1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Молия / Инвестициялар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ҳузурида тармоқ илмий-техник кенгашлари фаолият кўрсатувчи инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар, ташкилотлар рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 майдаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Ҳузурида тармоқ илмий-техник кенгашлари фаолият кўрсатувчи инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар, ташкилотлар рўйхатининг рус тилидаги матни қуйидаги мазмундаги 252-банд билан тўлдирилсин:
«252. АО «Ўзсувтаъминот».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 март,
95-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 09/22/95/0187-сон)