Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2017 йил 23 июндаги 19, 17-Қ/Қ, 90-сон қарори (рўйхат рақами 2901, 2017 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 743-модда) билан тасдиқланган Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига танловда иштирок этиш хоҳишини билдирган пенсионерлар таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим:
пенсия гувоҳномаси нусхаси;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги ҳарбий хизматчининг гувоҳномаси;
белгиланган шаклда тўлдирилган сўровнома;
тегишли илмий даражаси ҳақидаги дипломнинг нусхаси (мавжуд бўлса);
тегишли илмий унвони ҳақидаги аттестатнинг нусхаси (мавжуд бўлса);
илмий ишлар рўйхати (мавжуд бўлса);
илмий ишлар ҳамда ихтироларга тегишли ҳужжатлар ва бошқа муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (мавжуд бўлса).».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.