toggle_night_mode
Ҳужжат 08.06.2022 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш ҳамда Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда фуқаролар ва тадбиркорларга кулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари жорий этилсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ:
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартиби;
эксперт мақомини олиш мақсадида аккредитациядан ўтиш учун мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахсларга қўйиладиган талаблар;
болаларнинг соғлигига зарар етказувчи ахборот маҳсулотларини ёшга оид таснифлаш мақсадида жалб этиладиган экспертлар реестрини юритиш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби;
аттестациядан ўтиш мақсадида мурожаат қилган давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларига қўйиладиган талаблар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестрини юритиш тартиби.
3. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаат этувчилар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)га ўн кун муддатда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш учун тегишли ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкалари тайёрланишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини таъминлаш, шунингдек, давлат хизматларини жорий этиш билан боғлиқ сарф-харажатларни ўз маблағлари ҳисобидан қоплаш тавсия этилсин.
5. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентлик, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг баъзи қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 8 июнь,
317-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 317-сон қарорига
1-ИЛОВА
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза берувчи — болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги эксперт мақомини олиш мақсадида аккредитациядан ўтиш учун мурожаат қилган жисмоний шахс;
талабгор — аккредитацияга қўйилган ариза берувчи;
махсус ваколатли давлат органи (кейинги ўринларда — ваколатли орган) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;
аккредитация — болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасида эксперт мақомини олиш учун талабгорларнинг қўйиладиган талабларга мослигини ваколатли орган томонидан расман тасдиқлаш тартиб-таомили;
гувоҳнома — ваколатли орган томонидан талабгорнинг болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги эксперт сифатида аккредитациядан ўтказилганлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат. Гувоҳноманинг шакли ваколатли орган томонидан белгиланади;
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертлар реестри (кейинги ўринларда — Экспертлар реестри) — болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот маҳсулотларини ёшга оид таснифлаш мақсадида жалб этиладиган экспертлар тўғрисидаги ҳимояланган электрон маълумотлар базаси.
3. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ваколатли орган томонидан кўрсатилади.
4. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
5. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
6. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига бевосита ёки ЯИДХП орқали электрон тарзда мурожаат қилади.
7. Ариза берувчи бевосита мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса — мустақил тарзда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
8. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат этганда, унинг сўровномаси ариза берувчининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқада ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
9. Сўровномада экспертиза қилиниши режалаштирилаётган ахборот маҳсулотининг турлари ва ариза берувчининг экспертлик фаолияти соҳалари (педагогика, ёшга оид психология, ёшга оид физиология, болалар психиатрияси, дин, маданият ва ҳк.) кўрсатилади.
10. Ариза берувчи бевосита мурожаат этган тақдирда, сўровномадаги тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан тасдиқланиши мумкин.
11. Ариза берувчилар олий маълумотга, махсус билимларга, жумладан, педагогика, ёшга оид психология, ёшга оид физиология, болалар психиатрияси соҳаларига оид билимларга эга бўлиши керак. Ариза берувчида ушбу билимларга эга эканлигини тасдиқловчи диплом ёки сертификат бўлиши зарур.
12. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
13. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.
14. Аккредитация қилиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш, аккредитацияни ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадида ваколатли орган томонидан Эксперт комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) тузилади.
15. Комиссия ваколатли органнинг вакилларидан ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари, илмий ва бошқа ташкилотларнинг жалб этиладиган мутахассисларидан иборат таркибда шакллантирилади. Комиссия таркиби ваколатли орган раҳбари томонидан тасдиқланади.
16. Комиссия сўровнома қабул қилинган кундан эътиборан 7 иш кунида тақдим этилган ҳужжатлар асосида ариза берувчининг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади ва уни аккредитациядан ўтказиш ёки аккредитация ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ариза берувчи аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда апелляция комиссиясига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
17. Комиссия қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.
