1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонининг ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишнинг шаффофлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Халқаро валюта жамғармасининг Бюджет масалалари бўйича департаменти томонидан «Ўзбекистон Республикасининг давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш тўғрисида» (PIMA) ҳисоботи тайёрланганлиги ва ҳисоботда республикамизда давлат инвестицияларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қуйидаги тавсиялар берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
инфратузилма лойиҳаларини шакллантиришга қаратилган тизимни ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат орқали тартибга солиш;
инфратузилма ва ижтимоий соҳа лойиҳаларини танлаб олишнинг аниқ мезонларини ишлаб чиқиш;
давлат ресурсларидан молиялаштириш учун кўриб чиқилаётган лойиҳалар портфелини шакллантириб бориш;
давлат хусусий-шериклик механизмларини давлат бюджети ва инвестицияларини бошқариш тизимлари билан интеграциялаш;
бюджетдан маблағ олиш ва бюджет таваккалчиликларини аниқлашни ҳисобга олган ҳолда, давлат хусусий-шерикликни баҳолаш бўйича методология ишлаб чиқиш;
давлат инвестиция лойиҳаларини бошқариш учун автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш;
лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини талаб даражасида назорат ва таҳлил қилиш.
2. Қуйидагилар:
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришнинг асосий тамойиллари, лойиҳалар портфелини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда дастур доирасида амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг очиқлигини таъминлаш тартибини назарда тутувчи Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
шартномалар тузиш тартиби ва шартлари, томонларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги, объектларнинг фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида қурилишини ташкил этиш ҳамда объектлар қурилишини молиялаштириш тартибини назарда тутувчи Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
мониторинг мақсади ва вазифалари, инвестиция даврида мониторинг ҳамда инвестициядан кейинги мониторинг тартибини назарда тутувчи Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган объектлар (лойиҳалар) амалга оширилишини мониторинг қилиш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ билан биргаликда:
2022 йил 1 июнга қадар бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашнинг махсус автоматлаштирилган электрон тизимини яратиш ва уни «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграция қилиш ишларини якунласин;
2022 йил 1 июлга қадар бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашнинг махсус автоматлаштирилган электрон тизими Давлат молиясини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими билан интеграция қилинишини таъминласин;
2022 йил 1 августга қадар ишлаб чиқилган махсус электрон тизимни тажриба тариқасида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати ИК» ДУК орқали синовдан ўтказсин;
2022 йил 15 августга қадар мазкур махсус автоматлаштирилган электрон тизимнинг тўлиқ ишга туширилишини таъминласин.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги, бюджет тизимидаги бюджет маблағларидан молиялаштириладиган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 ноябрга қадар биноларни сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш тартибини ишлаб чиқсин;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар бюджет ташкилотларидаги мавжуд объектлар, уларнинг жойлашган ҳудуди, қуввати, баланс қиймати ва техник ҳолати, шунингдек, уларда амалга оширилиши режалаштирилган қуриш-таъмирлаш ишларнинг муддатлари тўғрисидаги маълумотларни давлат мулки объектларининг ахборот тизимида юритиш тартибини жорий этсин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар лойиҳалар портфелига киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаси бўйича маълумотларни «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимида шакллантириш ҳамда лойиҳалар портфелидан инфратузилма лойиҳаларини танлаш мезонларини автоматлаштирилган тарзда баҳолаш тартибини жорий қилсин;
давлат инвестицияларини бошқариш тизимини, жумладан, мазкур қарор билан тасдиқланган низомлар амалиётга татбиқ этилиши натижасидан келиб чиқиб, уларни янада такомиллаштириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин;
халқаро молия институтлари консультантларини жалб этган ҳолда давлат инвестицияларини бошқариш тизимининг асосий йўналишлари бўйича доимий равишда ўқув-семинарлар ўтказилишини таъминласин.
6. Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Марказий банк билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар фойдаланишга топширилган объектларни кафолат муддати давомида мажбурий суғурталаш ёки тижорат банклари томонидан кафолатлаш тартибини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
7. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 21 апрель,
206-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) шакллантириш тартибини белгилайди.
Дастур республика иқтисодиётини барқарор ва тадрижий ривожлантиришга эришиш, табиий, минерал хом ашё, молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўли билан тармоқлар ва ҳудудларни таркибий ўзгартиришнинг асосий йўналишларини ва стратегик вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган ҳамда бир-бири билан ўзаро боғланган чора-тадбирлар ҳисобланади.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ривожлантириш концепцияси (стратегияси) — Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган ҳамда тармоқ ва (ёки) ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берадиган ва уларни босқичма-босқич ривожлантириш режасини ўзида акс эттирадиган ҳужжат;
инфратузилма лойиҳаси — паст рентабелли ёки рентабелсиз ижтимоий, йўл-транспорт, сув хўжалиги, муҳандислик-коммуникация объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашга қаратилган лойиҳа;
капитал қўйилмалар — Дастурга киритилган инфратузилма лойиҳаларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун бюджет тизими бюджетларидан ажратиладиган маблағлар;
лойиҳа паспорти — инфратузилма лойиҳасининг асосий параметрлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттирадиган ҳужжат;
лойиҳалар портфели — ривожлантириш концепцияларида (стратегияларида), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида белгиланган мақсадларга эришишни таъминлаш учун келгуси 3 (уч) йилда амалга оширилиши режалаштирилган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхати.
2-боб. Дастурини шакллантиришнинг асосий тамойиллари
3. Дастур республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларининг таркибий қисми ҳисобланиб, давлат инвестиция сиёсатининг устувор йўналишларини акс эттиради ва капитал қўйилмалар ҳисобидан молиялаштирилади.
4. Қуйидагилар Дастурни шакллантиришнинг асосий тамойиллари ҳисобланади:
аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун, биринчи навбатда, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соғлиқни сақлаш, таълим, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, шу жумладан, ичимлик сув ва канализация ҳамда йўл-транспорт тармоқларини ривожлантириш соҳаларини молиялаштириш;
молиялаштириш манбалари ва ҳажмларининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози билан мувофиқлиги;
табиий минерал хом ашё, меҳнат ва бошқа ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва ривожлантириш концепциясида (стратегиясида) белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш;
аввалги йиллардан ўтувчи ва қурилиш-монтаж ишлари якунланмаган объектларни, шунингдек, молиявий ресурслар билан тўлиқ таъминланмаганлиги сабабли тугатилмай қолган объектларни тугаллаш;
махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ҳамда йирик инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмалари билан таъминлаш;
йирик ирригация тармоқларини қуриш орқали республиканинг ирригация ва мелиорация тизимларини ривожлантиришга қаратилган дастурларни амалга ошириш;
йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва такомиллаштириш, шу жумладан, трансминтақавий транспорт коридорларига интеграциялаш, логистика мажмуалари ва транспорт логистика хабларини шакллантириш;
республика иқтисодиётига инвестициялар ҳажмини ошириш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириладиган лойиҳаларга хусусий инвесторларнинг маблағларини жалб этиш;
бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларига инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини жойлаштириш;
инфратузилма лойиҳаларининг ҳудудларни ривожлантиришнинг бош режаларига, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг архитектура-режалаштириш лойиҳаларига ва батафсил режалаштириш лойиҳаларига ҳамда мастер режаларига мувофиқлиги;
(4-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш, шунингдек, маъмурий биноларни қуриш, халқаро молия институтларини муҳим лойиҳаларни молиялаштиришга жалб қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.
5. Дастур йиғма жадваллар билан таҳлилий қисмдан, манзилли рўйхатдан ва устувор инвестиция лойиҳаларнинг йиғма рўйхатидан ташкил топади.
6. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Дастурни шакллантириш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради.
7. Дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.
3-боб. Дастурнинг мазмуни ва таҳлилий қисми
8. Дастур қуйидагилардан иборат:
биринчи молия йилида капитал қуйилмаларнинг тармоқлар ва йўналишлар кесимидаги асосий параметрлари ва кейинги йилларда тармоқлар ва йўналишлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар;
биринчи йилда капитал қўйилмаларни ўзлаштириш кўзда тутилган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
биринчи йилда амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли рўйхати ва иккинчи йилда капитал қуйилмалар ўзлаштириладиган лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
иккинчи йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, учинчи йилда капитал қўйилмаларни ўзлаштириш кўзда тутилган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
биринчи йилда инфратузилма лойиҳаларини ишга тушириш ва янги қувватлар яратишнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда кейинги икки йил учун мақсадли кўрсаткичлар;
Дастурни амалга ошириш доирасида эришиладиган мақсадли кўрсаткичлар ва умумлаштирилган жадваллар билан бирга таҳлилий қисми.
9. Дастурнинг манзилли қисми объектлар кесимидаги рўйхатдан, уларда кўзда тутиладиган чора-тадбирларнинг бажарилиш муддатлари, чора-тадбирлардан кутилаётган натижаларнинг ривожлантириш концепциясида (стратегиясида), тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларида белгиланган кўрсаткичлар билан боғлиқлиги тўғрисидаги маълумотлардан ташкил топади.
10. Дастурнинг таҳлилий қисми қуйидагиларни ўз ичига олади:
тармоқлар ва ҳудудлар кесимида капитал қўйилмаларнинг молиялаштириш манбаларининг таркиби;
республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнози, Дастур ва ривожлантириш концепцияларида (стратегияларида) назарда тутилган натижаларнинг ўзаро боғлиқлиги;
Дастурнинг самарадорлигини баҳолаш, шу жумладан, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатининг ошиши, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш (ўзгариш) прогнозига таъсирини акс эттирувчи маълумотлар.
