Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Бош директорининг
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг 2019 йил 14 октябрдаги 8-сон буйруғи (рўйхат рақами 3191, 2019 йил 31 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2019 й., 10/19/3191/3985-сон) билан тасдиқланган Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ иловасининг
1-банди 2022 йил 12 апрелдан эътиборан кучга киради.
«ўсимликлар карантини объекти (карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организм) — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлмаган ёки чекланган тарзда мавжуд бўлган, тарқалиши катта иқтисодий зарар келтириши мумкин бўлган ва карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмларга қарши курашиш объекти ҳисобланган зарарли организм;».
2.
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Карантин остидаги маҳсулотни йўқ қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) бошлиқлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг ва Ўзбекистон Республикаси Санитария — эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий бўлинмаларининг вакилларини жалб қилган ҳолда, таркибида камида 5 кишидан иборат комиссия тузилади (кейинги ўринларда — Комиссия деб юритилади).».
3.
16-банддаги «инспекцияга» деган сўз «бошқармага» деган сўз билан алмаштирилсин.
5.
24-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6.
1 ва 2-иловалар
матнидаги «давлат инспекцияси» деган сўзлар «ва ҳимояси агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.