1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.01.00 Асосий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.23.00 Ер мелиорацияси;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Табиий ресурслар / Ер;
3.Табиий ресурслар / Сув ва сувдан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 июнь,
316-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 316-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 1-банддаги «вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш ва ишга тушириш» сўзлари «вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш, насос агрегатини ўрнатиш ҳамда ишга тушириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «ажратилган ерларга» сўзлари «ажратилган ерларга, шунингдек, лалми ва адир ерларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
«5. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ҳар бир гектар ерни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан ошмаган, ерларни фойдаланишга киритишда вертикал суғориш қудуғини бурғилаш ва насос агрегатини ўрнатиш ҳамда ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг эса 50 фоизи, бироқ 120 миллион сўмгача бўлган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) маблағлари ҳисобидан (субсидия сифатида) тузилган инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик битими доирасида бир марта қоплаб берилади»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш учун вертикал суғориш қудуғини бурғилаш ва насос агрегатини ўрнатиш ҳамда ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ 120 миллион сўмгача бўлган қисмини қоплаш учун ажратилади»;
«11. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ бўлган қуриш ва реконструкция қилиш ишлари учун Давлат бюджетидан ҳар бир гектар ерга 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан ошмаган, ерларни фойдаланишга киритишда вертикал суғориш қудуғини бурғилаш ва насос агрегатини ўрнатиш ҳамда ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг эса 50 фоизи, бироқ 120 миллион сўмгача қопланадиган қисмини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бўйича тасдиқланган манзилли дастурига асосан мазкур мақсадлар учун марказлашган харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида аниқлайди».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/316/0489-сон)