Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги
Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги ПФ-6313-сон «Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/12-сон қарори (рўйхат рақами 3229, 2020 йил 13 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/3229/0455-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
1-банд қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«маблағларни тўловчининг идентификация рақами — юридик шахслар тўловчи сифатида иштирок этадиган тўлов ҳужжатларида солиқ тўловчининг идентификация рақами ва жисмоний шахслар тўловчи сифатида иштирок этадиган тўлов ҳужжатларида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатиладиган тўлов ҳужжатининг реквизити;»;
2.
6-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
«маблағларни тўловчининг идентификация рақами;».
«Мижоз томонидан солиқлар ва йиғимлар бўйича тақдим этилган тўлов топшириқномалари тегишли солиқ органининг ёзма ёки электрон шаклдаги мурожаати, суд қарори ҳамда маблағларни тўловчининг тугатилганлигини тасдиқловчи маълумотлар асосида 2-сон картотекадан чақириб олиниши мумкин.».
5.
1 — 5-иловалардаги «Маблағларни тўловчининг СТИРи» деган сўзлар «Маблағларни тўловчининг идентификация рақами» деган сўзлар билан алмаштирилсин.