18. Давлат хизматлари маркази хабарнома келиб тушган куннинг ўзида уни ариза берувчининг (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) электрон манзилига юборади ва бу ҳақида уни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
19. Ариза берувчини аккредитация қилиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг талабгор бир кун ичида аккредитациядан ўтказилади.
Ваколатли орган эксперт аккредитация қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ёки аккредитациядан ўта олмаганлиги тўғрисидаги билдиришномани QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради ва уни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
20. Давлат хизматлари маркази гувоҳнома ёки билдиришнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқада уни талабгорнинг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Талабгор ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра Давлат хизматлари маркази гувоҳнома(билдиришнома)ни электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этади.
21. Эксперт аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳнома беш йил муддатга берилади.
3-боб. Талабгорларни аккредитациядан ўтказиш тартиби
22. Аккредитация 5 — 10 та саволдан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади. Аккредитация жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади.
Талабгорлар аккредитацияга шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида қўйилади.
Аккредитация саволлари Комиссия раиси ва масъул котибнинг имзолари билан тасдиқланади.
23. Талабгорнинг саволларга жавоблари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
ўз мутахассислиги бўйича тайёргарлик даражаси;
умумий ва махсус билим ҳамда амалий кўникмалари;
ўз мутахассислиги бўйича фаолиятини пухта таҳлил қила олиши.
Талабгорнинг ҳар бир саволга жавоби Комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан ўн баллик тизимда баҳоланади. Овозлар тенг бўлганда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
24. Аккредитацияда талабгор тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 65 фоизи ва ундан юқори балл олган тақдирда, Комиссия томонидан аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида қарор қабул қилиниши учун асос бўлади.
25. Аккредитация натижаси ҳамда ҳар бир талабгор бўйича Комиссия қарори талабгорнинг аккредитация варақасига киритилади ҳамда ушбу варақа Комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
26. Аккредитация давомида Комиссия котиби томонидан баённома юритилади. Баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
аккредитация ўтказилган жой ва сана;
аккредитация бошланган ва тугалланган вақт;
аккредитацияда қатнашган Комиссия аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозими;
аккредитациянинг умумий натижалари;
аккредитация жараёнига тааллуқли бўлган бошқа маълумотлар.
Баённомага аккредитацияда ҳозир бўлган ва келмаган талабгорлар рўйхати киритилган жадвал илова қилинади. Мазкур жадвалда ҳар бир талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, иш жойи, лавозими, мутахассислиги, умумий иш стажи, мутахассислиги бўйича иш стажи, аккредитацияда олинган баллар ҳамда Комиссиянинг қарори кўрсатилади.
Баённома Комиссия раиси ва котиби томонидан имзоланади.
4-боб. Экспертлар реестрини юритиш тартиби
27. Ваколатли орган Экспертлар реестрини юритади ва унга қуйидаги маълумотларни киритиб боради:
аккредитация қилинган эксперт тўғрисида;
аккредитация қилинган эксперт экспертизадан ўтказишга ҳақли ахборот маҳсулотларининг тури тўғрисида;
аккредитация тўғрисида қарор қабул қилинган сана;
аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси;
аккредитациянинг амал қилиш муддати;
аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиниши учун асослар ва улар қабул қилинган саналар;
аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилишини бекор қилиш учун асос ва бекор қилинган сана;
аккредитация қилинган экспертлар томонидан ўтказилган экспертизалар тўғрисида маълумот.
28. Экспертлар реестрига тегишли қайдни киритиш учун ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда қабул қилинган қарор асос бўлади.
29. Экспертлар реестрига аккредитациядан ўтказиш, аккредитациянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ва бекор қилиш тўғрисида қайдларни киритиш қарор қабул қилингандан сўнг автоматик равишда амалга оширилади.
30. Манфаатдор томонларнинг Экспертлар реестридаги маълумотлардан (экспертлар таркиби, уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозимлари, унвонлари, электрон почта манзиллари) фойдаланиш имконияти ваколатли органнинг расмий веб-сайти орқали таъминланади.
31. Ваколатли орган томонидан Экспертлар реестрини ишлаб чиқиш ҳамда уни кейинчалик техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашни молиялаштириш ушбу орган томонидан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
32. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган махфий маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
33. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.
34. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликка мувофиқ шикоят қилишлари мумкин.
35. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Аккредитациядан ўтиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали электрон тарзда мурожаат қилади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