4-боб. Лойиҳалар портфелини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
11. Лойиҳалар портфели мазкур Низомга 1-иловагамувофиқ схема асосида ишлаб чиқилади.
12. Лойиҳалар портфели вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда — ташаббускорлар) томонидан ривожлантириш концепцияларига (стратегиясига) асосан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши ва аҳолининг таклифлари асосида келгуси уч йил учун шакллантирилади.
15. Ишчи гуруҳлар 1 мартга қадар тизимли равишда объектларни, яъни бинолар, иншоотлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг техник ҳолатини ўрганган ҳолда, лойиҳалар портфелига киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳалари рўйхатини шакллантиради ҳамда ҳар бир инфратузилма лойиҳаси бўйича мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда маълумот тайёрлайди.
Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини «маҳаллабай» ташкил этиб, бу жараёнларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг иштирокини таъминлайди.
16. Ишчи гуруҳлар инфратузилма лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини шакллантиришда объектнинг ҳақиқий техник ҳолатини ва моддий техник таъминотини, шунингдек, инфратузилма лойиҳаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашга муҳтожлигини ўрганади.
18. Ташаббускорлар ишчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган материаллар асосида лойиҳалар портфелини мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда тасдиқлайдилар.
Лойиҳалар портфелига киритилган ҳар бир инфратузилма лойиҳалари учун расм ва видео ҳисобот, шунингдек, унинг жорий техник ҳолати тўғрисида ваколатли органнинг хулосаси олинади.
19. Ташаббускорлар тасдиқланган лойиҳалар портфелини 1 майга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этади.
21. Ташаббускорлар 1 июнга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг таклифлари (эътирозлари) асосида ўзгартириш (қўшимча) киритилган лойиҳалар портфелини ёки таклифлар бўйича ўзининг фикрини асословчи ҳужжатлар билан биргаликда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этадилар.
22. Лойиҳалар портфелига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, шунингдек, ишчи гуруҳларнинг хулосаларига асосан ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритилиши мумкин.
23. Лойиҳалар портфелига киритилган маълумотларнинг асослилиги ва ҳаққонийлиги учун ишчи гуруҳлар аъзолари, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари жавобгар ҳисобланади.
24. Ташаббускорлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишилган лойиҳалар портфелини ўзларининг расмий веб-сайтига ёки оммавий ахборот воситаларига жойлаштиради ва ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритилган ҳолларда янгилаб боради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимга ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5717-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 16 октябрдаги ПҚ-4864-сон қарори талаблари асосида ҳар йили аниқлаштирилиб, 3 (уч) йил муддатга;
жорий молиявий давр учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан тасдиқланган лойиҳалар портфели асосида инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш муддатлари, молиялаштириш манбалари ва уларнинг ҳажмлари билан ўзаро боғланган ҳолда шакллантирилади;
26. Дастурни шакллантириш, келишиш ва тасдиқлаш мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ схемада амалга оширилади.
27. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 1 февралга қадар келгуси уч йилга мўлжалланган Дастурга киритиш учун инвестиция таклифларини тақдим этиш шакллари намуна ва макетларини ишлаб чиқиб, ташаббускорларга жўнатади.
28. Ташаббускорлар туман (шаҳар) ҳокимлари ва сектор раҳбарлари билан биргаликда 1 апрелга қадар Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг ҳолати, амалга ошириш зарурати ва уларнинг жойлашуви бўйича кенг жамоатчилик фикрини ўрганади.
30. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари 1 майга қадар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияларидан келиб чиқиб, келгуси уч йилликда Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига киритади.
Бунда ташаббускорлар Дастурга киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарорига асосан тузилган тегишли туман (шаҳар) ва ҳудудий штаблар билан келишади.
31. Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги 1 майга қадар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини Дастурга киритиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этади.
32. Давлат активларини бошқариш агентлиги 1 майга қадар бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган ва инфратузилма лойиҳаларини жойлаштириш имкони мавжуд бўлган давлат мулки объектларининг рўйхатини Дастурга киритиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этади.
33. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг таклифларини ўрганиш якунлари бўйича 10 майга қадар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларини ва инфратузилма лойиҳаларини жойлаштириш имкони мавжуд бўлган давлат мулки объектлари рўйхатини ташаббускорларга тавсиялар билан бирга юборади.
а) Дастурга киритиш учун лойиҳалар портфелидан мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ устувор инфратузилма лойиҳаларини танлаш мезонларига асосан танлаб олинган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини;
б) ҳар бир Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳалари бўйича қуйидагиларни ўз ичига олган ҳужжатлар тўпламини:
мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳасининг паспорти;
объектнинг техник ҳолати тўғрисида маълумот;
архитектура ва қурилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари;
янги бошланаётган объектлар бўйича муҳандислик тадқиқот ва лойиҳа ишларини бажариш учун бюджет харажатлари ҳисоби;
инфратузилма лойиҳасининг смета қиймати (лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари тасдиқланган объектлар бўйича);
улушли молиялаштиришда маҳаллий бюджетдан кўзда тутилган маблағлар, ташқи ёрдам маблағлари, қарз ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш амалга оширилишини тасдиқловчи ҳужжатлар;
маҳаллий бюджетдан биргаликда молиялаштирилиши кўзда тутилган лойиҳалар бўйича халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашининг баёнлари;
қиймати 10 млн АҚШ доллари ва ундан ортиқ бўлган йирик инфратузилма лойиҳаларининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумот.
ташаббускорлар томонидан жалб қилинадиган қўшимча маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар;
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари;
бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган Давлат мулки объектларига жойлаштириладиган инфратузилма лойиҳалари;
мазкур Низомга 6-иловада кўрсатилган мезонларга мос келадиган инфратузилма лойиҳалари.
36. Дастурнинг манзилли қисмига Низомнинг 34 ва 35 бандларида кўрсатилган тартибда шаклланган инфратузилма лойиҳаларидан ташқари қуйидагилар киритилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматнинг ҳужжатларида назарда тутилган объектлар;
Давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилиятини, хавфсизлигини таъминлаш ва ички тартибни сақлаш, шунингдек, ваколатли орган томонидан табиий офатлардан зарар кўргани тасдиқланган объектларни тиклашга (аниқлашга) қаратилган лойиҳалар.
37. Дастурни амалга оширишни биринчи йилида йилдан йилга ўтувчи лойиҳалар ҳамда мазкур Низом талаблари асосида танланган янгидан бошланаётган инфратузилма лойиҳалари киритилади.
38. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Дастурга киритилган инфратузилма лойиҳаларининг кўрсаткичлари бажарилишини танқидий таҳлил қилади, уларнинг ривожлантириш концепцияларига (стратегияларига) ва молиявий ресурсларга боғлиқлигини инобатга олган ҳолда ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритади.
39. Дастурни амалга оширишни иккинчи йилида биринчи йилдан ўтувчи, қийматига ўзгартириш киритилган, мазкур Низом талаблари асосида танланган ҳамда лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари биринчи йилда ишлаб чиқилган инфратузилма лойиҳалари киритилади.
40. Дастурни амалга оширишнинг учинчи йилида иккинчи йилдан ўтувчи, қийматига ўзгартириш киритилган, мазкур Низом талаблари асосида танланган ҳамда лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари иккинчи йилда ишлаб чиқилган инфратузилма лойиҳалари киритилади.
42. Ташаббускорлар маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳамда таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг мазкур Низом талаблари асосида белгиланган устуворликка мос равишда танланишига масъул ҳисобланади.
43. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 20 июнга қадар ташаббускорлар томонидан тақдим этилган инфратузилма лойиҳаларини кўриб чиқиб, Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг дастлабки манзилли рўйхатини шакллантиради ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
46. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 10 ноябрга қадар Дастурни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ўрнатилган тартибда ташаббускорлар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Бунда Дастурга лойиҳа (лойиҳаолди) ҳужжатлари экспертизадан ўтказилмаган лойиҳалар киритилишига йўл қўйилмайди.
47. Вазирлар Маҳкамаси 20 ноябрга қадар Дастурни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади.
48. Тасдиқланган Дастур ташаббускорлар томонидан янгидан бошланаётган инфратузилма лойиҳалари бўйича тендер (танлов) ўтказиш учун асос ҳисобланади.
6-боб. Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
49. Дастурга қуйидаги ҳолларда:
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан — Дастурнинг асосий параметрларига тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари ҳамда молиялаштириш манбалари мавжуд бўлган қўшимча инфратузилма лойиҳаларини (объектларини) киритишни, шунингдек айрим инфратузилма лойиҳаларни (объектларни) чиқариб ташлашни назарда тутувчи;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича республика комиссияси томонидан — Дастурнинг асосий параметрларига иқтисод қилинган ёки ўзлаштирилмаган капитал қўйилмалар лимитларини ташаббускорлар ўртасида қайта тақсимлашни назарда тутувчи;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан — Молия вазирлиги билан биргаликда лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш, шунингдек, танлов (тендер) якунларига мувофиқ Дастур доирасида амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳалари (объектлар) параметрларига ташаббускорлар бўйича белгиланган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.
Бунда мазкур бандда кўзда тутилган ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар Бюджет кодексида назарда тутилган Давлат бюджетининг харажатлар ёйилмасига ўзгартиришлар киритиш тартибларига қатъий амал қилган ҳолда киритилади.
50. Тасдиқланган Дастур доирасида биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун кўзда тутилган маблағларнинг 10 фоиз ва ундан ортиқ миқдордаги маблағларни биринчи даражали бюджет маблағи тақсимловчидан бошқа биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчига ўтказиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали амалга оширилади.
7-боб. Дастур доирасида амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг очиқлигини таъминлаш
51. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Дастур доирасида амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳалари рўйхатини (қонунчилик ҳужжатларида ошкор этилмаслиги белгиланган инфратузилма лойиҳалари бундан мустасно) ва улар учун ажратилган маблағлар тўғрисида тармоқлар ва ҳудудлар кесимидаги маълумотларни ҳар чорак якунларига кўра, чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Лойиҳалар портфелига киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг туман (шаҳар) кесимидаги дастлабки рўйхатини шакллантириш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.
ҳар йили 15 январга қадар
II босқич
Ишчи гуруҳлар
Тизимли равишда объектларни, яъни бинолар, иншоотлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг техник ҳолатини ўрганган ҳолда лойиҳалар портфелига киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳалари рўйхатини шакллантириш ҳамда ҳар бир инфратузилма лойиҳаси бўйича маълумот тайёрлаш.
ҳар йили 1 мартга қадар
III босқич
Ишчи гуруҳлар
Ўрганилган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини идоравий мансублигига қараб тегишли вазирлик ва идораларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш.
ҳар йили 10 мартга қадар
IV босқич
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Ишчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган материаллар асосида лойиҳалар портфелини тасдиқлаш ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этиш.
ҳар йили 1 майга қадар
V босқич
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Тақдим этилган лойиҳалар портфелини ўрганиш ва зарурат бўлганда ўзининг таклифларини (эътирозларини) тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш.
ҳар йили 15 майга қадар
VI босқич
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг таклифлари (эътирозлари) асосида ўзгартириш (қўшимча) киритилган лойиҳалар портфелини ёки таклифлар бўйича ўзининг фикрини асословчи ҳужжатлар билан биргаликда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этиш
ҳар йили 1 июнга қадар
VII босқич
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишилган лойиҳалар портфелини ўзларининг расмий веб-сайтига ёки оммавий ахборот воситаларига жойлаштириш ва ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритилган ҳолларда янгилаб бориш.
доимий равишда
* Лойиҳалар портфели келгуси йил учун ҳар йили ўрнатилган тартибда аниқлаштириб борилади.
Қурилган йили ҳамда реконструкция / таъмирлаш ишлари амалга оширилган йил (охирги марта)
3.
Мавжуд қувват
4.
Идоравий тааллуқлилиги
5.
Штат бирликлари сони
6.
Объектда охирги марта амалга оширилган қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари тўғрисида маълумот (иш бажарилган йил, қуввати ва ажратилган маблағ миқдори)
Қурилиш
Реконструкция қилиш
Мукаммал таъмирлаш
Жиҳозлаш
7.
Амалдаги қувват
8.
Объект ҳудудининг кадастр ҳужжатлари бўйича умумий майдони
9.
Алоҳида турувчи бино / иншоот, уларнинг вазифаси / йўналишлари ва турлари (стандарт ёки мослаштирилган) шу жумладан:
ўқув корпуси
спорт зали
...
10.
Мавжуд бино / иншоотнинг мавжуд майдони, шундан ҳар бир бино / иншоот:
ўқув корпуси
спорт зали
...
11.
Қамраб олинган аҳоли сони
12.
Объектнинг техник ҳолати, мавжуд бино / иншоотлар (ҳар бири бўйича алоҳида)
ўқув корпуси
спорт зали
...
13.
Бино / иншоотларни муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш (мавжуд ёки мавжуд эмас, мавжуд бўлса қувватини кўрсатиш)
электр таъминоти
газ таъминоти
сув таъминоти
марказлаштирилган канализация
иссиқлик таъминоти
14.
Лойиҳани амалга ошириш учун қисқача асос (зарур бўлганда қўшимча тегишли маълумотлар акс эттирилади)
15.
Лойиҳани амалга оширишда эришиладиган ютуқларни қисқача асослаш (зарур бўлганда қўшимча тегишли маълумотлар акс эттирилади)
16.
Лойиҳани амалга ошириш бўйича таклиф
Қурилиш, шундан:
…
Қайта таъмирлаш, шундан:
ўқув корпуси
…
Капитал таъмирлаш, шундан:
спорт зали
…
Изоҳ: Тармоқнинг хусусиятидан келиб чиқиб, лойиҳа бўйича маълумотда юқоридагилардан бошқа маълумотлар (навбатлилик коэффициенти, аҳолини қамраб олиш даражаси, муҳандислик тармоқлари билан таъминланганлиги ва бошқалар) ҳам акс эттирилиши мумкин.
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
_____________________ (вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокими)
______ йил «_____» ___________
Капитал қўйилмалар ҳисобидан молиялаштириш таклиф этилаётган
лойиҳалар портфели
Т/р
Лойиҳаларнинг номланиши
Амалга ошириш муддати
Ўлчов бирлиги
Лойиҳа қуввати
Шундан 20__ йил ишга тушадиган қувват
20__ йил учун талаб этиладиган маблағ
(млн сўм)
20__ йил учун талаб этиладиган маблағ
(млн сўм)
Эришиладиган натижа (кутилиш)
Изоҳ
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш, келишиш ва тасдиқлаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Ижрочилар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
I босқич
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) лойиҳасига киритиш учун инвестиция таклифларини тақдим этиш шакллари намуна ва макетларини ишлаб чиқиб, лойиҳа ташаббускорларига жўнатиш.
ҳар йили 1 февралга қадар
II босқич
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини туман (шаҳар) ҳокимлари ва сектор раҳбарлари билан биргаликда уларни амалга ошириш зарурати ҳамда уларнинг жойлашуви бўйича кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш.
ҳар йили 1 апрелга қадар
III босқич
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Дастурда белгиланган мақсадли мўлжаллардан келиб чиқиб, келгуси йил учун ажратиладиган капитал қуйилмалар миқдорининг дастлабки параметрларини вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш.
ҳар йили 10 апрелга қадар
IV босқич
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияларидан келиб чиқиб, келгуси уч йилликда Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига шахсий кафиллик асосида киритиш.*
Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини Дастурга киритиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тақдим этиш.
Давлат активларини бошқариш агентлиги
Бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган ва инфратузилма лойиҳаларини жойлаштириш имкони мавжуд бўлган давлат мулки объектларнинг рўйхатини Дастурга киритиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этиш.
V босқич
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг таклифларини ўрганиш якунлари бўйича давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларини ва инфратузилма лойиҳаларини жойлаштириш имкони мавжуд бўлган давлат мулки объектлари рўйхатини ташаббускорларга тавсиялар билан бирга юбориш.
ҳар йили 10 майга қадар
VI босқич
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Тасдиқланган лойиҳалар портфелидан танлаб олинган лойиҳалар рўйхатини ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар тўпламини Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этиш.
ҳар йили 1 июнга қадар
VII босқич
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Дастурга киритиш учун таклиф қилинган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатини Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қурилиш вазирлиги
Дастурнинг дастлабки манзилли рўйхатига киритилган инфратузилма лойиҳаларининг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш.
ҳар йили1 октябрга қадар
Инфратузилма лойиҳаларининг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказилишини таъминлаш.
ҳар йили 1 ноябрга қадар
X босқич
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Дастурни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
ҳар йили 10 ноябрга қадар
XI босқич
Вазирлар Маҳкамаси
Дастурни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.
ҳар йили 20 ноябрга қадар
* Дастурга киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарорига асосан тузилган тегишли туман (шаҳар) ва ҳудудий штаблар билан келишилади.
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш учун лойиҳалар портфелидан инфратузилма лойиҳаларини танлаш
МЕЗОНЛАРИ
1. Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳалари қуйидаги мезонлар асосида танланади ва улар ёрдамида лойиҳанинг аҳамияти баҳоланади (аниқланади):
мажбурий мезонлар — ушбу мезонларга риоя қилмаслик бошқа хусусиятлардан қатъи назар лойиҳани Дастурга киритилмаслигига сабаб бўлади. Агар лойиҳа мажбурий шартларга мувофиқ бўлмаса, баҳолаш мезонлари ҳисобга олинмайди.
баҳолаш мезонлари — мазкур мезонлар бўйича инфратузилма лойиҳалари баллар қўйиш орқали баҳоланади. Баҳолаш мезонлари сифат ва миқдор кўринишида бўлиши мумкин;
тармоқ мезонлари — маълум тармоқ бўйича инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг устуворлигини аниқлаш бўйича алоҳида мезонлар.
2. Қуйидагилар мажбурий мезонлар ҳисобланади:
объектнинг давлат мулки объектлари ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мулки тоифасига кириши;
инфратузилма лойиҳасининг ривожлантириш стратегиялари (концепциялари) Давлат дастурларига киритилганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматнинг ҳужжатларида назарда тутилганлиги.
Мажбурий мезонлар фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар натижасида зарар кўрган объектларни танлаш ва баҳолашга қўлланилмайди.
