1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.06 Ҳаво кемаларининг парвози]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ФУҚАРО АВИАЦИЯСИНИНГ ХАЛҚАРО ПАРВОЗЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Амалга оширилаётган йўловчи ва юк ташишлар географиясини янада кенгайтириш, Ўзбекистон Республикасининг тарихий ва маданий марказларига тўғридан-тўғри ҳаво йўлларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.04 Аэропортлар. Аэродромлар]
1. Бухоро ва Урганч шаҳарлари аэропортларига халқаро аэропорт мақоми берилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.04.00.00 Ҳудуд / 01.04.02.00 Давлат чегараси;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Давлат божхона қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Бухоро ва Урганч шаҳарлари аэропортларида чегара, божхона, санитария ва ветеринария назоратини амалга ошириш учун фаолият йўналиши бўйича, тасдиқланган ходимлар сони доирасида Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ўтказиш пунктлари ташкил этсинлар.
3. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси:
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Давлат божхона қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли бўлинмаларини зарур хизмат хоналари, махсус асбоб-ускуналар ва техника билан таъминласин;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
чегара, божхона, ветеринария ва санитария назоратини, шунингдек авиация хавфсизлиги мақсадидаги назоратни самарали амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратсин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.01 Умумий қоидалар]
4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига, зарур тартиботларга риоя қилинган тақдирда ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Давлат божхона қўмитаси билан келишган ҳолда Андижон, Қарши, Наманган, Нукус ва Фарғона шаҳарлари аэропортларидан чартер халқаро қатновларни амалга оширишига рухсат этилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.04 Аэропортлар. Аэродромлар]
5. Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан биргаликда авиация хавфсизлиги талабларини ҳисобга олган ҳолда Бухоро ва Урганч шаҳарлари аэропортларини сертификациялаштирсин.
6. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда Бухоро ва Урганч шаҳарлари аэропортлари мақоми бўйича маълумотларни тайёрлашни ва аэронавигация ахборотлари халқаро тўпламларида эълон қилишни ташкил этсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.