуши 36 фоиздан кам бўлмаган виночилик маҳсулоти.
2-боб. Субсидияни бериш тартиби
3. Субсидия ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича берилади.
4. Талабгор субсидия олиш учун экспорт фаолиятини амалга оширишганидан сўнг мазкур Низом талаблари асосида хулоса олиш учун туман ишчи гуруҳига ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани ёзма ёки электрон шаклда юборади.
5. Аризага хорижий ҳамкор билан тузилган шартнома (контракт), божхона юк декларацияси, ҳисоб-фактура (инвойс) ҳамда хорижий ҳамкор томонидан экспорт қилинган маҳсулотлар учун тўлиқ тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади.
6. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим қилинганда, туман ишчи гуруҳи томонидан сабаблари кўрсатилиб, аризани қабул қилиш рад этилади.
7. Туман ишчи гуруҳи ариза тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида:
талабгор ҳамда хорижий ҳамкор ўртасида тузилган шартноманинг ҳаққонийлигини;
талабгор томонидан ҳақиқатда экспорт амалга оширилганлигини;
хорижий ҳамкор томонидан экспорт қилинган маҳсулот учун тўлов тўлиқ амалга оширилганлигини ўрганади.
8. Туман ишчи гуруҳи ўрганиш натижаси юзасидан ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича бир иш куни ичида қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади ва тегишли хулосани талабгорга ёзма ёки электрон шаклда юборади:
а) талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлса, ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан ижобий хулоса беради;
б) талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлмаса ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан салбий хулоса беради.
9. Туман ишчи гуруҳи:
ижобий хулоса расмийлаштирилган тақдирда, хулосанинг икки асл нусхаси талабгорга тақдим этилади ва бир нусхаси туман ишчи гуруҳида сақланади;
туман ҳокими — ишчи гуруҳ томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига;
туман ҳокимининг Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — субсидия ажратиш бўйича ҳужжатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва расмийлаштиришга;
туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи — талабгор ҳамда хорижий ҳамкор томонидан тузилган шартномаларнинг ҳаққонийлигига ҳамда талабгор томонидан ҳақиқатдан экспорт амалга оширилганлигига;
хизмат кўрсатувчи тижорат банки раҳбари — талабгор томонидан экспорт қилинган маҳсулотлар учун тўлов тўлиқ амалга оширилганлигига;
туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи — хорижий ҳамкор билан талабгор ўртасида тузилган шартномаларда маҳаллий ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга.
12. Талабгор субсидия олиш учун туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасини олгандан сўнг тегишли Агентликка ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича ёзма ёки электрон шаклда ариза беради ва қуйидаги ҳужжатларни аризага илова қилади:
юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), сўралаётган субсидиянинг мақсади, лойиҳани амалга ошириш жойи, хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг номи ва банкдаги асосий ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда субсидия бериш тўғрисидаги ариза;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
талабгорга субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида туман ишчи гуруҳининг хулосаси ва хулосани қабул қилишга асос бўлган ҳужжатлар нусхаси (шартнома, божхона юк декларацияси, ҳисоб-фактура, хорижий ҳамкор томонидан экспорт қилинган маҳсулотлар учун тўлиқ тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар).
Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги учун талабгор жавобгар ҳисобланади.
Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш тақиқланади.
Агентлик талабгорга тааллуқли бошқа маълумотларни туман ишчи гуруҳларидан талаб қилиб олади.
13. Агентлик ўн беш иш куни ичида:
талабгор томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинган ҳужжатларни ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;
камчиликлар аниқланган тақдирда бу ҳақида туман ишчи гуруҳини ва талабгорни ёзма равишда хабардор қилади. Бунда, камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, талабгор белгиланган тартибда янгидан мурожаат қилиши мумкин;
талабгор томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинган ҳужжатлар ва туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасига биноан талабгор билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномаларни расмийлаштиради.
14. Субсидия Агентлик ва талабгор ўртасида субсидия ажратиш тўғрисида шартномалар белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан сўнг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварақларига бир ой муддатда ўтказиб беради.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
3-боб. Якунловчи қоидалар
15. Ҳар йилги ажратиладиган субсидия тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
151. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.
(151-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон)
16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Маҳаллий ишлаб чиқариш кластерлари томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ҳамда табиий равишда ачитилган ҳар бир литр табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди маҳсулотларини экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ҳамда табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди (коньяк) маҳсулотларини экспорт қилганларга субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Т/р
Ишчи гуруҳ аъзоси
1.
Туман ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари
2.
Туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
3.
Туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи
4.
тижорат банк раҳбари (хизмат кўрсатувчи)
5.
Туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби
Маҳаллий ишлаб чиқариш кластерлари томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ҳамда табиий равишда ачитилган ҳар бир литр табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди маҳсулотларини экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ҳамда табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди (коньяк) маҳсулотларини экспорт қилганларга субсидия
Мазкур Низом талаблари асосида хулоса олиш учун туман ишчи гуруҳига ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади
Ишлар тўлиқ бажарилганидан сўнг
2-босқич
Туман ишчи гуруҳи
1. Талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлса, ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан ижобий хулоса беради.
2. Талабгор томонидан амалга оширилган ишлар ушбу Низом талабларига ҳамда шартномага мувофиқ бўлмаса, ишчи гуруҳ субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан салбий хулоса беради ва ҳужжатларни талабгорга қайтаради.
5 иш кунида
3-босқич
Талабгор
Агентликларга ёзма ёки электрон шаклда тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.
1. Талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;
2. Камчиликлар аниқланган тақдирда бу ҳақида туман ишчи гуруҳини ва талабгорни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
3. Талабгор томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда талабгор билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномани расмийлаштиради.
15 беш иш кунида
5-босқич
Агентликлар
Агентлик субсидияни талабгорга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади.
1 ой муддатда
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Маҳаллий ишлаб чиқариш кластерлари томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ҳамда табиий равишда ачитилган ҳар бир литр табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди маҳсулотларини экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
_______________________________________
_______________________________________
_______________________________________
туман ишчи гуруҳига
АРИЗА
______________________________________ ҳудудида фаолият юритаётган
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарори асосида бажарилган ишлар учун хулоса беришингизни сўрайман.
Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи _________________________
Субсидия олиш учун белгиланган тартибга мувофиқ ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этмоқдаман. Уларнинг ҳақиқийлигини кафолатлайман.
Маҳаллий ишлаб чиқариш кластерлари томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ҳамда табиий равишда ачитилган ҳар бир литр табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди маҳсулотларини экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Талабгор томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ва табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ҳамда бренди (коньяк) маҳсулотлари экспорти учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳининг
ХУЛОСАСИ
__________________ туманида табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ҳамда бренди (коньяк) маҳсулотларини экспорт қилиш учун субсидия ажратиш бўйича ______________ туман ишчи гуруҳи «________________» нинг 20___ йил «____»_________ даги ____-сон мурожаатини ўрганиб чиқди ва қуйидагилар аниқланди:
1. Хорижий ҳамкор номи ва давлати: ______________________________;
3. Экспорт қилинган маҳсулот миқдори (литрда) ва суммаси: ______________________________________________________;
4. Экспорт қилинган маҳсулот учун амалга оширилган тўлов миқдори: ______________________________________________________;
5. Шартнома санаси ва рақами: ___________________________________;
ХУЛОСА:
«_____________________________»га экспорт қилинган тайёр маҳсулотнинг хар бир литри учун 5 000 сўмдан — жами _____ млн сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ (ёки мувофиқ эмас) деб топилди.
Туман ишчи гуруҳи аъзолари:
Т/р
Ф.И.О.
Имзо, муҳр
Лавозими
1.
Туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари
2.
Туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи
3.
Хизмат кўрсатувчи тижорат банки раҳбари
4.
Туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи
Маҳаллий ишлаб чиқариш кластерлари томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ҳамда табиий равишда ачитилган ҳар бир литр табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди маҳсулотларини экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарори асосида белгиланган субсидия ажратилишини сўрайман.
Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи ___________________________
Тижорат банкида очилган асосий ҳисобварақ ____________________
Субсидия олиш учун қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этмоқдаман. Уларнинг ҳақиқийлигини кафолатлайман.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 14, 15-бандлари, 5, 6-боблар, шунингдек унга 1, 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 24 июлдаги 458-сон қарорида:
а) номи «(пакана ва ярим пакана)» сўзларидан кейин «хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
«янги интенсив боғ, хўраки ва кишмишбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан;»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«саноатбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси орқали республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар ҳисобидан субсидия ажратилади;»;
в) 1-илова (Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисида низом)да:
номидаги «(пакана ва ярим пакана)» сўзларидан кейин «хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
«(пакана ва ярим пакана)» сўзларидан кейин «хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
«бир қисмини қоплаш,» сўзларидан кейин «шартнома шартларини мониторинг қилиш ҳамда берилган субсидияни қайтариш» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Субсидиялар:
янги интенсив боғ, хўраки ва кишмишбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги) қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси);
саноатбоп токзорларни барпо этган ёки барпо этадиган талабгорларга Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги)нинг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Виночиликни ривожлантириш жамғармаси) томонидан ажратилади.
Бунда, субсидиялар пропорционал тарзда кўчат ва пайвандтаг турига қараб тегишли Жамғарма томонидан берилади»;
«4. Субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори сотиб олинадиган кўчатлар ва пайвандтагларнинг ҳар бир донаси учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:
интенсив мева кўчатига — 8 000 сўм;
интенсив мева пайвандтагига — 2 500 сўм;
ток кўчатига — 5 000 сўм;
ток пайвандтагига — 5 000 сўм.
5. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва бошқа тадбиркорлик субъектларига кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ҳар бир дона кўчатга бериладиган субсидия миқдори унинг базавий ҳисоблаш миқдорига мевали кўчат тури учун белгиланган коэффициентни кўпайтириш йўли билан қуйидагича аниқланади:
Номланиши
Кўчат турлари бўйича коэффициентлар
ток кўчатлари
уруғли мевалар
данакли мевалар
ёнғоқ мевалар
Кўчатлар ва пайвандтаглар
1,00
0,50
0,75
1,00
».
7-банддаги «Маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда» сўзлари «Кўчатлар ва» сўзлари билан алмаштирилсин;
«11. Лойиҳа ташаббускори кўчатлар сотиб олишга субсидия олиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ёки Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ва кўчат етказиб берувчи кўчатчилик хўжалиги ўртасида уч томонлама шартномани тузиш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига ёки Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигига қуйидаги ҳужжатларни илова қилиб, электрон имзо билан тасдиқланган аризани электрон почта орқали юборади:»;
«Тегишлигига кўра, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ёки Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентликлар) лойиҳа ташаббускорига кўчатларни сотиб олиш учун бериладиган буюртмага аванс тўлови сифатида субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади»;
«16. Агентлик қабул қилган қарор тўғрисида лойиҳа ташаббускорини уч иш кун мобайнида ёзма (электрон) равишда хабардор қилади ва ўн беш иш кунида лойиҳа ташаббускори ва кўчатчилик хўжалиги ўртасида кўчатлар етиштириш, етказиб бериш ва субсидия ажратиб бериш бўйича уч томонлама шартнома имзоланади»;
«18. Кўчатчилик хўжалиги лойиҳа ташаббускорига етказиб берилаётган кўчатлар учун Жамғармалар томонидан молиялаштирилган маблағларни мос равишда ҳар бир кўчат нархидан чегириб қолади»;
2-илова (Маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш схемаси) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана), хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Маҳаллий шароитда етиштирилган кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари
Плантация асосида барпо этиладиган боғ ва токзорлар учун ажратилган ёки ажратиладиган ер майдонларидан келиб чиқиб, лойиҳа ташаббускорларининг кўчатлар тури, нави ва сонига бўлган талабни аниқлаш мақсадида интенсив боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантиради.
Ҳар йили 1 ноябрга қадар
Шакллантирилган манзилли рўйхатни Агентликларга тақдим этади.
10 иш кунида
2-босқич
Агентликлар
Тақдим этилган манзилли рўйхат асосида «in-vitro» лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликларининг кўчатлар етказиб бериш имкониятини ўрганиб, олинган маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари орқали лойиҳа ташаббускорларига етказади.
10 иш кунида
3-босқич
Лойиҳа ташаббускори
1. Субсидия олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Агентликларга ҳужжатларни электрон шаклда тақдим қилади.
Ташаббус кўрсатиш тартибида
4-босқич
Агентликлар
Лойиҳа ташаббускорлари ва кўчатчилик хўжалиги ўртасида кўчатлар етиштириш, етказиб бериш ва субсидия маблағларини ажратиб бериш бўйича уч томонлама шартномани имзолайди.
15 иш кунида
5-босқич
Агентликлар
Шартнома имзолангандан сўнг Агентликлар кўчатлар етказиб бериш учун кўчатчилик хўжаликларига шартномада белгиланган миқдордаги маблағларни ўтказиб беради.
Маблағлар кўчатчилик хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган махсус 22626-махсус ҳисобварақларига ўтказилади.
Жамғармалар ҳисобрақамида маблағлар мавжуд бўлган тақдирда бир ой муддатда, акс ҳолда узоғи билан олти ойдан ошмаган муддатда
6-босқич
Агентликлар
Лойиҳа ташаббускори ёки кўчатчилик хўжалиги иштирокида субсидия олган кўчатчилик хўжалиги даласига ва «in-vitro» лабораториясига ташриф буюрган ҳолда мониторинг ўтказади.
Мониторинг якунлари бўйича шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиш ҳолати ва кўчатлар етиштириш стандартларига мослиги тўғрисидаги уч нусхада далолатнома расмийлаштиради.
Мониторинг давомида шартнома шартлари бажарилмагани аниқланган тақдирда, ўтказиб берилган маблағларни қайтариш юзасидан ёзма равишда талабнома юборади.
Ҳар чорак якуни бўйича
7-босқич
Лойиҳа ташаббускори
Маблағларни Агентликларнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтаради.
Талабномани олган кундан 1 ой мобайнида
».
3-иловадан «интенсив (пакана ва ярим пакана)» сўзлари чиқариб ташлансин;
4-илова номидан «(хўраки ва кишмишбоп)» сўзлари чиқариб ташлансин.