3. Баҳолаш мезонлари ва тармоқ мезонлари қуйида келтирилган тартибда баҳоланади:
4. Лойиҳаларнинг устуворлигини белгилашда мазкур Низом билан белгиланган мезонлар бўйича ҳар бир лойиҳанинг баллар вазни ҳисоблаб чиқарилади ва энг кўп балл тўплаган лойиҳа биринчи навбатда Дастурга киритилади.
Бунда табиий офат натижасида зарур кўрган объектлар, давлат мудофааси ва хавфсизлиги аҳамиятига эга бўлган объектлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида назарда тутилган лойиҳаларга устуворлик берилади.
5. Ушбу мезонларга Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда киритилган таклифига асосан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланган мезонлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Дастур лойиҳасига киритиш учун инвестиция таклифларини тақдим этиш шакллари намуна ва макетлари билан биргаликда ташаббускорларга юборилиши лозим.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Дастур лойиҳасига киритиш учун инвестиция таклифларини тақдим этиш шакллари намуна ва макетлари ташаббускорларга юборилгандан кейинги йил давомида мезонларга ўзгартириш киритишга йўл қўйилмайди.
Бошқа лойиҳалар ва дастурлар билан ўзаро боғлиқлиги
Лойиҳани амалга ошириш учун асос
Қўшимча маълумотлар
Изоҳ: Лойиҳа паспорти ҳар бир соҳа ва тармоқнинг хусусияти бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан алоҳида тартибда ишлаб чиқилади ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишилади .
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига 2-ИЛОВА
Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан объектларни молиялаштириш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари бошқа манбалардан молиялаштириладиган объектлар учун тавсиявий хусусиятга эга.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
буюртмачи — объектлар бўйича лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини ташкил этиш вазифаси юклатилган юридик шахс;
бюджет тизими бюджетлари — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари;
етказиб берувчи (ишлаб чиқарувчи) — объектни барпо этишда фойдаланиладиган моддий-техник ресурсларни, товарларни (ишларни, хизматларини), асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчи ва (ёки) етказиб берувчи юридик ёки жисмоний шахс;
иш ҳужжатлари — алоҳида бинолар (иншоотлар) ва иш турлари учун тузиладиган иш чизмаларининг комплекси;
лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхати — лойиҳа ҳужжатларини (ишчи лойиҳа, иш ҳужжатлари, лойиҳа-смета ҳужжатлари) ишлаб чиқиш муддатларини, ишлар ҳажмини (қувватини), умумий ва қолдиқ қийматларини, объект учун жорий молия йилда ажратиладиган капитал қўйилмалар миқдорини, лойиҳа ташкилотларининг номини ўзида акс эттирувчи молиявий ҳужжат;
лойиҳа ва пудрат ташкилоти — объектлар бўйича лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш учун давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ танлаб олинган ташкилот;
қурилишларнинг манзилли рўйхати — ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — дастур) доирасида ҳар бир объектда қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш муддатини, уларнинг ҳажми ва қувватини, умумий ва қолдиқ қийматларини, жорий молия йилида ажратиладиган капитал қўйилмалар миқдорини, фойдаланишга топшириладиган қувватларини, объект бўйича олинган экспертиза хулосаси тўғрисидаги маълумотлар ҳамда пудрат ташкилотининг номини ўзида акс эттирувчи молиявий ҳужжат.
3. Объектни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (кейинги ўринларда — қурилиш) бўйича шартнома давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига асосан аниқланадиган лойиҳа ташкилоти, етказиб берувчи ва (ёки) пудратчилар (кейинги ўринларда — пудратчи) билан қурилишнинг бутун даврига тузилади.
Шартнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда қурилиш соҳасидаги бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилади.
4. Объектларнинг қурилишига шартнома давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг ва тузилган шартноманинг шартларига мувофиқ қурилиш ишларини бажаришга қодир бўлган пудратчи — юридик шахслар билан тузилади.
Зарурат бўлганда, қўшма фаолият тўғрисидаги шартномага мувофиқ иш кўрувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган юридик шахсларнинг бирлашмаси қурилиш шартномаси бўйича бош пудратчи бўлиши мумкин.
5. Буюртмачи ва пудратчи, буюртмачи ва лойиҳа ташкилоти, пудратчи ва субпудратчилар, асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномалар воситачи ташкилотлар ва бошқа оралиқ бўғинларнинг иштирокисиз амалга оширилади.
Бунда пудратчилар томонидан қурилиш ишларига субпудратчиларнинг жалб этилиши, шу жумладан уларни шартномага биноан бу ишларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти асосида жалб этилиши воситачилар иштироки деб баҳоланмайди.
Агар шартномага биноан қурилиш ишларини материаллар билан таъминлаш мажбурияти буюртмачининг зиммасида бўлса, ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи буюртмачининг ўзида сақланиб қолган тақдирда, буюртмачи томонидан берилган материаллар қиймати солиқ базасига киритилмайди.
6. Пудратчи билан шартнома, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, тендер (танлов) ҳужжатларида ва давлат харидлари тартиб-таомиллари натижасида аниқланган нархларда давлат харидларининг тартиб-таомиллари якунлангандан сўнг уч кун ичида тузилади.
7. Тендер (танлов) ҳужжатларининг шартларига мувофиқ қурилиш муддати бир календарь йил доирасидан ташқарига чиқадиган объектлар бўйича иккинчи ва кейинги йиллар учун қолдиқ ишлар қиймати белгиланган тартибда аниқлаштирилади. Қолдиқ қийматнинг аниқлаштирилиши шартномага қўшимча келишувлар ва битим билан расмийлаштирилади.
8. Шартномага ишлар ҳажмини кўпайтириш ёки объект лойиҳасини ўзгартириш билан боғлиқ ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритилишига йўл қўйилмайди, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Шартнома шартларида белгиланган мажбуриятларни тўлиқ бажариш учун йилдан-йилга ўтувчи ҳамда ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган объектлар бўйича буюртмачи ва пудратчи ўртасида қўшимча келишувлар тузилади.
9. Шартномани бекор қилиш вақтида тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар, шунингдек, етказилган зарарни қоплаш қонунчилик ҳужжатларида ва (ёки) шартномада белгиланган тартибда амалга оширилади.
10. Субпудратчилар ва етказиб берувчилар (ишлаб чиқарувчилар)ни танлаш буюртмачи билан тузилган шартномадаги мажбуриятлар сақланиб қолиш шарти билан пудратчи томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
11. Танлов (тендер) ғолиби деб топилган, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига асосан қурилиш ва лойиҳа-қидирув ишларини бажариш учун тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб этилган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари шартномага асосан бажарилиши лозим бўлган ишларнинг камида 30 фоизини ўз кучи билан бажариши лозим.
12. Объектлар қурилишига шартнома тузиш ва (ёки) шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ кафиллик, кафолат ва бошқалар билан таъминланади.
13. Объект қурилиши шартномасида акс эттириладиган ўзаро ҳисоб-китоб шартлари қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ белгиланади.
3-боб. Томонларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги
14. Буюртмачи томонидан қуйидагилар таъминланади:
ер участкасини танлаш ва ажратиш, бирламчи рухсат берувчи ҳужжатларни ва қурилиш ҳудудини тайёрлаш, лойиҳаолди ишларини ташкил этиш, лойиҳанинг иш ҳужжатлари (объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш ҳолларидан ташқари) ва танлов (тендер) ҳужжатларини тасдиқлаш ҳамда уларни экспертизадан ўтказиш;
пудратчига қуриш учун бирламчи рухсат берувчи ҳужжатларни тақдим этиш;
бузиладиган, кўчириладиган ёки реконструкция қилинадиган биноларда, шунингдек, объект қурилиши ҳудудида яшаётган шахсларни кўчириш ишларини ташкил этиш;
Буюртмачи қонунчилик ҳужжатлари ва шартнома шартларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
15. Пудратчи томонидан қуйидагилар таъминланади:
технологик қисмни буюртмачи билан келишган ҳолда иш ҳужжатларини (объект фойдаланишга тайёр ҳолда қурилганда) ишлаб чиқиш ва қурилиш жараёнида уни эксперт тарзида кузатиш;
иш ҳужжатларини (объект фойдаланишга тайёр ҳолда қурилганда) технологик изчиллик ва объект қурилишининг аниқ шартлари билан боғлаган ҳолда тўлиқ ҳажм ва белгиланган муддатларда ишлаб чиқаришга бериш;
тасдиқланган лойиҳада назарда тутилган қурилиш ишларини ишларни бажариш графиги, стандартлар ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда бажариш;
объектни шартнома шартларига мувофиқ асбоб-ускуна, конструкция ва қурилиш материаллари билан бутлаш;
қурилиш-монтаж, махсус ва ишга тушириш-созлаш ишларини лойиҳа ечимлари, қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда ўз вақтида ҳамда сифатли бажариш;
объектнинг ижро ҳужжатларини, сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотлар бўйича уларнинг мувофиқлик сертификатларини, фойдаланилган қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарга техник паспортларни буюртмачига тақдим этиш;
объектни тасдиқланган лойиҳалар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда шартнома шартларига мувофиқ буюртмачига топшириш.
Пудратчи қонунчилик ҳужжатларига ва шартнома шартларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
16. Буюртмачи билан пудратчи ўртасидаги вазифалар тақсимоти, шунингдек, уларнинг мулкий жавобгарлиги қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир пудрат шартномасини тузишда аниқлаштирилади.