1. Сўровнома шаклини тўлдириб, ваколатли органга юборади.

2. Тўлдирилган сўровнома ваколатли органга юборилади.

1. 10 дақиқада

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Ваколатли орган

(Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги)

1. Сўровномани кўриб чиқади ва ариза берувчини аккредитациядан ўтказиш ёки аккредитация ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

2. Қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.

7 иш кунида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида талабгорни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Қарор келиб тушгандан сўнг дарҳол

5-босқич

Ваколатли орган

Талабгорни аккредитациядан ўтказади. Аккредитация ваколатли орган тузадиган Эксперт комиссияси томонидан 5 — 10 та саволдан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади.

Қарор қабул қилингандан сўнг 1 кун ичида

6-босқич

Ваколатли орган

Эксперт аккредитация қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ёки ўта олмагани тўғрисидаги билдиришномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

10 дақиқада

7-босқич

Давлат хизматлари маркази

Гувоҳномани ёки билдиришномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Гувоҳнома ёки билдиришнома келиб тушган куни

Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш юзасидан

‎СЎРОВНОМА ‎‎‎‎

1. Фамилияси, исми ва отасининг исми (агар мавжуд бўлса) ___________________________________________‎‎
‎‎_______________________________________________________________________________
‎‎2. Яшаш манзили ____________________________________________________________________________
‎‎_______________________________________________________________________________
3. ЖШШИР _________________________________________________________________________________‎‎
‎‎_______________________________________________________________________________
4. Телефон рақами ___________________________________________________________________________‎‎
5. Электрон почта манзили _____________________________________________________________________‎‎
6. Экспертизадан ўтказилиши режалаштириладиган ахборот маҳсулотининг тури ва экспертиза фаолияти соҳалари______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ‎‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 317-сон қарорига
2-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан уларни аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза берувчи — ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиш учун мурожаат қилган юридик шахс;
талабгор — аттестацияга қўйилган ахборот хизмати раҳбари;
махсус ваколатли давлат органи (кейинги ўринларда — ваколатли орган) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;
аттестация — ариза берувчининг ахборот хизматлари раҳбарларига қўйиладиган талабларга мослигини ваколатли орган томонидан текшириш тартиб-таомили;
гувоҳнома — ваколатли орган томонидан давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг аттестациядан ўтказилганлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат. Гувоҳноманинг шакли ваколатли орган томонидан белгиланади;
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари раҳбарлари тўғрисидаги ҳимояланган электрон маълумотлар базаси.
3. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилади.
4. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
5. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
6. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига бевосита ёки ЯИДХП орқали электрон тарзда мурожаат қилади.
7. Ариза берувчи бевосита мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса — мустақил тарзда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
8. Ариза берувчининг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи вакилининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқада ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
9. Ариза берувчи бевосита мурожаат этган тақдирда, сўровномадаги тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан тасдиқланиши мумкин.
10. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
11. Агар сўровномада кўрсатилган маълумотлар ёки тегишли ҳужжатлар тўлиқ топширилмаган бўлса, ариза берувчига 5 иш куни ичида хато ва камчиликларни тўғрилаш учун муддат берилади. Белгиланган муддатда хатолар бартараф этилмаганлиги ва етишмаётган ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
12. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.
13. Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 15 иш кунида тақдим этилган ҳужжатлар асосида ариза берувчини аттестацияга қўйиш ёки қўйилмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақида хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
Ариза берувчини аттестацияга қўйиш юзасидан қарор қабул қилинганда, имтиҳонга қўйилганлар рўйхати ахборот тизими орқали аттестация комиссиясига топширилади ва ЯИДХПда жойлаштирилади. Бунда аттестация гуруҳлар шаклланишига қараб, талабгорларнинг сўровномаларига асосан аттестация комиссияси назорати остида ўтказилади.
14. Талабгор аттестациядан ўта олмаган тақдирда, ваколатли орган унинг сабабларини, қонунчиликдаги аниқ нормаларни кўрсатган ҳолда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган билдиришнома расмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.
Давлат хизматлари маркази шу куннинг ўзида билдиришномани ариза берувчининг (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) электрон манзилига юборади ва бу ҳақида уни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
