Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 13 январдаги ПҚ-83-сон ҳамда «Паррандачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 24 январдаги ПҚ-100-сон қарорлари)
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 434-сон қарори билан тасдиқланган Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида низомнинг 4-банди
иккинчи хатбошисидаги «1 000 сўм» сўзлари «2022 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар 2 500 сўм (бунда, субсидия қўшилган қиймат солиғидан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади), 2024 йил 1 январдан 1 000 сўм;» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 августдаги 593-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг
6-бандида:
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:
«аъзо корхоналар томонидан хорижий мамлакатлардан балиқчилик соҳаси эксперт ва мутахассисларини жалб қилиш харажатлари ҳамда уларнинг бир йиллик иш ҳақи миқдорининг 50 фоизигача, бироқ ойига 1 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган қисми;»;