17. Объектни фойдаланишга қабул қилиш Қурилиш вазирлигининг хулосаси асосида ҳамда белгиланган сифат стандартлари ҳисобга олинган ҳолда буюртмачи томонидан амалга оширилади.
18. Буюртмачи қонунчилик ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ:
ишларни бажаришга бирламчи рухсат берувчи ҳужжатларни тақдим этиш муддатларини кечиктирилганлиги;
геодезия — ер ажратиш асослари ҳамда қурилиш ҳудудига бириктирилган пунктлар ва белгилар берилиши кечиктирилганлиги;
шартнома шартларига мувофиқ ишлаб чиқаришга ва хизмат кўрсатишга мўлжалланган қурилиши тугалланган объект, унинг алоҳида навбатлари, ишга тушириш мажмуи ҳамда бино ва иншоотларни қабул қилиб олишни асоссиз равишда кечиктирилганлиги;
молиялаштиришни, шунингдек, бажарилган ишларни тасдиқлаш ва ҳисоб-китоб қилишни белгиланган муддатларда амалга оширмаслик;
шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлади.
19. Пудратчи қонунчилик ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ:
иш ҳужжатлари ишлаб чиқилмаганлиги ёки сифатсиз ишлаб чиқилганлиги (объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда);
лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилганлиги;
объектда қурилиш-монтаж ишлари ва (ёки) унинг навбати ва босқичи белгиланган вақтда тугалланмаганлиги;
буюртмачи билан тузилган шартнома бўйича монтаж ишларини бажараётган монтаж ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилотларга асбоб-ускуналарни монтаж қилишга мўлжалланган майдонларни топшириш муддатлари бузилганлиги (агар бу шартнома ва танлов (тендер) ҳужжатларида назарда тутилган бўлса);
буюртмачи билан тузилган шартномага кўра алоҳида шартларда берилган ерларни рекультивация қилиш бўйича белгиланган муддатларнинг бузилганлиги ва (ёки) тўлиқ ҳажмда амалга оширилмаганлиги;
қурилиш жараёнида ва (ёки) оралиқ қабул қилиш жараёнида буюртмачи, муаллифлик назоратини амалга оширувчи ташкилот ва назорат органлари томонидан қурилиш ишлари ва конструкцияларда йўл қўйилган ва аниқланган чала ишлар ҳамда нуқсонларни бартараф этишнинг кечикканлиги;
шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлади.
20. Пудратчи томонидан қурилиш ишлари шартнома шартларини бузган ҳолда ёки бошқа нуқсонларга йўл қўйган ҳолда бажарилганда буюртмачи, агар қонунчилик ҳужжатларида ва шартномада бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, пудратчидан:
қурилиш қиймати иш учун белгиланган нархга мутаносиб миқдорда камайтирилишини;
агар шартномада буюртмачининг нуқсонларни бартараф этиш ҳуқуқи назарда тутилган бўлса, нуқсонларни бартараф этиш билан боғлиқ харажатлар қоплашни талаб қилишга ҳақлидир.
21. Пудратчи нуқсонларни бартараф этиш ўрнига қурилиш ишларини ўз ҳисобидан қайтадан бажариш ҳуқуқига эга. Бунда пудратчи томонидан қурилиш ишларининг бажариш муддати кечиктирилиши туфайли етказилган зарарларни буюртмачига қоплаб берилиши керак.
22. Пудратчи томонидан нуқсонлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган ҳолларда, буюртмачи ёки фойдаланувчи ташкилот нуқсонларни ўз маблағлари ҳисобидан ва (ёки) ўз кучи билан бартараф этиши мумкин. Бунда нуқсонни бартараф этиш ишларининг қиймати ва нуқсон ўз вақтида бартараф этилмаганлиги натижасида кўрилган зарар пудратчидан ундириб олиниши лозим.
23. Бажарилган қурилиш ишлари (хизматлари) ва етказиб берилган товарлар (материаллар) учун белгиланган муддатларда ҳақ тўланмаган тақдирда, буюртмачи пудратчига қонунчилик ҳужжатларида ва шартномада белгиланган тартибда ҳамда миқдорда неустойка (жарима, пеня) тўлайди.
24. Мазкур Низомда кўзда тутилган неустойка (жарима, пеня) тўлаганлигидан қатъи назар, шартнома мажбуриятларини бузган тараф иккинчи тарафга ана шу зарар оқибатида ўзи етказган зарар қисмини ҳам қоплайди.
25. Муддатини ўтказиб юбориш ёки шартнома мажбуриятларини ўзгача тарзда лозим даражада бажармаслик ҳоллари учун мазкур Низомда белгиланган неустойкани (жаримани, пеняни) тўлаш ҳамда шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаслик оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тарафларни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод этмайди, қонунчиликда ва шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
4-боб. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида қурилишини ташкил этиш
26. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари пудратчининг лойиҳада назарда тутилган ишларнинг бутун ҳажмини, шу жумладан, махсус ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш, объектни технология ва муҳандислик асбоб-ускуналари билан бутлаш бўйича мажбуриятларни назарда тутади ҳамда тайёр қурилиш маҳсулоти яратишнинг ягона узлуксиз комплекс жараёни сифатида амалга оширилади.
27. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида қуриш бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан молиялаштириладиган қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширишда мажбурий ҳисобланади.
28. Бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларда фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари томонларнинг келишуви бўйича ёки танлов (тендер) савдоларининг шартларидан келиб чиқиб қўлланилиши мумкин.
29. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартномаси бўйича мажбуриятларни бажаришга пудратчи томонидан субпудрат ташкилотлари жалб этилиши мумкин.
30. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур бўлган хом ашё, конструкциялар ва буюмлар, асбоб-ускуналар ва техникалар, технологик ва энергетик асбоб-ускуналар ҳамда махсус материаллар билан таъминлаш ишлари пудратчининг мажбурияти ҳисобланади.
31. Пудратчи шартномада белгиланган кафолат даврида объектдан лойиҳада назарда тутилган параметрларда фойдаланилиши учун буюртмачи олдида мулкий жавобгар ҳисобланади.
32. Пудратчи билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш қурилиш ишлари якунланиб, объект фойдаланишга топширганидан кейин буюртмачи томонидан амалга оширилади.
33. Объектлар фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида қурилаётганда, объектда бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг қиймати объект фойдаланишга топширилгунга қадар пудратчининг балансида бўлади. Қурилиши тугалланмаган объектларни солиққа тортиш солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бош бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан қурилиш ишларини амалга ошириш учун ажратиладиган капитал қўйилмалар ҳажмлари чораклар ва соҳалар кесимидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумотни ўн кун ичида (агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса) буюртмачиларга етказилади.
Бунда буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағларни Молия вазирлиги учун ажратилган маблағлар сифатида акс эттирилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачиларга қайта тақсимланади.
35. Капитал қўйилмалар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмлари буюртмачиларга етказилгандан кейин беш иш куни ичида буюртмачиларга Молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади ва унга капитал қўйилмалар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмлари киритилади.
Молия органлари томонидан бюджет тизими бюджетларидан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет даражаси, соҳалар ва йўналишлар бўйича белгиланган тартибда харажатлар ёйилмаси тузилади ва ажратилган маблағлар Молия вазирлигининг ахборот тизимида буюртмачиларга очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига киритилишини таъминлайди.
36. Дастур доирасида барпо этилаётган объектлар бўйича қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ тартибда автоматлаштирилган электрон ахборот тизимида амалга оширилади, давлат сири ва махфий маълумотлар тоифасига кирувчи объектлар бундан мустасно.
Давлат сири ва махфий маълумотлар тоифасига кирувчи объектлар бўйича қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш давлат сирлари ва махфий маълумотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
37. Қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатлари тасдиқлангандан сўнг молия органлари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳар бир объект бўйича алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағи очилади.
Тасдиқланган манзилли рўйхатларга асосан объектларнинг харажатлар сметаси буюртмачилар томонидан тузилади ва тасдиқланади.
Бунда:
2023 йил 1 июлдан бошлаб буюртмачилар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали ҳар бир объект бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига харажатлар сметаси ва унга ўзгартириш (қўшимча)лар киритилади;
буюртмачиларга очилган ғазна ҳисобварағида (қайта тақсимланадиган) назарда тутилган маблағлар манзилли рўйхатларга асосан тасдиқланган ҳар бир объектнинг харажатлар сметасидан келиб чиқиб, буюртмачилар томонидан мустақил равишда қайта тақсимланади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
38. Харажатлар сметаларини тузиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва уларга ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритиш бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси.
39. Давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилиятини, хавфсизлигини таъминлаш ва ички тартибни сақлаш тадбирлари доирасида барпо этиладиган объектларнинг қурилиши учун ажратиладиган маблағлар объектлар кесимида тақсимланмаган ҳолда шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали бир сатрда молиялаштирилади.
40. Молиялаштиришни бошлаш учун буюртмачи томонидан манзилли рўйхатлар тасдиқлангандан сўнг икки иш куни ичида махсус ахборот портали орқали ғазначилик бўлинмаларига қуйидагилар тақдим этилади:
давлат экология экспертизаси хулосасининг нусхаси (зарур бўлганда);
агар қонунчилик ҳужжатларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат хариди тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширилган бўлса, шартнома ва шартнома бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасининг тегишли хулосаси (қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно).