15. Аттестацияда қатнашишдан четлаштирилган талабгор олти ой давомида кейинги аттестацияларга қўйилмайди.
3-боб. Талабгорларни аттестациядан ўтказиш тартиби
16. Аттестация 5 — 10 та саволдан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади. Аттестация жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади.
Талабгорлар аттестацияга шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида қўйилади.
Аттестация саволлари аттестация комиссияси раиси ва масъул котибнинг имзолари билан тасдиқланади.
17. Талабгорнинг саволларга жавоблари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
ўз мутахассислиги бўйича тайёргарлик даражаси;
умумий ва махсус билим ҳамда амалий кўникмалари, касбий фаолияти натижалари;
ўз мутахассислиги бўйича хизмат фаолиятини таҳлил қила олиши.
Талабгорнинг ҳар бир саволга жавоби аттестация комиссияси аъзоларининг кўпчилик овози билан ўн баллик тизимда баҳоланади. Овозлар тенг бўлганда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
18. Аттестацияда талабгор тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 65 фоизи ва ундан юқори балл олган тақдирда, аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтганлиги тўғрисида қарор қабул қилиниши учун асос бўлади.
19. Аттестация натижаси ҳамда ҳар бир талабгор бўйича аттестация комиссияси қарори талабгорнинг аттестация варақасига киритилади ҳамда ушбу варақа аттестация комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади.
20. Аттестация давомида аттестация комиссияси котиби томонидан баённома юритилади.
Баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
аттестация ўтказилган жой ва сана;
аттестация бошланган ва тугалланган вақт;
аттестацияда қатнашган аттестация комиссияси аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозими;
аттестациянинг умумий натижалари;
аттестация жараёнига тааллуқли бўлган бошқа маълумотлар.
Баённомага аттестацияда ҳозир бўлган ва келмаган талабгорлар рўйхати киритилган жадвал илова қилинади. Мазкур жадвалда ҳар бир талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, иш жойи ва лавозими, мутахассислиги, умумий иш стажи, мутахассислиги бўйича иш стажи, аттестацияда олинган баллар ҳамда аттестация комиссиясининг қарори кўрсатилади.
Баённома аттестация комиссияси раиси ва котиби томонидан имзоланади.
21. Баённомага асосан, ваколатли орган раҳбарининг буйруғи қабул қилинади ҳамда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳнома расмийлаштирилади. Ваколатли орган раҳбари гувоҳномани ўз ЭРИ билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.
22. Давлат хизматлари маркази 10 дақиқа ичида гувоҳномани талабгорнинг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
23. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари ҳар уч йилда аттестациядан ўтади.
Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар мазкур гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашига қадар икки ойлик муддат ичида аттестациядан ўтиш керак.
4-боб. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестрини юритиш тартиби
24. Ваколатли орган давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестрини юритади ва унга қуйидаги маълумотларни киритиб боради:
аттестация қилинган давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари ёки ахборот хизматлари раҳбарларининг ташкилотлари тўғрисида;
аттестация қилинган давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари ёки ахборот хизматлари раҳбарларининг ташкилотлари тарқатадиган ахборот маҳсулотлари тури тўғрисида;
аттестация тўғрисида қарор қабул қилинган сана;
аттестация қилинганлиги тўғрисида гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси;
аттестациянинг амал қилиш муддати;
аттестация қилинганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиниши учун асослар ва улар қабул қилинган саналар;
аттестация қилинганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилишини бекор қилиш учун асос ва бекор қилинган сана.
25. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларининг электрон реестри бегона одамлар кириши тақиқланган жойларда сақланадиган ва ишлатиладиган электрон манбаларда, ахборотни йўқ қилиш, блоклаш, ўғирлаш ёки ўзгартиришнинг олдини оладиган шарт-шароитларда юритилади.
26. Мазкур реестрга тегишли қайдни киритиш учун ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда қабул қилинган қарор асос бўлади.
27. Ахборот хизматлари раҳбарлари реестрига аттестациядан ўтказиш, аттестациянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ва бекор қилиш тўғрисида қайдларни киритиш қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида амалга оширилади.
28. Манфаатдор томонларнинг Ахборот хизматлари раҳбарлари реестридаги маълумотлардан (давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари таркиби, уларнинг исми, фамилияси, отасининг исми, лавозимлари, унвонлари, электрон почта манзиллари) фойдаланиш имконияти ваколатли органнинг расмий веб-сайти орқали таъминланади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
29. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган махфий маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
30. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.
31. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликка мувофиқ шикоят қилишлари мумкин.
32. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Ариза берувчи

Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказига бевосита ёки ваколатли органга ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

Хоҳишига кўра


2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

1. Сўровнома шаклини тўлдириб, ваколатли органга юборади.

2. Тўлдирилган сўровнома ваколатли органга юборилади.

1. 10 дақиқада

2. Автоматик тарзда


3-босқич

Ваколатли орган

(Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги)

1. Ариза берувчини аттестацияга қўйиш ёки аттестацияга қўйишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

2. Қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.

15 иш кунида


4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Хабарномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида уни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Қарор келиб тушгандан сўнг дарҳол


5-босқич

Ваколатли орган

Талабгорларни аттестациядан ўтказади. Аттестация ваколатли орган тузадиган аттестация комиссияси томонидан 5 — 10 та саволдан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади.

Қарор қабул қилингандан сўнг аттестация гуруҳи шаклланишига қараб


6-босқич

Ваколатли орган

Гувоҳномани ёки аттестациядан ўта олмаганлиги тўғрисидаги билдиришномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

10 дақиқада


7-босқич

Давлат хизматлари маркази

Гувоҳнома ёки билдиришномани талабгорнинг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида уни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Гувоҳнома келиб тушган куни

Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
‎‎

Аттестациядан ўтказиш тўғрисида
‎ СЎРОВНОМА ‎‎



‎Расм
‎(3х4) ‎‎


1. Фамилияси‎‎ _______________________________________________________________________________
Исми‎‎______________________________________________________________________________________
Отасининг исми‎‎______________________________________________________________________________
2. ‎‎Туғилган санаси (йил, кун ва ой)_______________________________________________________________
3. Паспорт (ID-карта)нинг серияси, тартиб рақами, берилган санаси:‎‎_____________________________________
4. Яшаш жойи:
вилоят‎‎_____________________ шаҳар (туман)‎‎________________________
кўча‎‎_______________________ ‎уй, квартира рақами___________________
‎‎телефон____________________ эл.почта манзили‎‎_____________________
5. Маълумоти‎‎ ‎‎_______________________________
‎‎Тамомлаган таълим ташкилотининг номи
‎_______________________________‎‎
‎‎Мутахассислиги ‎‎_______________________________
6. Меҳнат фаолияти


‎Т/р‎

Ой ва йил‎‎‎ ‎‎‎


‎Ташкилот ва лавозими


‎‎Ташкилот жойлашган ер‎‎ ‎‎‏
‎‎

ишга кирган вақти ‎‎

ишдан бўшаган вақти‎‎ ‎‎

1.

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

2.

