Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг
1. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2020 йил 11 февралдаги 130-сон буйруғи (рўйхат рақами 3226, 2020 йил 16 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2020 й., 10/20/3226/0313-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Номзод Саралаш комиссияси котибига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
ҳарбий гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
туғилганлик ҳақида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
номзод томонидан қўлда ёки компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
2.
52-банддан «(Саралаш комиссияси баённомасидан кўчирма, шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий гувоҳнома) нусхаси, наркологик, сил касалига қарши кураш, тери-таносил, психоневрологик диспансерлар ва ОИТСга қарши кураш марказидан олинган маълумотнома, сўнгги беш йил ичидаги амбулатор беморнинг тиббий картасидан кўчирма, мажбурий диагностика тадқиқотларининг натижалари билан бирга)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 3-илованинг
2-бандидаги «шахсини тасдиқловчи ҳужжатини» деган сўзлар «биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси ёхуд ҳарбий гувоҳномасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 5-илованинг
1-бандидаги «шахсини тасдиқловчи ҳужжатини» деган сўзлар «биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси ёхуд ҳарбий гувоҳномасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.