Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазириНИНГ
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю-сон буйруғи (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш
қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Миллий оператор Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими оператори ҳисобланади.»;
2.
101-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» деган сўзлар «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Қуйидаги мазмундаги 1042-банд билан тўлдирилсин:
«1042. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан юридик ва жисмоний шахслар номига йўлланувчи хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларни етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 637-сон «Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.».
4.
136-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«136. Почта жўнатмалари ва пул ўтказмаларини юбориш ва (ёки) олиш учун зарур бўлган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиб:
а) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти (ёки идентификация ID-картаси) ёхуд дипломатик паспорти;
б) муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиси ва олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларининг курсанти (тингловчиси)нинг ҳарбий гувоҳномаси ёки тегишли вазирликлар ва идоралар билан шартнома бўйича хизмат қиладиган зобитларнинг шахсий гувоҳномаси;
в) хорижий фуқаронинг миллий ёки дипломатик паспорти;
г) Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (идентификация ID-картаси);
д) миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳисобланади.».
«а» кичик банд «совуқ қурол» деган сўзлардан кейин «ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«б» кичик банд «психотроп» деган сўздан кейин «моддалар ва прекурсорлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3-банднинг «в» кичик банди
еттинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» деган сўзлар «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.