Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сон «Санитария-эпидемиология хизмати такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги
Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 21 январдаги 6-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2428, 2013 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 1-банднинг
тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Табиий радиацион фоннинг йўл қўйиладиган даражаси сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари томонидан белгиланган радиацион хавфсизлик нормалари қўлланилади.».