1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармонига мувофиқ жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда — шахсий идентификация рақами) барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланиши, солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисоби шахсий идентификация рақамидан фойдаланган ҳолда юритилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган барча шахсларга туғилганликни қайд этиш жараёнида шахсий идентификация рақамини бериш;
чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга идентификация ID-картаси берилганда, шахсий идентификация рақамини бериш;
чет давлат фуқаросига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турганда ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётганда, шахсий идентификация рақамини бериш;
чет давлатда вақтинча ёки доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, уларнинг фарзандлари, чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга шахсий идентификация рақамини бериш;
3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2022 йил 1 июнга қадар:
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда шахсий идентификация рақамини олиш тўғрисидаги мурожаатларни қабул қилиш ҳамда тайёр бўлган шахсий идентификация рақамини бериш бўйича ахборот тизимлари интеграция қилинишини таъминласин;
Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали чет давлатлар жисмоний шахсларининг маълумотларини онлайн равишда текшириш бўйича веб-сервис ишлаб чиқиб ва уни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилиш чораларини кўрсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июндан бошлаб мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки доимий яшаётган чет давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, хорижий давлатда доимий яшайдиган чет давлат фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет давлат фуқароларига шахсий идентификация рақамларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишини йўлга қўйсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ва адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 12 апрель,
177-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 177-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (кейинги ўринларда — шахсий идентификация рақами) аниқлаш ва бериш тартибини белгилайди.
2. Шахсий идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет элда доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет эл фуқароларига (кейинги ўринларда — талабгорлар) берилади. Шахсий идентификация рақами берилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази (кейинги ўринда — Давлат персоналлаштириш маркази);
маълумотларни тўплаш пункти — шахсий идентификация рақамини олиш учун мурожаат қилган жисмоний шахснинг биографик маълумотлари ва биометрик параметрларини жамлаш, ушбу маълумотларни Давлат персоналлаштириш марказига юбориш ҳамда шакллантирилган тайёр шахсий идентификация рақамини бериш вазифасини бажарувчи ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЕ органлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари;
оператор — маълумотларни тўплаш пунктининг шахсий идентификация рақамини бериш учун электрон талабномани тўлдирувчи ва Давлат персоналлаштириш маркази томонидан берилган шахсий идентификация рақамини тақдим этувчи масъул ходими;
электрон талабнома — маълумотларни тўплаш пунктидан шахсий идентификация рақамини оладиган шахснинг биографик маълумотлари ва биометрик параметрларини ўз ичига олган электрон ҳужжат;
2-боб. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш
4. Шахсий идентификация рақами машинада ҳисобланадиган ҳужжатлар учун халқаро стандартларга (ICAO) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг биометрик паспортларида (идентификация ID-карталарида), чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномалари ва идентификация ID-карталари ҳамда бошқа ҳужжатларда фойдаланилади.
5. Шахсий идентификация рақами қуйидаги тартибда жойлашган ўн тўртта рақамдан иборат бўлади:
3-гуруҳ — шахсий идентификация рақамини шакллантириш учун талабнома расмийлаштирилган туман, шаҳар коди, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари жойлашган жой.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, хорижий давлатда яшайдиган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет эл фуқароларига шахсий идентификация рақамини беришда 3-гуруҳ рақами мазкур шахслар мурожаат қилган жойдан келиб чиқиб танланади.
4-гуруҳ — ушбу кунда туғилган ва мазкур туманда, шаҳарда биометрик паспорт (идентификация ID-картаси), яшаш ёки туғилганлик гувоҳномасини олган жисмоний шахснинг тартиб рақами.
1993 йил 12 октябрда туғилган, 024 тартиб рақами берилган эркак учун ҳисобланган назорат рақами:
3
12
10
93
204
024
7
31
73
17
317
317
21
32
70
921
6028
0228
Ҳосил бўлган рақамлар жамланади:
21+3+2+7+0+9+21+6+0+28+0+2+28=127
Натижа 10 модулига бўлинади: 127/10=12 (қолдиқ — 7), шундай қилиб назорат рақами 7 га тенг, фуқаронинг коди эса — 3 121093 204 024 7.
2-мисол.
1990 йил 2 январда туғилган, 001 тартиб рақами берилган аёл учун ҳисобланган назорат рақами:
4
02
01
90
205
001
7
31
73
17
317
317
28
02
03
90
6035
007
Ҳосил бўлган рақамлар жамланади:
28+0+2+0+3+9+0+6+0+35+0+0+7=90
Натижа 10 модулига бўлинади: 90/10=9 (қолдиқ — 0), шундай қилиб назорат рақами 0 га тенг, фуқаронинг коди эса — 4 020190 205 001 0.
3-боб. Шахсий идентификация рақамини бериш
6. Талабгорларга шахсий идентификация рақами Давлат персоналлаштириш маркази томонидан маълумотларни тўплаш пунктининг талабномаси асосида автоматлаштирилган тизим орқали шакллантирилади ва берилади.
7. Шахсий идентификация рақами ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
8. Шахсий идентификация рақами:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган барча шахсларга туғилганликни қайд этиш жараёнида — қатъий равишда ФҲДЁ органлари томонидан;
хорижий давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга идентификация ID-картаси берилганда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет эл фуқароларига — давлат хизматлари марказлари томонидан;
хорижий давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга идентификация ID-картаси берилганда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқароларига — ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан;
хорижий давлатда яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг фарзандларига (шахсий идентификация рақами мавжуд бўлмаганда), чет эл фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга — Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан берилади.
9. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ва доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга шахсий идентификация рақами қуйидаги ҳужжатлар асосида расмийлаштириб берилади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча яшаётган чет эл фуқароларига — хорижий давлат фуқаросининг паспорти;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга — ҳаракатланиш ҳужжати;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга — яшаш гувоҳномалари;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет эл фуқароларига — қонунчиликда белгиланган тартибда тан олинган ишончнома, халқаро шартнома ва келишувларда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно, ишончнома берган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва халқаро стандартларга (ICAO) мос рақамли фотосурати, вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
Талабгорлар шахсий идентификация рақамини олиш учун маълумотларни тўплаш пункти операторига ўзи келиб мурожаат этади (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет эл фуқаролари бундан мустасно). Маълумотларни тўплаш пункти оператори талабгорлар номидан ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги электрон талабнома тўлдиради.
Тўлдирилган талабномадаги маълумотлар талабгорлар томонидан текширилиб, уларнинг тўғрилиги тасдиқланади.
11. Маълумотларни тўплаш пункти оператори томонидан жисмоний шахснинг биографик (фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда), туғилган санаси, жинси, шахсий идентификация рақамини бериш учун асос бўладиган ҳужжатининг серияси ва рақами, уни берган органнинг номи ва санаси) ҳамда биометрик (барча қўл бармоқ излари (16 ёшга тўлмаган шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет эл фуқаролари бундан мустасно) ва фотосурати) маълумотлари автоматлаштирилган тизимга киритилиб, электрон талабнома шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига шахсий идентификация рақами ахборот тизими воситасида реал вақт режимида;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ва доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга бир иш куни давомида шахсий идентификация рақами шакллантирилиб, маълумотларни тўплаш пунктига электрон шаклда;
хорижий давлатда вақтинча ёки доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг фарзандларига (шахсий идентификация рақами мавжуд бўлмаганда), чет эл фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар учун шахсий идентификация рақами бир иш куни давомида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига юборилади.
14. Талабгорлар Давлат персоналлаштириш маркази томонидан ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакллантирилган QR-кодли шахсий идентификация рақами маълумотномасини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам олиши мумкин.
Талабгорларнинг ихтиёрига кўра маълумотларни тўплаш пункти оператори унинг шахсий идентификация рақами маълумотномасини тақдим этади.
15. Шахсий идентификация рақами қуйидаги ҳолларда қайта шакллантирилади:
бирламчи шахсий идентификация рақами хатолик билан шакллантирилганлиги аниқланганда;
шахснинг туғилган санаси ўзгартирилганда;
шахснинг жинси ўзгартирилганда;
фарзандликка олинганда.
16. Шахсий идентификация рақамини қайта шакллантириш учун асос бўлган ҳолларда, талабгорлар ушбу бобда белгиланган тартибда мазкур ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида маълумотларни тўплаш пунктига мурожаат қилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
17. Давлат персоналлаштириш маркази қайта шакллантирилган шахсий идентификация рақами барча манфаатдор давлат ташкилотларининг ахборот тизимларига юборилишини таъминлайди. Давлат ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида жисмоний шахсга тегишли маълумотлар бирлаштирилиши ёки мувофиқлаштирилишини таъминлайди.
18. Шахсий идентификация рақамини олиш бўйича мурожаат қилган талабгорлар давлат органлари ва ташкилотлари ёки маълумотларни тўплаш пункти томонидан шахсий идентификация рақамини беришни рад этиш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маълумотларни тўплаш пункти мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
19. Ушбу Регламент талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентга 1-ИЛОВА
Жисмоний шахсларга шахсий идентификация рақамини бериш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
ЖШШИР олишга талабгор шахс
(Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, хорижий давлатда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет эл фуқаролари)
Шахсий идентификация рақамини олиш учун маълумотларни тўплаш пунктига шахсан мурожаат қилиш.
Заруратга кўра
2-босқич
Маълумотларни тўплаш пункти
(Ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари, ФҲЦЁ органлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари)
1. Жисмоний шахсга шахсий идентификация рақами бириктирилганлигини ўрганиш.
2. Талабгор номига электрон талабномани расмийлаштириш.
3. Талабномани Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига юбориш.
Реал вақт режимида,
1 соат ичида
3-босқич
Давлат персоналлаштириш маркази
1. Электрон талабномага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароси учун шахсий идентификация рақамини шакллантириш ва маълумотларни тўплаш пунктига электрон шаклда юбориш.
Реал вақт режимида
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки доимий яшаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс учун шахсий идентификация рақамини шакллантириш ва маълумотларни тўплаш пунктига электрон шаклда юбориш.
Бир иш кунида
3. Хорижий давлатда яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг фарзандлари (шахсий идентификация рақами мавжуд бўлмаганда), чет эл фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар учун шахсий идентификация рақамини хориждаги маълумотларни тўплаш пунктига юбориш.
Бир иш кунида
4-босқич
Маълумотларни тўплаш пункти
(Ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари, ФҲЦЁ органлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари)
Талабгорнинг ихтиёрига кўра маълумотларни тўплаш пункти оператори унинг шахсий идентификация рақами маълумотномасини тақдим этади.
Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини олиш бўйича
СЎРОВНОМА
I. Жисмоний шахс тўғрисида маълумот:
1. Фамилияси:
2. Исми:
3. Отасининг исми (мавжуд бўлса):
4. Фуқаролиги:
5. Боғланиш учун телефон рақами:
6. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса):
II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча яшаётган чет эл фуқароларига — чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга — ҳаракатланиш ҳужжати;
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга — яшаш гувоҳномалари;
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари учун — шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет эл фуқароларига — қонунчиликда белгиланган тартибда тан олинган ишончнома, халқаро шартнома ва келишувларда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно, ишончнома берган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва ICAO халқаро стандарти талабларига мос рақамли фотосурати, вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат.