1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Бойсун-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Термиз» эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 21 декабрдаги ПФ-37-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси]
1. «Бойсун-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда — Дирекция) тугатиш комиссиясининг (кейинги ўринларда — Тугатиш комиссияси) таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
2. Тугатиш комиссияси (О. Рустамов) Дирекцияни тугатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар қонунчилик ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминласин, шу жумладан:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.02 Республика мулки]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда Дирекция тугатилиши муносабати билан унинг устав капиталидаги маблағларни Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасига ўтказиш чораларини кўрсин;
бир ой муддатда Дирекцияни тугатиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон бериш ҳамда унда кредиторлар талабларини билдириш тартиби ва муддатлари кўрсатиб ўтилишини;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
оммавий ахборот воситаларида эълон берилган кундан эътиборан икки ой муддатда Дирекциянинг кредиторлари ёзма равишда хабардор қилинишини ва уларнинг олдидаги мажбуриятларини аниқлаб, кредитлар тўлиқ қайтарилишини, дебиторлик қарзлар сўндирилишини;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
оралиқ тугатиш ва тугатиш баланслари тасдиқланишини, уларда тугатилаётган корхона мол-мулкининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилишини;
уч ой муддатда Дирекция тугатилиши ҳақидаги ёзув белгиланган тартибда ягона давлат реестрига киритилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
3. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Бойсун-фарм» эркин иқтисодий зонаси таркибига кирувчи қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари Бойсун тумани ҳокимлиги захирасига қайтарилишини ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.10.00 Фуқароларнинг алоҳида тоифаларини ишга жойлаш бўйича қўшимча кафолатлар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Дирекциянинг тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётган ходимларнинг бандлигига кўмаклашиш чораларини кўрсин.
5. Тугатиш комиссияси (О. Рустамов) 2022 йил 1 августига қадар амалга оширилган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 12 апрель,
179-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 179-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Бойсун-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасини тугатиш комиссиясининг
ТАРКИБИ
1.
О.Б. Рустамов
—
инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари, Комиссия раиси
2.
А.Х. Орипов
—
Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи, Комиссия раиси ўринбосари
Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи
7.
М.А. Абдураҳмонов
—
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи
8.
М.М. Очилов
—
«Бойсун-фарм» ЭИЗ дирекцияси директори, Комиссия котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 179-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Зомин-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Косонсой-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Сирдарё» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Бойсун-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Бўстонлиқ-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхоналарининг уставларини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 25 июлдаги 542-сон қарорида:
а) номидаги «Бойсун-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) муқаддима ва 1-банддаги «Бойсун-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» ва «Бойсун-фарм» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 2-банддаги «Бойсун-фарм» сўзлари чиқариб ташлансин ҳамда «2 — 8-иловаларга» сўзлари тегишлича «2 — 5, 7 ва 8-иловаларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорида:
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 23 февралдаги 161-сон қарорига 1-илованинг 33-бандида:
биринчи хатбошидаги «Бойсун-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» сўзлари чиқариб ташлансин;
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 29 декабрдаги 786-сон қарорига 3-илованинг 13-бандида:
биринчи хатбошидаги «Бойсун-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» сўзлари чиқариб ташлансин;
«б» кичик банддаги «3 — 8-иловаларда» сўзлари «3 — 5, 7 ва 8-иловаларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Термиз» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 13 мартдаги 148-сон қарорига 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Термиз» эркин иқтисодий зонаси таркибига кирувчи ҳудудларнинг чегаралари
1-ер участкаси:
1-бошланғич нуқта Термиз туманидаги «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси ҳудудининг ғарб томонида, «Термиз» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган.
1-нуқтадан чегара «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 330,0 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.
2-нуқтадан чегара Айритом автомагистрал йўлининг «Термиз» эркин иқтисодий зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 616,0 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.
3-нуқтадан чегара «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 1050,0 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.
4-нуқтадан чегара «Аму-занг» канали муҳофаза зонасининг «Термиз» эркин иқтисодий зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 320,0 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.
5-нуқтадан чегара «Аму-занг» канали муҳофаза зонасининг «Термиз» эркин иқтисодий зонаси ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 755,0 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.
6-нуқтадан чегара «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 315,0 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.
2-ер участкаси:
1-бошланғич нуқта Бойсун аҳоли яшаш пунктидан ғарбий йўналишда 1 950 метр масофада жойлашган Бойсун-Подан автомобиль йўлидаги нуқтадан жанубга қараб 755 метр масофада жойлашади.
1-нуқтадан чегара қуруқ ер бўйлаб 2-нуқтагача умумий йўналишда жанубий-шарққа қараб 610 метр масофага давом этади.
2-нуқтадан чегара умумий йўналишда қуруқ ер бўйлаб 3-нуқтагача жанубга қараб 230 метр масофага давом этади.
3-нуқтадан чегара 4-нуқтагача ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишга қараб тўғри чизиқда қуруқ ер бўйлаб 650 метр масофага давом этади.»
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 09/22/179/0301-сон)