toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2024
Ҳужжат 18.05.2022 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 18 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2649-7]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 5 февралдаги 5-сонли ««Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2649-9, 22.02.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 18 декабрдаги 21-сон буйруғи (рўйхат рақами 2649, 2015 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 3-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 11 май,
11-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 11 майдаги 11-сон буйруғига
ИЛОВА
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 4-банддаги «беш йил» деган сўзлар «уч йил» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 5-банддаги «етти йил» деган сўзлар «беш йил» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 6-банддаги «ўн йил» деган сўзлар «етти йил» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
олтинчи — ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
еттинчи ва саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Талабгорнинг никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги маълумотлар (диплом ёки малака тоифаси олгандан сўнг фамилияси ўзгарган талабгорлар учун), тиббий ёки фармацевтик маълумоти тўғрисидаги диплом маълумотлари, шунингдек иш стажини тасдиқловчи маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали доимий ишчи орган томонидан мустақил равишда сўраб олинади.»;
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 10/22/2649-7/0430-сон)