Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Машинасозлик ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳаллий хом ашё ресурсларини қайта ишлаш, импорт ўрнини босувчи, экспорт бозорларида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, қулай инвестиция муҳитини яратиш ҳамда юқори технологияли ва замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 майдаги «Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби» махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5128-сон
қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
«Саноат хаби ҳудудида машинасозлик ва электротехника соҳаларидаги лойиҳалар, шунингдек, бошқа соҳалардаги юқори қўшилган қийматли лойиҳалар жойлаштирилади ва уларнинг ташаббускорларига қурилган бино ва иншоотлар ижара шаклида ажратиб берилади».
2.
8-банддаги «беш йилгача бўлган даврда бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин» сўзлари «, истисно тариқасида, ундирилмайди» сўзлари билан алмаштирилсин.