1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июндаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 06/24/94/0447-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги «Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури тўғрисида»ги ПҚ-5280-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, спорт гимнастикаси бўйича иқтидорли спортчиларни тайёрлаш, Олимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз фаолиятини кенг тарғиб этиш мақсадида:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.01.00 Умумий масалалар]
1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаби (кейинги ўринларда — гимнастика мактаби) ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июндаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 06/24/94/0447-сон)
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
2. Қуйидагилар гимнастика мактабининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
зарур спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланган, замонавий халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган моддий-техник ҳамда ўқув-машғулот базаларини яратиш ва турли даражадаги халқаро ва минтақавий мусобақаларда — Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари, универсиадалар ҳамда бошқаларда Ўзбекистоннинг шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган халқаро даражадаги спортчиларни тайёрлаш;
спорт гимнастикаси бўйича халқаро даражадаги спортчиларни тайёрлаш учун юқори малакали мутахассис-тренерлар, психологлар ва услубчиларни, шу жумладан хорижий мамлакатлардан етакчи мутахассисларни кенг жалб этиш орқали тренерлар таркибини мустаҳкамлаш;
спортчиларнинг ўқув-машғулот жараёнини халқаро стандартлар даражасида ташкил этиш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, ўқув-машқ жараёнларига энг янги илмий-услубий технологияларни жорий этиш йўли билан уларни назарий ва техник-тактик жиҳатдан тайёрлаш сифатини мунтазам ошириб бориш;
спортчиларнинг профессионал фазилатларини ривожлантириш, шунингдек, спорт гимнастикасини ривожлантиришнинг халқаро талабларига мувофиқ ҳолда Ўзбекистон миллий терма жамоаларига юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш;
ёш истиқболли спортчиларни танлаш ва тарбиялаш масалалари бўйича спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаби, гимнастика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ва бошқа спорт-таълим муассасалари билан узлуксиз ҳамкорликни амалга ошириш;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
спорт гимнастикаси бўйича миллий терма жамоалар ва уларнинг захиралари иштирокида ўқув-машқ йиғинлари, республика ва минтақавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ҳамда мунтазам равишда ўтказиб бориш, тренерлар ҳамда спортчиларнинг касб маҳорати даражасини ошириш учун тажриба алмашиш бўйича хорижий спорт мактаблари, клублари ва марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.01.00 Умумий масалалар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
3. Белгилаб қўйилсинки:
гимнастика мактаби ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги «Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 410-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширади, шу жумладан юридик шахс мақомига эга бўлган ихтисослаштирилган умумтаълим давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади;
гимнастика мактаби ўз фаолиятини 2022/2023 ўқув йилидан бошлайди;
гимнастика мактаби ўқувчиларининг умумий контингенти жами 168 нафарни ташкил этиб, улар 1 — 11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июндаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 06/24/94/0447-сон)
гимнастика мактаби ўқувчиларини умумтаълим дастурлари бўйича ўқитиш уларга энг яқин жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида амалга оширилади;
гимнастика мактаби ўқувчиларини яшаш учун жиҳозлар, спорт кийим-боши ва анжомлари, форма билан таъминлашда олий маҳорат спорт мактабларининг нормативлари татбиқ этилади;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июндаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 06/24/94/0447-сон)
гимнастика мактаби ўқувчиларини текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови ундирилмайди ҳамда ўқувчилар тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат билан таъминланади;
гимнастика мактаби директори, унинг ўринбосарлари, педагог ходимлар, тренер-ўқитувчилар, йўриқчи-услубчилар, тарбиячилар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, педагог ходимлар ва тарбиячилар меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 275-сон қарорига мувофиқ;
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июндаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 06/24/94/0447-сон)
гимнастика мактаби директори, унинг ўқув ва спорт ишлари бўйича ўринбосари, тренер-ўқитувчилар, йўриқчи-услубчилар, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 211-сон қарорига мувофиқ;
гимнастика мактаби тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
4. Қуйидагилар гимнастика мактабини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Давлат бюджети маблағлари;
фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан ва мактабнинг уставидаги вазифаларга мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;
асосий машғулотлар ўтказилмайдиган вақтда бўш турган мол-мулкни ижарага беришдан тушган даромадлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июндаги ПФ-94-сонли Фармонига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 06/24/94/0447-сон)
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.01.00 Умумий масалалар;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
5. Спорт вазирлиги (А. Икрамов):
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июндаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 06/24/94/0447-сон)
а) уч ой муддатда:
гимнастика мактабининг уставини тасдиқлаш, шунингдек, уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;
гимнастика мактабини замонавий педагогик технологияларни эгаллаган малакали педагог кадрлар ҳамда тренерлар билан босқичма-босқич тўлдириш чораларини кўрсин;
б) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон гимнастика федерацияси билан биргаликда гимнастика мактабида спортчиларни тайёрлаш сифати юзасидан доимий давлат назоратини амалга оширсин;
в) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда гимнастика мактабининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг штат жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
г) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчиларини гимнастика мактабида шуғулланиш учун жалб этиш чораларини кўрсин.
(5-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июндаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 06/24/94/0447-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
6. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2022 йил 1 августга қадар Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Саракўл кўчаси, 24 м-уй манзилида жойлашган 175-сон умумий ўрта таълим мактабига туташ ҳудудда замонавий гимнастика мактаби ташкил этилишини ва 2023 йил якунига қадар тўлиқ жиҳозланишини таъминласин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Гимнастика мактабини ташкил этиш ва жиҳозлаш учун Давлат бюджетидан жами 25 миллиард сўм йўналтирилсин.
Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар сиёсати ва спорт, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари билан биргаликда мазкур банд талабларидан келиб чиқиб 2022 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг тегишли параметрларини қайта кўриб чиқсин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
7. Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров) гимнастика мактабининг лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишида энг мақбул меъморий ҳамда техник ечимлар қўлланилишини, мактабни инновацион технологияларга асосланган, арзон, энергия тежамкор ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан қуриш, шинамлик ва экологик хавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказишни таъминласин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан доимий давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
8. Молия вазирлиги гимнастика мактаби фаолиятини сақлаш билан боғлиқ зарур маблағларни 2022 йил республика бюджетида кўзда тутилган маблағлар доирасида, 2023 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутишни таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
9. Спортни ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Ш.Б. Умурзаков белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев зиммасига юклансин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)