1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.12.00 Бошқа бирлашмалар, ҳаракатлар, уюшмалар ва ўзга нодавлат нотижорат ташкилотлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятининг моддий-техника таъминотини янада яхшилаш тўғрисида
Инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий-ҳуқуқий базанинг тизимли шакллантирилишини ташкил этиш, 2021 — 2023 йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида Ўзбекистон Республикасининг аъзолиги самарали амалга оширилишини таъминлаш доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятининг моддий-техника таъминотини янада яхшилаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.05.00 Ҳуқуқ ва эркинликнинг кафолати ва ҳимояси. Омбудсман;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.03.00 Маҳаллий ижроия органларининг тузилмаси ва штатлари]
1. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази (кейинги ўринларда — Марказ) тузилмасида «Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари» журнали таҳририятининг 6 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига:
2 та штат бирлигидан иборат Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-кутубхона маркази — «Инсон ҳуқуқлари уйи» ташкил этилсин;
матбуот котиби лавозими негизида Матбуот хизмати ташкил этилсин ва қўшимча 2 та штат бирлиги киритилсин;
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва маърифат бўлими ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик бўлимига қўшимча 1 тадан штат бирлиги киритилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш]
2. Марказга қуйидаги қўшимча асосий вазифалар юклатилсин:
инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий-ҳуқуқий базани тизимлаштириш, ўқув, илмий-услубий ва оммабоп нашрлар ҳамда халқаро шартномаларнинг давлат тилидаги тўпламлари доимий чоп этилишини таъминлаш;
инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг хронологиясини юритиш, фуқаролар ва илмий тадқиқотчиларга инсон ҳуқуқлари бўйича тизимлашган илмий-ҳуқуқий манбалардан фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратиш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
3. Юқори касб маҳоратига эга бўлган ҳамда Марказ фаолияти самарадорлигини оширишга катта ҳисса қўшаётган ходимларни янада рағбатлантириш мақсадида Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди ташкил этилсин.
Белгилансинки, махсус фонд маблағлари Марказ директорининг буйруғига биноан Марказнинг бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига уларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 100 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик устамалар белгилаш учун йўналтирилади.
Марказ (А.Х. Саидов) Адлия вазирлиги (Р.К. Давлетов) ва Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) билан биргаликда икки ҳафта муддатда махсус фонд маблағларидан фойдаланиш тартиби, шунингдек, Марказ ходимларига ҳар ойлик устамалар белгилаш мезонларини тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.09.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича давлат сиёсати / 02.08.09.01 Ҳуқуқий тарғибот;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.07.00 Ҳуқуқий ахборот]
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.05.00.00 Аҳоли / 19.05.09.00 Инсон ҳуқуқларини халқаро ҳимоя қилиш (қийнашни тақиқлаш. Дискриминация. Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш. Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш)]
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Ислом Каримов кўчаси, 15-уй манзилида жойлашган Марказ биносининг «Б» корпусини реконструкция қилиш ишларини ташкиллаштирсин;
Марказни Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-кутубхона маркази — «Инсон ҳуқуқлари уйи» фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган ахборот-кутубхона дастурий таъминоти, мультимедиа маҳсулотлари, мебель, компьютер техникаси ва бошқа асбоб-ускуналар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Марказ директори А.Х. Саидов белгилансин.
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 25 март,
ПҚ-180-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 мартдаги ПҚ-180-сон қарорига ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 декабрдаги «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-4056-сон қарорида:
а) 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий-ҳуқуқий базани тизимлаштириш, ўқув, илмий-услубий ва оммабоп нашрлар ҳамда халқаро шартномаларнинг давлат тилидаги тўпламлари доимий чоп этилишини таъминлаш;
инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг хронологиясини юритиш, фуқаролар ва илмий тадқиқотчиларга инсон ҳуқуқлари бўйича тизимлашган илмий-ҳуқуқий манбалардан фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратиш»;
б) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги «35 нафар» сўзлари «41 нафар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«211. Юқори касб маҳоратига эга бўлган, Марказ фаолиятининг самарадорлигини оширишга ҳисса қўшаётган ходимларни рағбатлантириш мақсадида Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди (кейинги ўринларда — Махсус фонд) ташкил этилади.
Бунда:
Махсус фонд маблағлари Марказ директорининг буйруғига биноан Марказнинг бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига уларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 100 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик устамалар белгилаш учун йўналтирилади;
Махсус фонд маблағларидан фойдаланиш тартиби, шунингдек, Марказ ходимларига ҳар ойлик устамалар белгилаш мезонлари Марказ директори томонидан белгиланади»;
«231. Марказ ходимларининг, шу жумладан ёрдамчи ходимларнинг лавозим маошига рағбатлантириш коэффициенти ва Махсус фонддан ҳар ойлик устамалар ҳисобга олинган ҳолда, давлат органларидаги кўп йиллик меҳнати учун 2 йилдан 5 йилгача — 0,1; 5 йилдан 10 йилгача — 0,2; 10 йилдан 15 йилгача — 0,3; 15 йилдан 20 йилгача — 0,4; 20 йилдан ортиқ — 0,5 коэффициентларда ҳар ойлик устамалар тўланади. Бунда, қонунчилик ҳужжатларига асосан ходимнинг олдинги иш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6012-сон Фармонида белгиланган миқдордан юқорироқ устама белгиланган тақдирда, мазкур устама юқорироқ миқдор бўйича тўланади»;