1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Томорқа хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ-54-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ-54-сон қарорига мувофиқ томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш мақсадида 2026 йил 1 январга қадар томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия бериш ҳамда 2022 йилда ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан тегишли маблағлар йўналтирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олиш учун томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига қўйиладиган шартлар;
томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган ҳолда омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмига субсидия олиш бўйича талабгорларнинг аризаларига асосан манзилли рўйхатларни шакллантириш тартиби;
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» давлат муассасасининг «Агросубсидия» ахборот тизими орқали талабгорлар томонидан субсидия ажратиш бўйича ариза билан бирга тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами ҳамда уларни кўриб чиқиш тартиби;
томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби;
омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратилишини ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан талабгор ўртасида тузилган шартнома шартлари бажарилишини мониторинг қилиш тартиби.
томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш мақсадида томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига 2026 йил 1 январга қадар омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан субсидия берилади;
омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳаларни ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан хулоса берилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2023 — 2025 йиллар учун мўлжалланган параметрларида томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия бериш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 21 февраль,
81-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 81-сон қарорига ИЛОВА
Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом 2022 — 2025 йилларда томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
манзилли рўйхат — омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиб, кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектлари рўйхати;
омборхоналарни жиҳозлаш — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган ёпиқ турдаги бинолар ҳамда совиткичли омборхоналарда маҳсулотларни сақлаш учун қулайликлар яратиш қурилмалари, шунингдек, совитиш учун ишлатиладиган жиҳозлар, омборхона деворлари учун ишлатиладиган панеллар ва бошқалар;
субсидия — омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун юридик шахсларга (томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектлари) давлат томонидан бериладиган пул маблағи;
талабгорлар — томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган ҳолда омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олиш бўйича мурожаат қилган тадбиркорлик субъектлари;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлашга мўлжалланган автоматлаштирилган асбоб-ускуналар, технологиялар (линиялар).
3. Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) 2022 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига 4 та йўналиш бўйича, жумладан, омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия берилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Жамғармада очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.
Бунда молия йили якуни бўйича Жамғарманинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган маблағлар келгуси молия йили учун субсидия беришда сарфланади.
4. Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
5. Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олиш учун тадбиркорлик субъектлари:
давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган;
фаолиятини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган эгалик ёки бошқа мулкий ҳуқуқ, шунингдек, ижара ҳуқуқи асосида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган ишлаб чиқариш бино ва иншоотларига ҳамда зарур техник-технологик воситаларга эга бўлиши;
омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари талабгор томонидан манзилли рўйхатга киритиш учун ариза берилган санадан кейин харид қилинган;
омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарининг хариди бўйича тузилган шартномалар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан экспертизадан ўтказилган бўлиши лозим.
3-боб. Талабгорларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш тартиби
6. Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган ҳолда омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмига субсидия олиш бўйича талабгорларнинг аризаларига асосан манзилли рўйхат ҳар йили бир марта шакллантирилади.
7. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳининг намунавий таркиби ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тузилади.
8. Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олишни хоҳловчи талабгорлар манзилли рўйхатга кириш учун ариза билан ҳар йили 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» давлат муассасасининг «Агросубсидия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Агросубсидия» АТ) орқали туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига мурожаат қилади. Талабгорлар аризани ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ тўлдирган ҳолда электрон шаклда юборади.
9. Талабгорлар аризага кооперация асосида иш ташкил этганлигини тасдиқловчи туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва туман ҳокими ёрдамчисининг тавсияномасини илова қилади.
10. Талабгорларнинг тизимга келиб тушган аризасига ўзига хос рақам (идентификация рақами) бириктирилади.
11. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан талабгорнинг аризаси рад этилганда, талабгор ҳужжатлар бўйича камчиликларни бартараф этган ҳолда ҳар йили 1 апрелга қадар қайта тақдим этиши мумкин.
12. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши туман молия бўлими билан бирга беш иш кунида талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва илова қилинган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини, шунингдек, талабгорларнинг молиявий ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
13. Ўрганиш натижаларига кўра талабгорларнинг манзилли рўйхати шакллантирилади ва манзилли рўйхат туман молия бўлимининг бошлиғи томонидан имзоланиб, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси томонидан тасдиқланади.
14. Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олиш бўйича талабгорларнинг манзилли рўйхатини сифатли шакллантириш, тақдим этилган маълумотларнинг аниқлилиги юзасидан жавобгарлик туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси, туман молия бўлимининг бошлиғи, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси ҳамда туман ҳокими ёрдамчисига юкланади.
15. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тасдиқланган манзилли рўйхатни ҳар йили 15 апрелга қадар республика ишчи гуруҳига тақдим қилади.
16. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши талабгорларга омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олиш бўйича талабгорларнинг манзилли рўйхатига киритилганлиги тўғрисида ҳар йили 20 апрелга қадар санани кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.
17. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан талабгорларнинг аризасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, талабгорларга аризаси рад этилганлиги ҳақида уч иш кунида ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юборилади. Бунда аризани рад этишнинг асосланган сабаблари кўрсатилиши шарт.
18. Талабгорлар туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг манзилли рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
19. Республика ишчи гуруҳи ҳудудлар ва туманлар кесимида омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олишни хоҳловчи талабгорларнинг манзилли рўйхатини беш иш кунида таҳлил қилган ҳолда умумлаштиради ва тасдиқлайди ҳамда ҳар йили 20 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Жамғармага тақдим этади.
4-боб. Талабгорларнинг субсидия ажратиш бўйича ариза билан мурожаат қилиш ва аризани кўриб чиқиш тартиби
20. Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олиш бўйича талабгорларнинг манзилли рўйхатига киритилган талабгорлар субсидия олиш бўйича аризани ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда тўлдирган ҳолда, ЯИДХП ёки «Агросубсидия» АТ орқали туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига электрон шаклда юборади.
омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тузилган олди-сотди шартномаси ва тўлов топшириқномаси) нусхаси;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК хулосаси.
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан талабгорлардан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
21. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши туман молия бўлими билан бирга талабгорлардан субсидия ажратиш ҳақидаги ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиниб, уларнинг ўрнатилганлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Ўрганиш натижалари бўйича ижобий хулоса қилинган тақдирда, ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклдаги хулоса икки нусхада расмийлаштирилади. Хулосанинг биринчи нусхаси туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида 5 йилгача сақланади ва иккинчи нусхаси субсидия олувчи талабгорларга берилади.
22. Талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 20-21-бандларида назарда тутилган талабларга жавоб бермаган тақдирда, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
23. Талабгорлар туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
24. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар ва маълумотларни хулосалар расмийлаштирилгандан кейин уч иш кунида Республика ишчи гуруҳига тақдим этиб боради.
25. Республика ишчи гуруҳи туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалари ва маълумотларини беш иш кунида ўрганиб чиқади ва таҳлил қилади. Заруратга кўра, талабгорларнинг таклифларини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
26. Республика ишчи гуруҳи ўрганиш натижаларига кўра, талабгорларга субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда ёки талабгорларга субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштиради.
5-боб. Субсидия ажратиш тартиби
27. Республика ишчи гуруҳи ҳудуд ва туман кесимида талабгорларга омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларни ҳамда умумлаштирилган маълумотларни хулосалар расмийлаштирилгандан кейин уч иш кунида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Жамғармага тақдим этади.
28. Жамғарма ва талабгорлар ўртасида тузиладиган шартнома қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.
29. Жамғармага ажратилган маблағлар ҳисобидан субсидия ажратиш бўйича шартнома тузилгандан кейин уч иш кунида талабгорларнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварақларига бюджет ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган «UzASBO» дастурий мажмуи орқали ўтказиб берилади.
6-боб. Субсидия ажратилишини ҳамда Жамғарма ва талабгорлар ўртасида тузилган шартнома шартлари бажарилишини мониторинг қилиш тартиби
30. Талабгорларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига субсидия ўз вақтида ва тўлиқ ўтказиб берилиши мониторинги Жамғарма томонидан «UzASBO» дастурий мажмуи билан маълумот алмашиш орқали амалга оширилади.