41. Буюртмачи ва пудрат ташкилоти ўртасида объектни қуриш, реконструкция қилиш ёки мукаммал таъмирлаш юзасидан тузилган шартномада ва унга илова қилинадиган маблағ билан таъминлаш жадвалида қуйидагилар ҳисобга олиниши зарур:
а) қурилиши тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш шартлари асосида қуриладиган объектлар бўйича:
қурилишнинг дастлабки икки ойи мобайнида аванс тўловлари қурилишнинг прогноз қилинаётган йили учун танлов савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда ажратилади;
ажратилган аванснинг молия йили мобайнида мутаносиб равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида ҳар ойда жорий молиялаштирилади;
белгиланган тартибда тузилган шартномаларда назарда тутилган кафолатли муддат ўтгандан кейин амалга ошириладиган объект қийматининг 5 фоизи тўланади;
42. Танлов натижалари бўйича шартномада белгиланган нархга нисбатан сифати ва ҳажмига таъсир қилмаган ҳолда тежалган маблағлар пудрат ташкилоти тасарруфида қолдирилади.
43. Объектларини молиялаштириш қатъий равишда бюджет тизими бюджетларидан ҳар бир объект учун ажратилган капитал қўйилмаларнинг лимитлари доирасида амалга оширилади ҳамда маблағларни қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларида назарда тутилмаган бошқа мақсадлар учун сарфлаш тақиқланади.
44. Жорий молиялаштириш буюртмачилар томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар ва тўлов топшириқномаларига асосан улар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилгандан сўнг уч иш кун ичида, бироқ қонунчилик ҳужжатларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар биринчи навбатда молиялаштирилишини инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.
45. Буюртмачининг сақлаш билан боғлиқ харажатлари объектнинг қурилиш қийматига киритилади ва Молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳар бир объект бўйича алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварағи орқали бюджет таснифининг алоҳида харажатлар моддасида битта сатрда назарда тутилади.
47. Бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан объектларни молиялаштириш мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
48. Буюртмачилар томонидан бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар учун даврий молиявий ҳисоботларни тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш тўғрисидаги тартибига мувофиқ ҳисоботлар тақдим этилади.
Бунда бюджет тизими бюджетлари бўйича буюртмачилар томонидан тегишли ҳисоботлар тақдим этилмаганда, буюртмачи раҳбариятини ёзма хабардор қилган ҳолда молия органлари тегишли ҳисоботлар талаб даражасида тақдим этилгунга қадар бюджет маблағлари ҳисобидан харажатларни молиялаштиришни (тўлашни) чеклаб қўйишга ҳақли.
49. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
ТАРТИБИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Тартиб ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — дастур) доирасида қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.
Мазкур Тартиб талаблари вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга ҳам татбиқ этилади.
2. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича бир вақтнинг ўзида ҳам ташаббускор, ҳам буюртмачи бўлишлари мумкин.
3. Ташаббускорлар, буюртмачилар, шунингдек Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ўзларининг солиқ органлари томонидан берилган электрон рақамли имзоларидан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган электрон ахборот тизимида (кейинги ўринларда — электрон тизим) рўйхатдан ўтиши талаб этилади.
4. Дастур доирасида қурилишларнинг ва кейинги йиллар учун лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
биринчи босқичда — пудрат (лойиҳа) ташкилотларини аниқлаш бўйича танлов (тендер) савдолари ўтказишдан олдин қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг дастлабки манзилли рўйхатлари (кейинги ўринларда — дастлабки манзилли рўйхатлар) ишлаб чиқилиб, тасдиқланади;
иккинчи босқичда — пудрат (лойиҳа) ташкилотлари аниқлангандан кейин қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатлари (кейинги ўринларда — манзилли рўйхатлар) ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.
5. Манзилли (дастлабки манзилли) рўйхатлар буюртмачилар томонидан ҳар бир объектлар тўғрисида маълумотларни акс эттирадиган, мазкур Тартибга 1- ва 2-иловаларга мувофиқ шаклларда электрон тизим орқали Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) тақдим этилади.
Бунда давлат сири ва махфий маълумотлар тоифасига кирувчи объектлар бўйича манзилли рўйхатлар давлат сирлари ва махфий маълумотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда киритилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонуни.
2-боб. Дастлабки манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
6. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни ва Дастур қабул қилингандан сўнг буюртмачилар томонидан уч иш куни ичида дастлабки манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиб, келишиш учун ваколатли органларга киритилади.
7. Дастлабки манзилли рўйхатларда қурилиш-монтаж ишларининг ҳамда буюртмачининг бошқа харажатлари (лойиҳа қидирув ишлари) учун талаб этиладиган маблағларнинг прогноз қийматлари кўрсатилади.
8. Прогноз қийматлар буюртмачилар томонидан асосланган ҳисоб-китобларга кўра ишлаб чиқилади ва харажатлар сметасини молия органларига рўйхатдан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
капитал қўйилмалар учун ажратилган маблағларнинг ҳажми ва молиялаштириш манбаларининг белгиланганлиги;
тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича объектнинг лойиҳавий қуввати;
объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича давлат экспертизаси хулосаси;
объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонаси хулосаси;
лойиҳавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш билан бир вақтда қурилиш ишларини бажаришга рухсат берувчи ҳужжат (мавжуд бўлган ҳолларда).
Манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг (маълумотларнинг) тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун буюртмачи жавобгар бўлади.
10. Буюртмачилар ишлаб чиқилган дастлабки манзилли рўйхатларни тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки улар томонидан ваколат берилган масъул раҳбарлар томонидан маъқуллангандан кейин мазкур Тартибнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатларни (маълумотларни) илова қилган ҳолда электрон тизим орқали ваколатли органларга тақдим этади.
Бунда маҳаллий ҳокимият органлари ҳузуридаги буюртмачилар томонидан шакллантирилган дастлабки манзилли рўйхатлар тегишли ҳудудий иқтисодиёт бош бошқармалари билан келишилади.
12. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги дастлабки манзилли рўйхатларни Молия вазирлиги билан келишилгандан сўнг икки иш куни ичида уни кўриб чиқади, келишади ва буюртмачиларга юборади.
13. Буюртмачилар ваколатли органлар билан келишилган дастлабки манзилли рўйхатларни зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки иш куни ичида молия органларига тақдим этади.
14. Молия органлари икки иш куни ичида объектлар учун ажратилган капитал қўйилмалар лимитларини ҳар бир объект учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига киритади.
3-боб. Манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
15. Буюртмачилар томонидан пудратчи (лойиҳа ташкилоти) билан шартнома тузилгандан кейин уч иш куни ичида манзилли рўйхатлар ишлаб чиқилади ва келишиш учун мазкур Тартибнинг 5-бандида белгиланган тартибда ваколатли органларга киритиш.
16. Манзилли рўйхатлар қуйидагилардан келиб чиқиб ишлаб чиқилади:
капитал қўйилмалар учун ажратилган маблағларнинг ҳажми ва молиялаштириш манбаларининг белгиланганлиги;
тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича объектнинг лойиҳавий қуввати;
объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича давлат экспертизаси хулосаси;
объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонаси хулосаси;
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пудрат (лойиҳа ташкилотини) аниқлаш бўйича (йилдан йилга ўтувчи объектларни фойдаланишга топшириш муддатларини қайта кўриб чиқиш бўйича) харид комиссияси йиғилишининг баёни;
пудрат ва (ёки) лойиҳа ташкилоти билан тўғридан-тўғри шартномалар тузилишига асос бўлган ҳужжат (мавжуд бўлган ҳолларда);
агар қонунчилик ҳужжатларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат хариди тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширилган бўлса, шартнома ва шартнома бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасининг тегишли хулосаси (қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно);
лойиҳавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш билан бир вақтда қурилиш ишларини бажаришга рухсат берувчи ҳужжат (мавжуд бўлган ҳолларда);
ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган объектлар бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган тегишли Ҳукумат қарори (фармойиши);
йилдан йилга ўтувчи объектлар бўйича белгиланган тартибда амалга ошириладиган қайта ҳисоб-китоб маълумотлари;
пудрат ва лойиҳа ташкилоти билан ўзаро ҳисоб-китоб далолатномалари;
пудрат ва (ёки) лойиҳа ташкилоти билан тўғридан-тўғри шартномалар тузилган объектларда лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларининг буюртмачилар томонидан ҳисобланган дастлабки қиймати.
Манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг (маълумотларнинг) тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун буюртмачи жавобгар бўлади.
17. Манзилли рўйхатлар тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки улар томонидан ваколат берилган масъул раҳбарлар томонидан маъқулланган кейин мазкур Тартибнинг 16-бандида назарда тутилган ҳужжатларни (маълумотларни) илова қилган ҳолда электрон тизим орқали, ваколатли органларга тақдим этилади.
Бунда маҳаллий ҳокимият органлари ҳузуридаги буюртмачилар томонидан шакллантирилган манзилли рўйхатларни тегишли ҳудудий иқтисодиёт бош бошқармалари билан келишилади.
молиялаштириш жадвалларининг жорий йил учун ажратилган капитал қуйилмалар ҳажмларига мувофиқлиги;
объектнинг лойиҳа смета-ҳужжатлари бўйича давлат экспертизаси хулосасининг мавжудлиги ва манзилли рўйхатларга киритилган пудратчиларнинг (лойиҳа ташкилотлари) давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланган пудратчининг (лойиҳа ташкилотининг) мувофиқлиги.
19. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манзилли рўйхатлар Молия вазирлиги билан келишилгандан сўнг уч иш куни ичида қуйидагиларни кўриб чиқади ва келишади:
манзилли рўйхатларнинг Дастурнинг янги ишга тушириладиган қувватлар, капитал қуйилмалар ва асосий фондларни ошириш бўйича параметрларига мувофиқлиги;
йилдан йилга ўтувчи объектлар бўйича ишларнинг қолдиқ қиймати ва харажатлари тўғрисида тақдим этилган маълумотлар асослилиги;
манзилли рўйхатларда қурилиш-монтаж ишлари ҳажми, жиҳозлар (мебель, жиҳозлар) ва буюртмачининг сақлаш харажатлари учун прогноз қилинган маблағлар миқдори тўғрисидаги маълумотлар тўғри акс эттирилиши;
объектлар бўйича пудрат (лойиҳа ташкилотлари) белгиланган тартибда аниқланганлиги, лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича экспертиза хулосасининг мавжудлиги, шунингдек қурилиш ишларини бажариш графигининг жорий йил учун ажратилган капитал қуйилмаларга мувофиқлиги;
20. Ваколатли органлар томонидан манзилли рўйхатларда камчиликлар аниқланган тақдирда уч иш куни ичида манзилли рўйхатлар камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари кўрсатилган хабарнома билан биргаликда электрон тизим орқали буюртмачиларга қайтарилади.
Бунда давлат сири ва махфий маълумотлар тоифасига кирувчи объектлар бўйича манзилли рўйхатлар давлат сирлари ва махфий маълумотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтарилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонуни.
21. Буюртмачилар томонидан хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда киритилган манзилли рўйхатлар ваколатли органлар томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади ва келишилади.
22. Ваколатли органлар хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан киритилган манзилли рўйхатларни келишмасдан қайтаришга ҳақли. Бунда камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди, қўшимча равишда тақдим этилган материаллар билан боғлиқ камчиликлар бундан мустасно.
23. Манзилли рўйхатлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ва Молия вазири ёки улар томонидан ваколат берилган масъул шахслар томонидан имзоланади.
24. Молиялаштиришни бошлаш учун буюртмачилар икки иш куни ичида зарур ҳужжатларни, шу жумладан, ваколатли органлар билан келишилган манзилли рўйхатларни тегишли ғазначилик бўлинмаларига тақдим этадилар.
25. Ғазначиликнинг тегишли бўлинмалари амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан буюртмачилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ юридик ва молиявий мажбуриятларни амалга оширади.
26. Манзилли рўйхатларга қуйидаги ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачиларга қўшимча капитал қўйилмалар ажратилганда ёки уларга ажратилган капитал қўйилмалар ҳажми камайтирилганда;
объектнинг қиймати ўзгарганда;
манзилли рўйхатларни шакллантириш учун асос ҳисобланган ва мазкур Тартибнинг 16-бандида келтирилган ҳужжатларга (талаблар, меъёрлар) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда.
5-боб. Якунловчи қоидалар
27. Тасдиқланган манзилли рўйхатлар электрон тизимда автоматик тарзда унификация қилинадиган рақам билан рўйхатга олинади.
28. Мазкур Тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибига 1-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
вазирлик ва идора раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки улар томонидан ваколат берилган масъул шахслар
_____________________________
(Ф.И.О.)
202___ йил «___» _________
202__ йилда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан _________________________ объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларининг
Объектнинг умумий қиймати (шартнома асосида) жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари
01.01.202__ й. ҳолатига объект қолдиқ қиймати жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари
01.01.202__ й., ҳолатига йилдан йилга ўтувчи объектнинг (қайта ҳисоблаш билан) қолдиқ қиймати жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари
01.01.202_ й., ҳолатига объектнинг молиялаштириш қолдиғи жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари
202__ йил учун капитал қўйилмалар лимити
202__ йилда фойдаланишга топшириладиган
01.01.202__ й., ҳолатига йилдан йилга ўтувчи объектнинг (қайта ҳисоблаш билан) қолдиқ қиймати жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари
01.01.202__ й., ҳолатига йилдан йилга ўтувчи объектнинг молиялаштириш қолдиғи жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари
Экспертиза хулосаси рақами ва санаси
Тендер (танлов)лар натижасига бўйича баённома рақами ва санаси
Қурилиш пудрат ташкилот номи
Жами капитал қўйилмалар
шу жумладан
Муддат / қувват
Асосий фонд суммаси
Қурилиш — монтаж ишлари
Жиҳоз
Буюртмачи бошқа харажатлари
Жами
жумладан, сақлаш харажатлари
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
Жами капитал қўйилмалар,
жумладан
Аввалги йиллардан ўтувчи
Янги қурилиш
1.
2.
Реконструкция, модернизация
1.
2.
Янгидан бошланувчи
Янги қурилиш
1.
2.
Реконструкция, модернизация
1.
2.
Бошқалар
«Киритилди» Буюртмачи хизмати раҳбари
_____________________________ (Ф.И.О.) 202__ йил «___» _________ (имзо, муҳр)
«Келишилди» Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги _____________________________ (Ф.И.О.) 202__ йил «___» _________
«Келишилди» Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги _____________________________ (Ф.И.О.) 202__ йил «___» _________
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибига 2-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Вазирлик ва идора раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки улар томонидан ваколат берилган масъул шахслар
_____________________________ (Ф.И.О.) 202___ йил «___» _________
202__ йилда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан _________________________ объектлари бўйича амалга ошириладиган лойиҳа-қидирув ишларининг МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Тендер (танлов)лар натижасига бўйича баённома рақами ва санаси
Лойиҳачи ташкилот номи
х
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
Жами лойиҳа-қидирув ишлари, жумладан
«Киритилди» Буюртмачи хизмати раҳбари
_____________________________ (Ф.И.О.) 202__ йил «___» _________ (имзо, муҳр)
«Келишилди» Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги _____________________________ (Ф.И.О.) 202___ йил «___» _________
«Келишилди» Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги _____________________________ (Ф.И.О.) 202___ йил «___» _________
Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Капитал қўйилмалар кўринишидаги бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Ижрочилар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
I босқич
Молия органлари
Капитал қўйилмалар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмлари буюртмачиларга етказилгандан кейин Молия вазирлигининг ахборот тизимида буюртмачилар учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига капитал қўйилмалар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмларини киритиш.
5 иш куни ичида
II босқич
Буюртмачилар
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни ва Дастур қабул қилингандан сўнг Дастлабки манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиб, келишиш учун ваколатли органларга киритиш.
3 иш куни ичида
III босқич
Молия вазирлиги
Дастлабки манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва келишиш.
2 иш куни ичида
IV босқич
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Дастлабки манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш, келишиш ва буюртмачига жўнатиш.
2 иш куни ичида
V босқич
Буюртмачилар
Ваколатли органлар билан келишилган дастлабки манзилли рўйхатларни ва зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки иш куни ичида молия органларига тақдим этиш.
2 иш куни ичида
VI босқич
Молия органлари
Объектлар учун ажратилган капитал қўйилмалар лимитларини ҳар бир объект учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига киритиш.
2 иш кун ичида
VII босқич
Буюртмачилар
Пудратчи (лойиҳа ташкилоти) билан шартнома тузилгандан кейин манзилли рўйхатлар ишлаб чиқиб, келишиш учун ваколатли органларга киритиш.
3 иш кун ичида
VIII босқич
Молия вазирлиги
Манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва келишиш.
3 иш куни ичида
IX босқич
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш, келишиш ва буюртмачига жўнатиш.
3 иш куни ичида
X босқич
Буюртмачилар
Молиялаштиришни бошлаш учун буюртмачилар зарур ҳужжатларни, шу жумладан ваколатли органлар билан келишилган манзилли рўйхатларни, тегишли ғазначилик бўлинмаларига тақдим этиш.
2 иш кун ичида
XI босқич
Ғазначилик органлари
Буюртмачилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ юридик ва молиявий мажбуриятларни амалга ошириш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар (объектлар) амалга оширилишини мониторинг қилиш тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар (объектлар) амалга оширилишини мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
мониторингни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган (кейинги ўринларда — ваколатли орган) — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги;
лойиҳа иштирокчилари — буюртмачилар ҳамда улар билан тузилган шартномаларга асосан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини (кейинги ўринларда — қурилиш) амалга ошириш учун жалб этилган лойиҳа ва пудрат ташкилотлари;
мониторинг — объектни лойиҳалаштиришдан бошлаб, уни фойдаланишга топширишгача бўлган барча жараён, шу жумладан ушбу давр ичида қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилишини кузатиб бориш, таҳлил қилиш, баҳолаш, шунингдек, объектнинг ҳолати ва натижадорлиги билан боғлиқ маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш.
3. Мониторингни асосий мақсади бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар (объектлар) бўйича лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган параметрларга эришилишини таъминлашдан иборат.
4. Мониторингнинг асосий вазифалари:
лойиҳа иштирокчилари томонидан лойиҳалаштириш, қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш жараёнида қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъи риоя этилишини;
объектлар бўйича лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган натижаларга, шу жумладан, объект учун капитал қўйилмалар ажратиш бўйича талабномаларда кўрсатилган лойиҳа кўрсаткичларига тўлиқ эришилишини;
объектлар учун ажратиладиган маблағларнинг белгиланган муддатларда ва мақсадли ўзлаштирилишини ҳамда объектларнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилишини;
лойиҳа иштирокчилари томонидан капитал қўйилмаларни ўзлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини ҳамда бошқа мажбуриятларни бажариш тегишли шартномалар шартларига мувофиқ амалга оширилишини;
қурилиш ишларининг бажариш графигига қатъий амал қилган ҳолда тўлиқ бажарилишини;
объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини белгиланган муддатларда ҳамда сифатли бажаришга салбий таъсир этувчи омилларнинг ўз вақтида аниқланиши ва бартараф этилишини;
лойиҳа иштирокчиларининг объектларни иш тушириш жараёнидаги фаолияти ва ўзаро алоқалари доимий мувофиқлаштирилишини таъминлаш.
3-боб. Инвестиция даврида мониторинг
5. Мониторинг ваколатли орган томонидан режалаштирилган ва режадан ташқари мониторинг тадбирлари асосида ташкил этилади. Бунда:
режалаштирилган тадбирлар — жорий календарь йил учун тасдиқланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида, шунингдек, ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган режа-графиклар асосида;
режадан ташқари тадбирлар — ваколатли орган раҳбариятининг топшириқлари асосида ўтказилади.
6. Мониторинг тадбирларини амалга ошириш доирасида ваколатли орган:
объектларнинг амалга оширилиш ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида лойиҳа иштирокчиларидан тегишли объектлар тўғрисидаги зарур маълумот, ахборот ва ҳисоботларни тизимли олиб, умумлаштиради;
капитал қўйилмалар ўз вақтида, тўлиқ ва мақсадли ўзлаштирилишини, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари белгиланган муддатларда бажарилишини тизимли ўрганади;
объектлар доирасидаги ишлар тармоқ жадвалларидан ортда қолиш сабабларини таҳлил қилади ва лойиҳа иштирокчиларига аниқланган камчиликлар ҳамда йўл қўйилган кечикишларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар киритиб боради;
лойиҳа иштирокчилари томонидан шартномаларда (битимларда) белгиланган мажбуриятлар бажарилиши, объектларда қурилиш, реконструкция ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилиши, шунингдек, капитал қўйилмалардан фойдаланилиш ҳолатларини жойларга чиққан ҳолда ўрганишни ташкил этади;
ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар тўғрисида маълумотлар банкини шакллантиради;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа вазифа ва функцияларни амалга оширади.
7. Ваколатли орган томонидан мониторинг тадбирлари бевосита жойига чиққан ҳолда ўтказилганда, ваколатли орган мутахассислари қидирув ва қурилиш ишлари амалга оширилаётган ҳамда лойиҳа иштирокчиларининг ҳақиқатда жойлашган жойларга бориши, объектларда амалга оширилаётган ишларни ваколатли органга тақдим этилган маълумотларга мувофиқлигини танлов асосида ўрганиши мумкин.
Бунда лойиҳа иштирокчилари мониторинг тадбирларини ўтказаётган шахсларга тегишли объектга тўсиқсиз киришини ва уни амалга ошириш билан боғлиқ барча керакли ҳужжатлар тақдим этилишини таъминлаши шарт, бундан давлат сирлари билан боғлиқ ҳамда махфий аҳамиятга эга бўлган объектлар ва маълумотлар мустасно.
8. Ваколатли органнинг мониторинг тадбирларига жалб қилинган мутахассислари томонидан мониторинг объектига тааллуқли бўлмаган ҳужжат ва маълумотлар талаб қилиниши, мониторинг тадбирлари доирасида ўзига маълум бўлган ахборотдан қонунга хилоф равишда фойдаланиши, шунингдек, мониторинг тадбирларида қонун билан тақиқланган масалаларга аралашишига йўл қўйилмайди.
9. Мониторинг иловага мувофиқ схемага асосан «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимидан (кейинги ўринларда — ахборот тизими) фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
10. Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари — лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилар) томонидан объектларнинг амалга оширилиши ҳолат ва уларнинг якунланишига тўсиқ бўлаётган муаммолар тўғрисидаги зарур маълумотларни ахборот тизимига киритиб, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-санасига қадар электрон имзо билан тасдиқланган ҳолда тақдим этиб боради.
Бунда давлат сири ва махфий маълумотлар тоифасига кирувчи объектлар бўйича маълумотлар давлат сирлари ва махфий маълумотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилади.
11. Объектлар тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомда белгиланган тартиб ва муддатда ваколатли органга тақдим этилмаган тақдирда ёки тақдим этилган маълумотларда номувофиқлик ва (ёки) ноаниқликлар аниқланганда, ваколатли орган икки иш куни ичида лойиҳа ташаббускорига (буюртмачига) тегишли хабарнома юборади.
Лойиҳа ташаббускори (буюртмачи) хабарномани олган кундан бошлаб икки иш куни ичида ваколатли органга зарур маълумотларни (қайта ишланган ҳисоботни) ҳамда номувофиқлик ва (ёки) ноаниқликлар юзасидан тушунтиришларни юборади.
Лойиҳа ташаббускори (буюртмачи) ушбу банд талабларига риоя этилмаган ёки топшириқни бажариш асоссиз равишда рад этилган ҳолларда ваколатли орган режадан ташқари мониторинг тадбирларини ўтказиш, шу жумладан, объектнинг ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганиш юзасидан қарор қабул қилиши мумкин.
12. Ваколатли орган ҳар ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарорига мувофиқ тузилган Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штабига ҳамда «2022 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сон қарорига мувофиқ тузилган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича республика комиссиясига мониторинг натижалари юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи ойлик, чораклик ва йиллик ахборотни киритиб боради:
объектларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат экспертизасидан ўтказиш ҳолати тўғрисидаги маълумотларни;
пудрат ташкилотини аниқлаш жараёнлари ҳамда шартномалар тузилганлик ҳолати тўғрисидаги маълумотларни;
қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларининг ҳолати, уларни молиялаштириш ва маблағларни ўзлаштириш даражаси тўғрисидаги маълумотларни;
маблағларни ўзлаштириш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар бажарилиши, шу жумладан, тармоқ жадвалидан ортда қолиш сабаблари, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тўғрисидаги маълумотларни;
объектларни фойдаланишга топшириш ҳолати тўғрисидаги маълумотларни;
аниқланган камчиликлар ва йўл қўйилган кечикишларни бартараф этиш юзасидан таклифларни.
13. Мониторингни ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнларида лойиҳалар ташаббускорлари (буюртмачилар) лойиҳаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ҳамда сифатли амалга оширилишини таъминлаш ва бу борадаги ишларни доимий назорат қилиш, шунингдек, ахборот тизимига тақдим этилган маълумотларнинг тўғри ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
14. Инвестициядан кейинги мониторинг бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан қурилган, реконструкция қилинган, мукаммал таъмирланган, жиҳозланган ва фойдаланишга топширилган объектларда ваколатли орган томонидан ўтказилади.
15. Инвестициядан кейинги мониторинг объект фойдаланишга топширилгандан сўнг беш йил давомида амалга оширилади.
16. Лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилар) қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари якунланган объектлар бўйича инвестициядан кейинги мониторинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ваколатли органга унинг сўровига асосан қуйидаги маълумотларни тақдим этади:
объект параметрлари тасдиқланган лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган параметрларга мувофиқлиги, шу жумладан, объектнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги тўғрисидаги маълумотлар;
объектни бошқариш, сақлаш ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳажми, уларни молиялаштириш манбалари, ресурсларни тежаш ҳисобига мақбуллаштирилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар;
объектнинг ва унга сарфланган маблағларнинг натижадорлигини баҳолаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.
17. Ваколатли орган инвестициядан кейинги мониторинг натижаларидан келиб чиқиб, бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда лойиҳа ташаббускорларига (буюртмачиларга) тавсиялар киритиб боради.
18. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ижроси тўғрисидаги маълумотларни тарқатишни ваколатли орган билан келишган ҳолда амалга оширилади.
19. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар (объектлар) амалга оширилишини мониторинг қилиш тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар (объектлар) амалга оширилишини мониторинг қилиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Ижрочилар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
I босқич
Лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилар)
Объектларнинг амалга оширилиш ҳолати ва уларнинг якунланишига тўсиқ бўлаётган муаммолар тўғрисидаги зарур маълумотларни ахборот тизими орқали Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этиш.
ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-санасига қадар
II босқич
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Ваколатли органга хабарнома бўйича зарур маълумотларни (қайта ишланган ҳисоботни) ҳамда номувофиқлик ва (ёки) ноаниқликлар юзасидан тушунтиришлар юбориш.
2 иш куни ичида
IV босқич
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Мониторинг натижалари юзасидан маълумот ва таклифлар бўйича ойлик, чораклик ва йиллик ахборотни Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби ва Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича республика комиссиясига киритиб бориш
ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10 санасига қадар
V босқич
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Инвестициядан кейинги мониторингни амалга ошириш, унинг натижалари бўйича капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш ишлари самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилари) учун тавсиялар ишлаб чиқиш.
объект фойдаланишга топширил-ганидан сўнг 5 йил давомида
(заруратга кўра)
Изоҳ: давлат сири ва махфий маълумотлар тоифасига кирувчи объектлар бўйича маълумотлар давлат сирлари ва махфий маълумотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишланади.