Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ РАЁСАТИНИНГ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сон қарори (рўйхат рақами 2793, 2016 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг
38-бандидаги «бир ой муддатда» деган сўзлар «бир иш кунида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.