31. Жамғарма ва талабгорлар ўртасида тузилган шартнома шартларининг бажарилиши ҳамда омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналаридан самарали ва мақсадли фойдаланиш туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва туман молия бўлими томонидан назорат қилинади.
32. Агар талабгорлар томонидан шартнома шартларининг бажарилмаслик ҳамда омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналаридан самарали ва мақсадли фойдаланилмаслик ҳолатлари аниқланса, бу ҳақда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва туман молия бўлими тегишли далолатномани расмийлаштиради. Ушбу далолатнома Жамғарма ва талабгорлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш учун асос бўлади.
33. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тузилган далолатномага мувофиқ талабгорларга олинган субсидияни масъул идора учун очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағини кўрсатган ҳолда қайтариш тўғрисидаги огоҳлантириш хатини юборади.
34. Талабгорлар огоҳлантириш хатини олган кундан бошлаб бир ой муддатда субсидияни ихтиёрий равишда қайтармаса ёки қайтаришни рад этса, субсидияни мажбурий ундириш масаласи суд тартибида ҳал қилинади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
35. Субсидия беришда юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.
Бунда тарафлар ўртасида келишмовчиликлар музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилмаган тақдирда, низолар суд тартибида ҳал қилинади.
36. Томорқа хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш учун тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан назорат қилинади.
37. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Ижрочилар
Амалга ошириш механизми
Муддати
1-босқич
Талабгорлар
1. Талабгорлар ЯИДХП ёки «Агросубсидия» АТ орқали электрон шаклда ариза тақдим этади.
2. Тақдим этилган аризага кооперация асосида иш ташкил этилганлигини тасдиқловчи туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва туман ҳокими ёрдамчисининг тавсияномасини илова қилади.
Ҳар йили 1 апрелга қадар
2-босқич
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
1. Туман молия бўлими билан бирга талабгорларнинг манзилли рўйхатини шакллантиради, таҳлил қилади ва умумлаштиради.
2. Талабгорларнинг манзилли рўйхати туман молия бўлими бошлиғи томонидан имзоланиб, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси томонидан тасдиқланади ҳамда республика ишчи гуруҳига тақдим қилинади.
Ҳар йили 15 апрелга қадар
3-босқич
Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳи
1. Ҳудудлар ва туманлар кесимидаги манзилли рўйхатни таҳлил қилади, умумлаштиради ва тасдиқлайди.
2. Тасдиқланган манзилли рўйхатни Молия вазирлигига ва Жамғармага тақдим этади.
Ҳар йили 20 апрелга қадар
4-босқич
Талабгорлар
Манзилли рўйхатга киритилган талабгорлар субсидия олиш бўйича аризани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ЯИДХП ёки «Агросубсидия» АТ орқали электрон шаклда юборади.
Субсидия объекти харид қилингандан сўнг
5-босқич
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
1. Туман молия бўлими билан бирга талабгорларнинг субсидия объектини жойига чиқиб ўрганади, 2 нусхада хулосани расмийлаштиради. Хулосанинг бир нусхасини 5 йилгача сақлайди.
Ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунида
2. Талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар ва маълумотларни республика ишчи гуруҳига тақдим этиб боради.
3 иш кунида
6-босқич
Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳи
1. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаси ва маълумотларини ўрганиб чиқади ва таҳлил қилади. Заруратга кўра талабгорларнинг таклифларини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Хулоса ва маълумотлар келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунида
2. Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиради ҳамда умумлаштирилган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Жамғармага тақдим этади.
3 иш кунида
7-босқич
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғарма
1. Талабгорлар билан шартнома тузади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.
Хулоса келиб тушган кундан бошлаб 3 иш кунида
2. Тузилган шартномага асосан субсидияни талабгорларнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварақларига «UzASBO» ДМ орқали ўтказиб беради.
Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
1.
Лавозими бўйича
—
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари
2.
Келишув асосида
—
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги вакили
3.
Келишув асосида
—
Молия вазирлиги вакили
4.
Келишув асосида
—
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили
5.
Келишув асосида
—
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили
6.
