1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.01.00 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ). БМТ тизимига кирувчи ташкилотлар: (Жаҳон метеорология ташкилоти (ВМО), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ), Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ВОИС), Жаҳон почта иттифоқи (ВПС), Халқаро ривожланиш ассоциацияси (МАР), Халқаро молия корпорацияси (МФК), Халқаро тараққиёт ва ривожланиш банки (МБРР), Инвестиция кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик (МАИГ), Халқаро валюта жамғармаси (МВФ), Халқаро денгиз ташкилоти (ИМО), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО), Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ), Халқаро электр алоқа иттифоқи (МСЭ), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (МФСР), ЮНЕСКО, Халқаро ривожланиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНИДО), БМТ нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО))]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
ЮНЕСКО билан ҳамкорликни янада такомиллаштириш ва уни самарали амалга ошириш, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектларни муҳофаза қилишни кучайтириш ҳамда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш шарт-шароитларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг (кейинги ўринларда — Миллий комиссия) ишчи органи — ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти (кейинги ўринларда — Котибият):
маданий ва табиий меросни тегишли соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда ЮНЕСКО рўйхатларига киритиш бўйича ягона мувофиқлаштирувчи ҳисобланади;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ЮНЕСКОнинг грантлари ва техник кўмаклари ҳамда таълим, фан ва маданият соҳаларига оид лойиҳаларни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ЮНЕСКО йўналиши бўйича халқаро ташаббусларини илгари суриш доирасида вазирликлар ва идоралар бажариши мажбурий бўлган топшириқлар ишлаб чиқилишини ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
таълим, илм-фан, маданият, оммавий ахборот воситалари ҳамда коммуникациялар соҳасидаги ЮНЕСКО фаолиятига оид барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва тадбирлар лойиҳалари;
ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ва киритилиши таклиф қилинган, шу жумладан уларнинг буфер зоналарида жойлашган ҳудудлар ва объектларга тегишли асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг манзилли рўйхатлари ва рақамлаштирилган паспортнинг таркиби;
ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ва киритилиши таклиф қилинган объектлар ва ҳудудларнинг қўриқланадиган теграларида археологик тадқиқотлар ўтказиш, реставрация ва консервация ишларини амалга ошириш Котибият билан мажбурий тартибда келишилиши лозим.
ЮНЕСКО конвенциялари талаблари амалга оширилиши ва Миллий комиссия қарорлари ижросининг таъминланиши юзасидан назорат олиб бориш ҳамда ушбу мақсадлар учун эксперт кенгашлари ва ишчи гуруҳларини тузиш;
Миллий комиссия қарорларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминламаган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ таъсир чораларини қўллаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ҳамда уларнинг буфер зоналарида жойлашган объектлар бўйича электрон маълумотлар базаси яратилиши ҳамда унинг юритилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;
ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган объектлар ва ҳудудларда, шу жумладан уларнинг буфер зоналарида олиб бориладиган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар давомида ўтказиладиган давлат назоратида иштирок этиш ҳамда тегишли соҳа мутахассисларини жалб қилиш.
4. Котибиятга унга юкланган қўшимча функцияларни самарали амалга ошириш учун Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча 5 нафар штат бирлиги ажратилсин.
5. Котибиятга тадбирларни юқори савияда ўтказиш, зарур ускуналарни харид қилиш ва тегишли соҳада кўрсатилаётган хизматлар учун мутахассисларга гонорарлар тўлаш учун Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида мақсадли беғараз халқаро маблағлари учун миллий ва чет эл валютасидаги ҳисобварақларини очишга истисно тариқасида рухсат берилсин.
6. Белгилаб қўйилсинки:
а) идоравий мансублигидан қатъи назар барча органлар ЮНЕСКО штаб-квартирасига маданий ва табиий мерос, таълим, фан ва коммуникациялар тўғрисидаги ҳисоботларни ҳамда халқаро ёрдам ва грантларни олиш учун лойиҳаларни ЮНЕСКО томонидан белгиланган муддатлардан икки ой аввал, ЮНЕСКОнинг шафелигини олиш учун мурожаатларни уч ой аввал, ЮНЕСКО мурожаатларига жавоб хатлари ва уларга доир маълумотларни Котибият билан келишилган ҳолда фақатгина Ташқи ишлар вазирлигининг расмий каналлари орқали юборади;
б) ЮНЕСКО рўйхатларига киритиш учун маданий ва табиий меросга оид ҳужжатларни хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқиш ва тақдим этиш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий бюджетлар, ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалари ҳисобидан қопланади;
в) Миллий комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
7. Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Котибият манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 26 февраль,
90-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 февралдаги 90-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 26 ноябрдаги 957-сон қарори билан тасдиқланган ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси тўғрисида низомда:
а) 3-банддаги «ҳисоб рақамларига» сўзлари «ҳисобварақларига» сўзи билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 31-банд қўшилсин:
«31. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;».
в) 3-бобнинг номидаги «ваколатлари» сўзи «ҳуқуқлари» сўзи билан алмаштирилсин;
«ЮНЕСКО конвенциялари талаблари амалга оширилиши ва Миллий комиссия қарорлари ижросининг таъминланиши юзасидан назорат олиб бориш ҳамда ушбу мақсадлар учун эксперт кенгашлари ва ишчи гуруҳларини тузиш;
Миллий комиссия қарорларини сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминламаган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ таъсир чораларини қўллаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ҳамда уларнинг буфер зоналарида жойлашган объектлар бўйича электрон маълумотлар базасини яратилиши ҳамда унинг юритилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;
ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган объект ва ҳудудларда, шу жумладан уларнинг буфер зоналарида олиб бориладиган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар давомида ўтказиладиган давлат назоратида иштирок этиш ҳамда тегишли соҳа мутахассисларини жалб қилиш»;
ўн бешинчи хатбоши ўн тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
е) 26-банддаги «Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти» сўзлари «Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти» сўзи билан алмаштирилсин;
«ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг
ТУЗИЛМАСИ
Комиссия,
Раис
Комиссия аъзолари — 15 нафар, жамоатчилик асосида
Котибият,
Бош котиб
1
Бош котиб ўринбосари
1
Таълим ва илм-фан масалалари бўлими
3
Коммуникация ва ахборот масалалари бўлими
2
Юрисконсульт, кадрлар бўйича мутахассиси
1
Маданият масалалари бўлими
3
Халқаро маслаҳат қўмитаси координатори
1
Бош бухгалтер
1
Изоҳ. Комиссия раисига, заруратга кўра, Комиссия котибияти тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
Бошқарув ходимларининг чекланган сони 13 штат бирлигидан иборат. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормаларга мувофиқ белгиланади.».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 366-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасига бириктирилган контингентга кафолатланган тиббий ва санаторий-соғломлаштириш ёрдами кўрсатиш тартиби ва ҳажми тўғрисидаги низомга иловада: