1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.11.00 Транспорт, алоқа ва энергетика объектлари қурилиши]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ва бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Энергетика соҳасига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кенг жалб қилиш орқали қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқаришни ривожлантириш, шунингдек, аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.11.00 Транспорт, алоқа ва энергетика объектлари қурилиши;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
1. Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда — ЕТТБ) кўмагида «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида «Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ва бошқариш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — Лойиҳа) молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, ишга тушириш ва синовдан ўтказиш, унга эгалик қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш, ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб бериш (сотиш), шунингдек, шамол электр станциясини ягона электр энергетика тизимига улаш учун қуриладиган ҳаво электр узатиш тармоқлари ва бошқа электр иншоотларини барпо этиш бўйича халқаро тендер натижаларига кўра:
б) тендер ғолиби томонидан Лойиҳани амалга ошириш учун хусусий шерик сифатида Ўзбекистон Республикасида «ACWA Power Wind Karatau» МЧЖ ХК (кейинги ўринларда — лойиҳа компанияси) таъсис этилганлиги;
в) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Молия вазирлиги, тендер ғолиби ва лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 17 декабрда Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим тузилганлиги ҳамда унга мувофиқ:
тендер ғолиби ушбу битим бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан лойиҳа компанияси фойдасига воз кечиши;
Лойиҳани амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманидақуввати 100 МВт бўлган шамол электр станциясини лойиҳа компанияси лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ва эксплуатация қилиши;
Лойиҳани амалга ошириш учун лойиҳа компанияси юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни зиммасига олган ҳолда, ўз маблағлари ҳисобидан 40,1 млн АҚШ доллари ва халқаро молия институтларидан олинадиган қарз ҳисобидан 67,7 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши белгиланганлиги;
г) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (кейинги ўринларда — давлат шериги) ва лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 17 декабрда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида тузилган битимга мувофиқ лойиҳа компанияси:
қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 20 млн АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали хорижий банк кафолатини тақдим этиши;
ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат шеригига кафолатланган тарзда сотиши;
Лойиҳа доирасида шамол электр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун қуриладиган ҳаво электр узатиш тармоқлари, оширувчи подстанция ва ўчириб-ёқиш пунктини қуриш ҳамда ишга туширилгандан сўнг уларни давлат шеригига топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
2. Молия вазирлиги, тендер ғолиби ва лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 17 декабрда имзоланган Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим тасдиқлансин ва битим ушбу қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирган деб ҳисоблансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
3. Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ, Лойиҳанинг амал қилиш муддати давомида электр энергияси АҚШ долларида деноминация қилинган ва миллий валютада тўланадиган қатъий тариф (1 киловатт-соат электр энергияси учун 2,5695 АҚШ центи) бўйича сотиб олиниши белгилаб қўйилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.02.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (шунингдек, 01.12.05.00га қаранг) / 02.02.02.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ваколатлари]
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бир ой муддатда Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартларга мос келадиган ер участкасининг ҳамда шамол электр станцияси фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи ҳаво электр узатиш тармоқлари ва электр инфратузилмаси қурилмалари учун зарур бўлган ер майдонлари эгаллайдиган ер координаталаридан келиб чиқиб, уларнинг Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин.
Энергетика вазирлиги мазкур бандга асосан:
шамол электр станцияси қурилиши учун ажратилган ер участкасининг Лойиҳани амалга ошириш муддатига тенг даврга лойиҳа компаниясига;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.11.00 Транспорт, алоқа ва энергетика объектлари қурилиши;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
ҳаво электр узатиш тармоқларини ва электр инфратузилмаси қурилмаларини қуриш учун ажратилган ер участкасининг давлат шеригига ижарага берилишини таъминласин.
Ерни ижарага олиш ҳуқуқи учун ҳақ тўлаш ерга нисбатан амал қилувчи ва лойиҳа компанияси томонидан тўланадиган ижара тўловлари кўринишида ифодаланиши белгилансин.
Бунда, лойиҳа компанияси Лойиҳани амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
5. Давлат шеригига лойиҳани амалга ошириш учун лойиҳа компанияси билан биргаликда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган тартибга мувофиқ халқаро мустақил инжиниринг компанияларини жалб қилишга рухсат берилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
6. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, лойиҳа компаниясига барча солиқларни тўлаган тақдирда, Лойиҳани амалга ошириш учун қуйидагиларга рухсат берилсин:
кредитлаш, хорижий валютадаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, хорижий валютада кредит маблағлари тушумлари) учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарида нуфузли хорижий банкларда белгиланган тартибда банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сон қарори билан тасдиқланган Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома.
халқаро молия институтларидан жалб қилинган кредитларни қайтариш учун Ўзбекистон Республикасидаги ҳисобварақларидан маблағларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарида юритиладиган ҳисобварақларига ўтказиш;
ҳар бир ҳолатда халқаро молия институтларининг талабларига мувофиқ ва ўтказилган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги хорижий пудратчи, етказиб берувчи ва кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан тўғридан-тўғри лойиҳа компаниясининг хориждаги банк ҳисобварағидан амалга ошириш;
учувчисиз учиш аппаратларини (дрон) харид қилиш ва белгиланган тартибда улар орқали қурилиш ишларининг мониторингини олиб бориш.
(6-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 июлдаги ПҚ-215-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 07/23/215/0459-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
7. Адлия вазирлиги Лойиҳани амалга ошириш доирасида Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим ва унинг қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 августдаги ПҚ-299-сонли қарори таҳририда)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.03.00 Инвестиция (хусусийлаштириш) жамғармалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
8. Лойиҳа компаниясининг буюртманомасига биноан Лойиҳани амалга ошириш доирасида:
Ташқи ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;
Ички ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган пудрат ташкилотларининг хорижий мутахассислари ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 августдаги ПҚ-299-сонли қарори таҳририда)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
9. Қуйидагиларга:
Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ЕТТБ билан Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларга асосан мажбуриятларни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган, Лойиҳа юзасидан ЕТТБнинг кафолатланган аккредитивига мувофиқ шакли ва мазмуни бўйича тегишли равишда томонларни қониқтирадиган суверен компенсация кафолати шартномасини тузиш;
Молия вазирлиги, давлат шериги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига лойиҳа компанияси ва Лойиҳани молиялаштиришда иштирок этадиган кредиторлар билан Лойиҳани амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар лойиҳа компанияси томонидан бажарилмаган тақдирда лойиҳа компанияси ҳуқуқларини кредиторларга бериш юзасидан битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири А.С. Султанов ва молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.