Лавозими бўйича
—
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ижро этувчи директори ўринбосари, ишчи гуруҳ котиби
Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия олиш учун манзилли рўйхатга киритиш тўғрисида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига
2. _________ вилояти, ___________ туманида омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш режалаштирилаётган сана: ____________, харид қилинадиган объект тури __________________, суммаси ___________________________________________________________________________
3. Фаолият тури: ______________________________________________________________________
4. Жорий қилиниши режалаштирилаётган технология тури_____________________________________
5. Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи:_________________________________________________
6. Электр, газ, сув линияси билан таъминланганлиги__________________________________________
7. Ер участкасининг майдони, га_________________________________________________________
8. Технология жорий қилиниши режалаштирилаётган сана ____________________________________
АРИЗА БЕРУВЧИ
Ф.И.О.
йил, кун, ой
Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига
АРИЗА
1. ___________ вилояти, ________________ туманида томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этиб фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъекти номи_____________________________
2. Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилинган сана: __________________, харид қилинган объект тури _______________________________, суммаси ___________________________________________
3. Фаолият тури ва иш бошлаган сана:_____________________________________________________
4. Жорий қилинган технология тури:______________________________________________________
6. Шартнома рақами ва суммаси ________________________________________________________
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ-54-сон қарори асосида белгиланадиган субсидия ажратилишини сўрайман.
8. Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи ________________________________________________, __________________________________________________________________ махсус ҳисобварағи.
9. Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналаридан камида 5 (беш) йил муддатда мақсадли ва самарали фойдаланишга кафолат бераман.
Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг
_____________ вилояти, ___________ туманида томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган ҳолда фаолият кўрсатаётган ______________________________________ тадбиркорлик субъектининг омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисидаги 20__ йил «____» ___________даги ______-сон мурожаати туман молия бўлими билан бирга ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:
ўрнатилган жиҳозлар ёки харид қилинган технологиядан камида беш йил фойдаланиш шарти билан Жамғармадан ______________ млн сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.
Туман молия бўлими бошлиғи
____________________
Ф.И.О.
(имзо)
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг
_____________ вилояти, ___________ туманида томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган ҳолда фаолият кўрсатаётган ______________________________________ тадбиркорлик субъектининг омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисидаги 20__ йил «____» ___________даги ______-сон мурожаати туман молия бўлими билан бирга ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:
ўрнатилган жиҳозлар ёки харид қилинган технологиядан камида беш йил фойдаланиш шарти билан Жамғармадан ______________ млн сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.
Туман молия бўлими бошлиғи
____________________
Ф.И.О.
(имзо)
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисида республика ишчи гуруҳининг
_____________ вилояти, ___________ туманида томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган ҳолда фаолият кўрсатаётган ___________________________________________ тадбиркорлик субъектининг омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилишхаражатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисидаги 20__ йил «____» ________________даги ______-сон аризаси республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:
_____________________________________нинг 20__ йил «___» ___________даги ___-сон аризаси
(тадбиркорлик субъекти номи)
билан тақдим этилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «______________________________» 20__ йил «____» __________даги _____-сон қарорида белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасига кўра республика ишчи гуруҳи томонидан ______________________________га
(тадбиркорлик субъекти номи)
____________ млн сўм миқдорида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.
Республика ишчи гуруҳи:
1. Лавозими бўйича
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари
2. Келишув асосида
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги вакили
3. Келишув асосида
Молия вазирлиги вакили
4. Келишув асосида
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили
5. Келишув асосида
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили
Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида республика ишчи гуруҳининг
ХУЛОСАСИ
_____________ вилояти, ___________ туманида томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган ҳолда фаолият кўрсатаётган ___________________________________________ тадбиркорлик субъектининг омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилишхаражатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тўғрисидаги 20__ йил «____» ________________даги ______-сон аризаси республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:
______________________________________нинг 20__ йил «___» ___________даги ___-сон аризаси
(тадбиркорлик субъекти номи)
билан тақдим этилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «_______________________________________________» 20__ йил «____» __________даги _____-сон қарорида белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасига кўра республика ишчи гуруҳи томонидан ______________________________га
(тадбиркорлик субъекти номи)
____________ млн сўм миқдорида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилди.
Республика ишчи гуруҳи:
Т/р
Республика ишчи гуруҳи аъзолари
Рад этиш сабаблари
1.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари
2.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги вакили
3.
Молия вазирлиги вакили
4.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили
5.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили