1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.05 Контрактация (шунингдек, 09.14.17.01га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.01 Контрактация. Давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва етказиб бериш (шунингдек, 03.11.01.05 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Давлат буюртмаси. Давлат эҳтиёжлари;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилишга бозор механизмлари жорий этилиши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Белгилаб қўйилсинки, мазкур бандга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар пахта хом ашёси етиштириш учун — 2005 йил ҳосилидан бошлаб, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла етиштириш учун — 2006 йил ҳосилидан бошлаб кучга киради.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни маблағ билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 7 ноябрдаги 383-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 26 май,
133-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 133-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
LexUZ шарҳи
Мазкур қарорнинг 1-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар пахта хом ашёси етиштириш учун — 2005 йил ҳосилидан бошлаб, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла етиштириш учун — 2006 йил ҳосилидан бошлаб кучга киради.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика пахта тозалаш саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 12 июндаги 252-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 29-модда):
«Пахта хом ашёси етиштирувчилар билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси орқали ҳисоб-китоб қилиш схемаси 9-иловага мувофиқ маъқуллансин»;
б) 7-иловада («Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби ҳудудий маркази тўғрисидаги Намунавий низом):
1-банддаги «аванс берилиши ҳамда пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиниши» сўзлари «пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилиниши» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) Пахта хом ашёси етиштирувчилар билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси орқали ҳисоб-китоб қилиш схемасига иловада:
1-банднинг учинчи хатбошидаги «тўланган аванс суммасини» сўзлари «уруғлик, идишлар ва ўраш материаллари тарзидаги натурадаги авансни» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «аванс тўловлари, шу жумладан уруғлик, идишлар, ўраш материаллари ва бошқа хизматлар тарзидаги натура аванслари» сўзлари «уруғлик, идишлар ва ўраш материаллари тарзидаги натурадаги аванс» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банднинг биринчи хатбошидаги «аванс тўловлари, шу жумладан уруғлик, идишлар, ўраш материаллари ва бошқа хизматлар тарзидаги натура аванслари» сўзлари «уруғлик, идишлар ва ўраш материаллари тарзидаги натурадаги аванс» сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 81-модда):
а) 27-банднинг тўртинчи хатбошига, 29-банднинг учинчи хатбошига, 30-банднинг учинчи хатбошига «қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш бундан мустасно» сўзлари қўшилсин;