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

3.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

4.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

5.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎
7. Ахборот хизмати раҳбари сифатидаги меҳнат фаолияти‎‎
‎‏
Т/р

‎Ой ва йил‎‎ ‎


‎‎‎‏‎‎Ташкилот ва лавозими ‎‎‎
‎‎


‎Ташкилот жойлашган ер ‎‎‏
‎‎

ишга кирган вақти‎‎ ‎‎

ишдан бўшаган вақти‎‎ ‎‎

1.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

2.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

3.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎
Тўлдирилган сана ‎‎‎_____________________ Имзо‎‎__________________________

Аттестациядан ўтказиш варақаси‎‎

‎‎1. Фамилияси, исми, ‎отасининг исми_____________________________________________________________
2. ‎‎Туғилган йили (санаси)______________________________________________________________________
‎‎3. Маълумоти________________________________________________________________________________
4. Мутахассислиги‎‎____________________________________________________________________________
5. Умумий иш стажи ‎‎___________________шу жумладан, журналистика, ахборот хизматида ________________
6. Бошқа маълумотлар:‎‎________________________________________________________________________
‎‎_______________________________________________________________________________
7. ‎‎Номзодга берилган саволлар ва уларнинг жавоблари:

1) савол: ‎‎___________________________________________________________________________________
жавоб:‎‎ _____________________________________________________________________________________
‎2) савол: ____________________________________________________________________________________
жавоб:‎‎ _____________________________________________________________________________________
3) савол:____________________________________________________________________________________
жавоб:‎‎ _____________________________________________________________________________________
4) савол:____________________________________________________________________________________
жавоб:‎‎______________________________________________________________________________________5) савол: ____________________________________________________________________________________
жавоб:‎‎______________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

‎ ‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎

8. Номзоднинг эътирозлари ва таклифлари:‎‎
‎‎_______________________________________________________________________________
9. Овоз бериш натижалари:‎‎ ‎‎_______________________________________________________
ёқлаганлар‎‎_____________________
қаршилар‎‎______________________
10. Суҳбат ўтказилган сана: ‎‎ ‎‎_______________________________________________________
11. ‎‎Ўтказилган суҳбат натижалари бўйича хулоса:
‎‎________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
Комиссия раиси ‎‎ ‎‎___________________________________________

‎‎(Ф.И.О. имзо)

Комиссия раисининг ўринбосари‎‎ ‎‎___________________________________________

‎‎(Ф.И.О. имзо) ‎‎

‎‎
‎‎Комиссия аъзолари:
1.‎ _______________________________________________________‎‎

‎‎(Ф.И.О. имзо) ‎‎ ‎‎

2.‎ _______________________________________________________

‎‎‎‎(Ф.И.О. имзо) ‎‎

3.‎ ‎‎_______________________________________________________

‎‎‎‎(Ф.И.О. имзо) ‎‎

4.‎ ‎‎_______________________________________________________

‎‎‎‎(Ф.И.О. имзо) ‎‎

5.‎ _______________________________________________________

‎‎(Ф.И.О. имзо) ‎‎ ‎‎

6.‎ _______________________________________________________

‎‎(Ф.И.О. имзо) ‎‎

7.‎ ‎‎_______________________________________________________

‎‎‎‎(Ф.И.О. имзо) ‎‎

Ишчи орган масъул ходими‎‎ ?? ___________________________________________‎‎

‎‎‎‎(Ф.И.О. имзо) ‎‎

Суҳбат варақаси билан танишдим‎‎ ‎‎___________________________________________

‎‎‎‎(Ф.И.О. имзо) ‎‎ ‎‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 317-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 октябрдаги 848-сон қарори 1-банди учинчи хатбошиси ва унга 2-илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 2 февралдаги ПФ-5653-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сон қарори)» 2019 йил 3 июндаги 457-сон қарорига 1-илованинг 43-банди «д» кичик банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/317/0497-сон; 02.12.2023 й., 09/23/635/0917-сон; 04.12.2024 й., 09/24/809/0998-сон)